Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг
Қарори
Қандим кон гуруҳи участкаси, Хаузак ва Шоди участкалари, шунингдек, Қўнғирот участкаларига оид маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги 2004 йил 16 июндаги Битим доирасида ва Ўзбекистон Республикаси Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конлар бўйича 2007 йил 23 январдаги маҳсулот тақсимотига оид Битим доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 11 сентябрда 2097-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 13 августдаги 332-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2097-3, 15.08.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 7-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 июлдаги 199-сон «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2010 йил 5 апрелдаги 01-02/12-32, ЭГ-01/10-240, 92, 06-282-сон қарори (рўйхат рақами 2097, 2010 йил 19 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 16-сон, 126-модда) билан тасдиқланган Қандим кон гуруҳи участкаси, Хаузак ва Шоди участкалари, шунингдек, Қўнғирот участкаларига оид маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги 2004 йил 16 июндаги Битим доирасида ва Ўзбекистон Республикаси Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конлар бўйича 2007 йил 23 январдаги маҳсулот тақсимотига оид Битим доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 29 август,
01-02/12-27-сон
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Э. ҒАНИЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 29 август,
2015/10-7-сон
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
Тошкент ш.,
2015 йил 29 август,
100-сон
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори А. ҚУРБОНОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 29 август,
к-5-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2015 йил 29 августдаги 01-02/12-27, 2015/10-7, 100, к-5-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Қандим кон гуруҳи участкаси, Хаузак ва Шоди участкалари, шунингдек, Қўнғирот участкаларига оид маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги 2004 йил 16 июндаги Битим доирасида ва Ўзбекистон Республикаси Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конлар бўйича 2007 йил 23 январдаги маҳсулот тақсимотига оид Битим доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2. Товарларни етказиб бериш (олиб кириш) шартномалари (контрактлари) экспорт мамлакатники каби импорт мамлакатнинг ҳам ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича кодига шартли ҳаволага эга бўлиши мумкин.
Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича якуний код келиб тушган товарни божхона расмийлаштирувини амалга ошириш пайтида аниқланиши лозим.
Бунда, агар ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича товарларнинг коди дастлабки олтита белги даражасида ўзгармаса шартномаларга ўзгартириш киритилмаган ҳолда божхона расмийлаштируви амалга оширилади.».
2. 6-банднинг биринчи хатбошисидан «ваколатли банкида ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
3. 19-банддаги «Ўзбекистон Республикаси чегараси — DAF (Инкотермс-2000 кейинги ўзгартишлар билан)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси чегараси — DAР (Инкотермс-2010 кейинги ўзгартишлар билан)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқаруви ва Оператор билан келишилган.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
2015 йил 29 август
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
2015 йил 29 август
МЧЖ «ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани» бош директори С. ГУРЖИЙ
2015 йил 29 август
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 36-сон, 484-модда)