Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар тўғрисидаги низомнинг 1-иловасига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 21 сентябрда 1869-3-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 сентябрдаги ПҚ-694-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2008 йил 14 октябрдаги 658-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1869, 2008 йил 11 ноябрь) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар тўғрисидаги низомнинг 1-иловасига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Қ. БЕРДИЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 14 сентябрь,
729-сон
Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2015 йил 14 сентябрдаги 729-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар тўғрисидаги низомнинг 1-иловасига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
|
« |
5. |
Тошкент шаҳри |
129 |
1/36 |
». |
2. 9-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 38-сон, 501-модда)