29.10.2010 йилдаги 105-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари ва сенаторларнинг парламент назоратини амалга ошириш борасидаги фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритишнинг 2010-2011 йилларга мўлжалланган дастурини тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2010 йил 7 майдаги 42-II-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг 2010 йил 26 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлисидаги, 2010 йил 27 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш — устувор мақсадимиздир» номли маърузаларининг асосий қоида ва хулосаларини рўёбга чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ҳаракат дастури 5.2-бандининг 5.2.1-кичик бандини ижро этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари ва сенаторларнинг парламент назоратини амалга ошириш борасидаги фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритишнинг 2010-2011 йилларга мўлжалланган дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Дастур ижросини назорат қилиб бориш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси (М. Хужамбердиев) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 29 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
105-II-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 29 октябрдаги 105-II-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари ва сенаторларнинг парламент назоратини амалга ошириш борасидаги фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритишнинг 2010-2011 йилларга мўлжалланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Амалга ошириладиган тадбирлар

Бажариш муддатлари

Масъул ижрочилар

1.

Сенат, унинг қўмиталари, Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) ишида окшоралик ва очиқ-ойдинликни таъминлаш мақсадида сенаторлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида парламент назоратини оммавий ахборот воситаларида ёритишнинг самарали усулларига бағишланган семинар-тренинг ўтказиш («Парламент назорати моҳиятини оммавий ахборот воситаларида ёритишнинг замонавий усуллари» мавзуида)

2010 йилнинг ноябрь ойи

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, Комиссия

2.

Парламент назоратининг самарали ва таъсирчан усулларини йўлга қўйиш мақсадида сенаторларнинг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, жойлардаги оммавий ахборот воситаларининг вакиллари билан ҳамкорлигини такомиллаштиришга йўналтирилган «Парламент назорати: ҳамкорлик ва истиқболлар» мавзусида минтақавий давра суҳбатлари ўтказиш

2010 йилнинг тўртинчи чораги ва 2011 йилнинг биринчи чораги

Комиссия, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг доимий комиссиялари

3.

Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурини сўзсиз бажаришда маҳаллий ҳокимият органлари, хусусан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ролини кучайтиришга йўналтирилган Сенат, унинг қўмиталари ва Комиссияси томонидан амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш

2010 йилнинг тўртинчи чораги ва 2011 йил давомида

Комиссия, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг доимий комиссиялари

4.

«Баркамол авлод йили» Давлат дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2010 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисидаги маърузасида белгилаб берилган асосий қоидаларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг назорат фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 25 февралдаги қарори асосида)

2010 йилнинг тўртинчи чораги

Сенат қўмиталари

5.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг 2010 йил 26 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлисидаги, 2010 йил 27 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш — устувор мақсадимиздир» номли маърузаларининг асосий қоида ва хулосаларини рўёбга чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ҳаракат дастурида белгиланган назорат фаолиятига оид тадбирларни бажаришнинг боришини ва уларнинг моҳиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2010 йил 7 майдаги қарори асосида)

2010 йилнинг тўртинчи чораги ва 2011 йил давомида

Сенат қўмиталари ва Комиссияси

6.

Таҳлилий материаллар асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг 2010 йилнинг тўртинчи чораги ва 2011 йилга мўлжалланган назорат фаолияти режаларида белгиланган тадбирлар бажарилишининг бориши ҳамда моҳиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш

2010 йилнинг тўртинчи чораги ва 2011 йил давомида

Сенат қўмиталари

7.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлисларида муҳокама этиладиган Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Бош прокурори, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси, Марказий банки бошқаруви раиси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳисоботлари, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ахборотининг асосий жиҳатларини, мазкур ҳисоботлар ва ахборот юзасидан қабул қилинадиган қарорларнинг моҳиятини ялпи мажлислар якунлари бўйича оммавий ахборот воситаларида ёритиш

2011 йилнинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи чораклари

Сенат қўмиталари (Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Бош прокуратураси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Марказий банки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда)

8.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлисларида Давлат бюджетини муҳокама қилиш ва унинг ижроси билан боғлиқ масалалар, қабул қилинадиган қарорлар моҳиятини ва аҳамиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш

2010 йилнинг декабрь ойи, 2011 йилнинг биринчи чораги ва декабрь ойи

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси

9.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмиталари, Комиссияси томонидан тақдим этиладиган маълумотлар асосида Сенат қўмиталарининг назорат фаолиятига оид таҳлилий материалларни ўзбек, рус, инглиз тилларида Сенатнинг Интернетдаги веб-сайтида мунтазам ёритиб бориш

2010 йилнинг тўртинчи чораги ва 2011 йил давомида

Сенат қўмиталари, Комиссияси, Сенатнинг Матбуот хизмати

10.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари ва Комиссияси томонидан назорат фаолияти доирасида ўтказиладиган тадбирлар моҳиятининг «Ўзбекистон» телеканалининг «Парламент соати» кўрсатувида батафсил ёритилиб борилишини таъминлаш

2010 йилнинг тўртинчи чораги ва 2011 йил давомида

Сенат қўмиталари ва Комиссияси

11.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчиларини сайлаш тизимини такомиллаштириш борасидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши, тегишли комиссия, қўмиталар ва Сенат аъзолари фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш

2011 йил давомида

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси

12.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Сенат Кенгаши, унинг қўмиталари ва Комиссиясининг назорат фаолиятига оид қарорларининг мутасадди тузилмалар томонидан ижро этилишига оид таҳлилий материалларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб бориш

2010 йилнинг тўртинчи чораги ва 2011 йил давомида

Сенат қўмиталари ва Комиссияси

13.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2011 йилнинг номи эълон қилиниши билан боғлиқ Сенат қўмиталари ва сенаторлар фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш (тегишли дастур асосида)

2011 йил давомида

Сенат қўмиталари ва Комиссияси

14.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари, Комиссияси ва сенаторларнинг парламент назоратини амалга ошириш борасида 2010-2011 йилларда олиб борган ишининг натижалари бўйича журналистлар учун брифинглар ўтказиш

2010 йилнинг декабрь ойи ва 2011 йилнинг декабрь ойи

Сенат қўмиталари, Комиссияси, Сенатнинг Матбуот хизмати

(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 й., 10-сон, 400-модда)