25.02.2010 йилдаги 17-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг 2010 йилга мўлжалланган тадбирлар режаси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг 2010 йилга мўлжалланган тадбирлар режаси тасдиқлансин (илова қилинади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 25 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-II-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг 2010 йилга мўлжалланган тадбирлар
РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Биринчи чорак

«Экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш: ҳуқуқий асослар ва истиқболлар» мавзусида семинар.

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси

«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қўмиталарининг қонун ижодкорлиги жараёнидаги ўзаро ҳамкорлиги: амалиёт ва самарадорлик» мавзусида давра суҳбати.

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

«Ватанни, унинг ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллигини ҳимоя қилиш — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг конституциявий бурчи» мавзусида семинар.

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

«Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий ташаббуслари ҳамда Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатишда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари» мавзусида илмий-амалий конференция (Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси (келишув бўйича) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда).

Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси

«Давлат таълим стандартларини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари» мавзусида конференция.

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

«Қишлоқ жойларда тадбиркорликни ривожлантиришда ёшларнинг салоҳиятидан фойдаланиш» мавзусида давра суҳбати.

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси

Иккинчи чорак

«2010 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг самарадорлиги: мониторинг натижалари ва муаммоларни ҳал этиш йўллари» мавзусида давра суҳбати.

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси

«Сенаторлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунларини кўриб чиқиш чоғида умумдавлат ва минтақавий манфаатларининг ўзаро алоқадорлигини таъминлаш» мавзусида семинар.

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

«Ёшларни ҳарбий хизматга тайёрлашда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда жамоат бирлашмаларининг ўрни ва роли» мавзусида давра суҳбати.

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

«Трансчегаравий сув объектлари ҳавзаларида гидроэнергетика иншоотларининг хавфсизлиги муаммолари ва шу соҳадаги халқаро ҳамкорлик истиқболлари» мавзусида давра суҳбати (Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси билан биргаликда).

Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси

«Жамиятдаги соғлом маънавий муҳит – мамлакат тараққиётининг асоси» мавзусида давра суҳбати.

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

«Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш жараёнига илғор инновацион технологияларни жорий қилиш – тармоқни ривожлантиришнинг муҳим омили» мавзусида семинар.

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси

Учинчи чорак

«Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида банк-молия тизимининг барқарорлиги: амалиёт ва самарадорлик» мавзусида конференция.

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси

«Парламент назорати самарадорлигини ошириш: ҳозирги аҳволи ва истиқболлар» мавзусида конференция.

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

«Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш. Муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўллари» мавзусида семинар.

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

«Болалардаги юқумли касалликларга қарши кураш соҳасида халқаро ҳамкорликнинг аҳволи ва уни ривожлантириш истиқболлари» мавзусида семинар (Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ҳамда ЮНИСЕФ Болалар жамғармасининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси билан биргаликда).

Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси

«Аҳоли бандлигини таъминлаш муаммоларини ҳал қилишда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг роли» мавзусида семинар.

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

«Ўзбекистон Республикасида фермер хўжаликларини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асослари» мавзусида семинар (Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси билан биргаликда).

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси

Тўртинчи чорак

«Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурини амалга ошириш доирасида солиқлар ҳамда бошқа молиявий-иқтисодий имтиёзлар ва преференцияларнинг рағбатлантирувчи ролини ошириш» мавзусида семинар.

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси

«Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови тизимини янада такомиллаштириш масалалари» мавзусида давра суҳбати.

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

«Халқаро терроризмга ва бошқа трансмиллий таҳдидларга қарши курашнинг долзарб масалалари» мавзусида конференция.

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

«Марказий Осиё минтақаси транспорт йўлакларини ва бу соҳадаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш. Муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўллари» мавзусида давра суҳбати (Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан биргаликда).

Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси

«Миллий қадриятлар ва мамлакат ёшларининг маънавий даражасини юксалтириш» мавзусида давра суҳбати.

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

«Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларидан фойдаланишнинг долзарб муаммолари» мавзусида давра суҳбати.

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: ушбу режага заруратга қараб айрим ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 й., 2-сон, 82-модда)