Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қуйидаги қарорлари тасдиқлансин:
2011 йил 18 мартда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 31 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси тўғрисида»ги 30-II-сонли қарорига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги;
2011 йил 18 мартда қабул қилинган «Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси аъзоси Ў.И. Барноев тўғрисида»ги;
2011 йил 18 мартда қабул қилинган «Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси аъзоси А.Х. Тухтаев тўғрисида»ги.
2. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 26 март,
185-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 й., 3-сон, 77-модда)