Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг
қўшма қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2008 йил 10 июлдаги 843-I/515-I-сонли Қўшма қарорининг 3-иловасига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
Мазкур Қўшма қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 февралдаги 478-V/КҚ-66-V-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссиясини тузиш тўғрисида»ги Қўшма қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2008 йил 10 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг вазифаларини амалга ошириш учун зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг таркибини тасдиқлаш тўғрисида»ги 843–I/515–I-сонли Қўшма қарорининг 3-иловасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 7, 410-модда; 2010 йил, № 4, 173-модда) иловага мувофиқ ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин.
2. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Д. ТОШМУҲАМЕДОВА
Тошкент ш.,
2012 йил 18 май,
483-II-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 18 май,
КҚ-18-II-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2012 йил 18 майдаги № 483–II/КҚ–18–II-сонли Қўшма қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг таркибига киритилаётган ўзгартишлар ва қўшимча
1) 2-банди чиқариб ташлансин;
2) 3 — 25-бандлари тегишинча 2 — 24-бандлар деб ҳисоблансин;
3) 14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
|
«14. Каньязов Есемурат Султамуратович |
— | Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосари»; |
4) 22-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
| «22. Ширинова Мавлюдахон Расуловна | — | Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди раиси»; |
5) 23-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
| «23. Салихов Эркин Тагирович | — | Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти директори»; |
6) 24-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
| «24. Ахунджанова Санавар Абдушукуровна | — | Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази директорининг ўринбосари»; |
7) қуйидаги мазмундаги бўлим билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртлари вакиллари
| 25. Жумаев Нодир Хосиятович | — | Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори». |
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 й., 5-сон, 144-модда)