1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.05.00.00 Аҳоли / 01.05.05.00 Чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.02.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (шунингдек, 01.12.05.00га қаранг) / 02.02.03.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг фаолиятини ташкил этиш;
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.03.00 Маҳаллий ижроия органларининг тузилмаси ва штатлари;
4.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш;
5.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.05.00 Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиши, кириши ва чиқиши]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Фуқаролик. Аҳоли. Паспорт тизими]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИ, ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМЛИКЛАРИ ҲУЗУРИДАГИ МАХСУС КОМИССИЯЛАР ТЎҒРИСИДАГИ НАМУНАВИЙ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 августдаги ПҚ-3924-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги хорижий фуқароларга, шу жумладан, МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш учун рухсатномалар бериш ҳамда уларни доимий рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш бўйича махсус комиссиялар тўғрисидаги Намунавий низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўз комиссиялари ишини Намунавий низом талабларига қатъий мувофиқ равишда ташкил этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (З. Алматов) хорижий фуқароларга, шу жумладан, МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш учун рухсатномалар бериш бўйича масалаларга доир материалларнинг сифатли ва ўз вақтида расмийлаштирилиши ҳамда кўриб чиқилиши устидан назоратни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида» 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорига2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 августдаги 423-сон ва 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича таклифлар киритсинлар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 16 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
178-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 апрелдаги 178-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги хорижий фуқароларга, шу жумладан, МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқароларига ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш учун рухсатномалар бериш, шунингдек, уларни доимий рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш бўйича махсус комиссиялар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги хорижий фуқароларга, шу жумладан, МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқароларига ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш учун рухсатномалар бериш, шунингдек, уларни доимий рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш бўйича махсус комиссиялар (бундан кейин Комиссия деб аталади) тўғрисидаги ушбу Намунавий низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сон Фармонига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Комиссия таркибига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари — комиссия раҳбарлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи — комиссия раҳбарларининг ўринбосарлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бўлинмаларининг хорижга чиқиш-келиш ва фуқаролик бошқармаси (бўлими) бошлиғи — комиссия котиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия таркибига, шунингдек, республика «Маҳалла» хайрия жамғармаси бўлинмаларининг раҳбарлари ҳам киришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Комиссиянинг ваколатлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилган материалларни кўриб чиқиш ҳамда хорижий фуқароларга, МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш учун рухсатномалар бериш ёки беришни рад этиш, шунингдек, уларни рўйхатдан ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли давлат органларидан яшаш учун рухсатнома бериш ва доимий рўйхатдан ўтказиш ёхуд уларни рад этиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун зарур бўлган қўшимча ҳужжатларни тақдим этишни сўраш. Ваколатли давлат органлари уч кун муддатда барча зарур материалларни тақдим этишга мажбурдирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органларининг тегишли хизматлари томонидан қабул қилинган яшаш учун рухсатномалар бериш ва доимий рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарорларнинг ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органларини хорижий фуқаролар, МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаши учун рухсатномалар бериш ҳамда доимий рўйхатдан ўтказиш масалалари бўйича йилнинг ҳар чорагида камида бир марта текшириш ва эшитиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Доимий яшаш учун қолдириш ва яшаш учун рухсатнома бериш тўғрисидаги масалани ҳал этишда махсус комиссиялар келган фуқароларни уй-жой, иш ва ижтимоий кафолатлар билан таъминлаш имкониятларини ҳисобга оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари ҳузуридаги Махсус комиссиялар юқорида кўрсатиб ўтилган ваколатлардан ташқари республиканинг бошқа минтақаларидан келаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, Ўзбекистон Республикасида яшаш учун рухсатномага эга бўлган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтказиш масалаларини ҳам ҳал этадилар, уй-жой сотиб олишни хоҳлайдиган фуқароларга рўйхатдан ўтиши тўғрисидаги қарорнинг бир нусхасини берадилар.
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 июлдаги 145-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 7-сон, 36-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. ЯШАШ УЧУН РУХСАТНОМА ОЛИШ ВА ДОИМИЙ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ УЧУН МАТЕРИАЛЛАР ТАҚДИМ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Яшаш учун рухсатнома олиш ва доимий рўйхатдан ўтказиш учун ариза берувчи туман (шаҳар) ички ишлар бўлинмасига қуйидаги ҳужжатларни топширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган намунадаги ариза-анкетадан икки нусха;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уйида ариза берувчи яшамоқчи бўлаётган қариндошлар ёки танишларнинг турар жой майдони бериши тўғрисидаги нотариал тасдиқланган аризалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар жараён оилаларнинг қайтадан қўшилиши билан боғлиқ бўлса, никоҳ тўғрисидаги ҳужжатларнинг ҳамда болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларининг нотариал тасдиқланган нусхалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанциялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қора-оқ рангли тасвирдаги 35 х 45 мм ҳажмли иккита фотосурат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман (шаҳар) ички ишлар бўлими (бошқармаси) ҳужжатлар пакетини уч кун муддатда расмийлаштиради ва ўзининг юқори бўлинмасига жўнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ҳужжатлар пакетини олгач, икки кун муддатда тегишли ваколатли давлат органларига сўровномалар жўнатади, мазкур органлар ариза борувчининг ишончлилиги даражаси тўғрисидаги ўз фикрини ўн кун муддатда маълум қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ваколатли давлат органларидан жавоб олгандан кейин ҳужжатларнинг тўлиқ пакетини кўриб чиқиш учун икки кун муддатда Комиссияга тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Комиссия тақдим этилган ҳужжатларни бир ҳафта муддатда кўриб чиқади ҳамда 1 ва 2-иловаларга мувофиқ белгиланган шакл бўйича тегишли хулоса чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хулоса ижобий бўлганда расмийлаштирилган ҳужжатлар пакети узил-кесил қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хулоса салбий бўлганда ҳужжатлар туман (шаҳар) ички ишлар бўлими (бошқармаси)га қайтарилади. У уч кун муддатда ушбу қарорни аризачига етказиши ва белгиланган тартибга мувофиқ, ушбу фактдан келиб чиқувчи чора-тадбирлар кўриши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги масалани аризачи келиб чиққан мамлакатларнинг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари билан келишиб олиш зарурати бўлганда, бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига сўровнома жўнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тақдим этилган барча материаллар асосида яшаш учун рухсатнома бериш ёки беришни рад қилиш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилади ва бир ҳафта муддатда ҳужжатлар пакетини қарор билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига, Вилоятлар ички ишлар бошқармаларига ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига, кейинчалик Комиссияни хабардор қилиш ва тегишли туман (шаҳар) ички ишлар бўлими (бошқармасига) бериш учун жўнатади,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қарор ижобий бўлганда туман (шаҳар) ички ишлар бўлими (бошқармаси) уч кун муддатда аризачига яшаш учун рухсатнома беради, уни доимий рўйхатдан ўтказишни расмийлаштиради, қарор салбий бўлганда — ушбу қарорни аризачига етказади ва белгиланган тартибга мувофиқ, мазкур фактдан келиб чиқувчи чора-тадбирлар кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Республиканинг бошқа минтақаларидан доимий яшаш учун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида яшаш учун рухсатномага эга бўлган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари ҳузуридаги Махсус комиссияларга бевосита қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 июлдаги 145-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 7-сон, 36-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган намунадаги ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш учун рухсатнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уйида аризачи яшамоқчи бўлаётган қариндошлар ёки танишларнинг унга турар жой бериши тўғрисидаги нотариал тасдиқланган аризаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Комиссиялар бир ой муддатда тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва 3, 3а, 4, 4а-иловаларга мувофиқ белгиланган шакллар бўйича тегишли хулосалар чиқарадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Доимий рўйхатдан ўтказиш рад этилиши ҳақида қарор чиқарилган тақдирда комиссиялар ўз хулосасида бундай рад этишнинг сабабларини кўрсатишлари ва бу ҳақда фуқароларга хабар беришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истисно ҳолларда, Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари ташаббуси билан, комиссиялар фуқароларга доимий рўйхатдан ўтказиш рад этилишининг сабаблари тўғрисида хабар бермасликлари мумкин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 июлдаги 145-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 7-сон, 36-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Комиссиялар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий яшаш учун келаётган шахсларни доимий рўйхатдан ўтказишни қуйидаги асослар бўйича рад этиш ҳуқуқига эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) агар шахсга қарши жиноий иш қўзғатилган бўлса — ишни кўриб чиқиш тамом бўлгунга қадар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) агар шахс ўзи тўғрисида қасддан ёлғон маълумотлар берган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) агар шахсга судда фуқаролик даъвоси берилган бўлса — ишни кўриб чиқиш тамом бўлгунга қадар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) агар ариза берувчини рўйхатдан ўтказмоқчи бўлган шахснинг турар жойи Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳокимининг қарори билан белгиланган бузиб ташлаш зонасида бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) турар жой майдони уй-жойнинг ижтимоий нормаларига мувофиқ бўлмаган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) агар шахс илгари рўйхатдан чиққан ва бошқа давлатда доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) агар шахс ички ишлар органларида профилактик ҳисобда турган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиялар шунингдек доимий рўйхатдан ўтказишни қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда ҳам рад этиш ҳуқуқига эга.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 июлдаги 145-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 7-сон, 36-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Комиссия хулосаси ижро этиш учун туман ички ишлар бўлими (бошқармасига) жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тасдиқлайман Тошкент вилояти ҳокими
___________________________
___________________________
20______ йил " " ______________
Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш натижалари бўйича махсус комиссиянинг _____________ -СОН ХУЛОСАСИ
Комиссия____________________________________________ дан келган, _______________________________________манзили бўйича вақтинча рўйхатдан ўтказилган, паспорти ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжати____________________________________________________________________________
(серияси, №, ким томонидан ва қачон берилган)
бўлган фуқаро (фуқаролиги бўлмаган шахс) __________________________ ни доимий рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиб
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тасдиқлайман Тошкент вилояти ҳокими
___________________________
___________________________
20______ йил " " ______________
Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш натижалари бўйича махсус комиссиянинг _____________ -СОН ХУЛОСАСИ
Комиссия____________________________________________ дан келган, _______________________________________манзили бўйича вақтинча рўйхатдан ўтказилган, паспорти ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжати____________________________________________________________________________
(серияси, №, ким томонидан ва қачон берилган)
бўлган фуқаро (фуқаролиги бўлмаган шахс) _______________________ ни доимий рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиб
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 апрелдаги 178-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорига киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. 1-илова — «Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартиби»да:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1-банд «хорижий фуқаролар» сўзларидан кейин «шу жумладан, МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқаролари» сўзлари билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 10-банднинг биринчи хатбошидаги, 10-банднинг биринчи хатбошига изоҳдаги, 11-банднинг биринчи хатбошидаги, 12-банднинг биринчи хатбошидаги, 13-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «чет эл паспортини», «чет эл паспорти» сўзлари тегишли равишда «миллий паспортни», «миллий паспорт» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбошига изоҳдаги ва иккинчи хатбошидаги «чет эл паспортлари» ва «Чет эл паспортини» сўзлари тегишли равишда «миллий паспортлар» ва «Миллий паспортини» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. 9-банддаги «Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлари» сўзлари «жойлардаги ҳокимият органлари ва Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. II бўлимнинг номи ва 11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«II. Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлувчи хорижий фуқароларни рўйхатдан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлувчи фуқаролар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида миллий паспортлар бўйича вақтинча рўйхатдан ўтиш асосида яшайдилар. Миллий паспортлар белгиланган жойга келингандан сўнг уч сутка мобайнида вақтинча рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилади, байрам ва дам олиш кунлари бундан мустасно».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«г) Ўзбекистон Республикасига байрам ва дам олиш кунлари ёки одатдаги кунларда уч суткагача муддат билан келган ва шу кунлар мобайнида республикадан жўнаб кетувчи фуқаролар».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«13. Хорижий фуқароларни вақтинча рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳмонхоналар, даволаш муассасалари, санаторийлар, дам олиш уйларининг масъул шахслари томонидан келиб жойлашган шахсларнинг ҳисоби юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органи ҳудудий бўйсунишига қараб ҳафтасига икки марта Манзил-маълумотнома бюросига кетиш ва келиш варақаларини юборишга мажбур. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, меҳмонхоналар, даволаш муассасалари, санаторийлар, дам олиш уйларининг масъул шахслари ўзлари жойлашган жойдаги Манзил-маълумотнома бюросига ҳисобга олиш учун рўйхатдан ўтказиладиган, келиб жойлашган шахсларнинг анкета-аризаларини бир сутка мобайнида юборишга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан аккредитация қилинади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, унинг ваколатхоналари кўрсатиб ўтилган шахсларга аккредитация карточкалари берадилар ва аккредитация қилинганлиги тўғрисида бевосита уларнинг миллий паспортларига ёзиб қўядилар».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбошидаги биринчи гап қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: «Мазкур (Қоидаларнинг 12, 14, 16-бандларида кўрсатиб ўтилмаган хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказилиши керак». Иккинчи гапдаги «чет эл паспортлари» сўзлари «миллий паспортлар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Меҳмонхоналарда қуйидагилар ҳисобга олинади:»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а» кичик бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Хорижий фуқаролар даволанишга ёки дам олишга бевосита даволаш муассасаларига, санаторийларга ёки дам олиш уйларига келган ҳолларда уларнинг ҳисоби, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, даволаш муассасалари, санаторийлар ва дам олиш уйларининг масъул шахслари томонидан олиб борилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. 17-банддаги «рўйхатдан ўтказилади» сўзлари «ҳисобга олинади ва вақтинча рўйхатдан ўтказишга тенглаштирилади» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«18. Агар фуқаролар Ўзбекистон Республикасига келган, яъни назорат-ўтказиш пункти томонидан қўйилган санадан уч кун ўтгандан кейин (байрам ва дам олиш кунлари бундан мустасно) ички ишлар органларида вақтинча рўйхатдан ўтмасдан республика ҳудудида бўлганларида ҳужжатларни расмийлаштириш ва меҳмонхоналарга жойлаштириш тақиқланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Миллий паспорт ёки аккредитация карточкаси асосида меҳмонхонада яшаётган Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда аккредитация қилинган дипломатик корпус аъзолари паспортларга ва аккредитация карточкаларига бирон-бир белги қўйилмасдан меҳмонхоналарнинг ҳисобга олиш дафтарларида ва карточкаларида ҳисобга олиниши керак».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. 25-банддаги «фуқароларнинг чет эл паспортларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги» сўзлари «фуқароларни ҳисобга олиш юзасидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. 26-банддаги «чет эл паспортлари рўйхатга олинганлигининг амалда бўлишини» сўзлари «аккредитацияси ёки уларни вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддатини» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«29. Хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш учун рухсатнома қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уларнинг берган ариза-анкеталари асосида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан берилади».