Ҳужжат кучини йўқотган 04.06.2021 18.08.2015 йилдаги 752-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 04.06.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри деҳқон бозорларида ёз мавсумида тез бузиладиган гўшт ва гўшт маҳсулотларининг савдосини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2021 йил 4 июндаги 390/41-6-сонли «Тошкент шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ветеринария тўғрисида»ги («Халқ сўзи», 1993 йил, 192-сон; Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 335-модда) ва «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари (Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сон, 239-модда; «Халқ сўзи», 1997 йил, 214 (1731)-сон), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1326-сонли («Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2010 йил, 17-сон, 131-модда.), 2010 йил 8 январдаги «Республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1257-сонли қарорлари («Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2010 йил, 1-2-сон, 4-модда.), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 июлдаги 521-ф-сонли фармойиши, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 27 январда 2185-сон билан рўйхатга олинган «Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қарори («Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2011 йил, 4-5-сон, 38-модда.), 2006 йил 10 августда 1610-сон билан рўйхатга олинган «Савдо шохобчалари ва бозорларда гўшт маҳсулотларини сотишга қўйиладиган талаблар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва «Ўзстандарт» агентлигининг 2006 йил 13 июлдаги 6/2, 4, 255-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил 31-32-сон, 328-модда) мувофиқ, деҳқон бозорларида ёзги мавсумида тез бузиладиган маҳсулотларни вақтинчалик сақлаш ва сотиш учун етарли шарт-шароитлар яратиш, аҳолини сифатли, кафолатланган озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича ўтказилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат Бош санитария врачи томонидан 2000 йил 22 августда тасдиқланган «Деҳқон бозорларига оид санитария қоида-тартиблари ва гигиеник нормативлар тўғрисида»ги 0098-00-сонли санитария қоида ва меъёрлари талаблари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари мажмуаси, Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти, Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, «Тошбозорсавдо» уюшмасининг мурожаатини инобатга олиб қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари мажмуаси, Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти, Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, Тошкент шаҳар Давлат ветеринария бошқармаси, «Тошбозорсавдо» уюшмаларининг Тошкент шаҳар ҳокимлиги тизимидаги деҳқон бозорларда ветеринария-санитария қоида ва меъёрлари талабларидан келиб чиқиб, суб маҳсулотларини (жигар, ичак, ошқозон, туёқ, ўпка, каллапочча ва ҳоказолар) ҳар йили ёз мавсумида (июнь ойидан октябрь ойига қадар) совутгич ускуналари билан таъминланмаган павильон ва савдо расталарида савдога чиқарилишини тақиқлаш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат солиқ бошқармаси (М. Пардаев), Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармасининг Тошкент шаҳар бўлими (Р. Раимов), Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти (Р. Абдумажитов), Ички ишлар бош бошқармаси (М. Адилов), Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (Р. Умаров), Давлат ветеринария бошқармаси (Р.Хасанов), «Тошбозорсавдо» уюшмаси (С. Нематуллаев), туман ҳокимлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тез бузиладиган суб маҳсулотлар билан белгиланмаган жойларда, шу жумладан бозорлар ҳудудидан ташқари жойларда ноқонуний савдо қилиш ҳолатларини олдини олиш чоралари кўрилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман ҳокимлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман ҳокимларининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари бошчилигида тегишли бошқарма, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Жамоат тартибини сақлаш бошқармасининг қуйи бўлимлари, Давлат ветеринария бошқармаси, Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази масъул ходимларини жалб қилган ҳолда деҳқон бозорларида тез бузиладиган суб маҳсулотлари савдосини тартибга солиш бўйича махсус ишчи гуруҳлар тузилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкил этилган махсус ишчи гуруҳлар зиммасига мунтазам равишда тадбирлар олиб бориш ҳамда ўтказилган тадбирлар давомида аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Тошбозорсавдо» уюшмаси (С. Нематуллаев), туман ҳокимлари ҳар ой якуни бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида Тошкент шаҳар ҳокимлигига ахборот тақдим этиб борсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Тошбозорсавдо» уюшмаси (С. Нематуллаев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
деҳқон бозорлари, уларнинг шохобчалари ҳамда улар ҳудудида жойлашган барча объектларда, тизимли равишда тозалаш ва дезинфекция тадбирлари амалга ошириб борилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо расталари оралиқларида чиқиндиларни йиғиш учун махсус чиқинди йиғиш қутилари ўрнатган ҳолда, чиқинди йиғиш майдончаларини тартибга келтириш ва йиғилган чиқиндиларни ҳар куни олиб чиқиб кетилиши ташкил этилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
деҳқон бозорлари ва шохобчалари ҳудудида гўшт, сут, парранда тухуми, салат ва қандолат маҳсулотлари савдоси амалга ошириладиган расталарга совутгич ускуналари ўрнатиш бўйича зарурий чоралар кўрилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тошкент шаҳар Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (Р. Умаров), Давлат ветеринария бошқармаси (Р. Хасанов), «Тошбозорсавдо» уюшмаси (С. Нематулалев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
деҳқон бозорлари ва уларнинг ҳудудида фаолият юритаётган объектларнинг ишчи-хизматчилари ҳамда тадбиркорларни белгиланган муддатларда тиббий кўрикдан ўтганлиги, махсус иш кийимлари билан таъминланганлиги, маҳсулотларни сақлаш ва сотиш қоидаларига риоя қилиниши, иш жойларини, санитария ҳолатини талаб даражасида бўлиши устидан назорат ўрнатилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли истеъмоли учун сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг сотилишини олдини олиш бўйича кескин чора-тадбирлар белгилансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорва молларининг каллапоччаси ва ички аъзоларини деҳқон бозорлари ҳудудига тозаланган ҳолда савдога чиқарилиши ташкил этилсин ва доимий назоратга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ахборот хизмати (Х. Эрматов), «Вечерний Ташкент» ва «Тошкент оқшоми» таҳририяти (А. Акромов), «Компьютерлаштириш маркази» ДУК (М. Асомов): мазкур қарор расмий эълон қилиниши ҳамда www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарор расман эълон қилингандан уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари мажмуаси, Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти бошлиғи Р. Абдумажитов ҳамда Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош врачи Р. Умаров зиммаларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Р. УСМОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 18 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
752-сон