Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Қарори
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмиталари томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қабул қилган ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига маъқуллаш учун келиб тушган қонунларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш тартиби тўғрисида»ги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2015 йил 18 мартдаги КҚ-8-III-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг 2015 йил 22 январда Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисида сўзлаган нутқида ҳамда 2015 йил 23 январда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги, шунингдек 2015 йил 16 январда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига ва 2015 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларига бағишланган мажлисидаги маърузаларида белгилаб берилган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2015 йилга ва келгуси йилларга мўлжалланган ҳаракат дастурининг 1.1, 2.1, 3.1, 3.3, 3.4, 4.1-бандлари ижросини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 29 октябрдаги 106-II-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмиталари томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қабул қилган ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига маъқуллаш учун келиб тушган қонунларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш тартиби тўғрисида»ги низомга иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари С.Б. Артикова зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Н. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 22 июнь,
КҚ-27-III-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2015 йил 22 июндаги КҚ-27-III-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмиталари томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қабул қилган ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига маъқуллаш учун келиб тушган қонунларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш тартиби тўғрисида»ги низомга киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар
1) 2-банддаги «маъқуллаш» деган сўз «кўриб чиқиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 3-банд:
биринчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги «киритиш чоғида» деган сўзлар «киритишда» деган сўз билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги «з» кичик банд билан тўлдирилсин:
«з) халқаро ҳужжатлар ва чет эл мамлакатлари қонун ҳужжатларининг принциплари, қоидалари ҳамда таърифларининг тайёрланган батафсил таҳлилини ўз ичига олган қиёсий жадвал»;
«з» кичикбанди «и» кичик банд деб ҳисоблансин;
3) 4-банднинг:
биринчи қисми ўзбекча матнидаги «дейилади» деган сўз «деб юритилади» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисми ўзбекча матнидаги «улар орасидан» деган сўзлар «улардан бирини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 6-банддаги «таржима» деган сўз «таҳририят» деган сўз билан алмаштирилсин;
5) 11-банд:
«е» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«е) рад этиш учун Сенат ялпи мажлисига киритилаётган қонунларнинг матнлари юзасидан таклифлар тайёрлайди»;
қуйидаги мазмундаги «ж» — «к» кичик бандлар билан тўлдирилсин:
«ж) умумдавлат ва минтақалар манфаатларининг мутаносиблигини таъминлаш, шунингдек қонун юзасидан ҳудудий манфаатларни ҳисобга олган ҳолда ўрганишлар ташкил этиш ва таклифлар олиш мақсадида қонунларнинг жойларда ишлаётган масъул қўмита аъзоларига ва муайян ҳудуддаги бошқа сенаторларга юборилишини таъминлайди;
з) қонунларнинг бир-бирига зид келмаслигини ва тизимлилигини таъминлайди;
и) қонунларни уларда амалга ошириш механизмлари мавжудлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқади;
к) қонунларни чет эл ҳуқуқий амалиёти билан ҳар томонлама, чуқур қиёсий таҳлил қилиш мақсадида ривожланган демократик мамлакатлар тажрибасини ўрганиб чиқади»;
6) қуйидаги мазмундаги 111 — 113-бандлар билан тўлдирилсин:
«111. Сенат қўмиталари қонунларни кўриб чиқиш жараёнига кенг жамоатчиликни жалб этиш мақсадида Сенат қўмиталари ҳузурида етакчи мутахассислар, олимлар, амалиётчилар, фуқаролик жамияти институтларининг вакилларидан иборат таркибда эксперт гуруҳлари тузиши мумкин.
112. Сенат қўмиталари ҳузуридаги эксперт гуруҳлари:
масъул қўмита раисининг топшириғига кўра қонунларни кўриб чиқади ва улар юзасидан таклиф ва фикр-мулоҳазалар билдиради;
Сенат қўмиталари томонидан қонунни кўриб чиқиш учун тузиладиган ишчи гуруҳлар фаолиятида иштирок этади;
қонунлар юзасидан қўмитага келиб тушган таклифлар ва фикр-мулоҳазаларни умумлаштиришда Сенат қўмиталари ишига ёрдам беради;
Сенат қўмиталарининг қонунларни чет эл ҳуқуқий амалиёти билан ҳар томонлама, чуқур қиёсий таҳлил қилиш мақсадида ривожланган демократик мамлакатлар тажрибасини ўрганиш билан боғлиқ фаолиятига кўмаклашади.
113. Сенат қўмиталари кўриб чиқилаётган қонунлар юзасидан жамоатчиликни хабардор қилиш ҳамда уларнинг фикрини тизимли ва доимий равишда ўрганиб бориш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари, фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа ташкилотлар билан яқин ҳамкорлик қилади»;
7) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Масъул қўмита Сенат Девонининг Назорат-ахборот бўлими билан биргаликда қонун қўмитага келиб тушган кундан эътиборан икки кун ичида қонун нусхаларини улар юзасидан умумдавлат ва минтақалар манфаатларининг мутаносиблигини таъминлаш мақсадида, шунингдек ҳудудий манфаатларни ҳисобга олган ҳолда ўрганишлар ташкил этиш ва таклифлар олиш учун жойларда ишлаётган масъул қўмита аъзоларига ва муайян ҳудуддаги бошқа сенаторларга юборади. Қонун ва унга тегишли бошқа материаллар почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда юборилиши мумкин»;
8) қуйидаги мазмундаги 141 — 143-бандлар билан тўлдирилсин:
«141. Масъул қўмита аъзоси ёки муайян ҳудуддаги сенаторлар қонунни олгандан сўнг ушбу қонуннинг мазмун-моҳиятидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ва мутахассисларнинг хабардорлигини таъминлаш ҳамда унинг ҳудудий манфаатларга мослигини ўрганиб чиқиш мақсадида уч кунлик муддат ичида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ҳамда халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг масалага дахлдор қўмитаси ёки доимий комиссияси билан биргаликда муҳокамалар ташкил этади.
142. Қўмита аъзоси ёки муайян ҳудуддаги сенаторлар қонунларнинг, айниқса, аҳолининг ҳаётий муҳим манфаатларига, социал ҳуқуқларига бевосита тааллуқли бўлган қонунларнинг муҳокамасига халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларини, фуқаролик жамияти институтлари, хусусан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларини кенг жалб этади.
143. Масъул қўмита, унинг жойлардаги аъзолари ва муайян ҳудуддаги сенаторлар Сенатнинг Матбуот котиби билан биргаликда қонунлар юзасидан ташкил этилган муҳокамаларни республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш чораларини кўради»;
9) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Қўмита аъзоси ёки муайян ҳудуддаги бошқа сенатор қонун юзасидан ҳудудий манфаатлардан келиб чиққан таклиф ва фикр-мулоҳазалар мавжуд бўлган тақдирда уларни асослантирган ҳолда икки кун ичида умумлаштирилган маълумот тайёрлайди ва уни масъул қўмитага юборади»;
10) қуйидаги мазмундаги 151-152-бандлар билан тўлдирилсин:
«151. Қўмита аъзоси қонун юзасидан тайёрланган таклиф ва фикр-мулоҳазаларни қонунни дастлабки тарзда кўриб чиқиш мақсадида қўмита томонидан ташкил этиладиган ишчи гуруҳи йиғилишида ҳам билдириши мумкин.
152. Масъул қўмита барча қўмита аъзоларидан ёки бошқа сенаторлардан тўпланган таклиф ва фикр-мулоҳазаларни умумлаштиради ва уларни қонун юзасиданташкил этиладиган ишчи гуруҳи йиғилиши муҳокамасига киритади»;
11) 22-банднинг ўзбекча матнидаги «кўриб чиқиш чоғида» деган сўзлар «кўриб чиқишда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
12) 26-банди «мувофиқ» деган сўздан кейин «унинг ўринбосари ёхуд» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
13) 27-банди иккинчи қисмининг ўзбекча матнидаги «ўтказиш чоғида» деган сўзлар «ўтказишда» деган сўз билан алмаштирилсин;
14) 42-банднинг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Келишув комиссиясининг иш тартиби Қонунчилик палатаси ва Сенат томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг келишув комиссиясини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тартибига мувофиқ белгиланади»;
15) 45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«45. Қонунни Сенатнинг ялпи мажлисида кўриб чиқиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти билан белгиланади»;
16) 48-банддаги «таржима» деган сўз «таҳририят» деган сўз билан алмаштирилсин;
17) 53-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«53. Қонун юзасидан Сенат қарорининг давлат ва рус тилидаги электрон нусхалари Матбуот ва таҳририят бўлимида сақланиб, ушбу бўлим Сенатнинг ялпи мажлисида қабул қилинган Сенат қарори тегишли бланкада чиқарилишини таъминлайди»;
18) 54-банддаги «таржима» деган сўз «таҳририят» деган сўз билан алмаштирилсин;
19) 55-банддаги:
«Сенат масъул қўмитаси» деган сўзлар «масъул қўмита» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«таржима» деган сўз «таҳририят» деган сўз билан алмаштирилсин;
20) 58-банддаги «баённомалар шуъбасига» деган сўзлар «баёнлар ва махфий ҳужжатларни юритиш секторига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
21) 62-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«62. Сенат Девони бўлимларининг фаолиятини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Девонининг бўлимлари тўғрисидаги низомлар билан белгиланади».
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 й., 6-сон, 261-модда)