Ҳужжат кучини йўқотган 03.07.2018 07.10.2015 йилдаги 285-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 03.07.2018
Ҳужжат 06.03.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун танлов асосида ер участкалари бериш тартиботларини ва қурилиш учун рухсатномалар олиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги 493-сонли «Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга беришнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармони билан тасдиқланган Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари дастурини амалга ошириш, қурилишнинг барча босқичларида — шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлашдан бошлаб объектларни фойдаланишга топширишгача бўлган босқичларда тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиботлари доирасида ягона қоидалар ва талабларни белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга ошириладиган қурилиш соҳасида рўйхатдан ўтказиш ва рухсат бериш тартиботларининг барча турларини янада такомиллаштириш ва мақбуллаштириш чора-тадбирларини амалга оширишнинг асосий йўналишлари ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини фақат танлов асосида бериш ҳисобига тадбиркорлик субъектларига тенг рақобат шароитлари яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари томонидан хабар бериш тартибини жорий этиш йўли билан қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатномалар бериш механизмини такомиллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 1 январдан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун аҳоли пунктларида доимий фойдаланишга майдони 1 гектаргача ва 1 гектар бўлган ер участкалари фақат танлов асосида берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун танлов асосида бериладиган ер участкаларининг рўйхатини ўз вақтида шакллантириш ишлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар тасдиқлансин ва 2016 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга танлов асосида ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов асосида берилган ер участкаларидаги объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш, қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома бериш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда амалга оширилаётган ерлар мониторингини пухта таҳлил қилиш натижаларига кўра фойдаланилмаётган ерларнинг аниқланишини таъминласинлар, кейинчалик уларни тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун танлов асосида бериладиган ер участкалари рўйхатига киритсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда — белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектларининг танлов таклифларини кўриб чиқиш бўйича доимий ишловчи танлов комиссиялари ташкил этсинлар ва уларнинг фаолиятига кўмаклашишга доир чора-тадбирлар комплексини амалга оширсинлар, ойдинлик ва ошкоралик тамойилларига риоя этилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда янгидан ташкил этилаётган танлов комиссиялари аъзолари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатувчи ягона марказлар мутахассислари учун тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун танлов асосида ер участкалари бериш, шунингдек қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома бериш ва қурилиш объектларини фойдаланишга қабул қилиш тартиботларини такомиллаштириш чора-тадбирларининг амалда тўғри қўлланилиши ва натижадорлиги юзасидан семинар-тренинглар ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда шаҳарсозлик фаолияти ва бошқа ноқишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ер участкалари беришнинг, шунингдек объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсатномалар беришнинг, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадни таъмирлашни) келишишнинг, турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилишнинг умумий белгиланган тартибини янада соддалаштириш юзасидан уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда оммавий ахборот воситалари иштирокида тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қурилишнинг барча босқичларида — шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлашдан бошлаб объектларни фойдаланишга топширишгача бўлган босқичларда рухсат берувчи тартиботларни такомиллаштириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида хабардорлигини оширишга йўналтирилган, шу жумладан тегишли маълумотларни аҳолининг кенг қатламлари ва тадбиркорлик субъектларининг фойдаланиши қулай бўлган ахборот манбаларида жойлаштириш юзасидан чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 2-сон, 13-модда) билан тасдиқланган Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун аҳоли пунктларида ер участкалари бериш, қурилиш объектларини лойиҳалаштириш ва рўйхатдан ўтказиш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун майдони 1 гектаргача ва 1 гектар бўлган ер участкаларини танлов асосида беришга».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 7 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
285-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 октябрдаги 285-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга танлов асосида ер участкалари бериш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахсларга майдони 1 гектаргача ва 1 гектар бўлган ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахсларга аҳоли пунктларидаги майдони 1 гектаргача ва 1 гектар бўлган ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш фақат танлов асосида (кейинги ўринларда ер участкаларини танлов асосида бериш деб аталади) амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Низом талаблари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик саноат зоналари ҳудудида жойлашган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус индустриал зоналар ҳудудида жойлашган;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйида инфратузилма ва сервис объектлари қуриш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган объектларнинг аниқ турларини қуриш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат ва давлат эҳтиёжлари учун, олиб қўйиладиган ер участкалари ўрнига юридик ва жисмоний шахсларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноқишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун, шунингдек икки ва ундан кўп туманлар (шаҳарлар) ёки вилоятлар ҳудудида жойлашадиган объектларни қуриш учун аҳоли пунктлари ташқарисидаги ер участкаларини беришга татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ер участкаларини танлов асосида бериш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов предметининг минимал қиймати — танлов пердметини танловга қўйиш учун унинг белгиланган қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор — таклиф этилган шартларда танловда қатнашиш ниятини билдирган юридик ва жисмоний шахс.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тадбиркорлик субъектларининг танлов таклифларини кўриб чиқиш ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ намунавий таркиб асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари қарори билан тузиладиган тадбиркорлик субъектларининг танлов таклифларини кўриб чиқиш бўйича доимий фаолият кўрсатадиган танлов комиссиялари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ваколатли органлар томонидан ер участкаси бериш бўйича материалларни тайёрлаш ва келишиш, ер участкасининг топографик харитасидан ер участкаси чегараларини натурага кўчириш далолатномасидан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан тузиладиган шартнома асосида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аванс тўлаш шарти билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, вилоятлар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ер участкаси бериш бўйича материалларни тайёрлаш ва келишиш функцияларини шартнома асосида туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимларига юклаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида ер участкаси бериш бўйича материалларни тайёрлаш ва келишиш Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ер участкаси бериш бўйича материалларни тайёрлаш ва келишиш ишларининг қиймати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Танлов предметининг минимал қиймати республика шаҳарлари, посёлкалари ва қишлоқ жойларидаги ер участкаларидан фойдаланиш учун уларнинг жойлашиш зонасига мувофиқ юридик шахслар учун белгиланган ер солиғининг йиллик ставкаси миқдорида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ер участкаларини танлов асосида бериш натижасида тушган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг махсус ҳисоб рақамларида жамланади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармаларининг ва «ЎзГАШКЛИТИ» ДУК лойиҳа-қидирув ташкилотининг ер участкаси бериш бўйича материалларни тайёрлаш ва келишишга харажатларини, аванс тўловларини чегирган ҳолда қоплашга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тушган маблағларнинг қолган қисми Қорақалпоғистон Республикаси бюджети даромадига ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг тегишли маҳаллий бюджетлари даромадига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун танлов асосида бериладиган ер участкалари рўйхатини шакллантириш ва ер участкаларини танловга қўйиш учун зарур материалларни тайёрлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Танлов асосида бериладиган ер участкалари рўйхати (кейинги ўринларда ер участкалари рўйхати деб аталади) шакллантириш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари томонидан, ер участкаларининг рўйхати шаклида, улардан фойдаланишнинг мақсади, уларнинг майдони ва жойлашган жойи кўрсатилган ҳолда ҳар йили 15 январгача ва 15 июлгача тақдим этиладиган туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг таклифлари асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ер участкаларининг рўйхатини тузиш тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун ер участкалари бериш тўғрисида тушган аризаларни тақдим қилиш натижалари бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан, шунингдек:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ — туманлар (шаҳарлар) архитектура ва қурилиш бўлимларининг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли туман (шаҳар) ерларидан фойдаланишнинг ҳолати мониторинги натижалари бўйича туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимларининг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманларни (шаҳарларни) комплекс ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳаларнинг таҳлили натижалари бўйича — туманлар (шаҳарлар) иқтисодиёт бўлимларининг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказиладиган сўровлар натижалари бўйича — Савдо-саноат палатасининг туман (шаҳар) бўлинмаларининг таклифлари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бандда кўрсатилган ташкилотларнинг таклифлари туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига ҳар йили 10 январгача ва 10 июлгача бўлган муддатда тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Тошкент шаҳрида ер участкалари рўйхатини шакллантириш Тошкент шаҳри ҳокимлиги томонидан, ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган муддатларда, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун ер участкалари бериш тўғрисида тушган аризаларнинг таҳлили натижалари бўйича, шунингдек:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ — вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ерлардан фойдаланишнинг ҳолати мониторинги натижалари бўйича — Тошкент шаҳри ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларни комплекс ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳаларнинг таҳлили натижалари бўйича — Тошкент шаҳри иқтисодиёт бош бошқармасининг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказиладиган сўровлар натижаси бўйича — Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармасининг таклифлари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бандда кўрсатилган ташкилотларнинг таклифлари Тошкент шаҳри ҳокимлигига ҳар йили 10 январгача ва 10 июлгача бўлган муддатда тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ҳар йили 20 январгача ва 20 июлгача бўлган муддатда ушбу Низомнинг 12 ва 13-бандларида кўрсатилган ташкилотларнинг таклифларини умумлаштирадилар ва уларни ер участкалари бериш бўйича материалларни тайёрлаш ва келишиш учун тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитасига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармаларига юборадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ер участкалари бериш бўйича материаллар қуйидаги таркибда тайёрланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкаси, шу жумладан ундан жорий фойдаланиш ва режалаштирилаётган мақсадда фойдаланиш тўғрисидаги қисқача ахборот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туташ ер участкаларидан фойдаланиш турлари (зарурат бўлганда) қишлоқ хўжалиги харитасида) кўрсатилган ҳолдаги вазият схемаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкасининг ер ости муҳандислик коммуникациялари акс эттирилган ҳолда М-500 масштабли топографик харитадаги жойлашиш режаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкасининг уни камида икки томондан ўраб турган объектлар кўрсатилган ҳолдаги фотосурати (15 х 20 см);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссиясининг (кейинги ўринларда туман (шаҳар) комиссияси деб аталади) ер участкасини танлаш далолатномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкаси чегараларини натурага чиқариш далолатномаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ер участкаларининг топографик харитасини ишлаб чиқиш учун «ЎзГАШКЛИТИ» ДУКнинг лойиҳа-қидирув ташкилоти ваколатхонаси шартнома асосида жалб этилади, унинг томонидан айни бир вақтда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси вакиллари иштирокида ер участкаси чегараларини натурага чиқариш амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкасининг топографик харитасини тайёрлаш ва ер участкаси чегараларини натурага чиқариш учун қуйидаги миқдорда тўлов ундирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0,3 гектаргача майдон суратга олинганда — энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0,3 гектардан 0,5 гектар майдон суратга олинганда — энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0,5 гектардан 0,7 гектаргача майдон суратга олинганда — энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0,7 гектардан 1,0 гектар майдон суратга олинганда — энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкасининг топографик харитасини тайёрлаш ва ер участкаси чегараларини натурага чиқариш бўйича ишлар «ЎзГАШКЛИТИ» ДУКнинг лойиҳа-қидирув ташкилоти билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкаси чегараларини натурага кўчириш «ЎзГАШКЛИТИ» ДУКнинг лойиҳа-қидирув ташкилоти, туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси вакиллари томонидан имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ҳар йили 1 апрелгача ва 1 октябргача бўлган муддатда ер участкалари бериш бўйича материалларни тайёрлайди ва уларни ваколатли ташкилотлар билан келишади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ер участкаси бериш бўйича материаллар тайёрлаш давомида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
унинг умумий майдони аниқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарсозлик ва ер тузиш ҳужжатлари, ер ва шаҳарсозлик кадастрлари маълумотлари ўрганилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкаларини бинолар ва иншоотларни асоссиз кўчириш, сув хўжалиги объектлари ва муҳандислик инфратузилмасидан фойдаланишда ноқулайлик пайдо бўлиши истисно этиладиган ҳолда жойлаштириш имконияти қидирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кенглиги жойлаштириладиган ишлаб чиқариш класси билан аниқланадиган атмосфера ҳавосини ифлослантириш манбалари ҳисобланадиган объектлар атрофини санитария жиҳатидан қўриқлаш зонасини таъминлаш имконияти ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ер участкаси бериш бўйича материаллар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) ҳокими билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими — ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси, Тошкент шаҳрида — Тошкент шаҳри табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) давлат санитария-эпидемиология назорати маркази билан, Тошкент шаҳрида — шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати маркази билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг ёнғин хавфсизлиги бўлими билан, Тошкент шаҳрида — Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармасининг ёнғин хавфсизлиги бошқармаси билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданий мерос ёдгорликлари қўриқланадиган зонада объект қуриш учун ер участкаси танлашда — Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг маданий мерос объектларини қўриқлаш ва улардан фойдаланиш бош илмий-ишлаб чиқариш бошқармаси минтақалараро (минтақа) давлат инспекцияси билан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўриқланадиган табиий ҳудудлар, магистрал қувурлар, темир йўллар ва автомобиль йўллари, электр қуввати узатиш ва алоқа линиялари, шунингдек аэродромлар ҳамда чиқиндиларни ва бошқа заҳарли моддаларни кўмиш жойлари яқинидаги қўриқланадиган, сувни муҳофаза қилиш ва санитария ҳимоя зоналарида ер участкалари танлашда — тегишли режимли ҳудудлар ва иншоотлардан фойдаланадиган ва уларни ишлатадиган ташкилотлар билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобилларнинг тўхтаб туриш жойлари ва йўл ҳаракати хавфсизлигига таъсир кўрсатувчи бошқа объектлар учун ер участкаси ажратиладиган ҳолатларда — давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳудудий органи билан келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкаси бериш бўйича материалларни ваколатли туман (шаҳар) органлари ва бошқа шахслар билан келишиш 10 иш куни мобайнида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитасига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармаларига мурожаат олинган кундан бошлаб белгиланган муддат мобайнида ваколатли ташкилотлар томонидан хулосалар тақдим этилмаган тақдирда ер участкасини жойлаштириш режаси келишилган ҳисобланади, мураккаблик (хавфлилик)нинг II ва III тоифаларидаги объектлар бундан мустасно.
(19-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 майдаги 166-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 21-сон, 233-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкалари бериш бўйича материалларни келишишда ваколатли ташкилотлар томонидан қўшимча ҳужжатлар тақдим этишга доир талабларни белгилаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ер участкалари бериш бўйича материалларни келишишда ваколатли ташкилотлар томонидан айни бир вақтда қуйидаги хулосалар берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг, Тошкент шаҳрида — ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг хулосаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2001 йил 31 декабрдаги 491-сон қарорига мувофиқ Давлат экологик экспертизасидан ўтказилиши керак бўлган объектлар учун — ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин танлов ғолиби томонидан атроф муҳитга таъсир тўғрисидаги ариза лойиҳасини тақдим этиш шарти билан ер участкаси бериш мумкинлиги ҳақида туман (шаҳар) табиатни муҳофаза қилиш инспекциясининг (Тошкент шаҳрида — Тошкент шаҳри табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг) хулосаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг, Тошкент шаҳрида — шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг хулосаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг ёнғин хавфсизлиги бўлимининг, Тошкент шаҳрида — Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг хулосаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хулосаларда унинг шаҳарсозлик, санитария, табиатни муҳофаза қилиш, ёнғинга қарши ҳамда бошқа норма ва қоидаларга риоя этиш бўйича мажбуриятларида ҳисобга олинадиган танлов ғолибига қўйиладиган талаблар баён қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ер участкалари бериш бўйича материалларни келишишда ваколатли ташкилотлар томонидан айни бир вақтда туман (шаҳар) комиссиясининг ер участкаси ажратиш далолатномаси имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкалари ажратиш далолатномаси фақат туман (шаҳар) комиссиясининг танланаётган ер участкаси манфаатларига дахлдор бўлган ташкилотларнинг вакиллари ҳисобланадиган аъзолари томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Тошкент, Самарқанд шаҳарларининг лойиҳадаги чегараларида, Тошкент вилояти шаҳарларида, туманларининг маъмурий марказларида ва шаҳар посёлкаларида жойлашган ер участкаларини бериш бўйича материаллар 10 иш куни мобайнида «ТошкентбошрежаЛИТИ» ДУКнинг бош лойиҳа-қидирув ташкилоти билан, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида, туманларининг маъмурий марказларида ва шаҳар посёлкаларида — «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУКнинг бош лойиҳа-қидирув ташкилоти билан, қишлоқ аҳоли пунктларида — «Қишлоққурилишлойиҳа» МЧЖнинг бош лойиҳа-қидирув ташкилоти билан келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош лойиҳа-қидирув ташкилотлари берилаётган ер участкасида қуриш режалаштирилаётган объектнинг қувватини ва бошқа параметрларини аниқлаш учун ер участкасини танлашда шаҳарсозлик, санитария, табиатни муҳофаза қилиш, ёнғинга қарши курашиш бўйича ҳамда бошқа норма ва қоидаларнинг бузилишлари аниқланган ҳолатларда Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитасидан, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармаларидан, тақдим этишнинг зарурлигини асослаган ва қонунчиликнинг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда, қўшимча материаллар талаб қилишга ҳақлидир. Бунда ер участкаси бериш бўйича материалларни келишиш муддати 5 кунга узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармалари томонидан зарур қўшимча материаллар 5 кун мобайнида тақдим этилмаган ҳолатларда бош-лойиҳа-қидирув ташкилоти ер участкаси бериш бўйича материалларни пухталаштириш учун қайтаришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида ер участкалари бериш бўйича материаллар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрида ер участкалари бериш тартибини янада такомиллаштириш ва улардан мақсадли фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 22 августдаги 189-сон ҳамда «Тошкент вилоятида юридик ва жисмоний шахсларга ер участкалари бериш тартибини янада такомиллаштириш ва улардан мақсадли фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 20 январдаги 16-сон қарорларига мувофиқ ташкил этилган комиссияларга қонунчиликда белгиланган тартибда келишиш учун киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Шаҳарлар ва посёлкаларда (туман марказларида) қурилиши тугалланган маъмурий марказлар, уй-жой микротуманлари ҳудудида илгари ишлаб чиқилган ва тасдиқланган лойиҳалар бўйича объектлар қуриш учун ер участкалари беришда ер участкасини танлаш материаллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ижтимоий ва фуқаролар учун объектларни лойиҳалаштириш ва қуришда зарур тартиб ўрнатиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 27 декабрдаги ПҚ-1666-сон қарори билан тузилган Қуриш ва реконструкция қилиш Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати даражасида тасдиқланадиган объектларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлаш бўйича Ҳукумат комиссияси билан ҳам келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ҳар йили 20 апрелгача ва 20 октябргача бўлган муддатда, ер участкалари бериш бўйича келишилган материаллар асосида ер участкалари рўйхатини тасдиқлайдилар ҳамда уни «Кўчмас мулк савдо хизмати» МЧЖнинг ҳудудий филиалларига, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитасига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармаларига ер участкаларини танловга қўйишга тааллуқли танлов ҳужжатларини тайёрлаш учун юборадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек танлов натижаларини расмийлаштириш ва ҳисоб-китоб қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ҳужжатларини тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танловни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорлардан танлов таклифларини ва зарур ҳужжатларни қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тушган танлов таклифларини баҳолаш, танловнинг ғолибини аниқлаш ва натижаларини расмийлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ғолиби тўғрисида билдириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Танловни ўтказиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари «Кўчмас мулк савдо хизмати» МЖЧнинг ҳудудий филиаллари билан ер участкалари бериш учун танловни ташкил этиш ва ўтказиш хизматлари кўрсатиш юзасидан шартнома тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. «Кўчмас мулк савдо хизмати» МЖЧнинг ҳудудий филиаллари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармалари билан биргаликда танлов ҳужжатларини тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкаларининг тасдиқланган рўйхати олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида танловни эълон қилиш санасини ва танлов шартларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танловда қатнашиш учун буюртманомалар бериш муддатини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов таклифлари солинган конвертларни очиш белгиланган санадан камида ўттиз кун олдин асосан Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида тарқатиладиган, икки минг нусхадан ортиқ тиражда нашр этиладиган камида иккита даврий нашрларда ҳамда «Кўчмас мулк савдо хизмати» МЖЧнинг, «Давархитектқурилиш» қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг расмий веб-сайтларида, шунингдек Интернет тармоғидаги Ўзбекистон Республикасининг интерактив давлат хизматлари ягона порталида ер участкаларининг рўйхатини кўрсатган ҳолда танлов ўтказилиши тўғрисида расмий билдириш эълон қилинишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорларга уларнинг сўровлари бўйича танлов ҳужжатларини тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорларнинг танловда қатнашиш учун берилган буюртманомаларини рўйхатдан ўтказади ҳамда улар мазмунининг махфийлигини ва сақланишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорларнинг ер участкаси билан танишиши учун шарт-шароитлар яратади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорларни тақдим этиладиган ҳужжатларнинг намуналари билан таъминлайди ҳамда уларни расмийлаштиришда кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов якунлари тўғрисидаги ахборотни матбуотда эълон қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кўчмас мулк савдо хизмати» МЖЧнинг ҳудудий филиаллари танлов қатнашчилари таклиф этган таклифларнинг сақланиши ва ошкор этилмаслиги, шунингдек талабгорлар учун тенг шароитлар таъминланиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Танлов тўғрисидаги билдиришномада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кўчмас мулк савдо хизмати» МЖЧ ҳудудий филиалларининг почта манзили, уларнинг алоқа телефони, телефакси ва электрон почта манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танловга қўйилган ер участкаларининг номи, сони, тавсифи, фойдаланиш мақсади ва жойлашган жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов предметининг минимал қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбуриятларни бажариш шакллари ва шартлари кўрсатилган ҳолда мажбуриятларнинг бошланғич ҳажми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкасига бўлган чекланган (мажбуриятлар олинган) ҳуқуқлар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорларнинг таклифлари қайд этилган конвертларни очиш санаси, вақти ва жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ғолибини аниқлаш санаси, вақти, жойи ва шартлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
закалат миқдори, уни қўйиш муддати ва тартиби, уни тўлаш учун банк реквизитлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати (кун ва соат кўрсатилган ҳолда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ҳужжатларини ва қўшимча маълумотларни олиш мумкин бўлган манзил;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ҳужжатлари учун тўлов миқдори ва уни тўлаш учун банк реквизитлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Танлов ҳужжатлари пакетида қуйидаги ҳужжатлар бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорлар учун йўриқнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танловнинг техник қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танловнинг тижорат қисми.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек танлов ҳужжатларига танлов комиссияси томонидан тасдиқланадиган танлов ғолибини танлаб олиш мезонлари илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Талабгорлар учун йўриқномада қуйидагилар бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ўтказиш қоидалари бўйича тушунтириш олиш мумкин бўлган «Кўчмас мулк савдо хизмати» МЖЧ ҳудудий филиалларининг почта манзили, уларнинг алоқа телефони, телефакси ва электрон почта манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танловда қатнашиш учун зарур бўлган ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов таклифларини расмийлаштириш бўйича талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов таклифини тақдим этиш тартиботига оид талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов таклифлари қайд этилган конвертларни очиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов таклифларини баҳолаш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Танлов ҳужжатларининг техник қисмида қуйидагилар бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкасини бериш шартлари ва мақсадлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объект қурилишини тугаллаш муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов мажбуриятларининг бажарилиши тўғрисидаги шартнома лойиҳаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкасининг жойлашиш режаси билан ер участкасини беришга оид материаллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармалари томонидан тайёрланган шаҳарсозлик топшириғи (қурилиши учун ер участкаси танловга қўйилаётган бино ёки иншоотнинг ташқи кўринишига оид умумий талабларни белгиловчи, шунингдек талабгорнинг танлов мажбуриятларида ва бино ёки иншоотнинг ишлаб чиқиладиган лойиҳа-смета ҳужжатларида ҳисобга олинадиган қурилишнинг, автомобиллар тўхтаб туриш жойининг, ҳудудга кириш ва ҳудуддан чиқиш йўлларининг, кичик архитектуравий шаклларнинг, ушбу ер участкасини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштиришнинг тахминий майдонларини аниқлаштирувчи ҳужжатлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ғолибининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш, экологик хавфсизлик талабларига, шунингдек санитария нормалари ва қоидаларига риоя қилиш бўйича мажбуриятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ғолибининг ногиронларнинг ижтимоий инфратузилма объектларига (турар жойларга, жамоат, ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотларига, дам олиш жойларига, маданий-томоша муассасалари ва бошқа объектларга) тўсиқсиз киришлари учун шарт-шароитлар яратиш бўйича мажбуриятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ғолибининг маданий мерос объектларини ва муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни сақлашга қўйиладиган талабларга риоя этиш бўйича мажбуриятлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Танлов ҳужжатларининг тижорат қисмида қуйидагилар бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов предметининг қиймати бўйича таклиф;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкил этиладиган иш ўринларининг энг кам сони бўйича таклиф;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назарда тутилаётган инвестициялар ҳажми бўйича таклиф.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Талабгорлар эълон берилгандан кейин танлов ҳужжатларини оладилар (шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат тақдим этилгач, талабгорга тилхат остида берилади). Танлов ҳужжатлари ҳар бир талабгорга энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдоридаги тўлов асосида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг вакили чопар орқали ёхуд почта орқали буюртма хат билан «Кўчмас мулк савдо хизмати» МЖЧнинг ҳудудий филиалларига танлов ўтказиш тўғрисидаги билдиришномада белгиланган муддатларда танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган буюртманомани икки нусхада тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ҳужжатлари талабларига мувофиқ тузилган танлов таклифлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектнинг фасадларини ва бош режасини ўз ичига олувчи лойиҳа эскизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш мўлжалланаётган маҳсулот тури, ҳажми ва ассортименти ёки кўрсатиладиган хизматлар тури бўйича таклифлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг талабгорнинг ўз маблағлари, шунингдек кредит ресурслари ҳисобига молиялаштириш билан таъминланганлиги тўғрисидаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танловда қатнашиш учун буюртманомага илова қилинган барча ҳужжатлар талабгорлар томонидан елимланган (имзо билан тасдиқланган) конвертларда, танлов предмети минимал қийматининг 10 фоизи миқдоридаги закалат танлов тўғрисида билдиришномада кўрсатилган банкнинг ҳисоб рақамига ўтказилганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати нусхаси билан бирга тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов таклифларининг амал қилиш муддати танлов ҳужжатларида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Танловда қатнашишга буюртманомалар қабул қилиш билдиришнома эълон қилинган санадан бошланади ва конвертларни очишнинг билдиришномада кўрсатилган санасидан бир кун олдин соат 18.00 да тугайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кўчмас мулк савдо хизмати» МЖЧ ҳудудий филиалининг ваколатли ходими буюртманоманинг иккинчи нусхасига ҳужжатларнинг рўйхати билан бирга берилган ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида белги қўяди, улар қабул қилинган сана ва вақтни кўрсатади. Буюртманоманинг иккинчи нусхаси талабгорга ёки унинг вакилига топширилади ёхуд почта орқали юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кўчмас мулк савдо хизмати» МЖЧнинг ҳудудий филиаллари қуйидаги ҳолларда талабгорларнинг буюртманомаларини қабул қилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртманома билдиришномада кўрсатилган муддат тамом бўлгандан кейин тақдим этилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор ушбу Низомнинг 34-банди талабларига мувофиқ танлов ҳужжатларини олмаганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртманомаларни қабул қилиш рад этилишининг бошқа асосларига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кўчмас мулк савдо хизмати» МЖЧнинг ҳудудий филиаллари томонидан қабул қилинмаган ҳужжатлар қабул қилиш рад этилганлиги тўғрисидаги белги қўйилган ва сабаблари кўрсатилган ҳолда ўша куннинг ўзида бевосита талабгорга ёки унинг вакилига тилхат билан ёхуд кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни почта орқали буюртма хат билан жўнатган ҳолда қайтарилади. Бунда тўланган закалат суммаси талабгорга беш банк куни мобайнида қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Олинган буюртманомалар тартиб рақамлари қўйилган саҳифали, ип ўтказиб тикилган махсус журналда рўйхатдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгорларнинг танлов таклифлари конвертларни очишнинг белгиланган муддатигача очилмайди ва сейфда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Конвертларни очишнинг белгиланган санасигача талабгор «Кўчмас мулк савдо хизмати» МЖЧнинг ҳудудий филиалларини ёзма равишда хабардор қилиш йўли билан ўз буюртманомасини ва танлов таклифларини қайтариб олиш ҳуқуқига эга. «Кўчмас мулк савдо хизмати» МЖЧнинг ҳудудий филиаллари кўрсатиб ўтилган билдиришномани тушган кунида рўйхатдан ўтказиши шарт. Ушбу ҳолатда талабгордан тушган закалат беш банк куни мобайнида қайтарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов қатнашчиси кўрсатиб ўтилган санадан кейин ўз таклифини қайтариб олган тақдирда, унинг тўлаган закалати қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Танлов комиссияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ўз иш регламентини мустақил ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) танлов ўтказиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган танлов таклифларини тақдим этиш муддатларини ёки танлов ўтказиш санасини танлов ҳужжатлари берилган барча талабгорларни (улар мавжуд бўлганда) ёзма билдиришнома юборган ҳолда, шунингдек ушбу Низом 28-бандининг бешинчи хатбошида назарда тутилган ахборот ресурсларида тегишли билдиришномани эълон қилган ҳолда танлов ўтказиш санасини танлов ўтказиш тўғрисидаги билдиришномада белгиланган муддатдан бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтириш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) сўзлар, таклифлар ва ифодаларда икки хил талқин қилинмайдиган умумий қабул қилинган белгилар ва номлардан фойдаланган ҳолда тушунарли тилда тузилиши керак бўлган танлов ҳужжатларини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) танловда қатнашиш учун талабгор томонидан тўланадиган закалатни тўлаш тартибини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) танлов таклифларини кўриб чиқиш муддатини белгилаш ва конвертлар очилган санадан бошлаб 3 календарь кундан ортиқ бўлмаган муддатда танлов ғолибини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) таклифлар танлов ҳужжатларига ва танлов ўтказиш шартларига мувофиқ бўлмаган тақдирда, танлов қатнашчиларининг таклифларини рад этиш, бу ҳақда талабгорга хабар бериш ва рад этиш сабабларини кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) қуйидаги ҳолларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
билдиришномада кўрсатилган муддат тамом бўлгунга қадар бирорта ҳам буюртманома тушмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов таклифи фақат бир нафар талабгордан тушганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча тушган танлов таклифлари танлов ҳужжатлари шартларига мувофиқ бўлмаганда танловни бўлиб ўтмаган деб эълон қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Танлов комиссияси қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолиятини ҳозир бўлиш тартибида ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ўтказиш жараёнини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабларнинг бирлигини ва танлов натижалари бўйича қарорлар қабул қилишнинг холисоналигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низом, бошқа қонун ҳужжатлари талаблари бузилган, тил бириктириш ва танлов ўтказиш тартиб-қоидасини бузадиган бошқа олдиндан кўрилмаган ҳолатлар аниқланган тақдирда, танлов ўтказишни тўхтатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов таклифларини улар мазмунининг рақобатлашувчи талабгорларга ошкор қилинишига йўл қўйилмайдиган тарзда кўриб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Танлов таклифлари қайд этилган конвертларнинг биринчи нусхалари танлов комиссияси томонидан белгиланган кун ва соатда очилади. Конвертларнинг иккинчи нусхалари «Кўчмас мулк савдо хизмати» МЖЧнинг ҳудудий филиалида сақланади ва таклифларнинг мазмуни бўйича низолар юзага келган тақдирда очилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона қатнашчининг танлов таклифлари қайд этилган конверт очилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгорлар танлов таклифлари қайд этилган конвертларни очишда иштирок этишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов комиссияси томонидан танлов таклифлари қайд этилган конвертларни очишда шартлар ва тартиб-қоидаларга риоя қилиниши, танлов ҳужжатларида кўрсатилган ҳужжатларнинг мавжудлиги текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Танлов таклифларини баҳолаш ва танлов ғолибини аниқлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор таклифларини танлов ҳужжатларининг техник қисми бўйича, шу жумладан лойиҳа эскизини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорнинг ташкил этиладиган иш ўринларининг энг кам сони бўйича таклифини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорнинг назарда тутилаётган инвестициялар ҳажми бўйича таклифини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорнинг ишлаб чиқариш мўлжалланаётган маҳсулот тури, ҳажми ва ассортименти ёки кўрсатиладиган хизматлар тури бўйича таклифини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорнинг танлов предмети қиймати бўйича таклифини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг талабгорнинг ўз маблағлари, шунингдек кредит ресурслари ҳисобига молиялаштириш билан таъминланганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарурият бўлганда, танлов таклифларини баҳолаш учун комиссия томонидан қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар талаб қилиниши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
охирги йил учун аудиторлик ташкилотининг (юридик шахслар учун) хулосаси (мавжуд бўлганда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
охирги икки йил учун талабгорнинг бухгалтерия баланси (юридик шахслар учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш бўйича бизнес-режа (мавжуд бўлганда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Энг яхши танлов таклифини таклиф этган талабгор танлов ғолиби деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Танлов ғолибини аниқлаш конвертлар очилган кунда танлов комиссиясининг ёпиқ мажлисида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор танлов комиссияси аъзолари умумий сонининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда танлов комиссияси раиси ҳал қилувчи овозга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар танлов комиссияси мажлисида комиссия аъзоларининг камида тўртдан уч қисми қатнашса танлов комиссиясининг қарори қонуний ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Танлов комиссияси танлов натижаларини тушган буюртманомалар сонига қараб танлов таклифлари қайд этилган конвертлар очилган санадан бошлаб 3 календарь кундан ортиқ бўлмаган муддатда протокол шаклида расмийлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Протоколда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов комиссиясининг таркиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов талабгорлари ва уларнинг таклифлари тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкаси жойлашган жой ва унинг майдони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкасидан фойдаланишнинг мақсади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ғолиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
овоз бериш натижалари ва танлов комиссияси аъзоларининг қарори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини олишнинг баҳоси, тўлов шакли, ғолибни танлашга асос бўлган шартлар кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Протокол танлов комиссиясининг барча аъзолари, танлов ғолиби томонидан имзоланади ва танлов комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Танлов натижалари расмийлаштирилгандан кейин «Кўчмас мулк савдо хизмати» МЖЧнинг ҳудудий филиаллари бир иш куни мобайнида ушбу Низом 28-бандининг бешинчи хатбошида назарда тутилган ахборот ресурсларида танлов натижалари тўғрисидаги ахборотни эълон қилишга буюртманома расмийлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. «Кўчмас мулк савдо хизмати» МЖЧнинг ҳудудий филиаллари танлов якунлари бўйича қарор қабул қилинган кундан бошлаб 2 иш куни мобайнида танлов ғолибини ва талабгорларини танлов натижалари тўғрисида хабардор қилади, уларга ўтказилган танлов натижалари тўғрисидаги тасдиқланган протоколни юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Ўтказилган танлов натижалари тўғрисидаги протокол расмийлаштирилгандан кейин бир иш куни мобайнида тегишли туман (шаҳар) ҳокимига тақдим этилади, ҳоким 5 кун мобайнида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкаси бериш тўғрисида қарор қабул қилади ва танлов ғолиби билан танлов предмети қийматини ва бошқа тўловларни тўлашга, шунингдек объектни ҳужжатларининг техник қисми талабларига мувофиқ қуришга оид танлов мажбуриятларини бажариш юзасидан шартнома тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорни Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасига юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарор тегишли равишда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокими томонидан қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарор олингандан кейин 2 кун мобайнида ер участкаси ажратишга доир материаллар асосида ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади, шунингдек танлов ғолибига ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун танлов ғолиблари томонидан ариза берилишига ва қўшимча ҳужжатлар тақдим этилишига оид талаблар белгилаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Танлов ғолиби танлов мажбуриятларини бажариш тўғрисидаги шартномани тузишдан бош тортган ёки уни рад этган тақдирда танлов натижалари бекор қилинади ва танлов комиссияси қарори билан белгиланган муддатларда такрорий танлов ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Такрорий танлов ўтказишда дастлабки танлов шартлари қайта кўриб чиқилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Танлов ғолиби шартнома тузишдан бош тортган ёки уни рад этган тақдирда у тўлаган закалат суммаси қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини олиш билан боғлиқ барча тўловлар ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин амалга оширилади, закалат бундан мустасно. Бунда танлов ғолиби томонидан тўланган закалат шартномада белгиланган ер участкасига бўлган ҳуқуқ қийматига киритилади, қолган талабгорларга эса закалат белгиланган тартибда беш банк куни мобайнида қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарсозлик топшириғини ишлаб чиқиш бўйича харажатлар объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқаётган лойиҳалаш ташкилоти томонидан архитектура-режалаштириш топшириғини олишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган миқдорларда қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Танлов ғолиби томонидан шартнома мажбуриятларининг бажарилишини назорат қилиш белгиланган тартибда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ғолиби ва лойиҳалаш ташкилоти томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда қабул қилинган мажбуриятларга риоя этилиши — Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитасининг давлат экспертизаси ҳудудий бошқармалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ғолиби томонидан объектнинг қурилиши бўйича қабул қилинган мажбуриятларга риоя этилиши — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари, қабул комиссиялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ғолиби томонидан атроф муҳитни муҳофаза қилиш, экологик хавфсизлик бўйича қабул қилинган мажбуриятларга риоя этилиши — Қорақалпоғистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ғолиби томонидан танлов ҳужжатларининг тижорат қисмига мувофиқ қабул қилинган мажбуриятларга риоя этилиши — туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Танлов ғолиби томонидан қабул қилинган мажбуриятларга риоя этилмаган тақдирда, унинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи қонун ҳужжатларида ва танлов мажбуриятларини бажариш учун тузилган шартномада белгиланган тартибда тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Танлов асосида ер участкалари беришда пайдо бўладиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга танлов асосида ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга танлов асосида ер участкалари бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга танлов асосида ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларининг танлов таклифларини кўриб чиқиш бўйича танлов комиссияларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Намунавий таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари, танлов комиссиясининг раиси

Лавозимига кўра

Иқтисодиёт вазирлиги ҳудудий бўлинмаси раҳбарининг биринчи ўринбосари

Лавозимига кўра

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг раҳбари

Лавозимига кўра

Адлия вазирлиги ҳудудий бўлинмаси раҳбарининг биринчи ўринбосари

Лавозимига кўра

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳудудий бўлинмасининг раҳбари

Лавозимига кўра

Давлат рақобат қўмитаси ҳудудий бўлинмаси раҳбарининг ўринбосари

Лавозимига кўра

«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг раҳбари

Лавозимига кўра

Давлат солиқ қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг раҳбари

Лавозимига кўра

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг раҳбари

Лавозимига кўра

Марказий банк ҳудудий бўлинмасининг раҳбари

Лавозимига кўра

Савдо-саноат палатаси ҳудудий бўлинмасининг бошлиғи

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва комунал хўжалик масалалари бўйича котибият мудири, танлов комиссиясининг котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тадбиркорлик субъектларининг танлов таклифларини кўриб чиқиш бўйича танлов комиссияларининг шахсий таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг қарори билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Танлов комиссияларининг аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда комиссия таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 107-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 9-сон, 132-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 октябрдаги 285-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов асосида берилган ер участкаларидаги объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш, қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома бериш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низом

1. Мазкур Низом Юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга танлов асосида ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ берилган ер участкасидаги объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш, қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома бериш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга танлов асосида берилган ер участкаларидаги (кейинги ўринларда ер участкалари деб аталади) объектлар қурилиши лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш, қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома бериш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Юридик ва жисмоний шахслар ер участкаси бериш тўғрисидаги қарорни олгандан кейин лойиҳа ташкилотига лойиҳалаштиришга топшириқ беради ва лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш юзасидан шартнома тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа ташкилоти томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш юридик (жисмоний) шахс ва лойиҳа ташкилоти ўртасида тузилган шартномада назарда тутилган муддатларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик (жисмоний) шахс ва лойиҳа ташкилоти ўртасида тузилган шартноманинг мажбурий шартлари лойиҳа ташкилотининг қуйидагиларни таъминлаш бўйича мажбурияти ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектнинг лойиҳадаги қувватига мувофиқ техник шартларини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геологик хулоса тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа-смета ҳужжатларини Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши (кейинги ўринларда Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши деб аталади) билан келишиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича объектнинг ёнғинга қарши хавфсизлиги ва зилзилага бардошлилиги бўйича давлат экспертиза органларининг ижобий хулосасини олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича ишлар тугаллангандан кейин лойиҳа ташкилоти уни юридик ва жисмоний шахсларга танлов ҳужжатлари таркибида берилган ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг шаҳарсозлик топшириғига мувофиқлигини келишиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармаларига беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармалари томонидан бевосита юридик ва жисмоний шахслардан лойиҳа-смета ҳужжатларини қабул қилиш, шунингдек уларни келишиш жараёнига жалб этиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Лойиҳа-смета ҳужжатларини Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан келишиш тўловлар ундирмасдан, лойиҳа ташкилотининг мурожаати тушган кундан бошлаб етти кун мобайнида амалга оширилади, ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Амалдаги муҳандислик тармоқларини ўзгартириш талаб қилинмайдиган кичик ўлчамдаги (300 куб метрдан ортиқ бўлмаган) алоҳида қурилаётган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармалари раҳбарлари томонидан икки кун муддатда, тўловлар ундирмасдан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ намунавий таркиб асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг қарорлари билан шакллантирилади ҳамда ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш мажлислари ҳар ҳафтада ҳозир бўлиш тартибида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш аъзоси Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши мажлисига келмаган тақдирда мажлис унинг иштирокисиз ўтказилади ва объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари мажлисга келмаган кенгаш аъзосининг ташкилоти билан келишилган деб ҳисобланади, ушбу банднинг олтинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда мажлисга келмаган кенгаш аъзоси ваколатига кирадиган масалалар бўйича жавобгарлик тегишли ташкилотга юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа-смета ҳужжатларини Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши аъзолари билан сўров йўли билан келишиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов комиссиясининг қарори, агар унинг мажлисида унинг аъзоларининг ярмидан кўпи иштирок этган бўлса қонуний ҳуқуққа эга ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан келишилган лойиҳа-смета ҳужжатлари лойиҳа ташкилоти томонидан барча зарур ҳужжатлар пакети тақдим этилган кундан бошлаб етти кун мобайнида давлат экспертиза органларига объектнинг ёнғинга қарши хавфсизлиги ва зилзилага бардошлилиги бўйича экспертизадан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа-смета ҳужжатларини объектнинг ёнғинга қарши хавфсизлиги ва зилзилага бардошлилиги бўйича давлат экспертизасидан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда тўлов ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа-смета ҳужжатларининг бошқа бўлимларини экспертиза қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларнинг хоҳишига кўра амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Амалдаги муҳандислик тармоқларини ўзгартириш талаб қилинмайдиган кичик ўлчамдаги (300 куб метрдан ортиқ бўлмаган) алоҳида қурилаётган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказиш талаб қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Юридик ва жисмоний шахслар келишилган лойиҳа-смета ҳужжатларини олгандан кейин қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома олиш учун белгиланган тартибда «ягона дарча» тамойили бўйича тегишли туман (шаҳар)нинг тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказига (кейинги ўринларда «ягона дарча» маркази деб аталади) қонун ҳужжатларида белгиланган шакл бўйича давлат хизматлари кўрсатишга ариза беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризага ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотлар ҳамда юридик ва жисмоний шахслар томонидан намунавий шартнома асосида расмийлаштирилган (имзоланган) инспекция томонидан назорат функцияларини амалга ошириш юзасидан шартномани илова қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Намунавий шартноманинг шакли Ўзбекистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади ва Қўмитанинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Ягона дарча» маркази бир иш куни мобайнида Ўзбекистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитасининг давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекцияларига (кейинги ўринларда инспекциялар деб аталади) ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ҳужжатларни юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Инспекция «ягона дарча» марказидан ҳужжатлар тушган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган тақдирда инспекция:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ягона дарча» марказига инспекция томонидан расмийлаштирилган (имзоланган) назорат функцияларини амалга ошириш юзасидан шартноманинг бир нусхасини илова қилган ҳолда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома беради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси расмий веб-сайтининг махсус бўлимида қабул қилинган қарор тўғрисидаги ахборотни эълон қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. «Ягона дарча» маркази қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома ва инспекция томонидан назорат функцияларини амалга ошириш юзасидан шартномани олгандан кейин белгиланган тартибда уларнинг юридик ва жисмоний шахсларга берилишини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома бериш тўғрисидаги қарор ва инспекция томонидан назорат функцияларини амалга оширишга шартноманинг эълон қилиниши юридик ва жисмоний шахслар томонидан қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишни бошлаш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Инспекция:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахслар томонидан маълумотлар шакллари тўлиқ ҳажмда тўлдирилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ва нотўғри маълумотлар мавжуд бўлганда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома беришни рад этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа асослар, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабаблари бўйича қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Инспекция томонидан қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома беришни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган тақдирда қарор ёзма шаклда «ягона дарча» марказига юборилади ҳамда рад этиш сабаблари, қонунчиликнинг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси расмий веб-сайтининг махсус бўлимида эълон қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан аниқланган камчиликлар бартараф этилгандан кейин улар такроран мурожаат қилганда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома бериш бир иш куни мобайнида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома бериш тўғрисидаги мурожаатни такроран кўриб чиқишда рухсатнома беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича рухсатнома беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома беришни рад этиш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шакл бўйича бутун қурилиш даврида амал қилиш муддати чекловсиз берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Амалдаги муҳандислик тармоқларини ўзгартириш талаб қилинмайдиган кичик ўлчамдаги (300 куб метрдан ортиқ бўлмаган) алоҳида қурилаётган объектларга қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома берилган объектларда инспекция томонидан қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя қилиниши юзасидан танлов назорати белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекция томонидан назорат функциялари амалга оширилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлов ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Рухсатнома беришга асос бўлган шартларда ўзгартиришлар бўлган тақдирда (объектда иш бажарувчиларнинг, техник ва муаллифлик назоратини амалга оширувчи шахсларнинг алмашиши, лицензиянинг амал қилиш муддатининг тугаши, лойиҳа ечимларидаги жиддий ўзгаришлар) юридик ва жисмоний шахслар ўн кун мобайнида инспекцияга тегишли ўзгартиришларни тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Инспекциялар томонидан ҳужжатларни бевосита юридик ва жисмоний шахслардан қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома олиш учун қабул қилиш тақиқланади, ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Объектни қуриш қурилиш пудрат шартномаси тузилган қурилиш пудрат ташкилотлари томонидан ёхуд юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз кучи билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Объект қурилиши қурилиш пудрат ташкилоти томонидан амалга оширилаётган тақдирда юридик ёки жисмоний шахслар ва қурилиш пудрат ташкилотлари ўртасидаги шартноманинг мажбурий шартлари қуйидаги қурилиш пудрат ташкилотининг мажбурияти ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиши тугалланган объектни қабул комиссияси томонидан белгиланган тартибда қабул қилишни ташкил этишни таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилишда аниқланган камчиликлар қурилиш пудрат ташкилотлари томонидан ўз ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Қурилиш пудрат ташкилоти, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар — ўз кучи билан қурилишни амалга оширган тақдирда қурилиш тугаллангандан кейин етти кун мобайнида «ЎзГАШКЛИТИ» давлат унитар корхонаси томонидан бинолар ва иншоотлар, ер ости муҳандислик коммуникацияларининг рақамли ижро тасвири амалга оширилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро тасвирлари амалга оширилганлиги учун энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро тасвири (илова қилинадиган ер участкаси чегаралари координатлари каталоги билан) объектни ишга тушириш учун ижро қурилиш ҳужжатлари таркибига киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Бинолар ва иншоотлар, ер ости муҳандислик коммуникациялари рақамли ижро тасвири олингандан кейин қурилиш пудрат ташкилоти, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар — ўз кучи билан қурилишни амалга оширган тақдирда қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш учун туман (шаҳар) ҳокимининг номига ариза беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиши тугалланган объектни қабул қилиш ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ намунавий таркибга асосан туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан шакллантириладиган қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича доимий фаолият юритадиган комиссия (кейинги ўринларда қабул комиссияси деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Туман (шаҳар) ҳокими бир иш куни мобайнида аризани қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш бўйича ишларни ташкил этиш учун қабул комиссияси раисига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Қабул комиссияси раиси бир иш куни мобайнида қабул комиссияси аъзоларини қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш санаси тўғрисида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш қабул комиссияси раиси томонидан унинг аъзоларини хабардор қилган кундан бошлаб 5 кун мобайнида амалга оширилади ҳамда қабул комиссияси раиси ва аъзолари томонидан қабул қилиш амалга оширилган кунда имзоланган қабул қилиш тўғрисидаги далолатнома расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул комиссияси аъзоси келмаган тақдирда қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш унинг иштирокисиз амалга оширилади ҳамда комиссиянинг далолатномаси қабул қилишда иштирок этмаган қабул комиссияси аъзосининг ташкилоти билан келишилган деб ҳисобланади, ушбу банднинг учинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул комиссиясининг қарори, агар унинг мажлисида аъзоларнинг ярмидан кўпи иштирок этган бўлса, қонуний ҳуқуққа эга ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномасини сўров йўли билан келишиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилганлик учун тўлов ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Агар объектларни фойдаланишга қабул қилишда қабул комиссияси аъзолари томонидан техник шартлар, лойиҳа-смета ҳужжатлари, шунингдек шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларидан четга чиқиш аниқланган тақдирда қабул қилиш далолатномасини расмийлаштириш ушбу Низомда назарда тутилган тартибда аниқланган четга чиқишлар бартараф этилгандан кейин амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш ишлари тугаллангандан кейин қабул комиссияси раиси бир кун муддатда қабул қилиш далолатномасини туман (шаҳар) ҳокими кўриб чиқиши учун уни тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиш учун киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Туман (шаҳар) ҳокими икки кун муддатда комиссиянинг қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда комиссиянинг қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида қарори қабул қилиш ҳақидаги ариза тушган кундан бошлаб 10 кундан кечикмай қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Туман (шаҳар) ҳокимининг комиссиянинг қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида қарори «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан объектга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Қурилиш-монтаж ишларини қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома олмасдан амалга ошириш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов асосида берилган ер участкаларидаги объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш, қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома бериш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов асосида берилган ер участкаларидаги объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш, қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома бериш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов асосида берилган ер участкаларидаги объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш, қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома бериш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги Архитектура-шаҳарсозлик кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Намунавий таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг раиси, вилоят ёки Тошкент шаҳри шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи, Архитектура-шаҳарсозлик кенгашининг раиси

Лавозимига кўра

«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг раҳбари

Лавозимига кўра

«ЎзГАШКЛИТИ» ДУК лойиҳа-қидирув ташкилоти вакиллигининг раҳбари

Лавозимига кўра

ҳудудий газ таъминоти ташкилотининг раҳбари

Лавозимига кўра

ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг раҳбари

Лавозимига кўра

ҳудудий сув-оқова хўжалиги ташкилотининг раҳбари

Лавозимига кўра

ҳудудий иссиқлик таъминоти корхонасининг раҳбари

Лавозимига кўра

Савдо-саноат палатаси ҳудудий бўлинмасининг раҳбари

Лавозимига кўра

Ўзбекистон Архитекторлар уюшмаси аъзолари (мавжуд бўлганда)

Лавозимига кўра

шаҳар ва туман аҳоли пунктларини режалаштириш ва қуриш бўлими бошлиғи, танлов комиссияси котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Архитектура-шаҳарсозлик кенгашининг шахсий таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг қарори билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши таркибига лавозимига кўра туманлар (шаҳарлар) архитектура ва қурилиш бўлимлари (бошқармалари) бошлиқлари киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда кенгаш таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов асосида берилган ер участкаларидаги объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш, қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома бериш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎Қурилиш объекти тўғрисида маълумот

‎‎1. Қурилиш объектининг манзили
Қурилиш объектининг
‎‎номи
‎‎Вилоят
‎‎Шаҳар/туман
‎‎Мавзе/массив
‎‎Кўча
‎‎Уй ‎‎
2. Объектнинг мураккаблик тоифаси
‎‎3. Қурилиш-монтаж ишлари тури
‎‎4. Қурилиш-монтаж ишлари қиймати

‎‎млн сўм

‎‎5. Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши
‎‎протоколининг тартиб рақами ва санаси
6. Давлат экспертиза органининг номи‎‎‎
‎‎ижобий хулосанинг тартиб рақами ва санаси
7. Қурилиш-монтаж ишларининг лицензияланадиган‎‎
алоҳида турларини амалга оширишда — пудрат
ташкилоти лицензиясининг тартиб рақами ва санаси‎‎
‎‎8. Хавфли ишлаб чиқариш объектлари учун — ‎‎экспертиза
органлари лойиҳа ҳужжатларининг саноат ‎‎хавфсизлиги
тўғрисидаги ижобий хулосасининг т/рақами ва санаси
9. Назорат органлари ва масъул шахслар тўғрисидаги маълумотлар
‎‎9.1. Муаллифлик назоратини юритиш учун масъул
‎‎ташкилот номи, шартноманинг санаси ва тартиб рақами,
масъул шахснинг ‎‎(паспорт маълумотлари) Ф.И.О.
‎‎9.2. Техник назорат юритиш учун масъул ташкилот номи,
шартноманинг санаси ва тартиб рақами, масъул шахснинг‎‎
(паспорт маълумотлари) Ф.И.О.‎‎
9.3. Пудрат ташкилотининг номи, масъул шахснинг‎‎
(паспорт маълумотлари) Ф.И.О.‎‎
‎‎10. Мен (тадбиркорлик субъектининг Ф.И.О. ) ________________________________________
‎_____________________________________________________________________________
‎келтирилган барча маълумотларнинг ишончлилигини тасдиқлайман

_________
‎‎‎(имзо)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов асосида берилган ер участкаларидаги объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш, қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома бериш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
‎ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ ҚЎМИТАСИ

‎Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент
‎шаҳри Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияси

‎Қурилиш-монтаж ишларини бажаришга
‎________________ да берилган____-сон РУХСАТНОМА

‎‎____________________________________________________________________________
‎(банк реквизитлари кўрсатилган ҳолда буюртмачи ташкилотнинг, қурувчининг номи)

‎‎___________________________________________________________________ томонидан
‎________________________________________________________________ ни бажаришга

‎‎(қурилиш-монтаж ишлари турлари ва объектнинг номи кўрсатилади)

‎‎___________________________________________________________________________ ,
‎__________________________________________________________ манзилида жойлашган,
‎шунингдек бош режада белгиланган ____________________________ ни бажаришга берилди,
‎_______________________________________________________________ лойиҳа ҳужжати

‎‎(банк реквизитларини кўрсатган ҳолда лойиҳа ташкилотининг номи)

______________________________________________________ томонидан ишлаб чиқилган‎
‎‎
‎‎Техник назорат _____________________________________________________ га юкланган.

‎‎(ташкилотнинг номи, лавозими, Ф.И.О.)

Муаллифлик назорати ________________________________________________ га юкланган‎‎

‎‎(ташкилотнинг номи, лавозими, Ф.И.О.) ‎‎

‎‎Бош пудратчи ташкилот* _______________________________________________________

‎‎(ташкилотнинг номи, лавозими, Ф.И.О.)

‎‎Ишларни бажариш __________________________________________________ га юкланган
‎‎Ишларнинг асосий босқичлари ___________________________________________________

‎‎(улар тамом бўлгандан кейин ДАҚН инспекцияси хабардор қилиниши керак бўлган иш босқичлари кўрсатилади)

‎Алоҳида шартлар ______________________________________________________________
‎‎Инспекция раҳбари _______________________________________________________

‎‎(лавозими, имзоси, Ф.И.О.)

М.Ў.‎

‎‎Аниқлаштириш тўғрисида белги __________________________________________________

‎Инспекция раҳбари _______________________________________________________

‎‎(лавозими, имзоси, Ф.И.О.) ‎‎

М.Ў.‎‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: қурилиш пудрат ташкилотини жалб этмасдан амалга оширилган тақдирда юлдузча (*) билан белгиланган устунлар тўлдирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов асосида берилган ер участкаларидаги объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш, қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома бериш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш комиссиясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
намунавий таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Лавозимига кўра

туман (шаҳар) ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари, қабул комиссиясининг раиси

Лавозимига кўра

туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) раҳбари

Лавозимига кўра

ҳудудий давлат санитария назорати органининг раҳбари

Лавозимига кўра

ҳудудий давлат ёнғин назорати органининг раҳбари

Лавозимига кўра

ҳудудий давлат табиатни муҳофаза қилиш органининг раҳбари

Лавозимига кўра

ҳудудий газ таъминоти ташкилотининг раҳбари

Лавозимига кўра

ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг раҳбари

Лавозимига кўра

ҳудудий сув-оқова хўжалиги ташкилотининг раҳбари

Лавозимига кўра

ҳудудий иссиқлик таъминоти корхонасининг раҳбари (зарур бўлганда)

Лавозимига кўра

лойиҳалаш ташкилотининг раҳбари

Лавозимига кўра

пудрат ташкилотининг раҳбари (мавжуд бўлганда)

Лавозимига кўра

Савдо-саноат палатаси ҳудудий бўлинмасининг раҳбари

Лавозимига кўра

ҳудудий давлат архитектура-қурилиш назорати инспекциясининг инспектори

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш комиссиясининг шахсий таркиби туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қабул комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда комиссия таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 4 майдаги 138-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 18-сон, 198-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 октябрдаги 285-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахсларга танлов асосида ер участкалари беришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 25 майдаги 147-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 41-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 24 августдаги ПФ-4354-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарори)» 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 11-сон, 85-модда) илованинг 33-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ангрен» махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида» 2012 йил 13 апрелдаги ПФ-4436-сон Фармони)» 2012 йил 29 майдаги 149-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 5-сон, 37-модда) илованинг 5-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида («Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майдаги ЎРҚ-328-сон Қонуни)» 2012 йил 12 сентябрдаги 266-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 9-сон, 65-модда) илованинг 3-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ягона қурилиш регламенти тизимини шакллантириш тўғрисида» 2013 йил 20 августдаги 229-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 59-модда) 3-илованинг 10-банди ва 14-бандининг олтинчи хатбоши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон Фармони)» 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 9-сон, 64-модда) 1-илованинг 83-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ягона қурилиш регламенти тизимини шакллантириш тўғрисида» 2013 йил 20 августдаги 229-сон қарори)» 2013 йил 24 октябрдаги 288-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 10-сон, 77-модда) илованинг 2-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 7 январдаги 1-сон қарори)» 2014 йил 3 июндаги 138-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 6-сон, 56-модда) илованинг 15-банди.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 40-сон, 520-модда; 2016 й., 10-сон, 98-модда, 18-сон, 198-модда, 21-сон, 233-модда; 2017 й., 9-сон, 132-модда, 13-сон, 207-модда, 19-сон, 345-модда, 27-сон, 623-модда, 35-сон, 931-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон, 12.01.2018 й., 09/18/20/0551-сон, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)