27.09.2000 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасида
Консуллик Конвенцияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси, бундан кейин «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала давлатнинг, уларнинг юридик шахслари ва фуқаролари ҳуқуқ ҳамда манфаатларини янада самарали ҳимоя қилиш, Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида, ўзларининг консулхона муносабатларини ривожлантириш истагига амал қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик алоқалари тўғрисида 1963 йил 24 апрелда имзоланган Вена конвенцияси қоидаларини ривожлантириш йўлида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Конвенцияда тилга олинмаган масалалар бўйича халқаро ҳуқуқнинг одатий меъёрлари ва Аҳдлашувчи Томонлар қатнашган халқаро шартномалар қўлланилишини тасдиқлаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Конвенцияни тузишга қарор қилдилар ва қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I ҚИСМ
ТАЪРИФЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенцияда келтириладиган атамалар қуйидаги маънога эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) «консулхона муассасаси» ҳар қандай бош консулхона, консулхона, вице-консулхона ёки консулхона агентлигини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) «консулхона ўрами» консулхона вазифаларни бажариш учун консуллик муассасасига бириктирилган ҳудудни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) «консулхона муассасаси раҳбари» шу мансабда хизмат қилиш топширилган шахсни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) «консулхона мансабдор шахси» айни лавозимда консулхона вазифаларини бажариш юклатилган ҳар қандай шахсни, жумладан консулхона муассасаси раҳбарини ҳам англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) «консулхона хизматчиси» консулхона муассасасида маъмурий ёки техник вазифаларни бажарувчи ҳар қандай шахсни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) «хизмат қилувчи ходим» консулхона муассасасига хизмат кўрсатиш бўйича вазифаларни бажарувчи ҳар қандай шахсни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) «консулхона муассасаси ходимлари» консулхона муассасаси мансабдор шахслари, консулхона хизматчилари ва консулхона муассасасининг хизмат кўрсатувчи ходимларини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) «оила аъзоси» консулхона ходимининг хотини (эри), фарзандлари, ота-онаси ҳамда у билан бирга яшаётган ва унинг қарамоғида бўлган бошқа шахсларни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) «фуқаро» атамаси юборувчи давлат ёки қабул қилувчи давлат қонунчилигига мувофиқ улардан бирининг фуқароси бўлган ҳар қандай жисмоний шахсни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) «консулхона бинолари» кимнинг мулки бўлишидан қатъи назар фақатгина консулхона муассасаси фойдаланадиган бинолар ёки уларнинг қисмларини, ёки ушбу бино ёхуд бино қисмларига хизмат қилувчи ер майдонларини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11) «консулхона архивлари» консулхона муассасасининг барча қоғозларини, ҳужжатларини, хат-хабарларини, китобларини, фильмларини, ахборотни тўплаш, сақлаш ва фойдаланишнинг техникавий воситаларини, консулхона муассасасининг реестрларини, уларнинг асралиши ва сақланишини таъминловчи махсус рақам ва хос рақамлари, картотекалари ва бошқа ҳар қандай жиҳозлар билан биргаликда, англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12) «ҳаво кемаси» юборувчи давлатнинг таниш белгиларини ишлатиш ҳуқуқига эга бўлган ҳар қандай фуқаролик ҳаво кемасини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II ҚИСМ
КОНСУЛХОНА АЛОҚАЛАРИ ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Консулхона муассасасини очиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулхона мауссасаси қабул қилувчи давлат ҳудудида фақат шу давлатнинг розилиги билан очилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консулхона муассасасининг жойи, унинг тоифаси, консулхона ўрами ва шунга дахлдор ҳар қандай ўзгариш юборувчи давлат ва қабул қилувчи давлатлар ўртасидаги келишув асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Консулхона муассасаси раҳбарини тайинлаш ва иш бошлашга рухсат бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулхона муассасаси раҳбарини тайинлашда юборувчи давлат олдиндан консулхона жойлашадиган давлатнинг розилигини олиши керак. Агар консулхона жойлашадиган давлат розилик бермаса, у ўзининг қарорини изоҳлаб бериши шарт эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Юборувчи давлат қабул қилувчи давлат Ташқи ишлар вазирлигига консулхона раҳбари тайинланганлиги тўғрисида консулхона патенти ёки билдиришномани етказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консулхона патенти тақдим этилиши билан қабул қилувчи давлат имкони борича қисқа вақт ичида консулхона муассасаси раҳбарига экзекватура беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Консулхона муассасаси раҳбари қабул қилувчи давлатнинг экзекватурасини олганидан сўнг ўз вазифаларини бажаришга киришиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қабул қилувчи давлат экзекватура бергунга қадар консулхона муассасаси раҳбарига ўз вазифаларини вақтинча бажариб туришга рухсат бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Консулхона муассасаси раҳбарига экзекватура ёки вақтинча ўз вазифаларини бажариш учун рухсатнома берилгач, қабул қилувчи давлат бу ҳақда консулхона ўрамининг маъмурларига хабар беради ва консулхона муассасаси раҳбарига ўз вазифасини бажариши ва ушбу Конвенцияда кўрсатилган ҳуқуқ, имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланиш имкониятини яратиш учун барча зарур чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Консулхона муассасаси раҳбари вазифасини вақтинча бажариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар консулхона муассасаси раҳбари ўз вазифаларини бажара олмаса ёки консулхона муассасаси раҳбари ўрни бўш бўлса, консулхона муассасаси раҳбарининг вазифаси вақтинча консулхона раҳбари вазифасини бажарувчи томонидан бажарилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консулхона муассасаси раҳбари вазифасини бажарувчининг тўла исми ва фамилияси, консулхона муассасаси раҳбари томонидан, агар у буни қила олмаса, юборувчи давлатнинг ҳар қандай ваколатли идораси томонидан қабул қилувчи давлат Ташқи ишлар вазирлигига олдиндан хабар қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қабул қилувчи давлатнинг ваколатли органлари консулхона муассасаси раҳбари вазифасини бажарувчига ёрдам кўрсатадилар ва ҳимоя қиладилар. Консулхона муассасаси раҳбари вазифасини бажариш даврида унга ушбу Конвенцияда кўрсатилган консулхона раҳбарига тегишли қоидалар ҳам тегишлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ишга тайинланиш, келиш ва жўнаб кетиш ҳақида қабул қилувчи давлатни хабардор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Юборувчи давлат ўзининг ваколатли органлари орқали қабул қилувчи давлат Ташқи ишлар вазирлигини қуйидагилар ҳақида ёзма равишда олдиндан хабардор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) консулхона муассасаси ходимларининг фамилияси, исми, фуқаролиги, даражаси, лавозими, уларнинг келиши ва жўнаб кетиш муддатлари ёки вазифаларини бажаришининг тўхтатилиши, шунингдек консулхона муассасасида ишлаш мобайнида улар мақомидаги ҳар қандай ўзгаришлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳар бир консулхона муассасаси ходими оила аъзоларининг фамилияси, исми, фуқаролиги, келиш ҳамда жўнаб кетиш куни, шунингдек у ёки бу шахснинг шу оила аъзоси бўлганлиги ёки оила аъзолигидан чиққанлиги ҳақида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қабул қилувчи давлатнинг ваколатли маъмурлари шу давлатда белгиланган тартибларга мувофиқ консулхона муассасаси ходимларига ва уларнинг оила аъзоларига қабул қилувчи давлатнинг аккредитация ҳужжатларини бепул берадилар, бундай ҳужжатлар уларнинг консулхона муассасаси ходимлари ва уларнинг оила аъзолари сифатидаги мақомини тасдиқлайди. Қабул қилувчи давлат фуқароси бўлган ёки у ерда доимий яшайдиган шахслар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Консулхона мансабдор шахсларининг фуқаролиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консулхонанинг мансабдор шахслари юборувчи давлат фуқаролари бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
«Регsоnа non grata» ёки номақбул деб топилган шахслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилувчи давлат исталган вақтда у ёки бу консулхона мансабдор шахсини «регsоnа non grata» ёки консулхона муассасасининг исталган ходимини номақбул шахс деб топганлигидан юборувчи давлатни хабардор қилиши мумкин. Қабул қилувчи давлат ўз қарорининг сабабини изоҳлаб бериши шарт эмас. Бундай ҳолда юборувчи давлат консулхона муассасаси ходимини чақириб олиши керак. Агар юборувчи давлат бу мажбуриятни оқилона вақт ичида бажармаса, қабул қилувчи давлат бу шахсни консулхона муассасаси ходими деб тан олишдан воз кечиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III ҚИСМ
КОНСУЛЛИК ВАЗИФАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консулхона мансабдор шахси қуйидаги ҳуқуққа эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Юборувчи давлат, унинг фуқаролари ва юридик шахсларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга ёрдам ва кўмак бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Юборувчи давлат билан қабул қилувчи давлат ўртасида савдо, иқтисодий, меҳнат, ҳуқуқий, сайёҳлик, экологик, илмий-техникавий, ахборий, маданий, инсонпарварлик алоқаларни ҳамда маориф, ижтимоий муҳофаза ва спорт соҳаларидаги алоқаларни ривожлантириш, шунингдек бошқа тарзда улар ўртасидаги дўстона муносабатларга кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қабул қилувчи давлатнинг савдо, иқтисод, маданият, илмий ҳаётдаги вазиятлар ва воқеаларни барча қонуний йўллар орқали аниқлаш, улар ҳақида юборувчи давлат ҳукуматига хабар қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Юборувчи давлат томонидан консулхона муассасасига юклатилган қабул қилувчи давлатнинг қонун ва қоидаларига зид бўлмаган бошқа вазифаларни бажариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Фуқаролик ва фуқаролик ҳолатига оид вазифалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулхона мансабдор шахси қуйидаги ҳуқуққа эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) юборувчи давлат фуқаролари ҳисобини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) фуқаролик масалалари бўйича ҳар қандай аризаларни қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қабул қилувчи давлат ваколатли органларидан юборувчи давлат фуқароларининг туғилиши ва ўлими ҳақида маълумотлар олиш, уларнинг туғилиши ва ўлимини қайд қилиш ҳамда тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) юборувчи давлат қонунларига мувофиқ юборувчи давлат фуқаролари ўртасида никоҳ тузилишини ва никоҳни бекор қилишни қайд қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган қоидалар манфаатдор шахсларни консулхона муассасаси жойлашган давлатнинг қонун ва қоидаларига риоя этиш мажбуриятидан озод қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Паспорт ва визаларга оид вазифалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консулхона мансабдор шахси қуйидаги ҳуқуққа эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Юборувчи давлат фуқароларига паспортлар бериш, янгилаш, олиб қўйиш, бекор қилиш, уларнинг амал қилиш муддатини чўзиш, уларга зарур белгилар қўйиш, шунингдек фуқароларга чегарадан ўтиш ҳуқуқини берадиган бошқа ҳужжатларни бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Юборувчи давлат ҳудудига кириш ва ундан чиқиш, шунингдек унинг ҳудудидан транзит ўтиш учун визалар бериш, уларнинг муддатини узайтириш ва бекор қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Легаллаштириш ва нотариал ҳаракатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулхона мансабдор шахси қуйидаги нотариал ҳаракатларни бажариш ҳуқуқига эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳар қандай фуқаронинг аризаси асосида юборувчи давлатда ва унинг ташқарисида фойдаланилиши учун далолатнома ва ҳужжатларни тузиб тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) юборувчи давлат ва қабул қилувчи давлат ваколатли идоралари расмий ҳужжатларидаги имзолар ва муҳрларнинг, агар Аҳдлашувчи Томонлар иштирок этган халқаро шартномаларда бошқача тартиб кўзда тутилмаган бўлса, ҳақиқийлигини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) расмий ҳужжатлар аслини легаллаштириш ва улар нусхаларининг, кўчирмаларининг, бу ҳужжатлар таржималарининг ҳақиқийлигини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) юборувчи давлат қонунларида кўзда тутилган ҳар қандай бошқа нотариал ҳаракатларни бажариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консулхона мансабдор шахси томонидан тузилган, тасдиқланган ва зарурат юзасидан легаллаштирилган ҳужжатлар, агарда улар қабул қилувчи давлат қонунлари ва нормаларига зид келмаса, қабул қилувчи давлат ваколатли органлари томонидан тузиб, тасдиқланган ва зарурат юзасидан легаллаштирилган ҳужжатлар каби юридик кучга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Фуқароларнинг тутилганлиги, ҳибсга олингани, қамалганлиги ва уларни бориб кўриш ҳақида хабардор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қабул қилувчи давлатнинг ваколатли органлари юборувчи давлат фуқаросининг ушланганлиги, ҳибсга олинганлиги ёки унинг озодлигини ҳар қандай бошқа чеклаш воқелиги юз бергани ҳақида тегишли консулхона мансабдор шахсини зудлик билан хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга қабул қилувчи давлат ваколатли органлари ушбу шахс томонидан консулхона муассасасига йўлланган ҳар қандай маълумотни дарҳол етказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қабул қилувчи давлат ваколатли органлари юборувчи давлат фуқаросининг ушлангани, ҳибсга олингани ёки унинг озодлигини бошқача чеклаш воқелиги юз берган вақтдан бошлаб кечиктирмасдан консулхона мансабдор шахсининг бу фуқаро билан учрашиш ёки у билан боғланиш, ҳамда унга зарур ёрдамни, жумладан ҳуқуқий ёрдамни кўрсатиш ҳуқуқини амалга оширишини таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қабул қилувчи давлатнинг ваколатли органлари юборувчи давлатнинг тегишли фуқаросини ушбу модданинг 1- ва 2-бандларига мувофиқ унинг ҳуқуқларидан хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг 1- ва 2-бандларида кўрсатилган ҳуқуқлар, агар қабул қилувчи давлатнинг қонун ва қоидалари уларни бекор қилмаган тақдирда, улар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Юборувчи давлат фуқароларига ёрдам кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулхона мансабдор шахси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) консулхона ўрамида юборувчи давлатнинг исталган фуқаросини келиб кўриш ва у билан алоқа қилиш ҳуқуқига эга, бунда қабул қилувчи давлат юборувчи давлат фуқаролари ва консулхона муассасалари ўртасидаги алоқаларга тўсқинлик қилмайди ва фуқароларнинг консулхона муассасасига келишларини чекламайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) агар қабул қилувчи давлат қонунларига зид бўлмаса, юборувчи давлатнинг ҳар қандай фуқаросидан вақтинча сақлаш учун мулк, пул маблағлари, қимматбаҳо буюмлар ва ҳужжатларни қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) юборувчи давлат фуқаросига дахлдор бўлган моддий зарар ва кишилар ҳалокати, автотранспорт ушланиши ҳамда бахтсиз ҳодисаларга олиб келган ҳар қандай воқеаларга оид маълумотларни қабул қилувчи давлатнинг ваколатли органларидан тезлик билан беришни сўраш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) юборувчи давлатнинг бедарак йўқолган фуқароларини топишда ёрдам сўраб қабул қилувчи давлатнинг ваколатли идораларига мурожаат қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консулхона муассасаси ўзи жойлашган ва юборувчи давлатнинг ҳуқуқни ҳимоя қилиш идораларига кўрсатилган тартибда ҳуқуқий ёрдам берилиши масаласини ҳал қилишда кўмаклашиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Юборувчи давлат фуқароси ўз ҳуқуқ ва манфаатларини қабул қилувчи давлат қонунларига кўра ўз вақтида ҳимоя қилишга қодир бўлмаса, консулхона мансабдор шахси қабул қилувчи давлат суд ва бошқа ваколатли идораларида унинг номидан вакиллик қилиши ёки фуқаро ўз вакилини тайинлагунича ёхуд ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ўзи ҳимоя қилиш имконияти пайдо бўлгунига қадар вакил билан таъминлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Васийлик ва ҳомийлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қабул қилувчи давлатнинг ваколатли идоралари кечиктирмасдан юборувчи давлатнинг консулхона муассасасига белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган фуқаролари, шу жумладан, вояга етмаганларга нисбатан васийлик ёки ҳомийлик ўрнатиш зарурлиги ҳақида хабар қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консулхона мансабдор шахси қабул қилувчи давлат қонун ва қоидаларига кўра юборувчи давлатнинг белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган фуқаролари, шу жумладан, вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва зарур бўлганда бундай шахсга васий ва ҳомий тавсия қилиш ёки тайинлаш ҳамда васийлик ва ҳомийликка тегишли ҳаракатларни кузатиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ўлганлик ҳақида хабар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юборувчи давлат фуқароси қабул қилувчи давлатда ўлса, қабул қилувчи давлатнинг ваколатли органлари бу ҳақда консулхона муассасасига зудлик билан хабар қиладилар. Улар консулхона муассасасининг илтимосига биноан унга ўлганлик ҳақида гувоҳнома ёки ўлганлик ҳақида бошқа ҳужжатларни топширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Мерос мулкига дахлдор вазифалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қабул қилувчи давлатнинг ваколатли органлари консулхона муассасасига унинг ўрами ҳудудида юборувчи давлат фуқаросининг ўлганлиги ҳақида имкон даражасида қисқа вақт ичида хабар қиладилар, шунингдек мерос мулки, васиятнома борлиги ёки қабул қилувчи давлатда яшовчи ёки вакил қилинган шахс ушбу мулкнинг бошқарувчиси этиб тайинлангани ҳақида маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консулхона мансабдор шахси ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган мерос мавжуд бўлса, қабул қилувчи давлат ваколатли органлари томонидан уни рўйхатга олишда қатнашиш ҳуқуқига эга ва мерос мулкини қўриқлаш бўйича тегишли чоралар кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Юборувчи давлат фуқароси қабул қилувчи давлатда ўлган шахснинг, унинг фуқаролигидан қатъи назар, меросини олиш ҳуқуқига эга бўлса, бу давлатнинг ваколатли органлари консулхона муассасасини бу ҳақида дарҳол хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Юборувчи давлат фуқароси давлатда мерос олиш ҳуқуқига эга ёки мерос олишга даъвогар бўлса, бироқ у ёки унинг вакили мерос ҳақидаги иш кўрилишида қатнаша олмаса, консулхона мансабдор шахси ўзи ёки вакили орқали қабул қилувчи давлат суд ёки бошқа идораларида ушбу фуқаро номидан вакиллик қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Консулхона мансабдор шахси юборувчи давлатнинг қабул қилувчи давлатда доимий яшамайдиган фуқароси номидан қабул қилувчи давлатдаги унга тегишли ҳар қандай турдаги меросни ушбу фуқарога бериш учун олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агар юборувчи давлатнинг қабул қилувчи давлатда доимий яшамайдиган фуқароси ўлса, консулхона мансабдор шахси ўлган шахснинг шахсий нарсаларини, ҳужжатларини, пул маблағларини меросхўрларига, бошқарувчиси ёки бошқа вакил шахсларга бериш учун вақтинча сақлаш учун олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Юборувчи давлат фуқароси қабул қилувчи давлат ҳудудида бўлмаса, консулхона мансабдор шахси ушбу шахс номидан ҳар қандай шахснинг ўлими билан боғлиқ ҳолда ҳуқуқи бўлган пулларни ва бошқа мулкларни, шу жумладан, мерос мулкини, бахтсиз ҳодиса билан боғлиқ товон тўловлари ҳақидаги қонунларга мувофиқ амалга оширилган тўловларни, шунингдек ҳаётни суғурта қилиш билан боғлиқ бўлган суғурта ҳужжатлари бўйича тўловларни суддан, маъмурлардан ёки айрим шахслардан олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Консулхона мансабдор шахси ушбу модданинг 4, 5, 6, 7-бандларида кўрсатилган вазифаларни бажариш вақтида қабул қилувчи давлатнинг қонун ва қоидаларига риоя қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Юборувчи давлатнинг ҳаво кемаларига кўмаклашув
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулхона мансабдор шахси ўз консулхона ўрами доирасида юборувчи давлатнинг қабул қилувчи давлат ҳудудидаги ҳаво кемаларига, уларнинг капитани ва экипаж аъзоларига ёрдам бериш ҳуқуқига эга, шунингдек:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳаво кемаси бортига чиқиш, капитан ва хоҳлаган экипаж аъзосини сўроқ қилиш, ҳаво кемаси фаолияти, унинг парвози ва юки ҳақида маълумот олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қабул қилувчи давлат маъмурлари ҳуқуқларини камситмаган ҳолда парвоз пайтида содир бўлган ҳар қандай бахтсиз ҳодисаларни текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) командир ва экипаж аъзолари ўртасидаги низоларни бартараф этиш ҳамда ҳаво кемаси бортидаги хавфсизликни таъминлашга доир чораларни кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) кема капитани ва исталган экипаж аъзосига тиббий ёрдам кўрсатиш ёки ўз ватанига қайтаришни таъминлаш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ҳаво кемасига тааллуқли ҳужжатларни қабул қилиш, кўриб чиқиш, тузиш, имзолаш ёки тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) юборувчи давлат топшириғи асосида кемага тааллуқли бошқа муаммоларни ҳал этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Командир ва экипаж аъзолари қабул қилувчи давлатнинг қонун ва қоидаларини бузмаган ҳолда консулхона мансабдор шахси билан бевосита боғланиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Юборувчи давлат байроғи остида парвоз қилувчи ҳаво кемасига қарши мажбурий чоралар қўлланган тақдирда ҳимоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қабул қилувчи давлат судлари ёки бошқа ваколатли органлари юборувчи давлатнинг ҳаво кемасида бирор-бир мажбурий чоралар қўлламоқчи бўлсалар ёки қандайдир текширув ўтказишни топширмоқчи бўлсалар, улар консулхона муассасасини консулхона мансабдор шахси ёки унинг ишончли вакили бу ҳаракатларни амалга ошириш давомида иштирок этиши учун олдиндан огоҳлантирадилар. Агар шошилинч бўлгани туфайли огоҳлантиришнинг имкони бўлмаса, консулхона муассасаси қабул қилувчи давлат ваколатли органлари томонидан амалга оширилган ҳаракатлар тўғрисида, консулхона мансабдор шахсининг илтимосига кўра эса амалга оширилган ҳаракатларнинг натижалари тўғрисида зудлик билан хабардор қилиниши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-банди қоидалари қабул қилувчи давлат ҳудудида унинг ваколатли органлари томонидан (ҳаво кемаси борти чегараларидан ташқарида) ҳаво кемаси командири ёки бирон бир экипаж аъзосига нисбатан амалга оширилган ҳаракатларга ҳам тааллуқли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 1 ва 2-бандлари қоидалари қабул қилувчи давлат ваколатли органлари томонидан божхона, аэропорт маъмурияти, карантин, чегара назорати масалаларида амалга ошириладиган кундалик текширувларга ҳамда парвоз хавфсизлигини таъминлаш ёки теварак-атроф ҳудудини ифлослантиришнинг олдини олишга қаратилган чораларга тааллуқли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агарда қабул қилувчи давлат тинчлиги, хавфсизлиги ва жамоат тартиби бузилмаса, қабул қилувчи давлат ваколатли органлари юборувчи давлат ҳаво кемаси ички ишларига аралашиши мумкин эмас. Ҳаво кемаси командирининг шахсий илтимоси ёки розилиги ёхуд юборувчи давлат консулхона мансабдор шахси розилиги билан амалга ошириладиган ҳаракатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Қабул қилувчи давлат ҳудудида ҳалокатга ёки аварияга учраган ҳаво кемаларига кўрсатиладиган ёрдам
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар юборувчи давлат байроғи остида парвоз қилувчи ҳаво кемаси ҳалокатга ёки аварияга учраса, саёз жойга тушиб қолса, қабул қилувчи давлатнинг ваколатли органлари консулхона муассасасини кема бортидаги одамлар, юк ва бошқа молларни қутқариш борасида кўрилган чоралар ҳақида зудлик билан хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қабул қилувчи давлат ваколатли органлари консулхона муассасаси мансабдор шахсига ҳалокатга ёки аварияга учраган ҳаво кемасига, унинг экипажига ва йўловчиларига ёрдам беришига тўсқинлик қилмайди ва шу мақсадда консулхона мансабдор шахси қабул қилувчи давлат маъмурларига ёрдам сўраб мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қабул қилувчи давлатнинг ваколатли органлари агар юборувчи давлат ҳаво кемаси ҳалокатга ёки аварияга учраса ёхуд ҳаво кемасига қарашли қандайдир нарсалар ё юк ҳудудидан топилса ёки қабул қилувчи давлат аэропортига келтирилса ва бунда командир, эгаси ёхуд суғурта компаниясининг вакили иштирок эта олмаса ё буларни сақлаш ёки тасарруф қилиш чораларини кўра олмаса, консулхона муассасасини зудлик билан огоҳлантирадилар. Бундай шароитда консулхона мансабдор шахси улар номидан зарур чоралар кўриши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Юборувчи давлатнинг ҳалокатга ёки аварияга учраган ҳаво кемаси юки ва мулки учун ҳеч қандай бож тўловлари олинмайди, қабул қилувчи давлатнинг давлатда уларнинг сотилган ёки фойдаланилган ҳоллари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Консулхона мансабдор шахси қабул қилувчи давлатнинг ваколатли идоралари томонидан ҳаво кемасининг ҳалокатга ёки аварияга учраганлиги сабаблари аниқланаётган пайтда қатнашиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Ҳуқуқий ҳужжатларни топшириш, суд топшириқлари ва судлар учун топшириқларни бажариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консулхона мансабдор шахси амалдаги халқаро битимларга мувофиқ ёки бундай битимлар мавжуд бўлмаган тақдирда қабул қилувчи давлатнинг қонунлари ва қоидаларига зид келмайдиган тарзда суд ҳужжатларини ва судга тааллуқли бўлмаган ҳужжатларни топшириш ёки суд топшириғини ёхуд тақдим этувчи давлат судлари учун топшириқни бажариш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Консуллик вазифаларини бажариш учун белгиланган ҳудуд
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консулхона мансабдор шахси консуллик вазифаларини консулхона ўрами доирасида бажариши мумкин. Қабул қилувчи давлатнинг розилиги билан консулхона мансабдор шахси ўз вазифаларини консулхона ўрами ҳудудидан ташқарида ҳам бажариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Қабул қилувчи давлат маъмурлари билан алоқалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консулхона мансабдор шахс ўз консулхона ўрами маҳаллий маъмурларига, дипломатик ваколатхона бўлмаган ҳолда эса, қабул қилувчи давлат қонун-қоидалари ва урф-одатлари рухсат этадиган даражада марказий ваколатли маъмурларига мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
Қабул қилувчи давлат қонунларига юборувчи давлат фуқароларига алоқаси бўлган ўзгаришлар киритилганлиги ҳақида хабар қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилувчи давлат консулхона муассасасига қабул қилувчи давлат қонунчилигига киритилган юборувчи давлат фуқаролари ҳуқуқи ва манфаатига алоқаси бўлиши мумкин бўлган ўзгаришлар ҳақида ҳабар қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV ҚИСМ
УСТУНЛИКЛАР, ИМТИЁЗЛАР ВА ИММУНИТЕТЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда
Консулхона муассасаси ва консулхона муассасаси ходимларига кўмак
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қабул қилувчи давлат консулхона муассасасига ўз вазифаларини бажариши учун барча имкониятларни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қабул қилувчи давлат консулхона муассасаси ходимларига тегишлича эътибор билан қарайди ва ушбу Конвенцияга асосан консулхона вазифаларини бажаришини таъминлаш учун зарур чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда
Консулхона ва турар-жой бинолари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қабул қилувчи давлат юборувчи давлатга ўзининг ҳудудида ўз қонун ва қоидаларига мувофиқ консулхона муассасаси учун зарур бўлган бинолар сотиб олишда кўмаклашади ёки бошқача йўл билан биноларни олишига ёрдам беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қабул қилувчи давлат зарурат бўлса, консулхона муассасасига унинг ходимлари учун қулай турар-жой олишига кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу моддадаги ҳеч нарса қабул қилувчи давлатнинг бинолар конструкцияси ва жойланишини, шунингдек шаҳарни режалаштириш ва туманларга бўлишни тартибга солувчи қонун ва қоидаларига риоя этмагани учун юборувчи давлатни жавобгарликдан озод этади деб шарҳланмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда
Давлат байроғи ва гербидан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулхона муассасаси консулхона муассасаси биносига давлат герби ҳамда юборувчи давлат ва қабул қилувчи давлат тилларида консулхона муассасаси номи ёзилган ёзувни ўрнатиб қўйиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консулхона муассасаси консулхона биноларига, консулхона муассасаси раҳбари қароргоҳига ва расмий вазифаларни бажараётганда транспорт воситаларига давлат байроғини ўрнатиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда
Консулхона бинолари ва консулхона мансабдор шахслари турар жойларининг дахлсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулхона бинолари ва консулхона мансабдор шахсларининг турар жойлари дахлсиздир. Қабул қилувчи давлат маъмурлари органларининг вакиллари консулхона биноларига ва консулхона мансабдор шахсларининг турар жойларига консулхона муассасаси раҳбари ёки қабул қилувчи давлатдаги дипломатик ваколатхона раҳбарининг ёхуд улар томонидан тайинланган шахснинг рухсатисиз кира олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қабул қилувчи давлат консулхона бинолари ва консулхона мансабдор шахсларининг турар жойларини ҳар қандай тажовуз ёки зарар етказишдан муҳофаза қилиш ҳамда консулхона муассасаси тинчлигини ҳар қандай бузиш ёки унинг қадр-қимматини ерга уришнинг олдини олиш бўйича барча зарур чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда
Консулхона биноларини мажбурий олиб қўйишга қарши иммунитет
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консулхона биноси, консулхона муассасасининг барча мулклари, шунингдек унинг ҳаракат воситалари давлат мудофааси ёки жамоат эҳтиёжлари мақсадида мажбурий олиб қўйишнинг ҳар қандай турига қарши иммунитетга эгадир. Биноларни кўрсатилган мақсадлар учун олиб қўйиш зарурати туғилган ҳолда консулхона вазифаларни бажариш учун тўсиқларни йўқотиш бўйича барча зарур чоралар қўлланилади ҳамда юборувчи давлатга зудлик билан тегишли ва самарали товон тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда
Консулхона архивларининг дахлсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консулхона архивлари уларнинг жойлашган жойидан қатъи назар, ҳамиша дахлсиздир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда
Ҳаракат эркинлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кириш тақиқланган ҳудудлар ҳақидаги қонун ва қоидаларга зид бўлмагани учун ёки кириш давлат хавфсизлиги нуқтаи назаридан тартибга солингани учун қабул қилувчи давлат консулхона муассасасининг барча ходимларига унинг ҳудудида ҳаракатланиш ёки саёҳат қилиш эркинлигини таъминлаши зарур. Бунда барча ҳолларда қабул қилувчи давлат консулхона мансабдор шахсининг ўз хизмат вазифаларини бажариши учун имконият яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда
Алоқа эркинлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қабул қилувчи давлат консулхона муассасасининг барча расмий мақсадлар учун алоқалар эркинлигига рухсат этади ва ҳимоя қилади. Консулхона муассасаси юборувчи давлат ҳукумати, дипломатик ваколатхоналари ва бошқа консулхона муассасалари билан алоқа қилишда барча мос келадиган воситалардан, жумладан: дипломатик ва консулхона курьерларидан, кодланган ва шифрланган депешалардан, дипломатик ва консулхона вализаларидан фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консулхона муассасасининг расмий хат-хабарлари дахлсиздир. Консулхона вализаси очилиши ҳам, ушланиши ҳам мумкин эмас. У ўз характерини кўрсатувчи кўзга ташланадиган ташқи белгиларга эга бўлиши керак ва фақатгина расмий хат-хабар, расмий ҳужжатлар ёки расмий фойдаланиш учун мўлжалланган ашёлардан иборат бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консулхона курьери юборувчи давлатнинг қабул қилувчи давлатда доимий яшамайдиган фуқароси бўлиши керак. У қабул қилувчи давлатда дипломатик курьер эга бўлган устунликдан, имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Юборувчи давлат ёки консулхона муассасаси консулхона курьерини ad hос тарзида тайинлаши мумкин. Бундай ҳолларда ушбу модданинг 3-банди қўлланилади, бироқ бундай курьернинг иммунитетлари унга топширилган консулхона вализасини манзилга етказиб топшириши билан тугайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Консулхона вализаси юборувчи давлат ҳаво кемаси командирига ишониб топширилиши мумкин. У вализани ташкил этган жойларнинг сони кўрсатилган расмий ҳужжатга эга бўлиши керак, аммо у консулхона курьери бўлиб ҳисобланмайди. Консулхона муассасаси ходимлари кема капитани ёки ҳаво кемаси командирига консулхона вализасини бемалол ва бевосита топшириши ва улардан консулхона вализасини қабул қилиб олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-модда
Консулхона йиғимлари ва божлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулхона муассасаси қабул қилувчи давлат ҳудудида консулхона ҳаракатлари учун юборувчи давлат қонун ва қоидаларига асосан йиғимлар ва божлар ундириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида келтирилган йиғимлар ва божлар қабул қилувчи қабул қилувчи давлатда барча йиғим, бож ва солиқлардан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-модда
Консулхона мансабдор шахсларининг дахлсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консулхона мансабдор шахслари шахсий дахлсизликдан фойдаланадилар ва уларни ушлаш ҳамда ҳибсга олиш мумкин эмас. Қабул қилувчи давлат уларнинг эркинлиги ва қадр-қимматига тажовуз қилинишига қарши зарур чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-модда
Юрисдикциядан иммунитет
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулхонанинг мансабдор шахслари Дипломатик алоқалар тўғрисида 1961 йил 18 апрелда имзоланган Вена конвенциясида кўрсатилган қоидаларга мувофиқ дипломатик агент каби барча дипломатик имтиёз ва иммунитетлардан тўлалигича фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консулхона хизматчилари қабул қилувчи давлатда хизмат бурчини бажараётгандаги ҳаракатларига нисбатан юрисдикцияга эга эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 2-бандида кўрсатилганлар қуйидаги фуқаролик даъволарига нисбатан қўлланилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) консулхона хизматчиси томонидан юборувчи давлат агенти сифатида бевосита ёки билвосита мажбурият олмасдан тузилган шартномалардан келиб чиққан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) учинчи томоннинг қабул қилувчи давлатда йўл транспорти ва самолётга алоқадор бахтсиз ҳодиса туфайли етказилган зарар учун.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35-модда
Гувоҳлик кўрсатмаларини бериш мажбурияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулхона мансабдор шахси гувоҳлик кўрсатмалари беришга мажбур эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консулхона хизматчилари ва хизмат кўрсатувчи ходимлар қабул қилувчи давлатда суд ёки маъмурий ишлар юргизилаётганда гувоҳлик кўрсатмаларини бериш учун чақирилиши мумкин. Ушбу модданинг 3-бандида келтирилган ҳолатлардан бошқа ҳолларда улар гувоҳлик беришдан бош тортишлари мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консулхона хизматчилари ва хизмат кўрсатувчи ходимлар ўзларининг вазифаларига оид масалалар бўйича кўрсатма беришга ёки уларнинг вазифаларига оид ҳужжат ва хат-хабарларини кўрсатишга мажбур эмас. Консулхона муассасаси раҳбарининг розилиги билан улар юборувчи давлат қонунлари бўйича эксперт сифатида гувоҳлик кўрсатмаларини бериш ҳуқуқига эга, аммо улар эксперт сифатида гувоҳлик кўрсатмаларини бермаслик ҳуқуқига ҳам эга. Гувоҳлик кўрсатмаларини беришдан бош тортган ҳолларида уларга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қабул қилувчи давлатнинг ваколатли маъмурларига бирон-бир консулхона хизматчиси ёки хизмат кўрсатувчи ходимнинг кўрсатмаси керак бўлса, улар бу шахснинг хизмат мажбуриятларини бажаришига халақит бермасликлари керак. Бу маъмурлар ўша шахснинг кўрсатмаларини имконият бўлганида унинг яшаш жойида, консулхона муассасаси биносида эшитишлари ёки ундан ёзма равишда кўрсатмаларни қабул қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36-модда
Мажбурийликдан озод этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консулхона муассасаси ходимлари қабул қилувчи давлатда барча шахсий, жамоат мажбуриятларидан ва ҳарбий мажбурийликдан, шунингдек қабул қилувчи давлат қонун ва қоидаларида кўрсатилган чет эл фуқароларининг рўйхатдан ўтиши ва яшаши учун рухсат олинишига оид ҳар хил талабларни бажаришдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37-модда
Солиқ ва йиғимлардан озод қилиниши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қабул қилувчи давлат қуйидагиларни солиқ ва йиғимлардан озод қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) юборувчи давлат ижарага олган ёки эгалик қилган, юборувчи давлат ёки унинг вакили номидан олинган консулхона бинолари ва консулхона муассасаси ходимларининг турар жойлари, шунингдек бунга тегишли шартнома ва актлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) консулхона муассасаси томонидан расмий мақсадлар учун қонуний олинган кўчар мулк ва транспорт воситалари, шунингдек уларни сотиб олиш, эгалик қилиш ва қараш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модда 1-бандининг қоидалари қуйидагиларга нисбатан қўлланилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) махсус хизматлар учун тўлов сифатида олинадиган солиқ ва йиғимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) юборувчи давлат ёки унинг вакили билан шартнома тузган шахсдан қабул қилувчи давлат қонун ва қоидаларига мувофиқ олинадиган солиқ ва божлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38-модда
Консулхона муассасаси ходимларининг солиқлардан озод қилиниши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулхона муассасаси ходимлари, шунингдек улар билан бирга яшовчи оила аъзолари барча шахсий ва мулкий, давлат, туман ва муниципал солиқ ва божлардан озод этилади, бундан қуйидагилар мустасно:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) товар ва хизмат баҳосига киритиладиган билвосита солиқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 37-моддада кўрсатилганлар истисно ҳолда қабул қилувчи давлат ҳудудидаги шахсий кўчмас мулкка солинадиган солиқ ва божлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 42-модданинг 2-бандида кўрсатилганлар истисно ҳолда мерос мулкига солинадиган солиқлар, меросга солинадиган божлар, мулкнинг ўтиши билан боғлиқ солиқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) қабул қилувчи давлатда манбага эга бўлган сармоялардан олинадиган даромадларни ўз ичига олган хусусий даромадларга солинадиган солиқ ва божлар, шунингдек қабул қилувчи давлатдаги тижорат ёки молиявий корхоналардаги сарфланган маблағга солинадиган солиқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 37-моддада кўрсатилган ҳолатлар истисно ҳолда аниқ хизмат турлари учун олинадиган солиқ ва божлар, рўйхатга олиш, суд ва реестрлар божлари, ипотека ва герб йиғимлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консулхона муассасаси ходимларининг консулхона муассасасида бажарган вазифалари учун оладиган иш ҳақи солиқлар, божлар ва йиғимлардан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қабул қилувчи давлатда иш ҳақи даромад солиғидан озод қилинмаган шахсларни ёллаган консулхона муассасаси ходимлари даромад солиғи солинишини белгилаган қонун ва қоидалардаги мажбуриятларни бажарадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39-модда
Божхона кўриги ва божларидан озод қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қабул қилувчи давлат ўз қонун ва қоидаларига асосан сақлаш, ташиш ҳамда шунга ўхшаш хизматлардан ташқари қуйидагиларни бож тўловларидан озод қилиб олиб кириш ва олиб чиқишга рухсат беради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) консулхона муассасасидан расмий фойдаланиш учун мўлжалланган буюмларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) консулхона мансабдор шахсининг шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган буюмларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) консулхона хизматчилари ва консулхона муассасаси хизмат кўрсатувчи ходимлари биринчи марта келаётганда олиб келаётган буюмларини, шу жумладан, маиший буюмларини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-банди б) ва в) кичик бандларида кўрсатилган буюмлар тегишли шахсларнинг шахсий фойдаланиши учун зарур бўлган миқдордан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консулхона мансабдор шахсининг шахсий юки божхона кўригидан озод этилади. Бу юк қабул қилувчи давлат ваколатли органлари томонидан шу модданинг 1-банди б) кичик бандида кўрсатилган буюмлардан ташқари нарсалар деб ёки олиб келиш ва олиб чиқиш қабул қилувчи давлат қонунларида ёхуд карантин қоидаларида тақиқланган нарсалар бор деб ҳисоблашга жиддий асослар мавжуд бўлганида кўздан кечирилиши мумкин. Бу ҳолда кўздан кечириш консулхона мансабдор шахси ёки унинг вакили иштирокида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40-модда
Оила аъзоларининг имтиёз ва иммунитетлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулхона муассасаси ходимларининг оила аъзолари консулхона муассасасининг тегишли ходими фойдаланадиган имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-банди қоидалари қабул қилувчи давлатнинг фуқароси бўлган ёки ушбу давлатда доимий яшайдиган ёхуд қабул қилувчи давлатда даромад олиш мақсадида тижорат ёки касб фаолияти билан шуғулланадиган оила аъзоларига қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-модда
Имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланмайдиган шахслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қабул қилувчи давлат фуқароси бўлган ёки шу давлатда доимий яшайдиган консулхона хизматчиси ва консулхона муассасаси хизмат кўрсатувчи ходимлари 35-модданинг 3-бандида кўрсатилган ҳоллардан бошқа ҳолларда ушбу Конвенцияда кўрсатилган имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган шахсларнинг оила аъзолари ушбу Конвенцияда кўрсатилган имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қабул қилувчи давлат ушбу модданинг 1 ва 2-бандларида кўрсатилган шахсларга нисбатан консулхона муассасаси фаолиятига тўсқинлик вужудга келтирмаслик шаклида юрисдикцияни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42-модда
Консулхона муассасаси ходими ва унинг оила аъзосининг мерос мулки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агарда консулхона муассасаси ходими ёки унинг оила аъзоси вафот этган ҳолда қабул қилувчи давлат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) вафот этган шахснинг қабул қилувчи давлатда сотиб олган, у ўлган вақтда уларнинг олиб кетилиши ман қилинган буюмлардан ташқари, кўчар мулкини олиб кетишга рухсат беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) вафот этган шахснинг кўчар мулки меросхўрини божлардан ва меросга солинадиган барча солиқлардан озод қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43-модда
Консуллик имтиёз ва иммунитетларининг бошланиши ва тугатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консулхона муассасасининг ҳар бир ходими ушбу Конвенцияда кўрсатилган имтиёз ва иммунитетлардан қабул қилувчи давлат ҳудудига кириб, ўз хизмат жойига кетаётган вақтдан бошлаб ёки у шу давлат ҳудудида бўлса, консулхона муассасасида ўз вазифасини бажаришга киришган пайтдан бошлаб фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консулхона муассасаси ходимининг у билан бирга яшайдиган оила аъзолари ушбу Конвенцияда кўрсатилган имтиёз ва иммунитетлардан қабул қилувчи давлат ҳудудига кириб келган ёки оила аъзоси бўлган пайтдан бошлаб фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консулхона муассасаси ходими вазифаси тугаса, у ва у билан бирга яшовчи оила аъзоларининг имтиёз ва иммунитетлари қабул қилувчи давлатдан чиққан пайтида ёки чиқиши учун оқилона муддат ўтиши билан тугайди. Консулхона муассасаси ходими оила аъзоларининг имтиёз ва иммунитетлари унинг оила аъзолигидан чиққан вақтдан бошлаб тугайди. Бироқ, агар ушбу шахслар оқилона муддат ичида қабул қилувчи давлатдан чиқиб кетмоқчи бўлса, у ҳолда уларнинг имтиёз ва иммунитетлари жўнаб кетгунларига қадар сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Консулхона муассасаси ходими вафот этса, у билан бирга яшаган оила аъзолари берилган имтиёз ва иммунитетлардан қабул қилувчи давлатдан чиқиб кетгунга қадар ёки қабул қилувчи давлатдан чиқиб кетиш учун оқилона муддат ўтгунга қадар фойдаланишда давом этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44-модда
Имтиёз ва иммунитетлардан воз кечилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Юборувчи давлат ушбу Конвенцияда кўрсатилган қоидаларга мувофиқ консулхона муассасаси ходимлари фойдаланадиган ҳар қандай имтиёз ва иммунитетлардан воз кечиши мумкин. Барча ҳолларда бундай воз кечиш аниқ ифодаланган бўлиши ва бу тўғрида қабул қилувчи давлатга ёзма равишда билдирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар қандай шахс томонидан ушбу Конвенцияга мувофиқ юрисдикцияга қарши иммунитетдан фойдаланиши мумкин бўлган ҳолларда даъво қўзғатилиши, агар асосий даъво билан боғлиқ қарши даъво мавжуд бўлса, бундай шахсни юрисдикцияга қарши иммунитети борлигини далил қилиб келтириш ҳуқуқидан маҳрум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маъмурий ёки фуқаролик ишларига нисбатан юрисдикцияга қарши иммунитетдан воз кечиш суд қарорларининг ижроси бўйича иммунитетдан воз кечишни англатмайди. Бунга нисбатан ёзма равишда алоҳида воз кечиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45-модда
Дипломатик ваколатхоналар томонидан консуллик вазифаларининг бажарилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенция қоидалари дипломатик ваколатхоналар томонидан консулхона вазифалари бажарилган ҳолларда татбиқ қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консулхона вазифаларини бажариш топширилган дипломатик ваколатхона ходимларининг фамилиялари дипломатик ваколатхона жойлашган давлат Ташқи ишлар вазирлигига ёки шу вазирлик томонидан кўрсатилган органга хабар қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консулхона вазифаларини бажаришда дипломатик ваколатхоналар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) консулхона ўрами маҳаллий маъмурларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тегишли халқаро битимларга ёки дипломатик ваколатхона жойлашган давлатнинг қонун-қоидаларига ва анъаналарига зид бўлмаса, шу давлат марказий маъмурларига мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг 2-бандида кўрсатилган дипломатик ваколатхона ходимларининг имтиёз ва иммунитетлари дипломатик алоқаларга оид халқаро ҳуқуқ меъёрларига биноан тартибга солинаверади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V ҚИСМ
ҚАБУЛ ҚИЛУВЧИ ДАВЛАТНИНГ ҚОНУН-ҚОИДАЛАРИНИ ҲУРМАТ ҚИЛИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенцияда кўрсатилган имтиёз ва иммунитетларга зиён етмагани ҳолда ушбу имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланувчи шахслар қабул қилувчи давлат қонун-қоидаларини, жумладан йўл-транспорт қоидаларини ҳурмат қилишга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консулхона биноларидан консуллик вазифаларини бажаришга тўғри келмайдиган мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консулхона муассасаси, консулхона муассасаси ходимлари ва уларнинг оила аъзолари қабул қилувчи давлатнинг транспорт воситаларини суғурта қилиш борасидаги қонун-қоидаларини ҳурмат қилишга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Юборувчи давлат консулхона муассасаси ходимлари қабул қилувчи давлатда тижорат ва касбий фаолиятни амалга оширолмайдилар, расмий вазифаларни бажариш билан боғлиқ ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI ҚИСМ
ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонларнинг ўзаро келишувига кўра ушбу Конвенцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48-модда
Ратификация, кучга кириш, денонсация
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенция ратификация қилиниши лозим ва ратификация ёрлиқлари алмашинганидан сўнг ўттиз кун ўтгач, кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Конвенция белгиланмаган муддатга тузилади ва Аҳдлашувчи Томонлардан бири иккинчи Аҳдлашувчи Томонга ушбу Конвенцияни денонсация қилиш ҳақидаги ўз қарорини ёзма равишда дипломатик йўллар билан хабар қилган кундан бошлаб 6 ой ўтгунга қадар амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бишкек шаҳрида, 2000 йил 27 сентябрда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, қирғиз ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенция қоидаларини талқин қилишда тафовут юз берса, Аҳдлашувчи Томонлар рус тилидаги матнга амал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)