12.10.1992 йилдаги 698-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 12.10.1992 йилдаги 698-XII-сон
Кучга кириш санаси
12.10.1992
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ КЕНГАШИ РАЁСАТИ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ КЕНГАШИ РАЁСАТИ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ТОЖИКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАРИГА, ЖАМОАТ ҲАРАКАТЛАРИГА, БАРЧА АҲОЛИСИГА МУРОЖААТНОМАСИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг сиёсий партияларига, жамоат ҳаракатларига, барча аҳолисига Мурожаатномаси қабул қилинсин. (илова қилинади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси Ш. ЙЎЛДОШЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош Вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 12 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
698-XII-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ КЕНГАШИ РАЁСАТИ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ТОЖИКИСТОН РЕСПУБИКАСИНИНГ СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАРИГА, ЖАМОАТ ҲАРАКАТЛАРИГА, БАРЧА АҲОЛИСИГА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МУРОЖААТНОМААСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Азиз тожик биродарлар ва опа-сингиллар!
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қардош тожик халқи учун бу оғир дамларда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси сизларга кейинги пайтда қўшни республикада авж олиб кетган фожиали воқеалар муносабати билан ғоят чуқур ташвиш ва андуҳ сўзлари билан мурожаат этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асрлар мобайнида Ўзбекистон билан Тожикистон халқлари ўртасида чамбарчас боғланиб кетган дўстлик, уларнинг қон-қардошлиги, яхши ва ёмон кунларни биргаликда бошдан кечирганликлари, тарихий илдизларимизнинг муштараклиги бизга шундай қилиш ҳуқуқини беради деб ўйлаймиз.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биз сизларга шу боисдан мурожаат этмоқдамизки, тожик заминида отилган ҳар бир ўқ Ўзбекистон аҳолисининг қалбларига найзадек ботмоқда. Биродаркушлик муҳорабасида ҳалок бўлган ва шикастланганлар тўғрисидаги хабарларни ўз шахсий қайғумиз, кулфатимиздек қабул қилмоқдамиз.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биз Тожикистон Республикасининг ҳамма сиёсий партиялари, жамоат ҳаракатларига, республиканинг барча аҳолисига юзага келаётган зиддиятлар тамомила тинч сиёсий воситалар йўли билан, қонун доирасида ҳал этилиши учун уруш оловини дарҳол тўхтатиш мақсадида имкони бўлган ҳамма ишни қилиш даъвати билан мурожаат этмоқдамиз.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тожикистондаги ўзаро курашаётган кучлар муросага келиш йўлини топишларига, юзага келган муаммоларни ҳамжиҳатлик, тинч мулоқот йўл билан ҳал этишга эришишларига ишончимиз комил. Кўҳна халқнинг асрий ва тарихий тажрибаси тантана қилажак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тожикистон Республикаси Олий Кенгаши ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Раёсатларининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо бўлган мамлакатларнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари мурожаатномасига жавобан Ўзбекистон Тожикистон халқига қўлидан келганча инсонпарварлик ёрдами кўрсатади. Биз Тожикистон раҳбариятининг тинчлик ўрнатувчи қўшимча кучларни йўллаш тўғрисидаги илтимосини қўллаб-қувватлаймиз. Кўпмиллатли, мустақил Тожикистонда, унинг ҳар бир хонадонида, ҳар бир оилада тинчлик тезроқ қарор топишига, унинг барча фуқаролари тотувликда ва фаровонликда яшашларига тилакдошмиз.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 12-сон, 459-модда)