26.06.1973 йилдаги -сон
 LexUZ шарҳи
3. Мазкур модда 1-банди асосида белгиланадиган энг кичик ёш мажбурий мактаб таълимини тугаллаш учун зарур бўлган ёшдан кам бўлмаслиги керак ва ҳар қандай ҳолда ўн беш ёшдан кичик бўлмаслиги зарур.
4. Иқтисодиёти ва таълим имкониятлари етарлича ривожланмаган Ташкилот аъзоси, мазкур модда 3-банди қоидаларидан қатъий назар, иш берувчилар ва меҳнаткашларнинг тегишли ташкилотлари билан, агар шундай ташкилотлар мавжуд бўлса, маслаҳатлашилгандан сўнг даставвал энг кичик ёш деб ўн тўрт ёшни белгилаши мумкин.
2. Ушбу модда 1-банди қўлланиладиган иш турлари ёки ёлланма иш турлари миллий қонун ҳужжатлари ёки ваколатли ҳокимият органи томонидан иш берувчилар ва меҳнаткашларнинг тегишли ташкилотлари билан, агар бундай ташкилотлар мавжуд бўлса, маслаҳатлашилгандан сўнг белгиланади.
3. Ушбу модда 1-банди қоидаларидан қатъий назар, миллий қонун ҳужжатлари ёки ваколатли ҳокимият органи иш берувчилар ва меҳнаткашларнинг тегишли ташкилотлари билан, агар бундай ташкилотлар мавжуд бўлса, маслаҳатлашилгандан сўнг ўн олти ёшдан кичик бўлмаган шахсларга ишлашга ёки ёлланиб ишлашга, уларнинг соғлиги, хавфсизлиги ва маънавияти тўла муҳофаза этилиши ва улар етарлича махсус таълим ҳамда фаолиятнинг тегишли соҳаси бўйича касбий тайёргарлик олишлари шарти билан рухсат беришлари мумкин.
2. Ушбу Конвенцияни ратификация қиладиган Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси, Халқаро Меҳнат Ташкилот Уставининг 22-моддасига биноан тақдим этиладиган, мазкур Конвенциянинг қўлланилиши тўғрисидаги ўзининг биринчи маърузасида, мазкур модда 1-бандига мувофиқ чиқариб ташланиши мумкин бўлган барча тоифаларни, чиқариб ташлаш сабабларини кўрсатган ҳолда қайд этади ҳамда навбатдаги маърузаларда чиқариб ташланган мазкур тоифаларга нисбатан ўз миллий қонунчилиги ва амалиётининг аҳволи тўғрисида ва Конвенция қоидалари ушбу тоифаларга нисбатан қандай қўлланилаётганлиги ёки қўлланилиши мўлжалланаётганлиги тўғрисида маълум қилади.
3. Ушбу Конвенция 3-моддаси билан қамраб олинадиган иш тури ёки ёлланма иш тури, мазкур модда бажарилишидан келиб чиқиб, ушбу Конвенция қўлланиши доирасидан чиқариб ташланмаслиги керак.
2. Мазкур модда 1-банди қоидаларини қўллаётган Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси ратификация тўғрисидаги ҳужжатига илова қилинадиган декларацияда, мазкур Конвенция қоидаларини у қўллайдиган иқтисодий фаолият тармоқлари ёки корхоналар турларини кўрсатиши лозим.
3. Ваколатли ҳокимият органи ишлашга ёки ёлланиб ишлашга мазкур модда 1 ва 2-бандларига мувофиқ рухсат этилган фаолият соҳаларини аниқлайди хамда бундай ишнинг ёки ёлланма ишнинг бажариш мумкин бўлган иш вақти давомийлиги ва шароитини белгилайди.
4. Мазкур модда 1- ва 2-бандлари қоидаларидан қатъий назар, 2-модда 4-банди қоидаларини қўллаётган Ташкилот аъзоси, у учун зарур бўлган муддатда, мазкур модда 1-бандида кўрсатилган ўн икки ва ўн тўрт ёшларни — ўн уч ва ўн беш ёшлар билан, 2-бандида эса ўн тўрт ёшни — ўн беш ёш билан алмаштириши мумкин.
1. Ваколатли ҳокимият органи, иш берувчилар ва меҳнаткашларнинг тегишли ташкилотлари билан, агар бундай ташкилотлар мавжуд бўлса, маслаҳатлашилгандан сўнг, рухсатномалар бериш йўли орқали мазкур Конвенция 2-моддасида кўзда тутилган ишга ёки ёлланма ишга қабул қилишни ман этиш қоидасини айрим ҳолларда, бадиий тадбирларда иштирок этиш каби мақсадлар учун, истисно қилиши мумкин.
а) Саноатда энг кичик ёш тўғрисидаги 1937 йилги (қайта кўриб чиқилган) Конвенция иштирокчиси бўлган Ташкилотнинг аъзоси томонидан қабул қилинса ва мазкур Конвенциянинг 2-моддасига мувофиқ энг кичик ёш ўн беш ёшдан кам қилиб белгиланмаган бўлса, у ҳолда қонуннинг ўз кучи билан, Саноатда энг кичик ёш тўғрисидаги 1937 йилги (қайта кўриб чиқилган) Конвенциянинг дарҳол денонсация қилинишига олиб келади,
с) Носаноат ишларда энг кичик ёш тўғрисидаги 1937 йилги (қайта кўриб чиқилган) Конвенция иштирокчиси бўлган Ташкилотнинг аъзоси томонидан носаноат ишларига нисбатан қабул қилинса ва мазкур Конвенциянинг 2-моддасига мувофиқ энг кичик ёш ўн беш ёшдан кам қилиб белгиланмаган бўлса, у ҳолда қонуннинг ўз кучи билан, Носаноат ишларда энг кичик ёш тўғрисидаги 1937 йилги (қайта кўриб чиқилган) Конвенциянинг дарҳол денонсация қилинишига олиб келади,
d) Денгизда ишлаш учун энг кичик ёш тўғрисидаги 1936 йилги (қайта кўриб чиқилган) Конвенция иштирокчиси бўлган Ташкилотнинг аъзоси томонидан денгиздаги ишларга нисбатан қабул қилинса ва мазкур Конвенциянинг 2-моддасига мувофиқ энг кичик ёш ўн беш ёшдан кам қилиб белгиланмаган бўлса, ёки Ташкилотнинг аъзоси мазкур Конвенциянинг 3-моддаси денгиздаги ишларга нисбатан қўлланилишини белгилаган бўлса, у ҳолда қонуннинг ўз кучи билан, Денгизда ишлаш учун энг кичик ёш тўғрисидаги 1936 йилги (қайта кўриб чиқилган) Конвенциянинг дарҳол денонсация қилинишига олиб келади,
е) Балиқчилар учун энг кичик ёш тўғрисидаги 1959 йилги Конвенция иштирокчиси бўлган Ташкилотнинг аъзоси томонидан денгизда балиқчилик соҳасидаги ишларга нисбатан қабул қилинса ва мазкур Конвенциянинг 2-моддасига мувофиқ энг кичик ёш ўн беш ёшдан кам қилиб белгиланмаган бўлса ёки Ташкилотнинг аъзоси мазкур Конвенциянинг 3-моддаси денгизда балиқчилик соқасидаги ишларга нисбатан қўлланилишини белгилаган бўлса, у ҳолда қонуннинг ўз кучи билан, Балиқчилар учун энг кичик ёш тўғрисидаги 1959 йилги Конвенциянинг дарҳол денонсация қилинишига олиб келади,
f) Ер ости ишларига рухсат бериладиган энг кичик ёш тўғрисидаги 1965 йилги Конвенция иштирокчиси бўлган Ташкилотнинг аъзоси томонидан қабул қилинса ва мазкур Конвенция 2-моддасига мувофиқ энг кичик ёшни юқорида кўрсатилган 1965 йилги Конвенцияга мувофиқ белгиланган энг кичик ёшдан кам қилиб белгиланмаган бўлса ёки Ташкилотнинг аъзоси ушбу ёш мазкур Конвенциянинг 3-моддасига кўра шахталардаги ер ости ишларига рухсат бериш учун қўлланилишини белгилаган бўлса, у ҳолда қонуннинг ўз кучи билан, Ер ости ишларига рухсат бериладиган энг кичик ёш тўғрисидаги 1965 йилги Конвенциянинг дарҳол денонсация қилинишига олиб келади, фақат мазкур Конвенция кучга кирган бўлса.
а) ушбу Конвенциянинг 12-моддасига мувофиқ, Саноатда энг кичик ёш тўғрисидаги 1919 йилги Конвенциянинг денонсация қилинишига олиб келади,
b) қишлоқ ҳўжалигига нисбатан, ушбу Конвенциянинг 9-моддасига мувофиқ, Қишлоқ ҳўжалигида энг кичик ёш тўғрисидаги 1921 йилги Конвенциянинг денонсация қилинишига олиб келади,
с) денгиздаги ишларга нисбатан, ушбу Конвенциянинг 10-моддасига мувофиқ, Денгизда ишлаш учун энг кичик ёш тўғрисидаги 1920 йилги Конвенция ва ушбу Конвенциянинг 12-моддасига мувофиқ, Флотда кўмир юкловчи ва ўт ёқувчилар учун энг кичик ёш тўғрисидаги 1921 йилги Конвенциянинг денонсация қилинишига олиб келади, фақат мазкур Конвенция кучга кирган бўлса.
а) Ташкилотнинг бирор аъзоси томонидан қайта кўриб чиқилган янги конвенциянинг ратификация қилиниши, қонуннинг ўз кучи билан, 13-модда қоидаларидан қатъий назар, мазкур Конвенциянинг зудлик билан денонсация қилинишига олиб келади, бунда қайта кўриб чиқилган янги конвенция кучга кирган бўлиши керак;