Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ўртасида
Баённома
Икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик ҳамда даромад ва сармоядан солиқ тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш тўғрисидаги битимга ўзгартиш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати,
1993 йилнинг 29 июлида Нью-Деҳли шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик ҳамда даромад ва сармоядан солиқ тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш тўғрисидаги Битимга (ушбу Протоколда «Битим» деб номланувчи) ўзгартиш киритиш мақсадида,
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
1-модда
Битимнинг 10-модда (Дивидендлар) 2-бандида «15 фоиз» рақами ва сўзи тегишлича «10 фоиз»га алмаштирилсин.
2-модда
Битимнинг 11-модда (Фоизлар) 2-бандида «15 фоиз» рақами ва сўзи тегишлича «10 фоиз»га алмаштирилсин.
3-модда
Битимнинг 12-модда (Роялти) 2-бандида «15 фоиз» рақами ва сўзи тегишлича «10 фоиз»га алмаштирилсин.
4-модда
Битимнинг 13-модда (Техник тўловлар) 3-бандида «15 фоиз» рақами ва сўзи тегишлича «10 фоиз»га алмаштирилсин.
5-модда
Битимнинг 28-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
«28-модда
Ахборот алмашиш
Ахборот алмашиш
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ушбу Битим қоидалари бажарилиши ёки маъмуриятчилик ёки Аҳдлашувчи Давлатлар ёки уларнинг сиёсий бўлинмалари ёки маҳаллий ҳокимият органлари номидан ундириладиган, исталган турдаги ва таърифдаги солиқларга тааллуқли, бундай солиқ солиш ушбу Битимга зид келмаган даражада ички қонунчилик қўлланиши учун муҳимлиги олдиндан маълум бўлган ахборотни (жумладан, ҳужжатлар ва уларнинг тасдиқланган нусхаларини) алмашадилар. Ахборот алмашиш 1- ва 2-моддалар билан чекланмайди.
2. Аҳдлашувчи Давлатлардан бири томонидан олинган ҳар қандай ахборот 1-бандга мувофиқ, ушбу Давлатнинг ички қонунчилигига мувофиқ олинган ахборот даражасидаги каби махфий ҳисобланади ҳамда фақат 1-бандда зикр этилган солиқларни баҳолаш ёки йиғиш, мажбурий ундириш ёки суд томонидан таъқиб қилиш ёки апелляцияларни кўриб чиқиш, шунингдек қайд этилганларнинг барчаси устидан назорат қилиш билан банд бўлган шахслар ёки органларга (жумладан, судлар ва маъмурий органларга) маълум қилинади. Бундай шахс ёки органлар ушбу ахборотдан фақат қайд этилган мақсадларда фойдаланишлари лозим. Улар ушбу ахборотни очиқ суд йиғилиши давомида ёки суд қарорларида ошкор этишлари мумкин. Юқорида қайд этилганлардан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлат томонидан олинган ахборот иккала давлатнинг қонунларига мувофиқ, бундай ахборот бошқа мақсадларда фойдаланилиши мумкин бўлган ҳамда ахборотни тақдим этаётган Давлатнинг ваколатли ҳокимлик органлари бундай фойдаланишни рухсат этган тақдирда, бундай бошқа мақсадларда фойдаланилиши мумкин.
3. 1- ва 2-банднинг қоидалари ҳеч қайси ҳолатда Аҳдлашувчи Давлатга қуйидаги мажбуриятларни юклайдиган этиб изоҳланмайди:
(а) ушбу ёки бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунчилиги ва маъмурий амалиётига зид бўлган маъмурий чора-тадбирлар ўтказиш;
(b) ушбу ёки бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунчилиги бўйича ёки оддий маъмуриятчилик давомида олиб бўлмайдиган ахборотни тақдим этиш;
(с) савдо, тадбиркорлик, саноат, тижорат ёки касб сирини ёки савдо жараёнини ошкор этадиган ёки ошкор этилиши давлат сиёсатига зид бўлган ахборотни (огdге рubliс) тақдим этиш.
4. Агар ахборот ушбу моддага мувофиқ тарзда Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири томонидан сўралган бўлса, бошқа Аҳдлашувчи Давлат ҳатто бундай ахборот ўзининг солиқ мақсадлари учун керак бўлмаганда ҳам сўралган ахборотни олиш учун ўзининг ахборот йиғиш бўйича чора-тадбирларидан фойдаланиши лозим. Аввалги жумлада кўрсатилган мажбурият 3-банднинг қоидалари билан чекланган, бироқ, бундай чекловлар ҳеч қандай ҳолатда Аҳдлашувчи Давлатнинг ахборотдан ички манфаатдорлиги йўқлиги сабабли, унга ушбу ахборотни тақдим қилишни рад этишга рухсат берадиган деб, изоҳланмаслиги керак.
5. 3-банднинг қоидалари ахборотнинг эгаси банк, бошқа молиявий ташкилот, номинал эгаси ёки агент ёки ваколатли шахс ҳисобланганлиги, ёки маълумот бошқа шахснинг мулкчилик ҳуқуқига тааллуқли бўлгани сабабли, Аҳдлашувчи Давлатга ҳеч қандай ҳолатда ахборотни тақдим этишни рад этишга рухсат берадиган деб, изоҳланмайди».
6-модда
Битимга қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
«28А-модда.
Солиқларни ундиришда ёрдам
Солиқларни ундиришда ёрдам
1. Аҳдлашувчи Давлатлар солиқни тўлаш тўғрисидаги талабларни бажаришда бир-бирларига ёрдам кўрсатади. Бундай ёрдам 1- ва 2-моддалар билан чекланмайди. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ўзаро келишиб ушбу модданинг қўлланиш усулини белгилашлари мумкин.
2. Ушбу моддада қўлланиладиган «солиқни тўлаш тўғрисидаги талаб» атамаси Аҳдлашувчи Давлатлар ёки уларнинг сиёсий бўлинмалари ёки маҳаллий ҳокимият органларининг номидан солинадиган исталган тур ва таърифдаги солиқларга нисбатан, бундай солиқ солиш амалдаги Битимга ёки Аҳдлашувчи Давлатлар томонлари ҳисобланган исталган бошқа ҳужжатга зид келмаган даражадаги қарз суммасини, жумладан фоизлар, маъмурий жарималар ҳамда бундай суммага тааллуқли бўлган таъминлаш чораларини солиш юзасидан харажатларни билдиради.
3. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг солиқни тўлаш тўғрисидаги талаби ушбу Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ бажарилиши мажбурий бўлган ҳамда у бўйича қарздор ҳисобланган шахс, бир вақтнинг ўзида, ушбу Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ, ушбу талаб бажарилишининг олдини ололмайдиган шахс ҳисобланган тақдирда, солиқни тўлаш тўғрисидаги бундай талаб, ушбу Давлатнинг ваколатли органининг расмий талабига кўра, бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органи томонидан бажариш мақсадлари учун қабул қилинади. Қарзни тўлаш тўғрисидаги бундай битим ушбу бошқа Давлат томонидан ўзининг солиқларини бажарилиши ва ундирилиши мажбурийлигига нисбатан қўлланиладиган, унинг қонунчилиги қоидаларига мувофиқ бажарилади, худди ушбу солиқни тўлаш тўғрисидаги талаб ушбу бошқа Давлатнинг солиқ тўлаш тўғрисидаги талаб бўлгани каби.
4. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг солиқни тўлаш тўғрисидаги талаби ушбу Давлат ўзининг қонунчилигига мувофиқ, ушбу талабни бажариш мақсадида таъминлаш чораларини қўллаши мумкин бўлган талаб ҳисобланган тақдирда, ушбу солиқни тўлаш тўғрисидаги талаб, ушбу Давлатнинг ваколатли органининг расмий талабига кўра, бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органи томонидан таъминлаш чораларини қўллаш мақсадлари учун қабул қилинади. Ушбу бошқа Давлат ўзининг қонунчилиги қоидаларига мувофиқ, ушбу солиқни тўлаш тўғрисидаги талабга нисбатан таъминлаш чораларини кўллайди, худди ушбу солиқни тўлаш тўғрисидаги талаб ушбу бошқа Давлатнинг солиқни тўлаш тўғрисидаги талаби бўлгани каби, ҳатто бундай чораларни қўллаш пайтида биринчи зикр этилган Давлатда ушбу солиқни тўлаш тўғрисидаги талабнинг бажарилиши мажбурий ҳисобланмаган ёки унинг бўйича қарздор ҳисобланган шахс унинг бажарилишининг олдини олишга ҳақли бўлган ҳолда ҳам.
5. 3- ва 4-бандлар қоидаларидан қатъий назар, Аҳдлашувчи Давлат томонидан 3- ёки 4-банднинг мақсадлари учун қабул қилинадиган солиқни тўлаш тўғрисидаги талабга ушбу давлатда вақтинчалик чекловлар қўлланилмайди, шунингдек, унга ушбу Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ қўлланиладиган солиқни тўлаш тўғрисидаги талабга нисбатан, унинг табиатига кўра устуворлик тақдим этилмайди. Бундан ташқари, Аҳдлашувчи Давлат томонидан 3- ёки 4-банднинг мақсадлари учун қабул қилинган солиқ тўлаш тўғрисидаги талаб бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ, солиқни тўлаш тўғрисидаги талабга нисбатан ушбу Давлатда қўлланиладиган устуворликка эга бўлмайди.
6. Аҳдлашувчи Давлатнинг солиқларни тўлаш тўғрисидаги талаблари уларнинг мавжудлиги, ҳақиқийлиги ёки суммаси хусусида ушбу Давлатнинг судлари ёки маъмурий органларидан олдин кўриб чиқиш предмети ҳисобланади.
Ушбу модданинг ҳеч қайси қоидаси бундай ҳаракатларга суддан олдин бирон-бир ҳуқуқни яратиб бериш ёки таъминлаш ёки бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг маъмурий органлари томонидан кўриб чиқилиши сифатида қаралмайди.
7. Аҳдлашувчи Давлат томонидан 3- ёки 4-бандга мувофиқ амалга оширилган расмий талабдан кейин исталган пайтда ҳамда бошқа Аҳдлашувчи Давлат биринчи зикр этилган Давлатнинг солиқни тўлаш тўғрисидаги талабини бажарган ва тегишли солиқ суммасини унга ўтказганидан олдин, ушбу солиқни тўлаш тўғрисидаги талаб қуйидагиларни тўхтатади:
(а) 3-бандга мувофиқ расмий талаб берилган тақдирда -биринчи зикр этилган Давлатнинг солиқ тўлаш тўғрисидаги талаби бўлишни, ушбу Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ бажарилиши мажбурий ҳисобланган ҳамда унинг бўйича қарздор бўлиб, ушбу Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ, бир вақтнинг ўзида унинг бажарилишининг олдини ололмайдиган шахс ҳисобланганида, ёки
(b) 4-бандга мувофиқ расмий талаб берилган тақдирда — биринчи зикр этилган Давлатнинг солиқ тўлаш тўғрисидаги талаби бўлишни, ушбу Давлат ўзининг қонунчилигига мувофиқ, ушбу талаб юзасидан, унинг бажарилиши мақсадида таъминлаш чораларини қўллаши мумкин бўлганида.
Биринчи зикр этилган Давлатнинг ваколатли органлари бошқа Давлатнинг ваколатли органларини дарҳол хабардор қиладилар ва, бошқа Давлатнинг танловига кўра, биринчи зикр этилган Давлат ўзининг расмий талабини тўхтатиб қўяди ёки чақириб олади.
8. Ушбу модданинг ҳеч қайси қоидаси Аҳдлашувчи Давлатга қуйидаги мажбуриятларни юклайдиган деб, изоҳланмайди:
(а)ушбу ёки бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунчилиги ва маъмурий амалиётига зид бўлган маъмурий чора-тадбирларни амалга ошириш;
(b) давлат сиёсатига зид бўладиган чора-тадбирларни (огdrе рubliс) кўриш;
(с) бошқа Аҳдлашувчи Давлат унинг қонунчилиги ёки маъмурий амалиётига мувофиқ кўлланиши мумкин бўлган барча мантиқий чора-тадбирларни бажариш ёки, вазиятдан келиб чиққан ҳолда, таъминлаш чораларини қўллашни амалга оширмаган тақдирда, ёрдам кўрсатиш;
(d) ушбу Давлат учун маъмурий харажатлар бошқа Аҳдлашувчи Давлат оладиган манфаатга номутаносиблиги яққол бўлган ҳолатларда ёрдам кўрсатиш.
28В-модда
Имтиёзларнинг чекланганлиги
Имтиёзларнинг чекланганлиги
1. Ушбу Битимнинг қоидалари, Аҳдлашувчи Давлатга солиқ солишдан қочиш ёки бўйин товлашга нисбатан, ҳозирча булар қандай таърифланишидан қатъи назар, ички қонунчилик қоидаларини қўллашда тўсқинлик қилмайди.
2. Бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига нисбатан ушбу Битимнинг имтиёзлари қўлланилмайди, башарти, унинг иши ушбу Битимнинг имтиёзларидан фойдаланишнинг бош мақсади ёки бош мақсадларидан бири ҳисобланган тарзда кўрилган бўлса.
3. Имтиёзли тадбиркорлик фаолияти бўлмаган юридик шахслар ушбу модданинг қоидаларидан фойдаланишади».
7-модда
Кучга кириши
Кучга кириши
Аҳдлашувчи Давлатлар ушбу Протокол кучга кириши учун ички қонунчиликларига мувофиқ зарур талаблар бажарилганлиги тўғрисида ёзма равишда дипломатик каналлар орқали бир-бирларини хабардор қиладилар. Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланган Протокол охирги хабарнома олинган санадан бошлаб кучга киради ва қуйидагиларга нисбатан амал қилади:
(а) Ҳиндистонда, Битим кучга кирадиган санадан кейинги 1 апрелда ёки ундан кейин бошланадиган исталган молия йилида олинадиган даромадга;
(в) Ўзбекистонда, Битим кучга кирадиган санадан кейинги 1 январда ёки ундан кейин бошланадиган исталган молия йилида олинадиган даромадга;
(с) Битимнинг 28-моддаси (Ахборот алмашиш) мақсадлари учун, Протокол кучга кирадиган санадан бошлаб.
Ушбуни тасдиқлаб, тегишли тарзда ваколатланган қуйида имзо чекувчилар, ушбу Протоколни имзоладилар.
Тошкент шаҳрида 2012 йил 11 апрель куни икки асл нусхада, ўзбек, ҳинд ва инглиз тилларида имзоланди. Барча матнлар бир хил юридик кучга эгадир ва ҳар қандай шубҳа туғилганда, инглиз тилидаги матн асос қилиб олинади.
(имзолар)