Ҳужжат кучини йўқотган 03.12.2021 14.10.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1189-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори, 14.10.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1189-1
Кучга кириш санаси
19.10.2015
Ҳужжат кучини йўқотган 03.12.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарбиялаш (патронат) учун оилаларга бериладиган етим болаларни кийим-бош, пойабзал билан таъминлаш ҳамда болани ўз тарбиясига олган тутинган ота-оналарга ҳар ойлик нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 14 октябрда 1189-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги бўйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган..
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 мартдаги 52-сон «Халқ таълими ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2002 йил 21 октябрдаги 87, 121-сон қарори (рўйхат рақами 1189, 2002 йил 18 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 22-сон) билан тасдиқланган Тарбиялаш (патронат) учун оилаларга бериладиган етим болаларни кийим-бош, пойабзал билан таъминлаш ҳамда болани ўз тарбиясига олган тутинган ота-оналарга ҳар ойлик нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 25 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-мҳ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 25 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2015 йил 25 сентябрдаги 21-мҳ ва 84-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарбиялаш (патронат) учун оилаларга бериладиган етим болаларни кийим-бош, пойабзал билан таъминлаш ҳамда болани ўз тарбиясига олган тутинган ота-оналарга ҳар ойлик нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2 — 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2. Тутинган ота-оналар оилага тарбияга олинган болани жорий йил учун зарур бўлган кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш мақсадида бола оилага тарбияга олинган кундан бошлаб бир ҳафта муддат ичида, кейинги йил учун эса, жорий йилнинг 15 декабригача мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда тузилган буюртмани (бундан буён матнда буюртма деб юритилади) тегишли халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларига беради. Буюртмада боланинг фамилияси, исми, отасининг исми, ёши, жинси, мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган норма ва рўйхатга асосан келгуси мавсумларни ҳисобга олган ҳолда зарур бўлган барча кийим-бош ва пойабзал (уларнинг тури (номи), сони, ўлчами) ва уларнинг бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда ўртача нархи тўлиқ кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари жорий йил учун тақдим этилган буюртмаларни қабул қилиб олган кундан бошлаб уч кун ичида, кейинги йил учун тақдим этилган буюртмаларни эса, жорий йилнинг 25 декабригача Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларига (бундан буён матнда халқ таълими бошқармалари деб юритилади) топшириши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кийим-бош ва пойабзал учун қилинадиган харажатлар миқдори халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари тақдим этган буюртмага мувофиқ халқ таълими бошқармаларининг Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари билан келишилган ҳисоб-китоблари асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Болаларга бериладиган кийим-бош ва пойабзал учун зарур маблағ боланинг қайси тарбия ёки даволаш муассасалари ёхуд аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасалардан олинишидан қатъи назар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тегишли қарорлари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари томонидан ажратилади ва халқ таълими бошқармалари орқали берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Оилага тарбияга олинган бола учун кийим-бош ва пойабзал сотиб олишга ажратилган маблағлар тутинган ота-оналарга нақд пул шаклида ёки уларнинг банк пластик картасига пул ўтказиш йўли билан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарбиялаш учун оилаларга бериладиган етим болаларга кийим-бош ва пойабзал сотиб олиш учун ажратилган маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 7 ва 8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«7. Тарбияга олинган болага зарур кийим-бош ва пойабзал сотиб олиш учун ажратилган маблағлар тутинган ота-оналарга улар томондан тақдим этилган буюртмага асосан бола тарбияга олинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тутинган ота-оналар оилага тарбияга олинган бола учун сотиб олинган кийим-бош ва пойабзал бўйича ҳисоботни мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда тайёрлайди ва уни ҳар йилнинг 10 январигача халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларига тақдим этади. Бунда ҳисоботга кийим-бош ва пойабзални сотиб олганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (касса чеки ёхуд товарга ҳақ тўланганлигини тасдиқлайдиган чекка тенглаштирилган ҳужжат) илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоботлар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тасдиқланиб, тегишли халқ таълими бошқармаларига юборилади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 10 — 12 бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«10. Боланинг қайси тарбия ёки даволаш муассасалари ёхуд аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасалардан олинишидан қатъи назар, тутинган ота-оналарга ўз тарбиясига олган ҳар бир бола учун энг кам иш ҳақининг 3 баравари миқдорида ҳар ойлик нафақа тўланади. Мазкур харажатлар учун сарфланиши кўзда тутилган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори асосида халқ таълими бошқармалари орқали берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тутинган ота-оналарга ҳар ойлик нафақа тўлаш ҳамда болаларни кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш харажатлари Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг захира жамғармаларидан бюджет тизими бюджетлари харажатлар таснифининг тегишли моддаси бўйича маблағ билан таъминланади ва бухгалтерия ҳисобида ҳам шу модда бўйича акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Халқ таълими бошқармалари томонидан ҳар ойнинг 10-санасигача тутинган ота-оналарга ойлик нафақалар нақд пул шаклида ёки уларнинг банк пластик картасига пул ўтказиш йўли билан берилади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 13 ва 14-бандлардаги «Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармалари» деган сўзлар «халқ таълими бошқармалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. 15-банд «Тошкент шаҳар» деган сўзлардан кейин «ҳокимликларининг» деган сўз билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«16. Ушбу Низомнинг матни белгиланган тартибда халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларида, шунингдек тарбия ва даволаш муассасалари ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаларида барчага кўринадиган жойга осиб қўйилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болани оилага тарбияга олаётган тутинган ота-оналар билан шартнома тузилаётганда уларга мазкур Низом талаблари тушунтирилиши шарт.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. 1, 2 ва 3-иловалар тегишлича мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1, 2 ва 3-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 25 сентябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. АБДУҲАКИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 25 сентябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарбиялаш (патронат) учун оилаларга бериладиган етим болаларни кийим-бош, пойабзал билан таъминлаш ҳамда болани ўз тарбиясига олган тутинган ота-оналарга ҳар ойлик нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчага
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тарбиялаш (патронат) учун оилаларга бериладиган етим болаларни кийим-бош, пойабзал билан таъминлаш ҳамда болани ўз тарбиясига олган тутинган ота-оналарга ҳар ойлик нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎‎‎‎‎Оилага тарбияга олинган болага кийим-бош ва пойабзал олиш учун ‎‎
‎БУЮРТМА
‎ ‎

‎‎____________________________________
‎(оилага тарбияга олинган боланинг Ф.И.О.)
‎____________________________________
‎(боланинг ёши)
‎____________________________________
‎(боланинг жинси)

Т/р‎

‎‎Кийим-бош ва пойабзалнинг номи

‎‎Сони (дона, жуфт, комплект)‎

Кийим-бош ва пойабзалнинг ўлчами‎‎

Кийим-бош ва пойабзалнинг ўртача нархи

1.‎

2.‎

3.‎

‎‎Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими мудири

‎‎__________________________________
‎(Ф.И.О.)
‎____________________
‎(имзо)

__________________________________
‎(тутинган ота (она)нинг Ф.И.О.)
‎__________________________________
‎___________________

М.Ў.‎

‎‎(имзо)

‎‎20____ йил «___» _________________

‎‎20___ йил «___» ________________

‎‎Манзил: _______________________________
‎______________________________________
‎______________________________________
‎______________________________________
‎‎Манзил: ______________________________ ‎_____________________________________ ‎_____________________________________ ‎_____________________________________
‎Банк номи:____________________________
‎Ҳисобварақ рақами:____________________
‎____________________________________».‎‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарбиялаш (патронат) учун оилаларга бериладиган етим болаларни кийим-бош, пойабзал билан таъминлаш ҳамда болани ўз тарбиясига олган тутинган ота-оналарга ҳар ойлик нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчага
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тарбиялаш (патронат) учун оилаларга бериладиган етим болаларни кийим-бош, пойабзал билан таъминлаш ҳамда болани ўз тарбиясига олган тутинган ота-оналарга ҳар ойлик нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оилага тарбияга олинган болага кийим-бош ва пойабзал бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НОРМАСИ ВА РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Кийим-бош ва пойабзалнинг тури (номи)

Ўлчов бирлиги

3 ёшгача бўлган ҳар бир болага

Мактабгача ёшдаги ҳар бир болага (3 6 (7) ёш)

Мактаб ёшидаги ҳар бир болага (6 (7) 17 ёш)

сони

фойдаланиш муддати (йил)

сони

фойдаланиш муддати (йил)

сони

фойдаланиш муддати (йил)

1.

Куртка-комбинезон

Дона

1

2

2.

Куртка

Дона

1

2

1

2

3.

Пальто

Дона

1

2

4.

Ўғил болалар костюми

Дона

1

2

1

2

1

2

5.

Мактаб формаси (ўғил бола учун қора шим, оқ кўйлак, қиз бола учун кофта ва юбка)

Комплект

1

1

6.

Ўғил болалар кўйлаги

Дона

2

1

2

1

2

1

7.

Қиз болалар кўйлаги (шойи ва ип газлама блузка)

Дона

2

1

2

1

2

1

8.

Қиз болалар халати

Дона

1

1

1

1

9.

Свитер (Джемпер)

Дона

1

2

1

2

10.

Ёзги байрам кўйлаги

Дона

1

1

1

1

11.

Қишки бош кийим

Дона

1

1

1

1

1

12.

Қиз болалар трикоси

Дона

1

1

1

1

13.

Колготка

Дона

2

1

2

1

2

1

14.

Ички кийим тўплами ( ўғил ва қиз болалар учун)

Дона

2

1

2

1

2

1

15.

Спорт костюми

Комплект

1

1

1

1

16.

Кеда ёки кроссовка

Жуфт

1

1

17.

Пайпоқ, гольф

Жуфт

2

1

2

1

18.

Туфли, сандалет

Жуфт

1

1

1

1

19.

Тапочка

Жуфт

1

1

1

1

1

1

20.

Этик ёки ботинка

Жуфт

1

1

1

1

1

1

21.

Қиз болалар учун сийнабанд

Дона

1

1

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарбиялаш (патронат) учун оилаларга бериладиган етим болаларни кийим-бош, пойабзал билан таъминлаш ҳамда болани ўз тарбиясига олган тутинган ота-оналарга ҳар ойлик нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчага
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тарбиялаш (патронат) учун оилаларга бериладиган етим болаларни кийим-бош, пойабзал билан таъминлаш ҳамда болани ўз тарбиясига олган тутинган ота-оналарга ҳар ойлик нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎«Т А С Д И Қ Л А Й М А Н»
‎__________________________________
‎__________________________________
‎(халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими мудирининг Ф.И.О.)
‎______________________
‎(имзо)
‎20__ йил «___» ________

‎‎Оилага тарбияга олинган бола учун 20___ йилда сотиб олинган
‎кийим-бош ва пойабзал бўйича
‎ҲИСОБОТ

‎‎Мен, ________________________________________, 20___ йил «____» ______________да

‎‎(тутинган ота (она)нинг Ф.И.О.)

‎‎________________________________________________________________ билан тузилган

‎‎(васийлик ва ҳомийлик органининг номи)

‎‎____-сонли шартномага асосан вояга етмаган ____________________________________ ни

‎‎‎‎(оилага тарбияга олинган боланинг Ф.И.О.)

‎‎оилага тарбияга олганман.
‎‎Ҳисобот даврида тарбиямда бўлган ___________________________________________ учун

‎‎(оилага тарбияга олинган боланинг Ф.И.О.)

‎‎қуйидаги кийим-бош ва пойабзалларни сотиб олдим.

Т/р‎

Кийим-бош ва пойабзалнинг тури (номи)‎

Сони
‎(дона, жуфт, комплект) ‎‎

Олинган кийим-бош ва пойабзалнинг нархи (сўм) ‎‎

1.‎

2.‎

3.‎

‎‎Кийим-бош ва пойабзал сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (касса чеки ёхуд товарга ҳақ тўланганлигини тасдиқлайдиган чекка тенглаштирилган ҳужжатлар)ни илова қилинмоқда.

‎‎________________________________
‎(тутинган ота (она)нинг Ф.И.О.)

‎‎____________
‎(имзо)

‎‎____________
‎(сана)

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 41-сон, 532-модда)