Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2010 йил 30 декабрда қабул қилган «Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрдаги қўшма мажлисида «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» мавзуида қилган маърузасида баён этилган қоидаларни амалга ошириш юзасидан 2011 йилга ва кейинги йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастури тўғрисида»ги Қарорини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши шуни таъкидлайдики, Қонунчилик палатаси, унинг органлари, хусусан унинг қўмиталари фаолиятини янада такомиллаштириш Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрдаги қўшма мажлисида «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» мавзуида қилган маърузасида баён этилган қоидаларни амалга ошириш юзасидан 2011 йилга ва кейинги йилларга мўлжалланган ҳаракат дастурини муваффақиятли бажариш гаровидир.
Қонунчилик палатаси, унинг қўмиталарининг ўтган давр мобайнидаги фаолиятини танқидий таҳлил қилиш шундан далолат берадики, улар фаолиятида ижобий натижалар билан бир қаторда фойдаланилмаган имкониятлар ва камчиликлар ҳам мавжуддир.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари фаолиятини тартибга солувчи норматив базани янада ривожлантириш, шунингдек қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолиятини амалга оширишга доир ягона ёндашувлар ва услубларни белгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари фаолиятини тартибга солувчи норматив базани такомиллаштириш бўйича ишчи гуруҳ (бундан буён матнда Ишчи гуруҳ деб юритилади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари сифатида қуйидагилар белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмиталарининг қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти якунлари тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш ва таҳлил қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмиталарининг ишини ташкил этишга доир ягона ёндашувлар ва услубларни амалиётга жорий этишга қаратилган таклифлар ва тавсияларни ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти нормаларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари ҳамда Девони ишини ташкил этиш масалаларини тартибга солувчи услубий тавсиялар ва норматив ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари ва депутатлар корпуси билан оммавий ахборот воситалари, ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасидаги ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлашга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
депутатлар корпусининг профессионал даражасини оширишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишга доир таклифлар ишлаб чиқиш.
3. Ишчи гуруҳ раҳбари (У.Н. Муҳаммадиев) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг норматив базасини ривожлантиришга доир таклифларни икки ҳафталик муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгашига тақдим этсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Д. ТОШМУҲАМЕДОВА
Тошкент ш.,
2011 йил 26 январь,
238-II-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2011 йил 26 январда қабул қилинган 238-II-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмиталарининг фаолиятини тартибга солувчи норматив базани такомиллаштириш бўйича ишчи гуруҳ
ТАРКИБИ
| 1. | Муҳаммадиев Улуғбек Насриддинович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари (Ўзбекистон «Миллий тиқланиш» ДП) |
| 2. | Исмоилов Нурдинжон Мўйдинханович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг раиси, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари (ЎзХДП) |
| 3. | Жакбаров Садиржон Аминжанович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг аъзоси (ЎзЭҲ) |
| 4. | Жабборов Собир Ваҳобович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг аъзоси (ЎзЛиДеП) |
| 5. | Комилов Фахриддин Эсанович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг аъзоси (ЎзЛиДеП) |
| 6. | Ражабов Фахриддин Зайниевич | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг аъзоси (ЎзХДП) |
| 7. | Раҳмонов Акмал Эргашевич | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг аъзоси (Ўзбекистон «Миллий тиқланиш» ДП) |
| 8. | Ҳамидова Камола Тоҳировна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг аъзоси (Ўзбекистон «Адолат» СДП) |
| 9. | Иркаходжаев Анвар Камолович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Девони раҳбари |
| 10. | Рустамов Бурхон Мавлонович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девони Қўмиталар билан ишлаш бўлимининг мудири |
| 11. | Йўлдошев Адуқаҳҳор Абдураҳмонович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девони Юридик бўлимининг мудири |
| 12. | Неъматов Қудратилла | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девони Назорат-ахборот бўлимининг мудири |
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 й., 1-сон, 14-модда)