Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ўртасида
Битим
Икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик ҳамда даромад ва сармоядан солиқ тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати,
икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик ҳамда даромад ва сармоядан солиқ тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш тўғрисида битим тузиш истагида,
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
1-модда
Битим татбиқ этиладиган шахслар
Битим татбиқ этиладиган шахслар
Ушбу Битим Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг ёки ҳар иккисининг резиденти ҳисобланган шахсларга нисбатан қўлланилади.
2-модда
Битим татбиқ этиладиган солиқлар
Битим татбиқ этиладиган солиқлар
1. Ушбу Битим татбиқ этиладиган солиқлар:
а) Ўзбекистонга татбиқан:
даромадларга солинадиган солиқ;
мол-мулкка бўлган солиқ;
юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
(бундан кейин «Ўзбекистон солиқлари» деб аталади)
б) Ҳиндистонга татбиқан:
даромад солиғи, шу жумладан, ҳар қандай қўшимча солиқлар;
мол-мулкка солинадиган солиқ;
(бундан кейин «Ҳиндистон солиқлари» деб аталади).
2. Ушбу Битим, шунингдек у имзоланган кундан кейин Аҳдлашувчи Давлатлар томонидан 1-бандда кўрсатилган мавжуд солиқларга қўшимча равишда ёки уларнинг ўрнига ундириладиган моҳиятан ўхшаш бўлган ҳар қандай солиқларга нисбатан ҳам қўлланилади:
Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари солиқларга доир қонунларидаги жиддий ўзгаришлар тўғрисида бир-бирларини хабардор қиладилар.
3-модда
Умумий таърифлар
Умумий таърифлар
1. Башарти, матн мазмунидан ўзга маъно англашилмаса, ушбу Битимда:
а) «Ўзбекистон» атамаси жуғрофий маънода ерни, ҳудудий сувларни ва бошқа зоналарни англатади, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг халқаро ҳуқуққа ва Ўзбекистон Республикасининг солиқ қонунчилигига мувофиқ суверен ҳуқуқларга ва юрисдикцияга эга;
б) «Ҳиндистон» атамаси Ҳиндистон ҳудудини англатади ва Ҳиндистон юрисдикциясида бўлган унинг қонунлари ҳамда халқаро ҳуқуққа мувофиқ ўз ҳудудида суверен ҳуқуқлари ва бошқа ҳуқуқлар бўлган ҳудудий сувлар, ҳаво фазоси, шунингдек бошқа денгиз чегараларини қамраб олади;
в) «Аҳдлашувчи Давлат» ва бошқа «Аҳдлашувчи Давлат» атамалари матн мазмунига қараб Ўзбекистон Республикаси ёки Ҳиндистон Республикасини англатади;
г) «Ширкат» атамаси Аҳдлашувчи Давлатнинг амалдаги қонунларига ва солиқ солинишига мувофиқ ширкат ёки ҳар қандай юридик шахс йўсинида қараладиган ҳар қандай юридик шахс ёки субъектни англатади;
д) «ваколатли орган» атамаси:
Ўзбекистон Республикасига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат солиқ Бош бошқармасини англатади;
Ҳиндистон Республикасига нисбатан — Ҳиндистон Республикасининг Давлат молия вазирлиги ёки у томонидан ваколат берилган вакилни англатади (Даромад Департаменти);
е) «Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси» ва «бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси» деган атамалар тегишинча Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқаруви остида ишлаб турган корхона ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқаруви остида ишлаб турган корхонани англатади;
ж) «солиқ йили» атамаси:
Ўзбекистонга нисбатан календарь йилининг 1 январидан 31 декабригача ҳисобот йилини англатади;
Ҳиндистонга нисбатан 1961 йил даромад солиғи тўғрисидаги Актнинг 3-бандида таърифланган «ўтган йилни»;
з) халқаро кўламда юк (йўловчи) ташиш атамаси Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси фойдаланаётган денгиз ёки ҳаво кемаларида ҳар қандай юк (йўловчи) ташишни (турли Аҳдлашувчи Давлатларнинг ҳудудида жойлашган алоҳида манзиллар ўртасида фойдаланаётган денгиз ёки ҳаво кемалари бундан мустасно) англатади;
и) «фуқаро» атамаси Аҳдлашувчи Давлатнинг миллатига мансуб ҳар қандай жисмоний шахсни ёки Аҳдлашувчи Давлатнинг амалдаги қонунларига мувофиқ ўз мақомига эга бўлган ҳар қандай юридик шахс, шерикчилик ёки ассоциацияни англатади;
к) «шахс» атамаси жисмоний шахсни, ширкатни, органни ёки Аҳдлашувчи Давлатларда солиқ солиш мақсадларида юридик шахс сифатида қараладиган бошқа субъектни англатади;
л) «солиқ» атамаси матн бўйича Ўзбекистон солиғини ёки Ҳиндистон солиғини англатади, лекин ушбу Битим жорий этиладиган солиқларга нисбатан ёки хато қилиш сабабли тўлаш мўлжалланган жарима солиқларини ўз ичига олмайди.
2. Ушбу Битим Аҳдлашувчи Давлат томонидан қўлланилганда, унда таърифланмаган ҳар қандай атама, башарти матн мазмунидан ўзга маъно келиб чиқмаса, ушбу Битим шу Давлат қонунларида қайси мазмунда талқин этилган солиқларга тааллуқли бўлган маънога эга бўлади.
4-модда
Резидент
Резидент
1. Ушбу Битим мақсадлари йўлида «Аҳдлашувчи Давлат резиденти» деган атама ана шу Давлатнинг қонунлари бўйича ўзининг яшаш жойи, бошқарув органи жойи ва шунга ўхшаш ҳар қандай мезонлар асосида солиқ тўлаши лозим бўлган ҳар қандай шахсни англатади.
2. 1-банднинг қоидаларига мувофиқ жисмоний шахс башарти, агар иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ҳисобланса, бундай ҳолда унинг мақоми қуйидаги тарзда белгиланади:
а) у қайси Давлатда доимий яшаш жойига эга бўлса, ана шу Давлатнинг резиденти ҳисобланади; башарти у ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлатда доимий яшаш жойига эга бўлса, қайси давлатда шахсий ва иқтисодий алоқалари (ҳаётий манфаатлар маркази) жипсроқ бўлса, ана шу Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
б) башарти, унинг ҳаётий манфаатлар маркази жойлашган давлатни аниқлаб бўлмаса ёки у Аҳдлашувчи Давлатлардан ҳеч бирида доимий яшаш жойига эга бўлмаса, одатда у қайси Давлатда турган бўлса, шу Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
в) башарти, у одатда ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлатда яшаса ёки одатда уларнинг ҳеч бирида яшамаса, у қайси Аҳдлашувчи Давлатнинг фуқароси бўлса, шу Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
г) башарти, Аҳдлашувчи Давлатлардан ҳар бири уни ўз фуқароси деб билса ёки улардан ҳеч бири уни ўз фуқароси деб ҳисобламаса, Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари мазкур масалани ўзаро келишиб ҳал этадилар.
3. Башарти, 1-банд қоидаларига мувофиқ жисмоний шахс ҳисобланмаган шахс ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, у ўзининг фаолият кўрсатаётган иш жойи жойлашган Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ҳисобланади.
5-модда
Доимий ваколатхона
Доимий ваколатхона
1. Ушбу Битим мақсадларида «доимий ваколатхона» атамаси корхонанинг фаолияти тўлиқ ёки қисман амалга ошириладиган доимий фаолият жойини англатади.
2. «Доимий ваколатхона» атамаси хусусан қуйидагиларни қамраб олади:
а) иш жойи;
б) бўлим;
в) идора;
г) фабрика;
д) устахона;
е) кон, нефть ва газ қудуғи, табиий ресурслар қазиб олинадиган карьер, ҳар қандай бошқа жой;
ж) қурилиш майдончаси, қурилиш, монтаж, йиғув проекти ёки улар билан боғлиқ назорат фаолияти; башарти қурилиш майдончаси, лойиҳа ёки фаолият 12 ойдан ортиқ давом этган тақдирдагина.
3. Ушбу атаманинг аввалги қоидаларига қарамай, «доимий ваколатхона» атамаси қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
а) иншоотлардан шу корхонага тегишли моллар ёки маҳсулотларни фақат сақлаш, намойиш қилиш ёки ортиш мақсадларидагина фойдаланиш;
б) шу корхонага тегишли моллар ёки маҳсулотларни фақат сақлаш, намойиш қилиш ёки етказиб бериш мақсадларидагина асраб туриш;
в) шу корхонага тегишли моллар ёки маҳсулотлар захирасини фақат бошқа корхоналарда қайта ишлов бериш мақсадларидагина асраб туриш;
г) мустаҳкам фаолият жойини мазкур корхона учун моллар ёки маҳсулотлар сотиб олиш ёки ахборот йиғиш мақсадларида сақлаб туриш;
д) мустаҳкам фаолият жойини ёлғиз шу корхона манфаатларни кўзлаб, тайёргарлик ёки ёрдамчи иш йўсинидаги бошқа ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш мақсадларидагина асраб туриш.
4. 1 ва 2-бандлардаги қоидаларга қарамай, 5-банд татбиқ этиладиган мустақиллик мақомига эга бўлган гумашта ҳисобланмайдиган шахс корхона номидан Аҳдлашувчи Давлатда доимо битимлар тузишга бўлган ҳуқуқдан фойдаланса, башарти мазкур шахснинг фаолияти 3-банд қоидалари билан чекланмаса ва доимий ваколатхона мақоми берилмай, доимий фаолият жойи орқали амалга оширилса, ушбу шахс корхона учун амалга ошираётган ҳар қандай фаолиятга нисбатан бундай корхона ўша Давлатда доимий ваколатхонага эга деб ҳисобланади.
5. Бир Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда брокер, комиссионер ёки мустақиллик мақомига эга бўлган бошқа ҳар қандай гумашта орқали тижорат фаолиятини амалга оширса, бу шахслар ўзларининг одатдаги тижорат фаолияти доирасида иш юритганлари тақдирда, бошқа Аҳдлашувчи давлатда доимий ваколатхонага эга эмас деб ҳисобланади. Бироқ, башарти бундай гумашта фаолияти тўлиқ ёки деярли тўлиқ корхона номидан амалга оширилса, ушбу параграф маъноси доирасида у мустақил мақомга эга бўлган гумашта деб ҳисобланмайди.
6. Бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса-ю, ўзи назорат қилса ёки бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган ширкат томонидан назорат этса ёки у мазкур бошқа Давлатда тижорат фаолиятини амалга оширса (доимий ваколатхона орқали ёки бошқача тарзда), мазкур ҳол ширкатдан бирини бошқасининг доимий ваколатхонасига айлантириб қўймайди.
6-модда
Кўчмас мулкдан олинадиган даромадлар
Кўчмас мулкдан олинадиган даромадлар
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг бошқа Давлатда жойлашган кўчмас мулкидан олаётган даромадига (қишлоқ хўжалиги ёки ўрмон хўжалигидан олинадиган даромадлар ҳам шулар жумласига киради) шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
2. «Кўчмас мулк» атамаси назарда тутилган мол-мулк жойлашган Аҳдлашувчи Давлат қонунларида ифодаланган тушунчага эга. Ушбу атама ҳар қандай ҳолатда кўчмас мулкка туташ бўлган мулкни, уй ҳайвонларини, қишлоқ хўжалиги ва мулк хўжалигида ишлатиладиган анжомларни, ердаги мулкка тааллуқан умумий қонунларнинг қоидаларида белгилаб берилган ҳуқуқларни, кўчмас мулкдан тушган даромаднинг узуфруктини, ўзгарувчан ва белгилаб қўйилган даромадларга бўлган ҳуқуқни, қазиб олишга бўлган ҳуқуқни, минераллар конлари, манбалар ва бошқа табиий ресурсларини ўз ичига олади. Денгиз, дарё, ҳаво кемалари кўчмас мулк сифатида қаралмайди.
3. 1-банд қоидалари кўчмас мулкдан бевосита фойдаланиш ҳар қандай шаклда тижорат мақсадларида фойдаланиш йўли билан олинган даромадга нисбатан (ижарага, гаровга бериш ва бошқалар) қўлланилади.
4. 1 ва 3-бандларнинг қоидалари корхонанинг мустақил шахсий хизматлар кўрсатишида ишлатиладиган кўчмас мулкидан тушган даромадга ҳам татбиқ этилади.
7-модда
Тижорат фаолиятидан олинадиган даромад
Тижорат фаолиятидан олинадиган даромад
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси олган даромадга башарти, ушбу корхона тижорат фаолиятини бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган доимий ваколатхона орқали ана шу Давлатда амалга оширмаётган бўлса, фақатгина ўша Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солиниши мумкин. Башарти, корхона ўз фаолиятини юқорида айтиб ўтилган тарзда амалга ошираётган бўлса, у ҳолда корхона олган даромадга ана шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин, бироқ бу солиқ даромаднинг доимий ваколатхона фаолиятига бевосита ёки билвосита тааллуқли қисмигагина дахл қилади.
Ушбу модда мақсадларида «бевосита ёки билвосита» сўзи доимий ваколатхона музокараларда, битимлар тузишда ва уларни амалга оширишда фаол иштирок этганда, шунингдек корхонанинг бошқа қисмлари ушбу операцияларда қатнашса, улар корхона тўлиқ амалга ошираётган операцияларда доимий ваколатхонанинг улуши сифатида битимлардан корхона олаётган фойдага мутаносиб тарзда доимий ваколатхонага тегишли бўлиши мумкин.
2. 3-банд қоидалари инобатга олиниши, агар Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган доимий ваколатхонаси орқали ана шу давлатда тижорат фаолиятини амалга оширса, башарти доимий ваколатхона айни бир хил шароитларда айни бир хилдаги фаолиятини амалга оширувчи алоҳида мустақил шахс бўлиб, мутлақо мустақил равишда фаолият олиб борганда олиши мумкин бўлган даромад ҳар бир Аҳдлашувчи Давлатда шундай доимий ваколатхонага тегишли бўлади.
3. Доимий ваколатхонанинг даромадини аниқлаш чоғида ана шу доимий ваколатхона фаолияти учун кетган харажатларни чегириб ташлашга йўл қўйилади. Бундай харажатлар жумласига доимий ваколатхона жойлашган Давлатда ҳамда ҳар қандай бошқа жойда ушбу Давлатнинг қоидаларига мувофиқ ва солиқ қонунларига бўйсуниб сарф этилган бошқарув ва умумий-маъмурий харажатлар киради.
4. Келгусида Аҳдлашувчи Давлатга одат бўлган қабилада у доимий ваколатхонага тегишли бўлган фойдани корхона ва унинг турли қисмларининг тўлиқ фойдасини мутаносиб равишда тақсимлаш асосида белгиласада, 2-банд қоидалари бу Аҳдлашувчи Давлатга солиқ солинадиган фойдани шу қабилада мутаносиб ва одатдагидек тақсимлашни белгиламаслик мажбуриятини юкламайди, лекин мутаносиб тарзда тақсимлашнинг қабул қилинган услуби мазкур модда принципларига зид бўлмаслиги лозим.
5. Доимий ваколатхона корхона учун харид қилган моллар ёки маҳсулотларгагина асосланиб, доимий ваколатхона ҳисобига қандайдир даромад қўшиб қўйилмайди.
6. Доимий ваколатхонага тегишли даромад, башарти ўзгартириш учун саноқли ва етарли асослар бўлмаса, ҳар йили бир хил бўлган бир услуб асосида аниқланади.
7. Башарти, фойда ушбу Битимнинг бошқа моддаларида алоҳида гап борган турларини ўз ичига олса, у ҳолда бу моддаларнинг қоидалари ушбу модда қоидаларига дахл қилмайди.
8-модда
Ҳаво транспорти
Ҳаво транспорти
1. Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг халқаро кўламда юк (йўловчи) ташишдан оладиган даромадларига ушбу Давлатда солиқ солинади.
2. 1-банд қоидалари, шунингдек транспорт воситаларидан фойдаланувчи қўшма корхоналарда ёки халқаро ташкилотда қатнашишдан олинадиган даромадларга нисбатан ҳам татбиқ қилинади.
3. Ушбу модда мақсадлари йўлида халқаро кўламда юк (йўловчи) ташишда ҳаво транспортидан фойдаланиш билан боғлиқ фондларда фоиз шундай транспорт воситаларидан фойдаланиш натижасида олинган даромад (фойда) сифатида қаралади ва 12-модда қоидалари бундай фоизга нисбатан татбиқ этилмайди.
4. «Халқаро кўламда юк (йўловчи) ташиш» атамаси ҳаво орқали йўловчилар, почта, ҳайвонлар ёки молларни ҳаво кемаси эгаси ёки ижарага олган ёки кира қилган шахслар томонидан амалга оширилаётган ташиш билан боғлиқ фаолиятни, шу жумладан, бошқа корхоналар номидан бундай ташиш учун патталар сотиш, кемани бир марта ижарага олиш ва шундай ташиш билан боғлиқ ҳар қандай бошқа фаолиятни англатади.
5. Корхонанинг денгиз кемасидан фойдаланиб олган даромадига, Аҳдлашувчи Давлатларда уларнинг миллий қонунларига асосланиб солиқ солинади.
9-модда
Бирлашган корхоналар
Бирлашган корхоналар
Қачонки:
а) Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонасини бошқаришда, назорат этишда ёки унинг сармоясида бевосита ёки билвосита иштирок этса, ёки
б) бир Аҳдлашувчи Давлатнинг ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонасини бошқаришда, назорат этишда ёки унинг сармоясида бевосита ёки билвосита бир хил шахслар иштирок этса, корхоналар ўртасида мустақил корхоналар ўртасида мавжуд муносабатлар орқали махсус тижорий ва молиявий муносабатлар ўрнатилганлиги шарти билан бундай муносабатлар натижасида, бирон-бир корхона тўплаган даромад, бу муносабатлар сабабли, корхонанинг даромадига бундай ҳажмда қўшилмайди ва умумий миқдорига солиқ солинади.
10-модда
Дивидендлар
Дивидендлар
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти ҳисобланган ширкат томонидан бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига тўланган дивидендларга ана шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Бироқ, ширкат резиденти бўлган, мазкур давлатнинг қонунларига мувофиқ дивидендлар тўлаётган дивидендларга Аҳдлашувчи Давлат томонидан ҳам солиқ солиниши мумкин, лекин башарти, даромадгир фойда олувчи соҳиб — дивиденд ҳисобланса, олинадиган солиқ миқдори ялпи сумма фоизининг 10 фоизидан ошмаслиги керак. Ушбу банд ширкатнинг дивидендлар тўланадиган фойдаларига солиқ солинишига таъсир қилмайди.
(10-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2012 йил 11 апрелдаги баённома таҳририда)
3. Ушбу моддада ишлатиладиган «дивиденд» атамаси акциялардан, фойдада иштирок этиш ҳуқуқини берувчи, бироқ қарз талаблари ҳисобланмаган бошқа ҳуқуқлардан келадиган даромадни, шунингдек фойдани тақсимловчи ширкат резиденти ҳисобланган Давлатнинг қонунларига мувофиқ акциялардан келадиган даромад каби солиқлар билан тартибга солиниши лозим бўлган бошқа корпоротив ҳуқуқлардан келадиган даромадларни англатади.
4. Башарти, ҳақиқатан дивидендларга ҳуқуқли бўлган учинчи шахс бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлгани ҳолда бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган доимий ваколатхона орқали резидент ҳисобланувчи дивидендлар тўловчи ширкат бошқа Аҳдлашувчи Давлатда тижорат фаолиятини амалга ошираётган ёки оширган бўлса ёки ана шу бошқа Давлатда у ерда жойлашган доимий базаларидан мустақил шахсий хизматлар кўрсатаётган ёки кўрсатган бўлса ҳамда дивидендлар бундай доимий ваколатхонага ёки доимий базага тегишли бўлса, 1 ва 2-бандларнинг қоидалари қўлланилмайди. Бундай ҳолда ушбу Битим 7 ёки 15-моддаларининг қоидалари қўлланилади.
5. Бошқа Аҳдлашувчи Давлат биринчи Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган ширкат томонидан тўланадиган дивидендларга солиқ солиши мумкин эмас. Ушбу, башарти бундай дивидендлар бошқа Давлат резидентига тўланганда ёки бошқа Давлатда доимий ваколатхона ёки доимий база билан ҳақиқатан боғланган дивидендлар тақсимланмаган фойдага солинадиган солиқларга бўйсунмаса, ҳатто дивидендлар ёки тақсимланмаган фойдалар тўлиқ ёки қисман бундай бошқа Давлатда ҳосил бўладиган фойдалар ёки даромаддан иборат бўлса, юқоридаги ҳолат мустаснодир.
11-модда
Фоизлар
Фоизлар
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирида ҳосил бўладиган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига тўланадиган фоизларга ана шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Бироқ, бундай фоизларга фоизлар тўлаётган ширкат резиденти ҳисобланган Аҳдлашувчи Давлатда унинг қонунларига мувофиқ ҳам солиқ солиниши мумкин, башарти фоизлар олувчи даромадгир соҳиб солиқ фоизлари олувчи ҳисобланса, солиқ миқдори дивидендлар ялпи суммасининг 10 фоизидан ошмаслиги керак.
(11-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2012 йил 11 апрелдаги баённома таҳририда)
3. 2-банднинг қоидаларига қарамай:
а) Аҳдлашувчи Давлатларнинг бирида ҳосил бўладиган фоизлар, башарти уларни олишга ҳақиқатан:
бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг Ҳукумати сиёсий бўлинмаси ёки маҳаллий органлари; ёки
ана шу бошқа Давлатнинг Марказий банки ҳуқуқли бўлса, ана шу Давлатда солиқ солишдан озод қилинади;
б) Аҳдлашувчи Давлатнинг ҳосил бўладиган фоизлари бошқа давлатнинг резиденти бўлган, агарда бу операциялар қарз мажбуриятларидан келиб чиқиб, дастлаб эслатилган Аҳдлашувчи Давлатнинг Ҳукумати томонидан маъқулланган бўлса, шу Давлат Ҳукуматининг розилиги бўлганда солиқдан озод қилиниши, башарти улар ҳосил бўлганда а) бандда эслатилгандан ташқари хоҳлаган шахс уларга амалда эга бўлиш ҳуқуқига эга.
4. Ушбу моддада ишлатиладиган «фоизлар» атамаси ҳар қандай турдаги қарз талабларидан, хусусан Ҳукумат қимматли қоғозлари — облигациялар ва қарз мажбуриятлари, қарздорларнинг фойдаларида иштирок этиш ҳуқуқидан, шу жумладан, ана шундай қимматли қоғозлар, облигациялар ва қарз мажбуриятларига дахлдор мукофотлар ва ютуқлардан келган даромадни англатади. Тўлаш кечиктирилганлиги сабабли жарима тўловлари ушбу Битим мақсадларида фоиз сифатида қаралмайди.
5. Фоизларга ҳақиқатан ҳуқуқи бўлган шахс Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлса, фоизлар ҳосил бўладиган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган доимий ваколатхона орқали тижорат фаолиятини амалга ошираётган бўлса, ёки шу бошқа Давлатда жойлашган доимий базасидан мустақил шахсий хизматлар кўрсатаётган бўлса ва фоизлар тўланаётган қарз талаблари ана шу доимий ваколатхонага ёки доимий базага тегишли бўлса, 1 ва 2-бандларнинг қоидалари қўлланилмайди. Бундай ҳолда 7 ёки 15-моддаларнинг қоидалари татбиқ этилади.
6. Башарти, Давлатнинг ўзи, сиёсий бўлинмаси, маҳаллий ҳокимияти ёки мазкур Давлатнинг резиденти (фоиз) тўловчи бўлса, фоизлар ана шу Аҳдлашувчи Давлатда ҳосил бўлган ҳисобланади. Бироқ фоизлар тўловчи шахс Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти эканлиги ёки резиденти эмаслигидан қатъи назар, қарзлар бўйича тўланаётган фоизлар ҳосил бўлиб ҳамда бундай фоизларни зиммасига олган доимий ваколатхона ёки доимий база Аҳдлашувчи Давлатда бўлса, фоизлар доимий ваколатхона ёки доимий база жойлашган Аҳдлашувчи Давлатда ҳосил бўлган ҳисобланади.
7. Башарти, тўловчи билан ҳақиқатан фоизлар олиш ҳуқуқига эга шахс ёхуд уларнинг ҳар иккаласи билан бошқа шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар оқибатида фоиз тўланаётган қарз талабларига дахлдор фоизлар суммаси тўловчи ва ҳақиқатан фоизлар олиш ҳуқуқига эга шахс ўртасида келишилиши мумкин бўлгандаги суммадан ошиб кетса ва бундай муносабатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу модданинг қоидалари фақатгина сўнгги кўрсатилган суммага татбиқ этилади. Бундай ҳолда олдингидек ҳар бир Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунларига мувофиқ ушбу Битимнинг бошқа қоидалари инобатга олиниб, тўловнинг ошиқча қисмига солиқ солинади.
12-модда
Роялти
Роялти
1. Аҳдлашувчи Давлатнинг бирида ҳосил бўладиган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига тўланадиган роялтига шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Бироқ бундай роялтига у ҳосил бўладиган Аҳдлашувчи Давлатда ва ҳудуди шу Давлат қонунларига мувофиқ солиқ солиниши мумкин, аммо даромад олувчи ҳақиқатан шундай роялти олишга ҳақли шахс бўлса, бу ҳолда олинадиган солиқ тушумлари ялпи миқдорининг 10 фоиздан ошиб кетмаслиги лозим.
(12-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2012 йил 11 апрелдаги баённома таҳририда)
3. Ушбу моддада ишлатиладиган «роялти» атамаси ҳар қандай адабиёт, санъат ва фан асарларининг, хусусан кинофильмлар ҳамда радиоэшиттириш ва телевидение ёзувлари, видеокассеталар, ҳар қандай патент, маҳсулот белгиси, чизма ёки модель, схемалар, компьютер дастури, махорий формула ёки жараёнга муаллифлик ҳуқуқидан фойдаланиш ҳуқуқидан фойдаланганлик ёки шу ҳуқуқни берганлик учун ёхуд ишлаб чиқариш ёки саноат, тижорат ёки илмий қурилмадан фойдаланиш ҳуқуқидан фойдаланганлик ёки шу ҳуқуқни берганлик учун ёки саноат, тижорат ёки илмий тажрибага тааллуқли ахборот учун ҳақ сифатида олинган ҳар қандай тўловларни билдиради.
4. Агар роялтига амалда ҳуқуқи бўлган шахс Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлиб, доимий ваколатхона орқали роялти ҳосил бўлаётган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда тижорат фаолиятини амалга ошираётган бўлса ёки ана шу бошқа Давлатда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматлар кўрсатса, роялти тўланадиган ҳуқуқ ёки мулк чиндан ҳам бундай доимий ваколатхона ёки доимий базага боғлиқ бўлса, 1 ва 2-бандларнинг қоидалари қўлланилмайди. Бу ҳолда 7 ва 15-моддаларнинг қоидалари татбиқ этилади.
5. Агар тўловчи томон шу Аҳдлашувчи Давлат Ҳукумати, унинг сиёсий бўлинмаси, маҳаллий ҳокимият органи ёки шу Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлса, роялти шу Аҳдлашувчи Давлатда ҳосил бўлган, деб ҳисобланади. Агар роялти тўловчи шахс Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлатда роялти тўлаш ва тўлов харажатлари зиммасида бўлган доимий ваколатхонага эга бўлса, бундай роялти доимий ваколатхона ёки доимий база жойлашган шу Аҳдлашувчи Давлатда ҳосил бўлган, деб ҳисобланади.
6. Агар алоҳида муносабатлар туфайли тўловчи ва даромадга амалий ҳуқуқи бўлган шахс ўртасида уларнинг иккиси ва бирон-бир шахс ўртасида тўланадиган фойдаланиш, фойдаланиш ҳуқуқи ёки маълумотга оид тўланган роялти тўловчи ва шу роялтига ҳуқуқи бўлган шахс ўртасида келишилиши мумкин бўлгандаги суммасидан ошиқроқ бўлса ва бундай муносабатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, у ҳолда мазкур модда қоидалари фақат охирги кўрсатилган суммага нисбатан қўлланилади. Бундай ҳолда олдингидек ҳар бир Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунларига мувофиқ ушбу Битимнинг бошқа қоидалари инобатга олиниб, тўловнинг ошиқча қисмига солиқ солинади.
13-модда
Техник хизматлар учун тўловлар тўлаш
Техник хизматлар учун тўловлар тўлаш
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат ҳосил бўладиган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига тўланадиган техник хизматлар учун тўловларга шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солиниши мумкин.
2. Бироқ бундай техник хизматлар учун тўловларга у ҳосил бўладиган Аҳдлашувчи Давлатда ва ҳудуди шу Давлат қонунларига мувофиқ ҳам солиқ солиниши мумкин, аммо даромад олувчи шундай тўловларга ҳуқуққа амалий эга шахс бўлса, солинган солиқ миқдори тушумлар суммасининг 10 фоизидан ошмаслиги керак.
3. Ушбу моддада ишлатиладиган «техник хизматлар учун тўловлар» атамаси ҳар қандай техникавий бошқарув ёки маслаҳатлар йўсинидаги хизматларга нисбатан техник хизматлар учун тўлаётган шахснинг хизматчиси бўлмаган ҳар қандай шахсга ҳар қандай шаклда тўланадиган тўловларни англатади.
4. Башарти, техник хизматлар учун тўловларга амалий ҳуқуқи бўлган шахс бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлгани ҳолда, доимий ваколатхона орқали техник хизматлар учун тўловлар ҳосил бўлаётган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда фаолият олиб борса, ёки ана шу бошқа Давлатда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматлар кўрсатса, тўловлар чиндан ҳам бундай доимий ваколатхона ёки шундай хизматларга боғлиқ бўлса, 1 ва 2-бандларнинг қоидалари қўлланилмайди. Бу ҳолда 7 ва 16-моддаларнинг қоидалари татбиқ этилади.
5. Агар тўловчи томон шу Аҳдлашувчи Давлат ҳукумати, унинг сиёсий бўлинмаси, маҳаллий ҳокимият органи ёки шу Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлса, техник хизматлар учун тўловлар шу Давлатда ҳосил бўлган, деб ҳисобланади. Агар техник хизматлар учун тўловчи шахс Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлиш ёки бўлмаслигидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлатда техник хизматлар учун тўловлар тўлаш ва тўлов харажатлари зиммасида бўлган доимий ваколатхонага эга бўлса, бундай тўловлар доимий ваколатхона ёки доимий база жойлашган шу Аҳдлашувчи Давлатда ҳосил бўлган ҳисобланади.
6. Агар алоҳида муносабатлар туфайли тўловчи ва тўловга амалий ҳуқуқи бўлган шахс ўртасида ёки уларнинг иккиси ва бирон-бир шахс ўртасида техник хизматлар учун тўланган маблағлар тўловчи ва шу тўловларга ҳуқуқи бўлган шахс ўртасида келишилиши мумкин бўлгандаги маблағдан ошиқроқ бўлса ва бундай муносабатлар мавжуд бўлмаса, у ҳолда мазкур модда қоидалари фақат охирги кўрсатилган маблағга нисбатан қўлланилади. Бундай ҳолда олдингидек ҳар бир Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунларига мувофиқ ушбу Битимнинг бошқа қоидалари инобатга олиниб, тўловнинг ошиқча қисмига солиқ солинади.
14-модда
Кўчмас ва кўчар мулкни сотишдан тушган даромадлар
Кўчмас ва кўчар мулкни сотишдан тушган даромадлар
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган 6-моддада қайд этилган кўчмас мулк сотилишидан тушаётган даромадларига шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солиниши мумкин.
2. Бир Аҳдлашувчи Давлат корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда доимий ваколатхонасининг қисмини ташкил этувчи кўчар мулкни тортиб олишдан ёки бошқа Аҳдлашувчи Давлатда мустақил шахсий хизматлар кўрсатиш мақсадида Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган доимий базага тегишли кўчар мулкдан олинадиган даромадларга, жумладан мазкур доимий ваколатхонани (алоҳида ёки корхона билан бирга) тортиб олишдан ёки шундай доимий базадан олинадиган даромадларга ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солиниши мумкин.
3. Халқаро юк (йўловчи) ташишда фойдаланиладиган кемалар ёки самолётларни сотишдан ёки шу нақлиёт воситаларидан фойдаланиш учун ишлатиладиган кўчар мулкни сотишдан олинадиган даромадларга мулкни ўз ихтиёрига ўтказаётган шахс резидент бўлган фақат шу Аҳдлашувчи Давлатдагина солиқ солиниши мумкин.
4. Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчар мулкдан бевосита ёки билвосита иборат бўлган ширкатнинг акционерлик сармоясидаги ҳиссани сотишдан олинадиган даромадларга фақат шу Аҳдлашувчи Давлатдагина солиқ солиниши мумкин.
5. Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган ширкатнинг 4-бандда қайд этилган бошқа акцияларининг олинишидан тушадиган даромадларга шу Давлатда солиқ солиниши мумкин.
6. 1, 2, 3, 4 ва 5-бандларда кўрсатилмаган ҳар қандай бошқа мулкнинг олинишидан тушадиган даромадларга мулкни ўз ихтиёрига ўтказаётган шахс резидент бўлган Давлатдагина солиқ солиниши мумкин.
15-модда
Мустақил шахсий хизматлар
Мустақил шахсий хизматлар
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг кўрсатган касб хизмати ёки амалга оширган бошқа мустақил фаолиятидан оладиган даромадига фақат шу Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солиниши мумкин. Бу каби даромадга бошқа Аҳдлашувчи Давлатда қуйидаги ҳолатларда солинадиган солиқлар бундан мустаснодир:
а) агар у ўз фаолиятини амалга ошириш мақсадида бошқа Аҳдлашувчи Давлатда унинг учун мунтазам тарзда эркин бўлган доимий базага эга бўлса; бу ҳолда унинг даромадига ушбу доимий базага тегишли ҳажмдагина солиқ солиниши мумкин; ёки
б) агар у шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда тегишли солиқ йилида жами бўлиб 183 кундан ошиқроқ турадиган бўлса; бу ҳолда ушбу бошқа Давлатда амалга оширган фаолиятидан келадиган даромадга тегишли ҳажмдагина бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солиниши мумкин.
2. «Мустақил шахсий хизматлар» атамаси, хусусан мустақил илмий, адабий, санъаткорлик, маърифий ёки ўқитувчилик фаолиятини, шунингдек врачлар, ҳуқуқшунослар, муҳандислар, меъморлар, стоматологлар ва ҳисобчиларнинг мустақил шахсий фаолиятларини қамраб олади.
16-модда
Боғлиқ шахсий хизматлар
Боғлиқ шахсий хизматлар
1. 18, 19, 20, 21 ва 22-моддаларнинг қоидалари инобатга олиниб, ёлланма ишга нисбатан бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти оладиган иш ҳақи ва бошқа шу йўсиндаги мукофотларга, агар ёлланма иш бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширилмаётган бўлсагина, фақат шу Давлатда солиқ солинади. Агар ёлланма иш шу тариқа амалга оширилса, шу муносабат билан олинган мукофотга шу Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солинади.
2. 1-банд қоидаларига қарамай, бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширилаётган ёлланма ишга нисбатан олаётган мукофотга фақат номи биринчи бўлиб зикр этилган Давлатда солиқ солинади, башарти бунинг учун бир пайтнинг ўзида:
а) даромад орттирувчи бошқа Аҳдлашувчи Давлатда тегишли солиқ йўлида жамланганда 183 кундан ошмайдиган давр ёки даврлар мобайнида истиқомат қилса;
б) мукофот бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлмаган ёлловчи ёки ёлловчи номидан топширилса; ва
в) мукофотни тўлаш бўйича харажатларни бошқа Аҳдлашувчи Давлатдаги доимий базаси кўтармаса.
3. Мазкур модданинг олдинги қоидаларига қарамай Аҳдлашувчи Давлат корхонаси халқаро юк (йўловчи) ташишда фойдаланаётган денгиз ёки ҳаво кемаси бортида амалга оширадиган ёлланма ишга оладиган мукофотларга нисбатан шу Давлатдагина солиқ солинади.
17-модда
Директорларнинг гонорарлари
Директорларнинг гонорарлари
Бир Аҳдлашувчи Давлатда доимий яшаш жойига эга шахс директорлар кенгаши ёки бошқа Аҳдлашувчи Давлатда доимий яшаш жойига эга компаниянинг шунга ўхшаш органи аъзоси сифатида оладиган директорлик гонорарлари ва бошқа шунга ўхшаш тўловларига шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солиниши мумкин.
18-модда
Санъат ходимлари ва спортчилар
Санъат ходимлари ва спортчилар
1. Мазкур Битимнинг 15 ва 16-моддалари қоидаларига қарамай, бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг театр, кино, радио ёки телевидение артисти ёки мусиқачи каби санъат ходими ёки спортчи сифатида бошқа Аҳдлашувчи Давлатдаги шахсий фаолияти туфайли оладиган даромадига шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солиниши мумкин.
2. Санъат ходими ёки спортчи амалга ошираётган шахсий фаолиятига нисбатан даромад санъат ходими ёки спортчининг ўзига эмас, балки бошқа шахсга ҳисобланса, мазкур Битимнинг 7, 15 ва 17-моддалари қоидаларига қарамай, ушбу даромадга санъат ходими ёки спортчи фаолият кўрсатган ўша Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солиниши мумкин.
3. 1-банд қоидаларга қарамай, бир Аҳдлашувчи Давлатда резидент бўлган санъат ходими ёки спортчи Аҳдлашувчи Давлатда амалга ошираётган шахсий фаолияти натижасида олган даромадига, башарти бошқа Аҳдлашувчи Давлатдаги фаолият дастлаб зикр этилган Давлатнинг жамоат фондлари, жумладан унинг сиёсий бўлинмалари ёки маҳаллий ҳокимияти томонидан тўлиғича ва астойдил қўллаб-қувватланса, фақат биринчи кўрсатилган Давлатдагина солиқ солинади.
4. Башарти, санъат ходими ёки спортчи шундай йўсинда амалга оширган шахсий фаолиятдан олинган даромад санъат ходими ёки спортчига эмас, бошқа шахсга ёзилса, 2-банднинг ҳамда 6, 16, 17-моддаларнинг қоидаларига мувофиқ бундай даромадга санъат ходими ёки спортчи фаолиятини амалга ошираётган Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солинади.
19-модда
Давлат хизматига тааллуқли даромадлар ва пенсиялар
Давлат хизматига тааллуқли даромадлар ва пенсиялар
1. (а) ҳар қандай жисмоний шахсга унинг Аҳдлашувчи Давлат ёки бўлинмаси ёки маҳаллий ҳокимиятига кўрсатган хизматлари учун бир Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг сиёсий бўлинмаси ёки маҳаллий ҳокимияти томонидан тўланадиган пенсия ҳисобланмайдиган мукофотга фақат шу Давлатда солиқ солинади;
(б) Лекин, башарти, хизматлар ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширилаётган бўлса ва Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган жисмоний шахс бир вақтнинг ўзида:
I) ушбу Давлатнинг фуқароси; ёки
II) мазкур хизматларни кўрсатиш мақсадида ушбу Давлатнинг резиденти бўлмаган бўлса, бундай мукофотларга солиқ солиниши лозим.
2. (а) Жисмоний шахсга унинг Аҳдлашувчи Давлатда ёки сиёсий бўлимида муқаддам амалга оширган фаолияти учун Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг сиёсий бўлинмаси ёки маҳаллий ҳокимият томонидан тузилган фондлардан пенсиялар тўланса, уларга шу Аҳдлашувчи Давлатдагина солиқ солинади;
(б) Башарти жисмоний шахс бир вақтда бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг фуқароси ҳисобланса, бундай пенсияларга фақат ана бошқа Аҳдлашувчи Давлатдагина солиқ солиниши мумкин.
3. Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг сиёсий бўлими ёки маҳаллий ҳокимият амалга ошираётган фаолият билан боғлиқ кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган ва фақат бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солинадиган мукофот ва пенсияларга нисбатан, башарти бошқа шахс шу бошқа Давлатнинг жамоат фонди, жумладан унинг сиёсий бўлинмаси ёки маҳаллий ҳокимияти томонидан тўлиқ ва астойдил қўлланса, бу ҳолда 17, 18 ва 20-моддаларнинг қоидалари қўлланилади.
20-модда
Ноҳукумат пенсиялар ва ренталар
Ноҳукумат пенсиялар ва ренталар
1. 19-моддада қайд этилган ҳар қандай пенсияга ёки Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқа Аҳдлашувчи Давлат доирасидаги манбаларидан олаётган рентага фақат биринчи зикр этилган Давлатдагина солиқ солиниши мумкин.
2. «Пенсия» атамаси муқаддам кўрсатилган хизматларга нисбатан ёки хизматлар кўрсатиш чоғида олинган жароҳатлар учун товон шаклидаги даврий тўловларни англатади.
3. «Рента» атамаси пул ўлчовида муносиб ва тўлиқ товон тўлашга нисбатан мажбурият бўйича ҳаётнинг муайян даври ёки муайян вақт даври учун белгиланган вақтда белгиланган тўловларни англатади.
21-модда
Талаба ва практикантлар оладиган тўловлар
Талаба ва практикантлар оладиган тўловлар
1. Бошқа Аҳдлашувчи Давлатга келиш арафасида талаба ёки практикант Аҳдлашувчи Давлатдан бирининг резиденти бўлса ёки ҳисобланган бўлса, номи биринчи бўлиб зикр этилган Давлат ҳудудида фақат таълим олиш ёки практика ўташ мақсадларидагина бўлган вақтда оладиган тўловларга қуйидаги шартларга мувофиқ солиқ солинмайди:
а) башарти бу тўловлар шу бошқа Аҳдлашувчи Давлат ташқарисида бўлган шахслар томонидан таъминлаш, ўқитиш ёки практика ўташ учун амалга оширилаётган бўлса;
б) шу бошқа Давлатда бажарилган ишлар учун қилинадиган даромадлар солиқ йилида 700 АҚШ долларидан ошмаса ёки эквивалент тарзида, агар бу ишлар ўқитиш ёки шу мақсадда таъминлаш билан тўғридан-тўғри боғлиқ бўлса.
2. Мазкур модда имтиёзлари ўқиш ёки амалиётни тугатиш учун зарур бўлган давригагина жорий этилади, бироқ ҳеч бир ҳолда жисмоний шахс шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатга биринчи бор келган кунидан бошлаб муттасил уч йилдан ошиқ ушбу модданинг имтиёзларидан фойдалана олмайди.
22-модда
Профессорлар, ўқитувчилар ва тадқиқотчилар оладиган тўловлар
Профессорлар, ўқитувчилар ва тадқиқотчилар оладиган тўловлар
1. Бир Аҳдлашувчи Давлатга келиш арафасида ўқитувчи ёки илмий ходим бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлиб ва биринчи зикр этилган Давлатда ўқитиш ёки илмий тадқиқотлар ўтқазиш ёки ҳар икки фаолият турини дорилфунунида, коллежида, мактабида ёки шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатдаги тегишли ташкилотларида амалга ошириш учун муҳим бўлиб турган бўлса, агар унинг илк бор келган кунидан бошлаб икки йилдан ошмаса, бундай ўқитиш ёки тадқиқотлардан олинадиган ҳар қандай даромадлар шу Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солишдан озод қилинадилар.
2. Башарти тадқиқот ишлари муайян шахс ёки шахсларнинг шахсий манфаатлари йўлида амалга оширилаётган бўлса, бундай ишлардан олинадиган даромадларга ушбу модда қоидалари татбиқ этилмайди.
3. Ушбу модданинг ва 21-модданинг мақсадларида жисмоний шахс, башарти «ўтган йил» ёки «даромад йили»да Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлиб ҳисобланади.
4. 1-банд мақсадларида «тегишли корхона» тегишли Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари маъқуллаган ташкилотни англатади.
23-модда
Бошқа даромадлар
Бошқа даромадлар
1. 2-банд қоидаларига кўра бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг ушбу Битим олдинги моддаларида қайд этилмаган даромад турларига уларнинг қаерда ҳосил бўлишидан қатъи назар, фақат шу Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солинади.
2. Башарти, кўчмас мулкдан олинадиган даромад ҳисобланган даромадини олувчи Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлгани ҳолда бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий ваколатхона орқали фаолият олиб борса ёки у ерда жойлашган доимий базадан мустақил шахсий хизматлар кўрсатса ва даромад тўланаётган мулкий ҳуқуқ ҳақиқатан шундай доимий ваколатхона ёки доимий база билан бўлса, 6-модданинг 2-бандида таърифланган кўчмас мулкдан олинадиган даромад ҳисобланмаган даромадга 1-банд қоидалари татбиқ этилмайди. Бундай ҳолларда 7-модда ёки 15-модданинг қоидалари қўлланилиши мумкин.
24-модда
Сармоя
Сармоя
1. Ушбу Битимнинг 6-моддасида қайд этиладиган Аҳдлашувчи Давлат резидентининг мулки бўлиб, бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мулкдан иборат сармояга шу бошқа Давлатда солиқ солинади.
2. Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда эга бўлган доимий ваколатхона мулкининг бир қисмини ташкил этган кўчар мулкдан иборат сармояга ёки Аҳдлашувчи Давлатда мустақил шахсий фаолият олиб бориш мақсадида Аҳдлашувчи Давлат резиденти фойдаланиши мумкин бўлган доимий базага тегишли кўчар мулкдан иборат бўлган сармояга шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
3. Халқаро кўламда юк (йўловчи) ташишда фойдаланиладиган кема ва самолётлар ҳамда шундай кема ва самолётларни ишлатишга мансуб кўчар мулк йўсинидаги сармояга фақат бундай мулкнинг эгаси ҳисобланган корхона резидент бўлган Аҳдлашувчи Давлатга солиқ солиниши мумкин.
4. Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти сармоясининг барча қолган таркибий қисмларига фақат шу Давлатдагина солиқ солиниши мумкин.
25-модда
Икки томонлама солиқ солинишига йўл қўймаслик
Икки томонлама солиқ солинишига йўл қўймаслик
1. Аҳдлашувчи Давлатлар ҳар бирининг амалдаги қонунлари Аҳдлашувчи Давлатларда даромадларига солиқ солинишига нисбатан татбиқ этилаверади, ушбу Битимнинг қоидалари қонунларга зид келган ҳоллар бундан мустасно.
2. Ўзбекистон Республикасига татбиқан икки томонлама солиқ солинишига йўл қўймаслик 2-бандда қайд этилган тартибда амалга оширилади.
3. Агарда Ҳиндистон резиденти ушбу Битимнинг қоидаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида солиқ солиниши мумкин бўлган даромад олса ёки сармояга эга бўлса, Ҳиндистон, бевосита ёки қисқартириш йўли билан шу резидентнинг даромадига солиқ солишни Ўзбекистон Республикасида тўланадиган даромад солиғи ёки сармояга солинган солиқ суммасига тенг баробарда қисқартиради. Бироқ бундай қисқартириш (қисқартирилгунга қадар тўланган) даромад солиғининг ёки сармояга нисбатан солиқнинг Ўзбекистон Республикасида солиқ солиниши лозим бўлган даромадига тегишли қисмидан кўп бўлмаслиги керак.
4. Аҳдлашувчи Давлатда тўланиши керак бўлган, ушбу модданинг 2 ва 3-бандларида қайд этилган солиқ иқтисодий ҳамкорлик иқтисодиётларини ривожлантириш истагида бўлган Аҳдлашувчи Давлатларнинг қонунлари доирасида рағбатлантириш мақсадида тўланиши мумкин бўлган солиқни ўз ичига олади.
5. Ушбу Битим қоидаларига мувофиқ, солиқ солинмайдиган даромад бошқа Аҳдлашувчи Давлат солаётган солиқ миқдорини ҳисоблаб чиқишда эътиборга олиниши мумкин.
26-модда
Камситишни истисно этиш
Камситишни истисно этиш
1. Бир Давлат фуқаролари бошқа Аҳдлашувчи Давлатда шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг фуқаролари билан баробар шароитларда дучор қилинаётган ёки дучор қилиниши мумкин бўлган ҳар қандай солиқ тўлови ёки шу билан боғлиқ мажбуриятга бошқа ёки оғирроқ солиқ тўлови ва мажбуриятга дучор қилиниши мумкин эмас.
2. Бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатдаги доимий ваколатхонасига солиқ солиниши қулайлик жиҳатидан шу бошқа Давлатнинг айни бир хилдаги фаолиятини айни бир хил шароитда амалга ошираётган корхонасига солиқ солишдан кам бўлмайди. Ушбу қоида бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг номи биринчи зикр этилган Аҳдлашувчи Давлатдаги доимий ваколатхонаси оладиган фойдага шу Давлатнинг айни бир хилдаги корхоналари оладиган фойдага солинадиган солиқлардан юқорироқ миқдорда солиқ солишни Аҳдлашувчи Давлатларга тақиқлаб қўйиш сифатида ёки Ушбу Битимнинг 7-моддаси 3-бандига зид деб қаралмаслиги лозим.
3. Ушбу модданинг ҳеч бир қоидаси Аҳдлашувчи Давлатнинг зиммасига Аҳдлашувчи Давлат резидентлари бўлмаган шахсларга солиқ солишда қонунларга кўра резидент шахсларгагина дахлдор бўлган бирон-бир имтиёз, енгиллатиш ёки қисқартириш яратиш мажбуриятини юкламайди.
4. Бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасига, башарти унинг сармояси тўлиқ ёки қисман бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг бир ёки бир неча резидентига тегишли бўлса ёки улар томонидан бевосита ёки билвосита назорат этилса, у номи биринчи зикр этилган Давлатда унинг корхоналари айни бир хил шароитларда дучор бўлаётган ёки дучор бўлиши мумкин бўлган солиқ солиш ва унинг билан боғлиқ мажбуриятдан ўзгача ёки оғирроқ ҳар қандай солиқ солиш ёки унинг билан боғлиқ мажбурият юкланмайди.
5. Ушбу моддадаги «солиқ солиш» атамаси ушбу Битимда қайд этилган солиқларни англатади.
27-модда
Ўзаро келишувчилик тартиби
Ўзаро келишувчилик тартиби
1. Агар Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти Аҳдлашувчи Давлатларнинг биттаси ёки ҳар иккаласининг ҳаракатини ушбу Битимга номувофиқ тарзда унга солиқ солинишига олиб келаётган ёки олиб келадиган сабаб деб билса, шу Давлатларнинг ички қонунларидаги ҳимоя воситаларидан қатъи назар, ўзи резидент бўлган Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органига ўз аризасини бериши мумкин. Ариза Битим қоидаларига мувофиқ бўлмаган солиқ солинишига олиб келаётган ҳаракатларга доир биринчи хабар берилган пайтдан бошлаб уч йил ичида тақдим этилиши лозим.
2. Ваколатли орган агар аризани асосли деб топса ёки ўзи қониқарли бир қарорга кела олмаса, Битимга номувофиқ тарзда солиқ солинишига йўл қўймаслик мақсадида масалани бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органи билан ўзаро келишиб ҳал қилишга интилади. Томонлар эришган ҳар қандай келишув Аҳдлашувчи Давлатларнинг муваққат доиралари ва фуқаро қонунларига қарамай татбиқ этилади.
3. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари Битимни шарҳлашда ёки қўллашда келиб чиқадиган ҳар қандай қийинчилик ёки шубҳаларни ўзаро келишув асосида ҳал этишга интиладилар. Улар, шунингдек Битимда кўзда тутилмаган ҳолларда икки томонлама солиқ солинишига йўл қўймаслик мақсадларида маслаҳатлашиб олишлари мумкин.
4. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари қайд этилган бандлар маъносида бир битимга келиш мақсадида белгиланган тартибда бир-бирлари билан бевосита мулоқот қилишлари мумкин. Бу тадбир бир битимга келиш мақсадида фикр алмашиш тарзида ўтқазишни тақозо этса, бундай фикр алмашув Комиссия тузиш орқали амалга оширилиши мумкин, бу комиссия Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари вакилларидан тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28-модда
Ахборот алмашиш
Ахборот алмашиш
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ушбу Битим қоидалари бажарилиши ёки маъмуриятчилик ёки Аҳдлашувчи Давлатлар ёки уларнинг сиёсий бўлинмалари ёки маҳаллий ҳокимият органлари номидан ундириладиган, исталган турдаги ва таърифдаги солиқларга тааллуқли, бундай солиқ солиш ушбу Битимга зид келмаган даражада ички қонунчилик қўлланиши учун муҳимлиги олдиндан маълум бўлган ахборотни (жумладан, ҳужжатлар ва уларнинг тасдиқланган нусхаларини) алмашадилар. Ахборот алмашиш 1 ва 2-моддалар билан чекланмайди.
2. Аҳдлашувчи Давлатлардан бири томонидан олинган ҳар қандай ахборот 1-бандга мувофиқ, ушбу Давлатнинг ички қонунчилигига мувофиқ олинган ахборот даражасидаги каби махфий ҳисобланади ҳамда фақат 1-бандда зикр этилган солиқларни баҳолаш ёки йиғиш, мажбурий ундириш ёки суд томонидан таъқиб қилиш ёки апелляцияларни қўриб чиқиш, шунингдек қайд этилганларнинг барчаси устидан назорат қилиш билан банд бўлган шахслар ёки органларга (жумладан, судлар ва маъмурий органларга) маълум қилинади. Бундай шахс ёки органлар ушбу ахборотдан фақат қайд этилган мақсадларда фойдаланишлари лозим. Улар ушбу ахборотни очиқ суд йиғилиши давомида ёки суд қарорларида ошкор этишлари мумкин. Юқорида қайд этилганлардан қатъий назар, Аҳдлашувчи Давлат томонидан олинган ахборот иккала давлатнинг қонунларига мувофиқ, бундай ахборот бошқа мақсадларда фойдаланилиши мумкин бўлган ҳамда ахборотни тақдим этаётган Давлатнинг ваколатли ҳокимлик органлари бундай фойдаланишни рухсат этган тақдирда, бундай бошқа мақсадларда фойдаланилиши мумкин.
3. 1 ва 2-банднинг қоидалари ҳеч қайси ҳолатда Аҳдлашувчи Давлатга қуйидаги мажбуриятларни юклайдиган этиб изоҳланмайди:
(а) ушбу ёки бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунчилиги ва маъмурий амалиётига зид бўлган маъмурий чора-тадбирлар ўтказиш;
(b) ушбу ёки бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунчилиги бўйича ёки оддий маъмуриятчилик давомида олиб бўлмайдиган ахборотни тақдим этиш;
(с) савдо, тадбиркорлик, саноат, тижорат ёки касб сирини ёки савдо жараёнини ошкор этадиган ёки ошкор этилиши давлат сиёсатига зид бўлган ахборотни (огdге рubliс) тақдим этиш.
4. Агар ахборот ушбу моддага мувофиқ тарзда Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири томонидан сўралган бўлса, бошқа Аҳдлашувчи Давлат ҳатто бундай ахборот ўзининг солиқ мақсадлари учун керак бўлмаганда ҳам сўралган ахборотни олиш учун ўзининг ахборот йиғиш бўйича чора-тадбирларидан фойдаланиши лозим. Аввалги жумлада кўрсатилган мажбурият 3-банднинг қоидалари билан чекланган, бироқ, бундай чекловлар ҳеч қандай ҳолатда Аҳдлашувчи Давлатнинг ахборотдан ички манфаатдорлиги йўқлиги сабабли, унга ушбу ахборотни тақдим қилишни рад этишга рухсат берадиган деб, изоҳланмаслиги керак.
5. 3-банднинг қоидалари ахборотнинг эгаси банк, бошқа молиявий ташкилот, номинал эгаси ёки агент ёки ваколатли шахс ҳисобланганлиги, ёки маълумот бошқа шахснинг мулкчилик ҳуқуқига тааллуқли бўлгани сабабли, Аҳдлашувчи Давлатга ҳеч қандай ҳолатда ахборотни тақдим этишни рад этишга рухсат берадиган деб, изоҳланмайди.
(28-модда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2012 йил 11 апрелдаги баённома таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28А-модда
Солиқларни ундиришда ёрдам
Солиқларни ундиришда ёрдам
1. Аҳдлашувчи Давлатлар солиқни тўлаш тўғрисидаги талабларни бажаришда бир-бирларига ёрдам кўрсатади. Бундай ёрдам 1 ва 2-моддалар билан чекланмайди. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ўзаро келишиб ушбу модданинг қўлланиш усулини белгилашлари мумкин.
2. Ушбу моддада қўлланиладиган «солиқни тўлаш тўғрисидаги талаб» атамаси Аҳдлашувчи Давлатлар ёки уларнинг сиёсий бўлинмалари ёки маҳаллий ҳокимият органларининг номидан солинадиган исталган тур ва таърифдаги солиқларга нисбатан, бундай солиқ солиш амалдаги Битимга ёки Аҳдлашувчи Давлатлар томонлари ҳисобланган исталган бошқа ҳужжатга зид келмаган даражадаги қарз суммасини, жумладан фоизлар, маъмурий жарималар ҳамда бундай суммага тааллуқли бўлган таъминлаш чораларини солиш юзасидан харажатларни билдиради.
3. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг солиқни тўлаш тўғрисидаги талаби ушбу Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ бажарилиши мажбурий бўлган ҳамда у бўйича қарздор ҳисобланган шахс, бир вақтнинг ўзида, ушбу Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ, ушбу талаб бажарилишининг олдини ололмайдиган шахс ҳисобланган тақдирда, солиқни тўлаш тўғрисидаги бундай талаб, ушбу Давлатнинг ваколатли органининг расмий талабига кўра, бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органи томонидан бажариш мақсадлари учун қабул қилинади. Қарзни тўлаш тўғрисидаги бундай битим ушбу бошқа Давлат томонидан ўзининг солиқларини бажарилиши ва ундирилиши мажбурийлигига нисбатан қўлланиладиган, унинг қонунчилиги қоидаларига мувофиқ бажарилади, худди ушбу солиқни тўлаш тўғрисидаги талаб ушбу бошқа Давлатнинг солиқ тўлаш тўғрисидаги талаб бўлгани каби.
4. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг солиқни тўлаш тўғрисидаги талаби ушбу Давлат ўзининг қонунчилигига мувофиқ, ушбу талабни бажариш мақсадида таъминлаш чораларини қўллаши мумкин бўлган талаб ҳисобланган тақдирда, ушбу солиқни тўлаш тўғрисидаги талаб, ушбу Давлатнинг ваколатли органининг расмий талабига кўра, бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органи томонидан таъминлаш чораларини қўллаш мақсадлари учун қабул қилинади. Ушбу бошқа Давлат ўзининг қонунчилиги қоидаларига мувофиқ, ушбу солиқни тўлаш тўғрисидаги талабга нисбатан таъминлаш чораларини кўллайди, худди ушбу солиқни тўлаш тўғрисидаги талаб ушбу бошқа Давлатнинг солиқни тўлаш тўғрисидаги талаби бўлгани каби, ҳатто бундай чораларни қўллаш пайтида биринчи зикр этилган Давлатда ушбу солиқни тўлаш тўғрисидаги талабнинг бажарилиши мажбурий ҳисобланмаган ёки унинг бўйича қарздор ҳисобланган шахс унинг бажарилишининг олдини олишга ҳақли бўлган ҳолда ҳам.
5. 3 ва 4-бандлар қоидаларидан қатъий назар, Аҳдлашувчи Давлат томонидан 3 ёки 4-банднинг мақсадлари учун қабул қилинадиган солиқни тўлаш тўғрисидаги талабга ушбу давлатда вақтинчалик чекловлар қўлланилмайди, шунингдек, унга ушбу Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ қўлланиладиган солиқни тўлаш тўғрисидаги талабга нисбатан, унинг табиатига кўра устуворлик тақдим этилмайди. Бундан ташқари, Аҳдлашувчи Давлат томонидан 3 ёки 4-банднинг мақсадлари учун қабул қилинган солиқ тўлаш тўғрисидаги талаб бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ, солиқни тўлаш тўғрисидаги талабга нисбатан ушбу Давлатда қўлланиладиган устуворликка эга бўлмайди.
6. Аҳдлашувчи Давлатнинг солиқларни тўлаш тўғрисидаги талаблари уларнинг мавжудлиги, ҳақиқийлиги ёки суммаси хусусида ушбу Давлатнинг судлари ёки маъмурий органларидан олдин кўриб чиқиш предмети ҳисобланади.
Ушбу модданинг ҳеч қайси қоидаси бундай ҳаракатларга суддан олдин бирон-бир ҳуқуқни яратиб бериш ёки таъминлаш ёки бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг маъмурий органлари томонидан кўриб чиқилиши сифатида қаралмайди.
7. Аҳдлашувчи Давлат томонидан 3 ёки 4-бандга мувофиқ амалга оширилган расмий талабдан кейин исталган пайтда ҳамда бошқа Аҳдлашувчи Давлат биринчи зикр этилган Давлатнинг солиқни тўлаш тўғрисидаги талабини бажарган ва тегишли солиқ суммасини унга ўтказганидан олдин, ушбу солиқни тўлаш тўғрисидаги талаб қуйидагиларни тўхтатади:
(а) 3-бандга мувофиқ расмий талаб берилган тақдирда биринчи зикр этилган Давлатнинг солиқ тўлаш тўғрисидаги талаби бўлишни, ушбу Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ бажарилиши мажбурий ҳисобланган ҳамда унинг бўйича қарздор бўлиб, ушбу Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ, бир вақтнинг ўзида унинг бажарилишининг олдини ололмайдиган шахс ҳисобланганида, ёки
(b) 4-бандга мувофиқ расмий талаб берилган тақдирда — биринчи зикр этилган Давлатнинг солиқ тўлаш тўғрисидаги талаби бўлишни, ушбу Давлат ўзининг қонунчилигига мувофиқ, ушбу талаб юзасидан, унинг бажарилиши мақсадида таъминлаш чораларини қўллаши мумкин бўлганида.
Биринчи зикр этилган Давлатнинг ваколатли органлари бошқа Давлатнинг ваколатли органларини дарҳол хабардор қиладилар ва, бошқа Давлатнинг танловига кўра, биринчи зикр этилган Давлат ўзининг расмий талабини тўхтатиб қўяди ёки чақириб олади.
8. Ушбу модданинг ҳеч қайси қоидаси Аҳдлашувчи Давлатга қуйидаги мажбуриятларни юклайдиган деб, изоҳланмайди:
(а) ушбу ёки бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунчилиги ва маъмурий амалиётига зид бўлган маъмурий чора-тадбирларни амалга ошириш;
(b) давлат сиёсатига зид бўладиган чора-тадбирларни (огdrе рubliс) кўриш;
(с) бошқа Аҳдлашувчи Давлат унинг қонунчилиги ёки маъмурий амалиётига мувофиқ кўлланиши мумкин бўлган барча мантиқий чора-тадбирларни бажариш ёки, вазиятдан келиб чиққан ҳолда, таъминлаш чораларини қўллашни амалга оширмаган тақдирда, ёрдам кўрсатиш;
(d) ушбу Давлат учун маъмурий харажатлар бошқа Аҳдлашувчи Давлат оладиган манфаатга номутаносиблиги яққол бўлган ҳолатларда ёрдам кўрсатиш.
28В-модда
Имтиёзларнинг чекланганлиги
Имтиёзларнинг чекланганлиги
1. Ушбу Битимнинг қоидалари, Аҳдлашувчи Давлатга солиқ солишдан қочиш ёки бўйин товлашга нисбатан, ҳозирча булар қандай таърифланишидан қатъи назар, ички қонунчилик қоидаларини қўллашда тўсқинлик қилмайди.
2. Бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига нисбатан ушбу Битимнинг имтиёзлари қўлланилмайди, башарти, унинг иши ушбу Битимнинг имтиёзларидан фойдаланишнинг бош мақсади ёки бош мақсадларидан бири ҳисобланган тарзда кўрилган бўлса.
3. Имтиёзли тадбиркорлик фаолияти бўлмаган юридик шахслар ушбу модданинг қоидаларидан фойдаланишади.
(28А-28В-моддалар Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2012 йил 11 апрелдаги баённомага асосан киритилган)
29-модда
Дипломатик ваколатхона ходимлари ва консуллик муассасалари хизматчилари
Дипломатик ваколатхона ходимлари ва консуллик муассасалари хизматчилари
Ушбу Битимнинг бирон-бир қоидаси дипломатик ваколатхоналар ходимлари ва консуллик муассасалари хизматчиларига халқаро ҳуқуқнинг умумий нормалари ёки махсус битимлар қоидаларига мувофиқ белгилаб қўйилган солиқ имтиёзларига дахл қилмайди.
30-модда
Битимнинг кучга кириши
Битимнинг кучга кириши
1. Аҳдлашувчи Давлатлар ушбу Битимнинг кучга кириши учун лозим бўлган зарур давлат ички расмиятчиликлари тугаганлиги ҳақида бир-бирларини дипломатик каналлар орқали хабардор қиладилар. Ушбу Битим қайд этилган хабарларнинг энг сўнггиси юборилган санадан бошлаб кучга кирди ва унинг қоидалари:
(а) Ўзбекистонда — сўнгги хабар юборилган йилдан кейинги календарь йилининг 1993 йил 1 январидан ёки ундан сўнг бошланадиган ўтган йилда 1993 йил 1 январидан сўнг ҳосил бўлган сармояга нисбатан қўлланила бошланади;
(б) Ҳиндистонда — сўнгги хабар юборилган йилдан кейинги календарь йилининг 1 апрелидан эътиборан ёки ундан сўнг 1993 йилдан бошланадиган ўтган йилда ҳосил бўлган 1993 йил 1 апрелдан ёки ундан сўнг ҳосил бўлган сармояга нисбатан қўлланилади.
31-модда
Амал қилишининг тўхтатилиши
Амал қилишининг тўхтатилиши
Ушбу Битим номуайян муддатга кучда қолади, Аҳдлашувчи Давлатлардан ҳар бири Битим кучга кирган пайтдан бошлаб беш йиллик муддат тугагандан сўнг истаган календарь йилининг 30 июнига қадар бошқа Аҳдлашувчи Давлатга дипломатик каналлар орқали денонсация ҳақида ёзма огоҳлантириш бериб, Битимни денонсация қилиши мумкин. Бундай ҳолда Битим:
а) Ўзбекистонга татбиқан денонсация тўғрисидаги нота берилган санадан сўнг календарь йилининг 1 январида ёки ундан кейин ҳар қандай йил учун ҳисобланган даромадга нисбатан ўз кучини йўқотади;
б) Ҳиндистонга татбиқан денонсация тўғрисидаги нота берилган санадан сўнг ўтган календарь йилининг 1 апрелида ёки ундан кейин ҳисобланган даромадга нисбатан ўз кучини йўқотади.
Мазкур Битим имзолаш ваколати бўлиб имзоланганлиги гувоҳлантирилади.
Нью-Дели шаҳрида 1993 йил 29 июль куни, икки нусхада, ҳинд, ўзбек ва инглиз тилида имзоланди. Барча матнлар кучга эга, ўзбек ва ҳинд тиллардаги матнларни шарҳлашда тафовут туғилса, инглиз тилидаги матн устунлик қилади.
(имзолар)