15.09.2015 йилдаги 266-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишнинг тўлақонли фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта пули битта йўловчига 44 млн. сўм миқдорда белгилансин, улардан:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40 млн. сўми — йўловчининг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4 млн. сўми — йўловчининг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги суғурталовчилар билан биргаликда икки ҳафта муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 26 ноябргача бўлган муддатда ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга оширувчи суғурталовчилар билан ўз фаолиятини суғурта қилиш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 27 ноябрдан бошлаб ўз фаолиятини кўрсатиб ўтилган лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлаштирмаган суғурталовчилар лицензияларининг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситалари орқали ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишнинг жорий этилаётган тартиби тўғрисида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш, шунингдек суғурталовчилар ходимлари учун ўқув курслари ва семинарлар ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарорнинг 1, 4 ва 5-бандлари «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга кирган кундан бошлаб амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 15 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
266-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 сентябрдаги 266-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Қоидалар ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тартибини белгилайди. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш мазкур Қоидаларга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Қоидаларда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жабрланувчи — соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказилган, суғурта товони олиш ҳуқуқига эга бўлган йўловчи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчи — ташувчининг хизматларидан фойдаланувчи жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчининг мол-мулки — багаж ва йўловчининг ўзи билан бирга ташиётган қўл юки;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наф олувчи — йўловчи суғурта ҳодисаси туфайли вафот этган тақдирда, суғурта товонини олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурталовчи — тижорат ташкилоти бўлган, мажбурий суғурта қилишни амалга оширишга ҳақли юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурта пули — бу шундай суммаки, суғурталовчи суғурта ҳодисаси содир бўлганда йўловчининг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини ушбу сумма доирасида қоплаш мажбуриятини олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурта ҳодисаси — ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси амал қилиши даврида йўловчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказилганлиги учун ташувчининг фуқаролик жавобгарлиги юзага келганлигининг белгиланган тартибда тасдиқланган факти;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташувчи — мулк ҳуқуқи асосида ёки бошқа қонуний асосларда транспорт воситасига эгалик қиладиган, қонунчиликка мувофиқ йўловчиларни ҳамда уларнинг мол-мулкини тижорат асосида ташиш бўйича хизматлар кўрсатадиган ва бунинг учун тегишли лицензияга эга бўлган ёхуд рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжати бўлган юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор.
(2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ташувчи йўловчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказганлик учун ўз фуқаролик жавобгарлигини ташиш бўйича хизматлар кўрсатиш бошлангунга қадар «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган шартлар асосида ва тартибда суғурталаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташувчининг ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш мажбурияти «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни амалга киритилган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар ташувчиларнинг фуқаролик жавобгарлиги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари талабларига мувофиқ ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш юзасидан белгиланган суғурта пулидан кам бўлмаган миқдорда суғурталанган бўлса, уларга нисбатан ташувчининг ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш мажбурияти татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ташувчининг йўловчилар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича фуқаролик жавобгарлиги юзага келган чоғдаги мулкий манфаатлари ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш объекти ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ташувчи, суғурталовчи, йўловчи, жабрланувчи ва наф олувчи ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш субъектлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар оқибатида ташувчи фуқаролик жавобгарлигининг юзага келиши суғурта ҳодисаси бўлмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маънавий зарар етказилганлиги ва (ёки) бой берилган фойданинг ўрнини қоплаш мажбурияти юзага келганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нодир ва бошқа ноёб буюмларга, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлардан ва металлардан ишланган буюмларга, диний қадриятга эга буюмларга, санъат асарларига, қўлёзмаларга, ноёб аудиовизуал асарларга ҳамда интеллектуал фаолиятнинг бошқа натижаларига, қимматли қоғозларга, нақд пулларга, шу жумладан, чет эл валютасига шикаст етказилганлиги ёки уларнинг йўқ қилинганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчининг суғурта ҳодисасини юзага келтиришга қаратилган қасддан қилинган ҳаракатлари натижасида унинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказилганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташувчининг фуқаролик жавобгарлиги ушбу бандда кўрсатилган ҳолатларда юзага келган тақдирда етказилган зарарнинг ўрни ташувчи томонидан қопланиши ва (ёки) у ушбу зарарни компенсация қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси ва ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш полиси (кейинги ўринларда суғурта полиси деб аталади) тегишли бланкада ва ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасига киритилган транспорт воситаларининг сонига тенг нусхаларда расмийлаштирилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 январдаги 66-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.01.2019 й., 09/19/66/2555-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузиш, ўзгартириш ва унингамал қилишини муддатидан олдин бекор қилиш тартиби
(II бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси оммавий ҳисобланади ва ташувчи ҳамда суғурталовчи ўртасида ушбу Қоидаларга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича, ушбу банднинг иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлардан ташқари, бир йил муддатга тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўловчиларни ва уларнинг мол-мулкини автомобилда ташишни амалга оширадиган ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси уч ойдан бир йилгача бўлган муддатга тузилиши мумкин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 январдаги 66-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.01.2019 й., 09/19/66/2555-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ташувчи ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузиш учун суғурталовчини танлаш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Суғурталовчи ўзига ёзма ёки электрон шаклдаги ариза билан мурожаат қилган ва ушбу Қоидаларга мувофиқ ҳужжатларни тақдим этган ташувчига ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузишни рад этишга ҳақли эмас.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузиш учун ташувчи суғурталовчига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузиш тўғрисидаги ариза;
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташувчининг фаолиятини амалга ошириш учун тегишли лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг тасдиқланган нусхаси, ташувчи ўз фаолиятини қонунчиликка мувофиқ тегишли лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз амалга ошириш ҳоллари бундан мустасно;
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтган йилда тузилган ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта мукофотининг ҳисоб-китоби, агар ўтган йилда ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси тузилган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташувчи суғурталовчига тақдим этиладиган маълумотлар ва ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Суғурта полиси ташувчига суғурталовчининг ёки суғурта агентининг ҳисоб рақамига шартномаси бўйича суғурта мукофоти (кейинги ўринларда суғурта мукофоти деб аталади) келиб тушган кундан кейинги уч иш кунидан кечикмай берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғурта полиси бланкаси қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат бўлиб, ҳисобга олиш сериясига, рақамига ва ҳимояланганликнинг камида 3 даражасига эга бўлиши керак. Суғурта полиси бланкаси суғурталовчининг буюртмаси бўйича, босмахона усулида, А4 (210-297 мм) форматда «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида ушбу Қоидаларга 4-иловага биноан намунага мувофиқ тайёрланади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 январдаги 66-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.01.2019 й., 09/19/66/2555-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Суғурта полиси йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда ташувчи унинг дубликатини олиш ҳуқуқига эга.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 январдаги 66-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.01.2019 й., 09/19/66/2555-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дубликат ташувчи мурожаат қилган ва у дубликатни тайёрлаш харажатларини қонунчиликда белгиланган, ўзи мурожаат қилган санадаги базавий ҳисоблаш миқдорининг кўпи билан 10 фоизи миқдорида тўлаган кундан эътиборан икки иш куни мобайнида суғурталовчи томонидан берилади.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси амал қиладиган даврда ташувчи суғурталовчига ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузиш тўғрисидаги аризада кўрсатилган маълумотлардаги ўзгаришлар ҳақида ёзма ёки электрон шаклда зудлик билан хабар қилиши шарт.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ташувчидан ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузишда тақдим этилган маълумотлардаги ўзгаришлар тўғрисида ахборот олинганда суғурталовчи, зарурат бўлганда, мазкур шартномага қўшимча битимни тузади ва суғурта полисини қайтадан расмийлаштиради.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 январдаги 66-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.01.2019 й., 09/19/66/2555-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси шартлари унинг амал қилиш муддати мобайнида ўзгарган тақдирда суғурта мукофоти миқдорига ўзгарган шартларга мувофиқ ҳолда ўзгартириш киритилади. Бунда томонларнинг суғурта мукофотининг ўзаро ҳисоб-китобларига тааллуқли бўлган мажбуриятлари ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасига қўшимча битим тузилган санадан бошлаб уч иш кунидан кечикмай бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Агар ташувчи ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси шартлари ёки ушбу Қоидаларнинг 17-бандида назарда тутилган ҳолларда қўшимча суғурта мукофоти тўлашга қарши бўлса, у ҳолда суғурталовчи мазкур шартноманинг бекор қилинишини талаб қилишга ҳақлидир. Бунда тўланган суғурта мукофоти қайтариб берилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг амал қилиши ташувчи тугатилганда ёки қайта ташкил этилганда муддатидан олдин бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг амал қилиши қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолатларда ҳам муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси амал қилиши муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда, суғурта мукофотининг бир қисми тўланган суғурта товони суммасига ва мазкур шартнома амал қилишининг кунлар ҳисобидаги қолган муддатига мутаносиб равишда қайтариб берилади. Бунда ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг амал қилиши ушбу Қоидаларнинг 19-банди биринчи хатбошисида кўрсатилганлардан бошқа асосларга кўра муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда, суғурталовчи суғурта мукофотининг қайтариб берилаётган қисмидан ушбу шартнома бўйича исботланадиган харажатларнинг суғурта мукофотининг 25 фоизидан кўп бўлмаган миқдордаги суммасини чегириб қолиши мумкин.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Суғурта пули, суғурта мукофоти ва суғурта мукофотини тўлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта пули қуйида кўрсатилган формулага мувофиқ аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сс = Сп х V, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сс — ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта пули;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сп — битта йўловчига белгиланган суғурта пули;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V — ташувчи томонидан фойдаланилаётган барча транспорт воситаларининг ишлаб чиқарувчи завод паспортлари бўйича йўловчи сиғими, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйича умумий фойдаланишдаги темир йўлларда қатновчи, бошқа давлатлар темир йўл ташувчиларига тегишли бўлган вагонлар бундан мустасно. Бунда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйича умумий фойдаланишдаги темир йўлларда қатновчи, бошқа давлатлар темир йўл ташувчиларига тегишли бўлган вагонлардаги йўловчиларга нисбатан суғурта ҳодисаси содир бўлиши суғурталовчини суғурта товонини тўлаш бўйича мажбуриятни бажаришдан озод қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта пули, битта йўловчига унинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун белгиланган суғурта пули ва битта йўловчига унинг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун белгиланган суғурта пули ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасида алоҳида миллий валютада кўрсатилади. Бунда ушбу суғурта пуллари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг мазкур шартнома тузилган кундаги курси бўйича белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Суғурта мукофоти миқдори ушбу Қоидаларнинг 5-иловасига биноан суғурта тарифларига мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғурта тарифларининг ўзгариши ташувчи тўлаш санасида амалда бўлган суғурта тарифларига кўра тўлаган суғурта мукофоти миқдори ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг амал қилиш муддати мобайнида ўзгаришига олиб келмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Суғурта мукофотини ҳисоблаш суғурталовчи томонидан, ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузиш тўғрисидаги аризада ташувчи томонидан кўрсатилган маълумотлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси тузилгандан кейин мазкур шартномани тузиш тўғрисидаги аризада ташувчининг ҳаққоний бўлмаган ва (ёки) хато маълумотлар кўрсатганлиги аниқланган тақдирда суғурта мукофоти миқдори мазкур шартнома тузилган вақтда амалда бўлган суғурта тарифларига мувофиқлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Суғурта мукофоти ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси тузилган санадан бошлаб беш иш куни мобайнида бир йўла тўланади. Пул маблағлари суғурталовчининг ёки суғурта агентининг ҳисоб рақамига келиб тушган сана суғурта мукофоти тўланган сана ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ташувчининг ҳисоб рақамидаги пул маблағлари етарли бўлмаган тақдирда суғурта мукофотини тўлаш ташувчининг ишлаб чиқариш фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжларига мўлжалланган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Агар ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг амал қилиши даврида ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта товони (кейинги ўринларда суғурта товони деб аталади) суғурталовчи томонидан тўланса, суғурта пули тўланган суғурта товони суммаси миқдорида камайтирилади. Бунда суғурта пулини тиклаш учун ташувчи тўланган суғурта товони суммасига ҳамда мазкур шартноманинг қолган амал қилиш муддатига мутаносиб суғурта мукофотини суғурталовчининг тегишли ёзма ёки электрон билдиришномаси олингандан кейин етти иш куни мобайнида қўшимча равишда тўлаши шарт.
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшимча равишда тўланадиган суғурта мукофотини ҳисоблаш ушбу Қоидаларнинг 6-иловасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ташувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузиш учун суғурталовчини танлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурталовчидан ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси шартларини тушунтириб беришни талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурталовчининг суғурта товонини тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарори юзасидан шикоят қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташувчи қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(29-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ташувчи:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурта мукофотини қонунчиликда белгиланган шартлар асосида ва тартибда тўлаши;
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташувчининг транспорт воситаларини бошқарувчи шахсларни ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси шартлари билан таништириши, шу жумладан, мазкур шартнома бўйича тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташиш кунида амалда бўлган суғурта полисининг нусхасини ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасига киритилган барча транспорт воситаларига ва (ёки) ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштириши;
(30-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 январдаги 66-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.01.2019 й., 09/19/66/2555-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жабрланувчи ёки наф олувчи етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талабни ўз ичига олган талабнома билан мурожаат этган пайтдан эътиборан беш иш кунидан кечиктирмай суғурталовчини ташиш чоғидаги ҳодиса ҳақида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилиши;
(30-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар суғурта товони жабрланувчи ёки наф олувчи томонидан ҳужжатларни қалбакилаштириш ёки бошқача тарзда алдаш оқибатида асоссиз равишда ортиқча тўланган бўлса, бу ҳақда суғурталовчига маълум қилиши ва ортиқча тўланган маблағларни суғурталовчига қайтариш юзасидан зарур чораларни кўриши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташувчи қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам олади.
(30-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Суғурталовчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жабрланувчининг ёки наф олувчининг талабномасини ташувчи томонидан кўриб чиқишда иштирок этиш, зарур ҳолларда эса, тегишли экспертларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурта ҳодисалари юзага келишининг олдини олиш бўйича тавсиялар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташувчига ушбу Қоидаларнинг 55-бандида белгиланган ҳолларда регресс талаби қўйиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғурталовчи қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(31-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Суғурталовчи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси шартлари билан ташувчини таништириши, шу жумладан, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган ташувчи ва жабрланувчи ёки наф олувчи тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга оширишга ҳақли бўлган суғурталовчилар ўртасида суғурта шерикчилигини тузиш ҳақида биргаликдаги фаолият тўғрисида шартнома тузиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғурталовчи қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам олади.
(32-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Йўловчи, жабрланувчи ва наф олувчи ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси шартлари тўғрисидаги ахборотни ҳамда суғурталовчи ҳақидаги зарур маълумотларни ташувчидан бепул олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Жабрланувчи ва наф олувчи ушбу Қоидаларнинг 33-бандида кўрсатилган ҳуқуқлардан ташқари қуйидаги ҳуқуқларга ҳам эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талабни ўз ичига олган талабнома билан ташувчига ёки суғурталовчига мурожаат этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда белгиланган шартлар асосида ва тартибда суғурта товони олиш.
(34-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Суғурта ҳодисаси содир бўлганда шахсларнинг ҳаракатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Суғурта ҳодисаси содир бўлганда ташувчи ушбу Қоидаларнинг 7-иловасига мувофиқ шакл бўйича суғурта товонини тўлаш талаби кўрсатилган ариза билан қуйидагиларнинг аслини ёки нусхаларини илова қилган ҳолда суғурталовчига мурожаат этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жабрланувчининг ёки наф олувчининг етказилган зарар ўрнини қоплаш тўғрисидаги талабини ўз ичига олган, ташувчи номига ёзилган талабномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарар етказилганлиги фактини ва етказилган зарар миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар (ваколатли органнинг ташиш чоғидаги ҳодиса тўғрисидаги хулосаси ёки қарори, тиббиёт муассасасидан олинган маълумотнома ёхуд йўловчининг ҳаётига ёки соғлиғига зарар етказилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчининг мол-мулкига зарар етказилганлиги фактини ва етказилган зарар миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар (багаж паттаси — мавжуд бўлган тақдирда; ташиш чоғида шикаст етказилган ёки йўқотилган мол-мулкнинг тахминий вазни кўрсатилган, йўловчи томонидан ихтиёрий равишда тузилган рўйхати; йўқотилган мол-мулк қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар — мавжуд бўлган тақдирда ва ҳоказо);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташувчининг етказилган зарар ўрнини қоплаш тўғрисидаги қарори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар иш суд томонидан кўрилган бўлса, етказилган зарар ўрнини қоплаш тўғрисидаги суд қарори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жабрланувчи ёки наф олувчи шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар суғурта товони йўловчининг меросхўрларига тўланиши керак бўлса, мерос ҳуқуқи олинганлигини, шунингдек меросхўрлар шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Ҳужжатлар суғурталовчи томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ташувчига юборилади (топширилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Суғурталовчи тегишли сўровнома бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан, судлардан, тиббиёт, сейсмология, ветеринария, гидрометеорология ва бошқа ташкилотлардан ташиш чоғидаги ҳодиса билан боғлиқ ҳужжатларни ва хулосаларни олишга, шунингдек йўловчига етказилган зарарнинг сабабларини, ҳолатини ва миқдорини мустақил равишда аниқлашга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Суғурта ҳодисасини тан олиш ва суғурта товони миқдорини аниқлаш суғурталовчи томонидан, ташувчи тақдим этган ҳужжатларни ўрганиш, шунингдек ташиш чоғидаги ҳодисани текшириш учун жалб этилган экспертларнинг тегишли хулосалари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Суғурта ҳодисаси тан олинганда ва суғурта товони суммаси белгиланганда суғурта ҳодисаси тўғрисида далолатнома тузилади, у ҳар қайси томон учун бир нусхадан — икки нусхада, суғурталовчи ва ташувчи томонидан имзоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Суғурталовчининг суғурта товонини тўлаш ҳақидаги ёки тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарори ташувчига у суғурта товонини тўлаш талаби кўрсатилган ёзма ёки электрон шаклдаги ариза билан мурожаат этгандан кейин ўн беш кундан кечиктирмай хабар қилиниши керак. Суғурталовчининг суғурта товонини тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарорида рад этишнинг асослантирилган сабаблари кўрсатилган бўлиши лозим.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Йўловчининг ҳаётига, соғлиғига ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарар миқдорини аниқлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича ўрни қопланадиган, йўловчининг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарар миқдори йўловчининг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича қоплаш юзасидан тўловлар жадвалига (кейинги ўринларда тўловлар жадвали деб аталади) мувофиқ ушбу Қоидаларнинг 8-иловасига* биноан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 8-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ҳаёт ёки соғлиққа етказилган зарарни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилган шикастланиш характери тўловлар жадвалида келтирилмаган бўлса, суғурталовчи тўловлар жадвалида келтирилган шикастланишнинг у ёки бу характерга мувофиқлигини аниқлаш учун ушбу ҳужжатларни берган муассасага ёзма равишда мурожаат қилади. Шикастланиш характерининг тўловлар жадвалида келтирилган шикастланишнинг у ёки бу характерига мувофиқлигини аниқлашда шикастланишнинг энг мувофиқ характери танланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича ўрни қопланадиган йўловчининг мол-мулкига етказилган зарар миқдори қуйидаги тартибда аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчининг мол-мулки йўқолган ёхуд кам чиққан тақдирда — йўқолган ёки кам чиққан мол-мулк қиймати миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчининг мол-мулкига шикаст етказилган (бузилган) тақдирда — унинг қиймати қанча пасайган бўлса, шунча сумма миқдорида, шикастланган (бузилган) мол-мулкни тиклаш мумкин бўлмаганда эса, унинг қиймати миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчининг баҳосини эълон қилган ҳолда ташишга топширилган мол-мулки йўқолган тақдирда — мол-мулкнинг эълон қилинган қиймати миқдорида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчининг йўқолган, кам чиққан ёки шикаст етказилган (бузилган) мол-мулки қийматини аниқлаш имконияти бўлмаган тақдирда — йўқолган, кам чиққан ёки шикаст етказилган (бузилган) мол-мулк вазнининг ҳар бир килограми учун 100 минг сўм миқдорида.
(42-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Суғурталовчи йўловчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарни бартараф этиш ва (ёки) камайтириш юзасидан ташувчининг ташаббусига ёки суғурталовчининг талабига кўра кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрилиши муносабати билан ташувчининг юзага келган барча билдирилган ва исботланадиган харажатлари ўрнини ҳатто бу чоралар муваффақиятсиз бўлган ҳолларда ҳам қоплайди. Бунда суғурта товонининг ва ташувчи мазкур харажатларининг умумий суммаси суғурта пули миқдоридан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Суғурта товони суд харажатларининг, шунингдек жарималар ва бошқа шу каби тўловларнинг ўрнини қопламайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Суғурта товонини тўлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Суғурта товони суғурталовчи суғурта товонини тўлаш тўғрисида қарор қабул қилган кундан эътиборан беш иш кунидан кечиктирмай бевосита жабрланувчига ёки наф олувчига тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Агар суғурта товонини тўлаш ушбу Қоидаларнинг 45-бандида белгиланган муддатда амалга оширилмаган бўлса, суғурталовчи суғурта товонини тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасидан келиб чиққан ҳолда жабрланувчига ёки наф олувчига суғурта товонига қўшимча равишда пеня тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Агар ташувчи йўловчининг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини суғурталовчининг ёзма розилигига кўра ўз ҳисобидан қопласа, суғурталовчи ташувчига суғурта товонини мазкур зарарнинг ўрнини қоплаш тартибида ташувчи амалга оширган тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар ташувчи томонидан тақдим этилгандан кейин тўлайди. Ташувчи йўловчининг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини ўз ҳисобидан қисман қопласа суғурталовчи суғурта товонининг тегишли қисмини ташувчига, қолган қисмини эса — жабрланувчига ёки наф олувчига тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкнинг тўлов амалга оширилганлиги тўғрисидаги белгиси қўйилган тўлов топшириқномаси нусхаси етказилган зарар ўрнини қоплаш тартибида ташувчи томонидан тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Агар ташувчи йўловчининг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини суғурталовчининг ёзма розилигисиз ҳар қандай усулда қоплаган бўлса ёки етказилган зарарнинг ўрнини қоплашни ваъда қилган бўлса, ташувчининг ушбу ҳаракатлари суғурталовчи учун мажбуриятларни келтириб чиқармайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Йўловчининг ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳисобига бошқа манбалардан жабрланувчи ёки наф олувчи томонидан олинган тўловлар суғурталовчининг суғурта товонини тўлаш бўйича мажбуриятларини камайтирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Агар ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш объекти бир вақтнинг ўзида ихтиёрий суғурта бўйича ҳам суғурталанган бўлса, ихтиёрий суғурта бўйича суғурта товони, мажбурий суғурта бўйича суғурта товонини тўлаш шартларидан қатъи назар, тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий ва ихтиёрий суғурта шартномаси бўйича йўловчининг мол-мулкига етказилган зарар учун суғурта товони тўлаш юзасидан суғурталовчиларнинг мажбуриятлари пайдо бўлган тақдирда, биринчи навбатда мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта товони тўланади, мол-мулкка етказилган зарарнинг тўланмаган қисми ихтиёрий суғурта шартномаси бўйича қопланади. Бунда мажбурий ва ихтиёрий суғурта бўйича тўланган суғурта товонининг умумий суммаси йўловчининг мол-мулкига етказилган ҳақиқий зарардан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Йўловчининг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган, ўрни қопланиши лозим бўлган зарар миқдори тўлиқ аниқлангунга қадар, суғурталовчи суғурта товонининг мазкур зарарнинг амалда аниқланган қисмига мувофиқ бўлган қисмини ташувчининг аризасига кўра тўлашга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси амал қилиши даврида жабрланувчининг ёки наф олувчининг юзага келган зарарлари ўрни, агар жабрланувчи ёки наф олувчи мазкур шартноманинг амал қилиш муддати тугагандан кейин уч йил мобайнида судга зарарларни ундириш тўғрисидаги даъво билан мурожаат этган бўлса, суғурталовчи томонидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси амал қилиши даврида ташувчи тугатилган ҳолларда суғурталовчининг жабрланувчига ёки наф олувчига суғурта товонини тўлаш мажбуриятлари сақланиб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Суғурта товонини ўтказиш бўйича харажатлар суғурталовчининг ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Суғурталовчининг регресс талаби қўйиш ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Суғурталовчи ташувчига ўзи тўлаган суғурта товони миқдорида қуйидаги ҳолларда регресс талаби қўйиш ҳуқуқига эга, агар зарар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчиларни белгиланган тартибда тасдиқланмаган йўналиш бўйича ташиш оқибатида етказилган бўлса, бундан йўловчиларни йўналишсиз таксида ташиш мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташувчининг транспорт воситасини бошқарган шахс йўловчиларни ушбу транспорт воситасини бошқариш учун тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган ҳолда ташиши оқибатида етказилган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
носозликлари мавжудлиги ёки муайян шароитлар туфайли транспорт воситасидан фойдаланиш қонунчиликда тақиқланган транспорт воситасида йўловчиларни ташиш оқибатида етказилган бўлса;
(55-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташувчининг, ташувчи ходимларининг ёки вакилининг суғурта ҳодисаси содир бўлишига қаратилган ёхуд унинг содир бўлишига кўмаклашадиган қасддан қилинган ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) оқибатида етказилган бўлса;
(55-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташувчининг транспорт воситасини бошқарган шахс йўловчиларни алкоголли ичимликдан мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёхуд шахснинг ақл-иродасига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири остида ташиши оқибатида етказилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташувчининг транспорт воситасини бошқарган шахснинг меҳнат ва дам олиш режими ташувчи томонидан бузилганлиги оқибатида етказилган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта шерикчилиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта операцияларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида суғурталовчилар томонидан суғурта шерикчилиги тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғурталовчилар ўртасидаги биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома асосида ташкил этилган суғурталовчиларнинг касбий бирлашмаси ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта шерикчилиги (кейинги ўринларда суғурта шерикчилиги деб аталади) ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Суғурта шерикчилиги томонидан ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишдан бошқа суғурта турлари бўйича хавфлар қабул қилинишига йўл қўйилмайди. Бунда суғурталовчилар — суғурта шерикчилиги иштирокчилари ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишдан бошқа суғурта турлари бўйича суғурта шерикчилигини тузиш тўғрисида алоҳида шартномалар тузишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Суғурта шерикчилиги фаолиятига умумий раҳбарликни суғурталовчиларнинг — суғурта шерикчилиги иштирокчиларининг биринчи раҳбарларидан иборат таркибдаги кузатув кенгаши амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Кузатув кенгаши, агар мажлисда унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлса, қарор қабул қилишга ҳақлидир. Агар ҳозир бўлганларнинг камида учдан икки қисми кузатув кенгаши қарори учун овоз берса кузатув кенгаши қарори қабул қилинган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Суғурта шерикчилигининг жорий фаолияти кузатув кенгаши томонидан тайинланган ижро этувчи орган сифатида қатнашувчи суғурталовчиларнинг — суғурта шерикчилиги иштирокчиларининг бири ёки бошқа ташкилот томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро этувчи орган суғурталовчиларнинг — суғурта шерикчилиги иштирокчиларининг ҳар бири билан тузиладиган шартномаларга мувофиқ фаолият юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Ижро этувчи орган қуйидагиларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурталовчилар — суғурта шерикчилиги иштирокчилари томонидан ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга оширишда уларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш, шу жумладан ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари ва суғурта ҳодисалари, ташувчилар, жабрланувчилар ва наф олувчилар тўғрисидаги маълумотлардан иборат бўлган маълумотлар ахборот базасини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурталовчиларга — суғурта шерикчилиги иштирокчиларига ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга ошириш соҳасида маслаҳат хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кузатув кенгаши қарорларига мувофиқ қонунчиликка зид бўлмаган бошқа функция ва фаолиятни амалга ошириш.
(61-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Суғурталовчи ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини ўз номидан тузади. Бунда мазкур шартномада суғурталовчи суғурта шерикчилиги номидан унинг фаоли сифатида ҳаракат қилаётганлиги кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташувчи суғурталовчидан барча суғурталовчиларнинг — суғурта шерикчилиги иштирокчиларининг рўйхатини ва улар томонидан ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича қабул қилинган мажбуриятлар ҳажми тўғрисидаги маълумотни талаб қилишга ҳақлидир. Бунда суғурталовчи ана шундай маълумотни ташувчидан тегишли ёзма ёки электрон ариза олинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида тақдим этиши шарт.
(62-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича мажбуриятлар ҳажми суғурталовчилар — суғурта шерикчилиги иштирокчилари ўртасида уларнинг суғурталовчилар — суғурта шерикчилиги иштирокчилари ўртасидаги биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартномада белгиланадиган иштирок улушига мувофиқ тақсимланади. Бунда ҳар бир суғурталовчи — суғурта шерикчилиги иштирокчиси ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича мажбуриятлар ҳажми тақсимлангандан сўнг қолган мажбуриятларни қонунчиликда белгиланган тартибда олади.
(63-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Бирон-бир суғурталовчи — суғурта шерикчилиги иштирокчиси томонидан суғурта товонининг ўзига тегишли улушини белгиланган муддатларда тўланиши имкони бўлмаган тақдирда, суғурта товонининг ушбу қисми қолган суғурталовчилар — суғурта шерикчилиги иштирокчилари ўртасида уларнинг ҳар бири олган мажбуриятларига мутаносиб равишда тақсимланади ва улар томонидан кейинчалик суғурта товонини тўлаш бўйича мажбуриятни бажармаган суғурталовчидан — суғурта шерикчилиги иштирокчисидан ундириб олинган ҳолда тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
X. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Суғурталовчини алмаштиришга қуйидаги ҳолларда йўл қўйилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурталовчи қайта ташкил этилганда ёки тугатилганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурталовчига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили қўлланганда;
(65-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурта фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тегишли лицензиянинг амал қилиши белгиланган тартибда тугатилганда ёки у бекор қилинганда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Ташувчининг ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича мажбурияти бажарилишини назорат қилиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаво транспорти соҳасида — ҳаво қатновига хизмат кўрсатувчи корхоналар ва ташкилотларни белгиланган тартибда текширишда ва ҳаво кемалари эксплуатантлари, авиация корхоналари ва ташкилотлари томонидан ҳаво кемалари қатновлари хавфсизлигини таъминловчи белгиланган қоидалар ва нормаларга риоя этилиши юзасидан давлат назоратига доир бошқа ваколатларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги томонидан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
темир йўл транспорти соҳасида — ўз фаолиятини темир йўл транспорти соҳасида амалга оширувчи муассасалар ва ташкилотларнинг корхоналари объектларини белгиланган тартибда текширишда ҳамда Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида ташиш хавфсизлиги таъминланиши юзасидан давлат назоратига доир бошқа ваколатларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси томонидан;
(66-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 668-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/668/0945-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳар йўловчилар, автомобиль транспорти соҳасида — ташувчилар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонунчиликда белгиланган тартибда текширишда, автомобиль ва дарё транспорти соҳасидаги ахборотни ташувчилардан сўрашда ва олишда ҳамда жамоат автомобиль ва дарё транспорти фаолиятини мувофиқлаштиришга доир бошқа ваколатларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.
(66-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 668-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/668/0945-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасидан келиб чиқадиган барча низолар ва келишмовчиликлар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(67-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(68-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш
‎ШАРТНОМАСИ

____________ ш.

20__ йил «___» ____________


‎Кейинги ўринларда «Ташувчи» деб аталадиган ______________________________________

‎‎(ташувчининг номи)

____________________ асосида ҳаракат қиладиган ____________________________ орқали,

‎‎(ҳужжатнинг номи)

‎‎ (Ф.И.О., лавозими)

бир томондан, ва суғурта соҳасида ваколатли давлат органи томонидан 20__ йил «__» ____________да берилган ____ серияли _______-сон лицензия асосида фаолиятни амалга оширадиган ва 20__ йил «__» ____________ даги _______-сон суғурта шерикчилигини тузиш тўғрисида биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартномага асосан Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта шерикчилиги номидан унинг фаоли сифатида ҳаракат қиладиган, кейинги ўринларда «Суғурталовчи» деб аталадиган _____________________________________________________________________________

‎‎(суғурталовчининг номи)‎‎

____________________ асосида ҳаракат қиладиган ____________________________ орқали,

‎‎(ҳужжатнинг номи)

‎‎(Ф.И.О., лавозими)

иккинчи томондан, ушбу шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:

1. Шартноманинг предмети

1. Суғурталовчи ушбу шартномага ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20__ йил «___» ___________ даги ______-сон қарори билан тасдиқланган Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига мувофиқ суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда жабрланувчига ёки наф олувчига ёхуд Ташувчига ушбу шартноманинг амал қилиши даврида йўловчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мажбуриятини олади.

2. Суғурта пули ва суғурта мукофоти

2. Ушбу шартнома бўйича суғурта пули мазкур шартноманинг иловасига мувофиқ ___________________________________________________________ сўмни ташкил қилади.

(суммаси рақамлар ва ёзув билан)‎‎‎

3. Битта йўловчига белгиланган суғурта пули:
унинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун — __________________ ______________________________________________________________________сўмни;

(суммаси рақамлар ва ёзув билан)

унинг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун — _______________________ __________________________________________________________ сўмни ташкил қилади.

(суммаси рақамлар ва ёзув билан)

4. Ушбу шартнома бўйича суғурта мукофоти мазкур шартноманинг иловасига мувофиқ __________________________________________________________ сўмни ташкил қилади.

(суммаси рақамлар ва ёзув билан)

5. Суғурта мукофоти ушбу шартнома тузилган санадан бошлаб беш иш куни мобайнида бир йўла тўланади.

3. Шартноманинг кучга кириши ва амал қилиш муддати

6. Ушбу шартнома томонлар имзолаган вақтдан бошлаб кучга киради ва бир йил мобайнида амал қилади.
‎Суғурталовчининг мажбуриятлари ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган суғурта даврининг бошланғич санасидаги соат 00.00 дақиқадан, лекин суғурта мукофоти Суғурталовчининг ёки суғурта агентининг ҳисоб рақамига тушган кундан кейинги кундан олдин бўлмаган санадан бошлаб кучга киради ва ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган суғурта даврининг охирги санасидаги соат 24.00 дақиқада тугайди.
‎7. Суғурта мукофоти Ташувчи томонидан Суғурталовчининг ҳисоб рақамига пул маблағларини ўтказиш йўли билан тўланади. Пул маблағларининг Суғурталовчининг ҳисоб рақамига тушган санаси ушбу шартнома бўйича суғурта мукофоти тўланган сана ҳисобланади.

4. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

8. Ташувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
‎Суғурталовчидан ушбу шартнома шартларини тушунтириб беришни талаб қилиш;
‎Суғурталовчининг суғурта товонини тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарори юзасидан шикоят қилиш.
‎Ташувчи қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
‎9. Ташувчи:
‎ушбу шартнома бўйича суғурта мукофотини қонунчиликда белгиланган шартлар асосида ва тартибда тўлаши;
‎Ташувчининг транспорт воситаларини бошқарувчи шахсларни ушбу шартнома шартлари билан таништириши, шу жумладан, мазкур шартнома бўйича тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши;
‎ташиш кунида амалда бўлган ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисининг ўзи тасдиқлаган нусхасини ўзи фойдаланаётган барча транспорт воситаларига ва (ёки) ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштириши;
‎жабрланувчи ёки наф олувчи етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талабни ўз ичига олган талабнома билан мурожаат этган пайтдан эътиборан беш иш кунидан кечиктирмай Суғурталовчини ташиш чоғидаги ҳодиса ҳақида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилиши;
‎агар суғурта товони жабрланувчи ёки наф олувчи томонидан ҳужжатларни қалбакилаштириш ёки бошқача тарзда алдаш оқибатида асоссиз равишда ортиқча тўланган бўлса, бу ҳақда Суғурталовчига маълум қилиши ва ортиқча тўланган маблағларни суғурталовчига қайтариш юзасидан зарур чораларни кўриши шарт.
‎Ташувчи қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам олади.
‎10. Суғурталовчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
‎жабрланувчининг ёки наф олувчининг талабномасини Ташувчи томонидан кўриб чиқишда иштирок этиш, зарур ҳолларда эса тегишли экспертларни жалб этиш;
‎суғурта ҳодисалари юзага келишининг олдини олиш бўйича тавсиялар бериш;
‎Ташувчига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20__ йил «___» ___________ даги ______-сон қарори билан тасдиқланган Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларининг 55-бандида белгиланган ҳолларда регресс талаби қўйиш.
‎Суғурталовчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
‎11. Суғурталовчи:
‎ушбу шартнома шартлари билан Ташувчини таништириши, шу жумладан, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши;
‎ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган Ташувчи ва жабрланувчи ёки наф олувчи тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши шарт.
‎Суғурталовчи қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам олади.

5. Тарафларнинг жавобгарлиги

12. Тарафлар ушбу шартнома бўйича ўз зиммасига қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги юзасидан қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
Ташувчи мазкур суғурта шартномасини имзолаш орқали шартнома тузилганидан бошлаб беш иш куни ичида суғурта мукофоти тўланмаган ҳолларда суғурталовчи томонидан ташувчининг ҳисоб рақамидан суғурта мукофотини сўзсиз тартибда банк муассасаси орқали ундириб олинишига розилигини билдиради.

6. Форс-мажор ҳолатлари

13. Тарафлар форс-мажор ҳолатлари амал қилган даврда ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича ўз мажбуриятларининг қисман ёки тўлиқ бажарилмаганлиги учун жавоб бермайдилар.
‎Форс-мажор ҳолатларига қуйидагилар киради: табиий ҳодисалар (зилзила, кўчки, довул, қурғоқчилик ва суғурта шартномасида санаб ўтилмаган бошқа табиий ҳодисалар) ёки ижтимоий-иқтисодий вазиятлар (ҳарбий ҳаракатлар, иш ташлашлар, қамаллар, давлат ташкилотларининг ҳамда давлатлар ўртасидаги чекловчи ва тақиқловчи чоралар, шунингдек Ҳукумат қарорлари ва бошқалар) оқибатида келиб чиққан фавқулодда, ушбу шароитларда бартараф этиб бўлмайдиган ва олдиндан кутилмаган вазиятлар, агар ушбу вазиятлар ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини бажаришга бевосита таъсир кўрсатган бўлса.
‎Форс-мажор ҳолатлари юзага келганда ва тўхтаганда тарафлар ёзма шаклда бир-бирини хабардор қиладилар.
‎Форс-мажор ҳолатлари юзага келган тақдирда мажбуриятларни бажариш муддатини тарафлар форс-мажор ҳолатлари мавжуд бўладиган вақтга мутаносиб тарзда кечиктирадилар.

7. Низоларни ҳал этиш тартиби

14. Ушбу шартномадан келиб чиқадиган барча низолар ва келишмовчиликлар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.

8. Якунловчи қоида

15. Ушбу шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш   тартиби, ушбу шартнома бўйича суғурта даъволарини кўриб чиқиш тартиби, етказилган зарар миқдорини аниқлаш ва суғурта товонини тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20__ йил «___» ___________ даги ______-сон қарори билан тасдиқланган Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига мувофиқ белгиланади.

9. Тарафларнинг реквизитлари:

Суғурталовчи: ___________________
‎Манзил: ________________________
‎тел: ___________, ‎факс: ___________
‎ҳ/р_____________________________
‎МФО___________СТИР __________

Суғурталовчи: ___________________ Манзил:________________________ ‎
‎тел:___________, факс: ____________
‎‎ҳ/р ____________________________ ‎
‎МФО _________ СТИР ____________

______________________________
‎(Ф.И.О., лавозими)
‎‎_________________
‎(имзо)

______________________________ ‎
‎(Ф.И.О., лавозими)
‎ ‎‎_________________ ‎
‎(имзо)


‎Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20___ йил «___» ___________ даги ______-сон қарори билан тасдиқланган Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларини олдим.

___________________
‎(имзо)

____________________________________
‎(Ташувчи ваколатли шахсининг Ф.И.О.)

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20__ йил «___» __________ даги ______-сон Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта пули ва суғурта мукофотининг
ҲИСОБ-КИТОБИ‎
‎‎

Суғурталовчи ______________________ Ташувчи ____________________________

1. Ушбу шартнома бўйича суғурта тарифларининг йиллик базавий ставкаси миқдорини ҳисоблаш (1-жадвал):

Т/р

Транспорт воситасининг (ТВ) тури

Ўтган йилда белгиланган суғурта тарифларининг йиллик базавий ставкаси миқдори (Тбn)

Ўтган йилдаги суғурта товонлари суммаси (Уn)

Ўтган йилдаги суғурта мукофоти суммаси (Пpn)

Зарарлилик даражаси


‎Навбатдаги йил учун белгиланган суғурта тарифларининг йиллик базавий ставкаси миқдори (Тбn+1)*

1

2

‎‎3

4

5

6 (4/5)

‎‎7

1.‎

...‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* — 3-устундаги кўрсаткични Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига 5-илованинг 3-бандига мувофиқ белгиланадиган коэффициентга кўпайтириш йўли билан ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу шартнома бўйича суғурта пули ва суғурта мукофотини ҳисоблаш (2-жадвал):

Т/р

ТВ тури

ТВ типи

Битта ТВ нинг йўловчи
‎ сиғими (нафар)

ТВ сони
‎ТС (нафар)

Жами йўловчи
‎сиғими (нафар)

Битта йўловчига белгиланган
‎суғурта пули (сўм)

Йиллик базавий
‎ставка (%)**

Суғурта
‎мукофоти (сўм)

Суғурта
‎пули (сўм)

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6 (4х5)‎

7‎

8‎

9 (6х7х8)‎

10 (6х7)‎

1.‎

...‎

Жами

—‎

—‎

—‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** — ТВ турига мувофиқ 1-жадвалнинг 7-устунидаги тегишли кўрсаткичдан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

____________________
‎(имзо)

_____________________________________
‎(Ташувчи ваколатли шахсининг Ф.И.О.)

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси бланкасининг намунаси

‎(Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси бланкасининг олд томони)

Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби


‎Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий
‎суғурта қилиш шартномаси бўйича
‎СУҒУРТА ПОЛИСИ
‎_________________ -сон

Серияси _____

________-сон

1. Суғурталовчининг тўлиқ номи ва реквизитлари ____________________________________ ___________________________________________________________________________.
‎2. Ташувчининг тўлиқ номи ва реквизитлари _______________________________________ ___________________________________________________________________________.
‎3. Суғурта пули ______________________________________________________________ ________________________________________________________________________ сўм.

(суммаси рақамлар ва ёзув билан)

4. Битта йўловчига белгиланган суғурта пули:
‎унинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун — __________________ ________________________________________________________________________cўм;

(суммаси рақамлар ва ёзув билан)

унинг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун — _______________________ ________________________________________________________________________ сўм.

(суммаси рақамлар ва ёзув билан)

5. Суғурта мукофоти ___________________________________________________________ _______________________________ сўм миқдорида 20__ йил «__» __________ да тўланган.

(суммаси рақамлар ва ёзув билан)‎‎

6. Суғурта даври: 20__ йил «___» _______ дан 20__ йил «___» ________ гача.

Транспорт воситалари (вагонлар) ҳақида
‎МАЪЛУМОТЛАР‎‎‎

Тури‎‎

Русуми ва модели‎‎

Рақамли (танитувчи) белгиси‎‎

Ишлаб чиқарувчи завод паспорти бўйича йўловчи сиғими (нафар)

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎‎7. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси амал қилиши даврида йўловчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказилганлиги учун ташувчининг фуқаролик жавобгарлиги юзага келиши ушбу полис бўйича суғурта ҳодисаси ҳисобланади.

(Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси бланкасининг орқа томони)

8. Суғурталовчининг, шунингдек унинг ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузишга, ташувчилар, жабрланувчилар ва наф олувчиларнинг суғурта товони ҳақидаги талабларини кўриб чиқишга ҳамда суғурта товонини амалга оширишга ваколатли барча филиалларининг почта манзиллари, улар билан боғланиш воситалари ва иш вақти тўғрисидаги маълумотлар:
‎____________________________________________________________________________
‎‎____________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________
‎‎____________________________________________________________________________

‎9. Алоҳида қайдлар ____________________________________________________________
‎‎____________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________


‎Суғурталовчининг раҳбари ёки ваколатли шахси

_________________
‎(имзо) ‎‎

_____________________
‎(Ф.И.О.)‎‎

‎‎
‎‎М.Ў. ‎ ‎

Берилган санаси: 20__ йил «__» _________.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 январдаги 66-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.01.2019 й., 09/19/66/2555-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тарифлари, уларнинг энг юқори даражалари, суғурта тарифларининг тузилиши ва уларнинг суғурталовчи томонидан суғурта мукофотини белгилашда қўлланилиши тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тарифлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини биринчи марта тузишда ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тарифларининг йиллик базавий ставкаси миқдори (битта йўловчига белгиланган суғурта пули миқдорига нисбатан фоизларда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Транспорт воситасининг тури

Йиллик базавий ставка, Тб1

1.

Енгил автомобиллар

0,2046

2.

Микроавтобуслар

0,0606

3.

Автобуслар

0,0151

4.

Троллейбуслар

0,0102

5.

Трамвайлар

0,0102

6.

Метрополитен

0,0018

7.

Темир йўл транспорти

0,0091

8.

Ҳаво транспорти

0,2513

9.

1 — 8-бандларда назарда тутилмаган бошқа транспорт воситалари

0,0909

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини иккинчи ва келгуси йилларда тузишда суғурта тарифларининг йиллик базавий ставкаси миқдорига суғуртанинг ўтган йилдаги зарарлилик даражасидан келиб чиққан ҳолда тузатиш киритилади ва у қуйидаги формулага мувофиқ ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тб(n+1) = Тбn х Kn, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тб(n+1) — тузатиш киритилган суғурта тарифларининг йиллик базавий ставкаси миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тбn — ўтган йилда белгиланган суғурта тарифларининг йиллик базавий ставкаси миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Kn — суғуртанинг ўтган йилдаги зарарлилик даражасидан келиб чиққан ҳолда суғурта тарифлари коэффициенти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Суғуртанинг ўтган йилдаги зарарлилик даражасидан келиб чиққан ҳолда суғурта тарифлари коэффициенти (n-йил учун суғурта товони суммасининг (Уn) n-йил учун суғурта мукофоти суммасига (Пpn) нисбати).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Зарарлилик даражаси

Коэффициент Кn

1.

агар Уn / Пpn = 0

0,95

2.

агар 0 < Уn / Пpn ≤ 0,3

1,00

3.

агар 0,3 < Уn / Пpn ≤ 0,5

1,50

4.

агар 0,5 < Уn / Пpn

2,00

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Суғурта тарифларининг чекланган даражалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига ушбу илованинг 2 ва 3-бандларига мувофиқ тузатиш киритилган суғурта тарифларининг йиллик базавий ставкаси миқдори Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига ушбу илованинг 1-бандида белгиланган тегишли суғурта тарифларининг йиллик базавий ставкасининг йигирма беш фоизи миқдоридан кам ва саккиз баробари миқдоридан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Суғурта тарифларининг суғурталовчи томонидан суғурта мукофотини белгилашда қўлланилиши тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Навбатдаги n-йил учун ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта мукофоти ташувчи транспорт воситаларининг ҳар бир тури бўйича қуйидаги формулага мувофиқ алоҳида ҳисоблаб чиқарилган суғурта мукофотларини қўшиш йўли билан аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прni = Сп х Тбni х Vi, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прni — i-турдаги транспорт воситалари бўйича n-йил учун ҳисоблаб чиқарилган суғурта мукофоти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сп — битта йўловчига белгиланган суғурта пули;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тбni — i-турдаги транспорт воситаси бўйича n-йил учун суғурта тарифларининг йиллик базавий ставкаси миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Vi — ташувчи томонидан фойдаланилаётган i-турдаги барча транспорт воситаларининг ишлаб чиқарувчи завод паспортлари бўйича йўловчи сиғими, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйича умумий фойдаланишдаги темир йўлларда қатновчи, бошқа давлатлар темир йўл ташувчиларига тегишли бўлган вагонлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Суғурта тарифларининг тузилиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

IV. Суғурта тарифларининг тузилиши

Кўрсаткичлар

Суғурта мукофотининг брутто-ставкаси

100

Нетто-ставка (мажбурий суғурта шартномалари бўйича жорий суғурта тўловларини таъминлашга мўлжалланган брутто-ставканинг бир қисми)

75

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш харажатлари

25

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Огоҳлантирувчи чора-тадбирлар захирасига жамғарилган ва ишлатилмаган маблағлар суғурталовчининг устав капиталини оширишга йўналтирилади.
(IV бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг амал қилиши даврида суғурта товони тўланганда қўшимча равишда тўланадиган суғурта мукофотини ҳисоблаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг амал қилиши даврида суғурта товони тўланганда қўшимча равишда тўланадиган суғурта мукофоти (Прд) қуйидаги формулага мувофиқ ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прд = Пр х (Св / Сс) х (Оп / Пс), бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пр — суғурта мукофоти суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Св — тўланган суғурта товони суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сс — суғурта пули;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оп — суғурталовчи томонидан суғурта товонини тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб кунлар ҳисобидаги қолган суғурта даври;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пс — ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида назарда тутилган кунлар ҳисобидаги суғурта даври.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига
7-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎Суғурта товонини тўлаш тўғрисида
‎АРИЗА

Суғурталовчига ________________________________

(суғурталовчининг тўлиқ номи)

__________________________________________ дан

(аризачининг тўлиқ номи (исми)

Аризачи — юридик шахснинг реквизитлари:
‎СТИР ___________, хизмат кўрсатувчи банкнинг МФО__________, ҳ/р _______________
‎Аризачи — жисмоний шахснинг паспорти:
‎серияси: ____ рақами:______________, 20__ йил «__» ________ да _____________________ берилган. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси:
‎20__ йил «__» _____________ даги серия: _____ __________________-сон
Ушбу билан 20__ йил «___» __________ даги _____-сон ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасига кўра суғурта ҳодисаси деб эътироф этилиши мумкин бўлган ташиш чоғидаги ҳодиса юз берганлигини маълум қиламан.
‎Ташиш чоғидаги ҳодисанинг сабаблари ва ҳолатлари тўғрисида қуйидагиларни маълум қиламан:
‎Суғурта ҳодисаси деб эътироф этилиши мумкин бўлган ташиш чоғидаги ҳодисага дуч келган йўловчилар:
‎1. ___________________________________________________________________________

(йўловчининг фамилияси, исми, отасининг исми)

‎‎2. __________________________________________________________________________

(йўловчининг фамилияси, исми, отасининг исми)

Ташиш чоғидаги ҳодисанинг санаси ва вақти: _______________________________________
‎Ташиш чоғидаги ҳодисанинг жойи: ______________________________________________
‎Ташиш чоғидаги ҳодиса тўғрисида ____________________________ га мурожаат қилинган
‎Ташиш чоғидаги ҳодисанинг ҳолатлари: ___________________________________________ ___________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________
‎Ушбу ташиш чоғидаги ҳодиса бўйича ҳаққоний ва менга маълум бўлган барча маълумотларни хабар қилдим.

20__ йил «__» _____

______________
‎(имзо)

__________________________
‎(аризачининг Ф.И.О.)

Ариза ________________________________________________ томонидан қабул қилинган

‎‎(суғурталовчи ходимининг лавозими ва Ф.И.О.)

ва 20__ йил «___» __________ да дафтарда _____________ рақам билан рўйхатдан ўтказилган.
Ушбу аризага илова қилинган ҳужжатлар (асли ёки нусхалари) рўйхати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳужжатнинг номи

Саҳифалар сони

Ҳужжатнинг санаси ва рақами

Илова қилинмоқда (ҳа/йўқ)

1.‎

Жабрланувчининг ёки наф олувчининг етказилган зарар ўрнини қоплаш тўғрисидаги талабини ўз ичига олган, ташувчи номига ёзилган талабномаси

2.‎

Ваколатли органнинг ташиш чоғидаги ҳодиса тўғрисидаги хулосаси ёки қарори

3.‎

Тиббиёт муассасасидан олинган маълумотнома ёхуд йўловчининг ҳаётига ёки соғлиғига зарар етказилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар

4.‎

Багаж паттаси — мавжуд бўлган тақдирда

5.‎

Ташиш чоғида шикаст етказилган ёки йўқолган мол-мулкнинг тахминий вазни кўрсатилган, йўловчи томонидан ихтиёрий равишда тузилган рўйхати

6.‎

Йўқолган мол-мулк қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар — мавжуд бўлган тақдирда

7.‎

Ташувчининг етказилган зарар ўрнини қоплаш тўғрисидаги қарори

8.‎

Агар иш суд томонидан кўрилган бўлса, етказилган зарар ўрнини қоплаш тўғрисидаги суд қарори

9.‎

Жабрланувчи ёки наф олувчи шахсини тасдиқловчи ҳужжат

10.‎

Агар суғурта товони йўловчининг меросхўрларига тўланиши керак бўлса, мерос ҳуқуқи олинганлигини, шунингдек меросхўрлар шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 сентябрдаги 266-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган қўшимчалар ва ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 72-модда):
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 3-илованинг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги 692-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган —2017 й., 36-сон, 957-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 ноябрдаги 948-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2017 й., 09/17/948/0351-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 июндаги 434-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2018 й., 09/18/434/1339-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 июндаги 434-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2018 й., 09/18/434/1339-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 1 ноябрдаги 229-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 11-сон, 62-модда) билан тасдиқланган Тошкент вилояти ҳокимлиги йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошкент вилоятида йўловчи транспорти соҳасида ташувчиларнинг йўловчилар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказганлик учун қонунда белгиланган ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбурияти бажарилишини назорат қилиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи — ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи — ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 8-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошкент вилоятида йўловчи транспорти соҳасида ташувчиларнинг йўловчилар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказганлик учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбурияти бажарилмаганлиги учун айбдор шахсларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка тортиш ҳақида суд органларига тақдимномалар киритиш».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги 141-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 6-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларининг 7-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«йўловчининг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зиён етказилганлиги туфайли келиб чиққан зарарларнинг ўрнини ташувчи томонидан қоплаш мажбурияти;»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўққизинчи — ўн учинчи хатбошилар тегишли равишда ўнинчи — ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 сентябрдаги 266-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий фойдаланиладиган ҳаво, темир йўл, ички сув ва автомобиль транспорти йўловчиларини бахтсиз ҳодисалардан мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта суммалари ва суғурта тарифлари миқдорлари тўғрисида» 1993 йил 30 июлдаги 379-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 30 июлдаги 379-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 1994 йил 20 апрелдаги 217-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 4-сон, 24-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 37-сон, 487-модда; 2016 й., 34-сон, 405-модда; 2017 й., 36-сон, 957-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095; 04.12.2017 й., 09/17/948/0351-сон, 11.06.2018 й., 09/18/434/1339-сон; 31.01.2019 й., 09/19/66/2555-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон; 18.12.2023 й., 09/23/668/0945-сон; 04.03.2024 й., 07/24/108/0171-сон; 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон; 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)