Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани ҳокимининг
Қарори
Туман иқтисодиёти тармоқларини 2015/2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 7 майдаги 219/30-VI-сонли «Самарқанд вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 25 майдан ўз кучини йўқотади.
Cамарқанд вилоят ҳокимининг 2015 йил 11 июлдаги 147-қ сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 7 июлдаги ПҚ–2367-сонли «Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2015/2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда туман иқтисодиёти тармоқлари, корхоналари ва муассасаларини ҳамда уй-жой фондини 2015/2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
1. Cамарқанд вилоят ҳокимининг 2015 йил 11 июлдаги 147-Қ-сонли Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 7 июлдаги ПҚ–2367-сонли «Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2015/2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Мазкур қарор билан 2015 йилнинг 18 мартида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари раҳбарлигида учта ишчи гуруҳнинг таркиби қуйидаги йўналишлар бўйича тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинганлиги;
кўп хонадонли уйларни куз-қиш мавсумида ишлашга тайёрлаш, умумий фойдаланиш жойларини, лифт ускуналарини тартибга келтириш ва тегишли ҳолда сақлаш, маҳалла ҳудудида санитария ҳолатини таъминлаш, ободонлаштириш ишларини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи (Б.И. Закиров);
ижтимоий соҳа объектларини, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини ёнилғи-энергетика ресурслари: табиий газ, электр ва иссиқлик энергияси билан ўз вақтида таъминлаш ишларини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи (Ғ.И. Ибрагимов);
куз-қиш даврида ижтимоий соҳа объектларини барқарор ишлашга тайёрлашни ташкил этиш, объектларнинг санитария ҳолатини ва ободонлаштириш ишларини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳи (А.И. Икрамов);
Бунда:
2015/2016 йиллар куз-қиш даврида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва уй-жой фондининг барқарор фаолият юритиши учун ҳар бир ишчи гуруҳининг аниқ вазифалари белгиланганлиги;
ҳар бир ҳудуд доирасида, шу жумладан республиканинг 28 та йирик шаҳарлари ва туманларида қабул қилинган дастурларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар комплекси, тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиб, тасдиқланганлиги;
масъул ижрочилар – вазирликлар, идоралар, тижорат банклари раҳбарлари уларга бириктириб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Туман иқтисодиёти тармоқларини 2015/2016 йил куз-қиш даврида барқарор ишлашига тайёрлаш бўйича тадбирлари 1-иловага* мувофиқ;
асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарни, шунингдек ижтимоий соҳа объектларини ҳудудлар бўйича 2015/2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда мукаммал ва жорий таъмирлаш топшириқлари, асосий ёқилғи-энергетика ресурслари ва техник тузни ҳудудлар бўйича 2015/2016 йиллар куз-қиш даври учун тайёрлаш топшириқлари 2-иловага* мувофиқ;
2015/2016 йил куз-қиш мавсумида ҳудудлар бўйича аҳоли эҳтиёжлари учун кўмир жамғариш ва бюджет соҳаси учун кўмир етказиб бериш топшириғи 3 ва 3а-иловаларга* мувофиқ;
туман иқтисодиёт тармоқларини 2015/2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси таркиби 4-иловага* мувофиқ;
туманда муҳандислик коммуникациялар, технологик асбоб ускуналар, ижтимоий соҳа объектларини 2015/2016 йил куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаб қўйиш, капитал ва жорий таъмирлаш топшириқлари, асосий ёқилғи энергетика ресурсларини куз-қиш даври учун тайёрлаш топшириқларининг бажарилиши бўйича режалаштирилаётган тадбирлар 5-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1 — 5-иловалар берилмайди.
4. Қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғини раислари раҳбарлигида иқтисодиёт тармоқларини 2015/2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштирувчи ҳудудий комиссиялари тузилсин.
5. Туман комиссияси (А. Каримов) коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари, қозонхоналар, мактабгача тарбия муассасалари, умумтаълим мактаблари, ўқув юртлари, соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2015/2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича жойлардаги ишларнинг аҳволини танқидий ўрганиб чиқсин ва шу йилнинг 30 июлидан кечикмай ушбу масала бўйича комиссиясининг махсус мажлисини ўтказсин.
6. Қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғини раислари, шунингдек масъул туман корхона ва ташкилотлари раҳбарлари зиммасига иқтисодиёт тармоқларининг 2015/2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашини таъминлайдиган тадбирлар ҳамда ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
7. Туман комиссияси (А. Каримов) туман иктисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларини 2015/2016 йил куз-қиш даврига тайёрлаш ва уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш буйича ушбу қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар ва топшириқларни бажариш юзасидан зарур ташкилий тадбирлар комплекси белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминласин.
8. Туман ҳокимининг 2014 йил 23 июлдаги 416-Қ-сонли «Туман иқтисодиёти тармоқларини 2014/2015 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (А. Каримов, Д. Мусинов) мазкур қарор ижросини ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан шахсан жавобгар эканлиги қайд қилинсин.
10. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳоким П. АХМЕДОВ
Тайлоқ ш.,
2015 йил 13 август,
530-қ-сон