29.08.2012 йилдаги КҚ-31-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2010-2011 йиллар ва 2012 йилнинг ўтган даври мобайнидаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) 2010-2011 йиллар ва 2012 йилнинг ўтган даври мобайнидаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини тинглаб ва муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши шуни қайд этадики, ҳисобот даврида Қўмита томонидан мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш соҳасидаги давлат сиёсатини қонунчилик жиҳатидан таъминлашга, унинг ҳуқуқий базасини такомиллаштиришга, қонунлар ижро этилиши устидан назоратни кучайтиришга қаратилган муайян ишлар амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Сенатга тақдим этган 27 та Ўзбекистон Республикаси қонунининг дастлабки тарзда кўриб чиқилиши ташкил этилган. Булар жумласига давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимини янада демократлаштиришга, суд экспертизаси ва нотариат институти билан, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш, жиноят ҳамда жиноят-процессуал қонун ҳужжатларини янада либераллаштириш ва бошқалар билан боғлиқ суд-ҳуқуқ соҳасини такомиллаштиришга қаратилган қонунлар киради. Сенатнинг ялпи мажлислари муҳокамасига ҳар йили киритиладиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг), Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ҳисоботларига ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ахборотига материаллар тайёрланиши таъминланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномаларига мувофиқ Қўмита томонидан амнистия тўғрисидаги Сенат қарорларининг лойиҳалари тайёрланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди, Олий суди ва Олий хўжалик суди таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида 19 та масала, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) ўринбосарини сайлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди ва Сенат Кенгаши орқали ялпи мажлислар муҳокамаларига киритилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (78, 80, 93, 96 ва 98-моддаларига)»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунидан келиб чиқадиган талабларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг чора-тадбирлар дастурини ижро этиш мақсадида Қўмита ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Н.Т. Йўлдошевга юборилган фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, ҳуқуқ ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида ягона давлат сиёсати олиб борилишини таъминлаш борасида адлия органлари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги парламент сўровига мувофиқ, шунингдек Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси билан биргаликда Фарғона ва Навоий вилоятларида жойлардаги энг муҳим социал-иқтисодий муаммоларни ҳал қилишда, демократик янгиланишларни чуқурлаштиришда фуқаролик жамияти институтларининг ролини ошириш тўғрисида парламент эшитувлари ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат фаолиятини рўёбга чиқариш жараёнида Қўмита томонидан жойларга бориб ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан биргаликда «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги (Тошкент шаҳрида), «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида), «Адвокатура тўғрисида»ги (Тошкент шаҳрида) Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, вояга етмаганларга доир қонун ҳужжатларининг (Андижон вилоятида), фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга, уларни минтақаларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этишга кенг жалб қилишга қаратилган қонун ҳужжатларининг (Тошкент шаҳрида) ижро этилиши, шунингдек Қашқадарё ва Наманган вилоятларида қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоат назоратини амалга ошириш бўйича фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ишини ташкил этиш борасидаги тажриба ва бошқа масалалар ўрганилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, ўтказилган назорат фаолиятининг якунлари Қўмитанинг сайёр мажлисларида халқ депутатлари вилоят Кенгашлари билан биргаликда кўриб чиқилган. Чунончи, 2011 йил февралда халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши билан биргаликда маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Бухоро вилоятида ижро этилиши муҳокама қилинган. «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (78, 80, 93, 96 ва 98-моддаларига)»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунидан келиб чиқадиган талабларни амалга ошириш доирасида 2011 йил ноябрда халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши билан биргаликдаги сайёр мажлисда Сирдарё вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш борасида адлия органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш натижалари муҳокама қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Қўмита томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанати принципини рўёбга чиқариш механизмлари (Сенатда), Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясининг моҳиятини ҳамда миллий давлатчиликни ривожлантиришдаги аҳамиятини жамоатчилик эътиборига етказиш (Тошкент давлат юридик институтида), «Хабеас корпус» институтининг қўлланиш доирасини кенгайтириш (Ўзбекистон Республикаси Олий судида), парламент назоратининг самарадорлигини ошириш (Ўзбекистон Миллий матбуот марказида), маҳаллий ҳокимият вакиллик органларига сайлов ўтказиш амалиётини демократлаштириш (Сирдарё вилоятида), сенаторлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунларини кўриб чиқишда умумдавлат ва минтақавий манфаатларнинг ўзаро алоқасини таъминлаш (Қашқадарё вилоятида) ва бошқа масалалар юзасидан тўртта конференция, саккизта давра суҳбати ва тўртта семинар ўтказилган. Ушбу тадбирларни тайёрлаш ва ўтказишда иштирок этишга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг депутатлари, жойларда ишлаётган сенаторлар, давлат бошқаруви органларининг, фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари, шунингдек экспертлар сифатида етакчи олимлар, мутахассислар ва бошқалар кенг жалб этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмитанинг ўтказилган назорат фаолияти якунлари бўйича ва бошқа тадбирлар юзасидан қабул қилинган қарорлар ва тавсиялар Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, давлат дастурлари самарали ижро этилишини таъминлаш, минтақалардаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилаш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини, оммавий ахборот воситаларини фаол жалб этган ҳолда аҳоли ўртасидаги тушунтириш ишларининг сифатини ошириш, қонунчиликни янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита аъзолари 2011 йил май-июнь ойларида бўлиб ўтган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини тайёрлаш ҳамда ўтказиш жараёнида Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини тайёрлаш ва ўтказиш концепциясида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2011 йил май-июнда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга доир тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида жойлардаги сайловни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар фаолиятини самарали тарзда мувофиқлаштириб боришда фаол иштирок этдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита аъзолари томонидан фуқароларнинг 17494 та мурожаати (2010 йилда 5921 та, 2011 йилда 6879 та, 2012 йилнинг ўтган даври мобайнида – 4694 та) кўриб чиқилган, 7968 нафар фуқаро қабул қилинган (2010 йилда 2370 нафар, 2011 йилда 3257 нафар, 2012 йилнинг ўтган даври мобайнида – 2341 нафар), 171 та (2010 йилда 50 та, 2011 йилда 62 та, 2012 йилнинг ўтган даври мобайнида – 59 та) сўров юборилган, сайловчилар билан 1652 та (2010 йилда 324 та, 2011 йилда 804 та, 2012 йилнинг ўтган даври мобайнида – 524 та) учрашув ўтказилиб, уларда 175 мингдан ортиқ нафар фуқаро қатнашган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлисларида Қўмита аъзолари кун тартибидаги масалалар бўйича 69 марта сўзга чиққанлар (2010 йилда – 31 марта, 2011 йилда – 31 марта, 2012 йилнинг ўтган даври мобайнида – 7 марта). Оммавий ахборот воситаларида Қўмита аъзоларининг 3177 та чиқиши эълон қилинган ва эфирга узатилган (2010 йилда 945 та, 2011 йилда 1383 та, 2012 йилнинг ўтган даври мобайнида 849 та), шу жумладан газета ва журналларда 841 та, шундан марказий нашрларда 135 та, маҳаллий газета ва журналлар саҳифаларида 706 та мақола эълон қилинган. Телевидение орқали 1394 та, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий телевидениелари орқали 872 та ахборот материали эфирга узатилган. Радиода Қўмита аъзоларининг 942 та чиқиши, шундан 476 таси маҳаллий радиоканаллар орқали эшиттирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Қўмита аъзолари Сенат, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқаролик жамияти институтлари томонидан ташкил этилган 6311 та тадбирда иштирок этганлар (2010 йилда 1775 та, 2011 йилда 2713 та, 2012 йилнинг ўтган даври мобайнида – 1823 та) ва 4294 марта маъруза билан чиққанлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга Қўмита суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишни чуқурлаштиришга қаратилган қонунлар ижроси устидан парламент назоратининг таъсирчанлигини ошириши, қабул қилинаётган қонунларнинг моҳиятини аҳоли ўртасида тушунтириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантириш масалаларида жойларда ишлайдиган Қўмита аъзоларининг фаоллигини ошириш юзасидан зарур чоралар кўриши, Қўмита аъзоларининг минтақалар аҳолиси билан учрашувларида кўтарилаётган муаммолар ва масалалар зарур даражада ҳисобга олинишини ташкил этиши керак. Қўмитанинг назорат тадбирларини ўтказиш якунлари юзасидан қабул қилинган қарорлари ва тавсияларини кўриб чиқиш якунлари ҳақида давлат органлари раҳбарларининг ахборотини Қўмита мажлисларида муҳокама қилиш, шунингдек судьялар лавозимларига номзодларни сайлаш ёки судьяларни лавозимларидан озод қилиш ҳақидаги масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш бўйича олиб борилаётган ишнинг самарадорлигини ошириш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2010-2011 йиллар ва 2012 йилнинг ўтган даври мобайнидаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи билдирилган таклифларни эътиборга олган ҳолда маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси (С. Артикова) ўз фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолиятини танқидий таҳлил қилиб чиқсин ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалий чоралар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишни режалаштиришда мамлакатдаги қонунийлик ва жиноятчилик аҳволини, минтақаларнинг социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожланишини ҳисобга олсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш муаммоларини аниқлаш ва уларни Қўмита, Сенат Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлислари муҳокамасига киритишга эътибор берсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита аъзоларининг минтақалар аҳолиси билан учрашувлари вақтида кўтариладиган муаммолар ва масалалар ҳисоби юритилишини, шунингдек улар ўз вақтида ҳамда самарали ҳал қилинишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, сайлов қонунчилигини такомиллаштиришнинг энг долзарб масалалари юзасидан парламент сўровлари юбориш ҳамда парламент эшитувлари ўтказишни ташкил этиш борасидаги ишни фаоллаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенат, Сенат Кенгаши ва Қўмита қарорлари ўз вақтида ижро этилишини таъминлашга алоҳида эътибор берсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита томонидан олиб борилаётган назорат фаолияти якунлари ва жойларга бориб ўтказилаётган тадбирлар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилиши бўйича амалий чоралар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьялар лавозимларига номзодларни сайлаш ёки судьяларни лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш борасида талабчанликни оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилинаётган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, шунингдек Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясининг мазмун ва моҳиятидан жамоатчиликни хабардор қилиш масалаларига эътиборни кучайтирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг эътибори ушбу қарорда баён этилган хулосаларни ҳисобга олган ҳолда ўз фаолиятининг самарадорлигини ошириш зарурлигига қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари М. Раджабова зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 29 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-31-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 й., 8-сон, 234-модда)