Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Андижон вилояти Жалолқудуқ туманининг ва Андижон вилояти Жалолқудуқ тумани Охунбобоев шаҳрининг номини ўзгартириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Андижон вилояти Жалолқудуқ туманининг ва Андижон вилояти Жалолқудуқ тумани Охунбобоев шаҳрининг номини ўзгартириш тўғрисидаги таклифини кўриб чиқиб ва «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Андижон вилояти Жалолқудуқ туманининг номи Жалақудуқ тумани деб ўзгартирилсин.
2. Андижон вилояти Жалолқудуқ тумани Охунбобоев шаҳрининг номи Жалақудуқ шаҳри деб ўзгартирилсин.
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилсин.
4. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 29 июнь,
176-III-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 й., 6-сон, 246-модда)