ИЛОВА
|
Т/р |
Тадбирнинг асосий мазмуни |
Кутилаётган натижа |
Ижро муддати |
Масъул ижрочилар |
|
Қонун ижодкорлиги фаолияти соҳасида: | ||||
|
1. |
Қабул қилиниши режалаштири-лаётган қонун лойиҳалари юзасидан аҳолининг муайян мақсадли гуруҳлари ўртасида ҳуқуқий билимлар даражасини ўрганиш бўйича социологик тадқиқотлар ўтказиш учун 2015 йилга қадар бўлган буюртмалар режасини тузиш. |
Ушбу тадқиқотларнинг натижалари: фуқароларнинг муайян қонунлар мазмунидан хабардорлиги даражасини; фуқароларнинг айрим қонун нормаларига бўлган муносабатини; фуқароларнинг муайян қонуннинг амал қилишидан қаноатланганлигини аниқлашга ёрдам беради. |
доимий |
Қонунчилик палатаси, АҚМИ, Адлия вазирлиги, «Ижтимоий фикр» маркази, ИҲММ, ФЖШМҚМИ |
|
2. |
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича ишчи комиссиялари ишига социологлар ва ижтимоий фикрни ўрганувчи бошқа мутахассисларни кенг жалб этишни йўлга қўйиш. |
Бу тадбир қонун лойиҳалари сифатини ошириш имконини беради. |
доимий |
Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари |
|
3. |
Қонунчилик палатасига ҳамда Қонунчилик палатаси депутатларига мурожаат қилувчи фуқаролар сўровини ташкил этиш ва ўтказиш. |
Бу тадбир парламентнинг қуйи палатасига мурожаат қилувчи фуқароларнинг қабул қилинаётган қонунларга нисбатан муносабатини билиш, шунингдек уларнинг ҳуқуқий билимлари даражасини аниқлаш имконини беради. |
доимий |
Қонунчилик палатаси, «Ижтимоий фикр» маркази, ФЖШМҚМИ |
|
4. |
«Қонун ижодкорлиги фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини аниқлаш ва ўрганиш бўйича социологик тадқиқотлар методологиясини такомиллаштириш» мавзуида семинар ўтказиш. |
Ушбу семинарни ўтказиш социологик тадқиқотлар тизимини янада такомиллаштириш ва парламент қуйи палатасининг қонун ижодкорлиги фаолияти даражасини ошириш имконини беради. |
2013 йил I чораги |
«Ижтимоий фикр» маркази, Қонунчилик палатаси, АҚМИ, Адлия вазирлиги, ИҲММ, ФЖШМҚМИ |
|
5. |
Қонун ижодкорлиги фаолиятида ва, бевосита, парламентнинг қонунчилик ишида жамоатчилик фикрини ўрганишнинг роли ҳамда аҳамияти тўғрисида ўқув тренинглари ва семинарлар туркумини ташкил этиш. |
Бу тадбирлар Қонунчилик палатаси депутатларига жамоатчилик фикрини ўрганиш ва фуқароларнинг ҳуқуқий билимлари даражасини аниқлаш усуллари тўғрисидаги базавий маълумотларни олиш имконини беради. |
2013 йил III–IV чораклари |
«Ижтимоий фикр» маркази, АҚМИ, Адлия вазирлиги, ФЖШМҚМИ, Қонунчилик палатаси |
|
Назорат-таҳлил фаолияти борасида: | ||||
|
1. |
Парламент эшитувларини тайёрлаш ва парламент сўровларини киритишда фуқароларнинг ҳуқуқий билимлари даражасини ўрганиш бўйича социологик тадқиқотлар методларидан фойдаланиш амалиётини Қонунчилик палатаси фаолиятига жорий этиш. |
Бу тадбир парламент назоратининг мазкур институти самарадорлигини ошириш имконини беради. |
доимий |
Қонунчилик палатаси, «Ижтимоий фикр» маркази, ФЖШМҚМИ, ИҲММ, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди |
|
2. |
Парламент қуйи палатасининг назорат-таҳлил фаолиятини амалга оширишга социологлар ва жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича бошқа мутахассисларни жалб этиш. |
Бундай амалиёт парламент қуйи палатаси томонидан ўтказилаётган назорат тадбирларининг ижтимоий йўналтирилганлигини кучайтириш имконини беради. |
доимий |
Қонунчилик палатаси, «Ижтимоий фикр» маркази, ФЖШМҚМИ, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди |
|
3. |
Аҳолининг муайян мақсадли гуруҳлари ўртасида ҳамда Қонунчилик палатасининг назорат-таҳлил фаолиятида ўрганиладиган муайян қонунлар бўйича социологик тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш. |
Бу тадқиқотларнинг натижалари парламент назоратининг самарадорлиги ва таъсирчанлигини яхшилаш, унинг ижтимоий йўналтирилганлигини кучайтириш имконини беради. |
2012 йил IV чораги – 2013 йил III чораги |
«Ижтимоий фикр» маркази, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди, Қонунчилик палатаси |
|
4. |
«Қонунчилик палатасининг назорат-таҳлил фаолияти сифатини ошириш мақсадида аҳолининг ҳуқуқий ва сиёсий саводхонлиги даражасини аниқлаш ҳамда ўрганиш бўйича социологик тадқиқотларнинг методологиясини такомиллаштириш» мавзуида семинар ўтказиш. |
Ушбу семинар якунларига кўра ишлаб чиқилган таклифлар ва тавсиялар Қонунчилик палатаси томонидан ўтказиладиган назорат-таҳлил тадбирларининг ижтимоий аҳамиятини кучайтириш имконини беради. |
2013 йил II чораги |
«Ижтимоий фикр» маркази, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди, Қонунчилик палатаси, АҚМИ, ИҲММ, ФЖШМҚМИ |
|
5. |
Қонунчилик палатаси депутатлари билан назорат-таҳлил тадбирларини ўтказишда жамоатчилик фикрини аниқлаш усулларини ўргатувчи тадбирлар ўтказиш. |
Бу тадбирлар депутатларга назорат фаолияти жараёнида фуқароларнинг ҳуқуқий билимлари даражасини аниқлаш кўникмаларини эгаллаш имконини беради. |
2013 йил II–III чораклари |
«Ижтимоий фикр» маркази, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди, Қонунчилик палатаси |
|
Фуқароларнинг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини юксалтириш ишида: | ||||
|
1. |
Фуқароларнинг ҳуқуқий ва сиёсий маданияти даражасини аниқлаш мақсадида фуқароларнинг айрим тоифалари ўртасида (хотин-қизлар, ёшлар ва ҳоказо) анкеталаштириш ва фокус-гуруҳлар методи орқали бир андозадаги суҳбатлар ўтказиш учун буюртма тайёрлаш. |
Фуқароларнинг ҳуқуқий таълими ва маърифати, ҳуқуқий онги сифати ҳамда самарадорлигини яхшилашга доир таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш. |
2012 йил IV чораги |
Адлия вазирлиги, «Ижтимоий фикр» маркази, ФЖШМҚМИ, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди, ИҲММ |
|
2. |
Аҳолининг ҳуқуқий ва сиёсий маданияти даражасини аниқлаш мезонларини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш мақсадида фуқаролик жамияти институтлари ва давлат органлари иштирокида тадбирлар туркумини ташкил этиш. |
Бу тадбир фуқароларнинг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини юксалтиришга доир ишларни аниқ мақсадни кўзлаб ва аниқ йўналтирилган ҳолда ўтказишни таъминлаш имконини беради. |
2013 йил I–II чораклар |
ФЖШМҚМИ, Адлия вазирлиги, «Ижтимоий фикр» маркази, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди |
|
3. |
«Жамият – Сиёсат – Сиёсий маданият» мавзусида социологик тадқиқотлар ташкил этиш ва ўтказиш. |
Фуқароларнинг сиёсий маданиятини юксалтириш бўйича ишлар самарадорлиги ва сифати даражасини оширишга таъсир кўрсатади. |
2013 йил II чораги |
«Ижтимоий фикр» маркази, вазирликлар ва идоралар |
|
4. |
«Жамият – Ҳуқуқ – Ҳуқуқий маданият» мавзусида социологик тадқиқотлар ташкил этиш ва ўтказиш. |
Фуқароларнинг сиёсий маданиятини юксалтириш бўйича ишлар самарадорлиги ва сифати даражасини оширишга таъсир кўрсатади. |
2013 йил III чораги |
«Ижтимоий фикр» маркази, вазирликлар ва идоралар |
|
5. |
«Фуқаролар сиёсий маданиятининг хусусияти ва ўзига хос жиҳатларини ўрганиш бўйича социологик тадқиқотлар методологияси» мавзуида семинар ўтказиш. |
Аҳолининг сиёсий маданиятини юксалтириш ишида социологик тадқиқотлар натижаларидан фойдаланиш кўникмалари ўқуви. |
2013 йил I чораги |
«Ижтимоий фикр» маркази, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди, АҚМИ, ИҲММ, ФЖШМҚМИ, вазирликлар ва идоралар |
|
6. |
«Фуқаролар ҳуқуқий маданиятининг хусусияти ва ўзига хос жиҳатларини ўрганиш бўйича социологик тадқиқотлар методологияси» мавзуида семинар ўтказиш. |
Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ишида социологик тадқиқотлар натижаларидан фойдаланиш кўникмалари ўқуви. |
2013 йил IV чораги |
«Ижтимоий фикр» маркази, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди, АҚМИ, ИҲММ, ФЖШМҚМИ, вазирликлар ва идоралар |