1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.05.00 Ҳуқуқ ва эркинликнинг кафолати ва ҳимояси. Омбудсман]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятлари . Омбудсман. Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2012 йилдаги фаолияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2013 йил 13 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2012 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида»ги 609-II-сонли қарори маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2012 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раиси И. СОБИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 28 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-373-II-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2012 йилдаги фаолияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲИСОБОТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрдаги қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов томонидан тақдим этилган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» номли дастурий маъруза мамлакатимизни жамият ҳаётининг барча жабҳаларини янада демократлаштириш ва либераллаштириш йўлидан ривожлантиришнинг янги босқичини бошлаб берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган давр мобайнида мамлакатимизда ҳокимият тармоқларининг бўлинишидан иборат конституциявий принципни ҳаётга татбиқ этиш, ҳокимиятлар ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатининг самарали тизимини шакллантириш, марказда ва жойларда қонун чиқарувчи ва вакиллик ҳокимиятининг ваколатлари ҳамда назорат қилиш вазифалари ролини кучайтириш, сайловга оид қонун ҳужжатларини ва бозор иқтисодиётининг қонунчилик базасини такомиллаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ва либераллаштириш, суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш, суд қарорларининг ижро этилиши тизимини такомиллаштириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг самарали фаолиятини таъминлаш соҳасида бир қатор муҳим норматив ҳужжатлар қабул қилинди ва чора-тадбирлар кўрилди, бундан мақсад бутун суд-ҳуқуқ тизимини мунтазам равишда ва изчил демократлаштиришдан иборат эди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Президент И. Каримов ташаббуси билан 2012 йил Мустаҳкам оила йили деб эълон қилинди, оила институтини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга, унинг ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутувчи тегишли Давлат дастури қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг таъсирчан механизмларини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар фаолиятини такомиллаштириш, фуқаролик жамияти институтларининг ижтимоий фаоллигини кучайтириш, фуқароларнинг долзарб ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал қилишда бу институтларнинг роли ва аҳамиятини кучайтириш борасида изчил ҳамда тизимли чора-тадбирлар кўрилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2012 йилдаги фаолиятида қуйидагилар устувор йўналиш бўлди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари томонидан инсон ва фуқаро ҳуқуқ ҳамда эркинликларига риоя этилиши устидан парламент назоратини чуқурлаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш билан боғлиқ инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштиришга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-маърифий фаолиятни олиб бориш йўли билан инсон ҳуқуқлари соҳасида фуқароларнинг ижтимоий онгини оширишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимияти органлари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг инсон ва фуқаро ҳуқуқ ҳамда эркинликларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиришга кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш йўли билан фуқаролик жамияти институтларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилишининг янги йўлларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасини бажариш мақсадида тайёрланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг 2012 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботда Омбудсманнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга кўмаклашиш, инсон ҳуқуқлари мониторингини ўтказиш, фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича фаолияти ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг жойлардаги вакиллари фаолияти, Омбудсманнинг давлат органлари ва нодавлат ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги маслаҳат-кенгашув органлари ишида, ахборот-маърифий фаолиятда ва халқаро ҳамкорликда иштирок этиши тўғрисидаги ахборотлар жамланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг 2012 йилдаги ҳисоботи, авваламбор, фуқароларнинг мурожаатларида кўрсатилган фактларни таҳлил қилишга ва ушбу мурожаатларни кўриб чиқиш якунлари бўйича хулосаларга; фуқароларни шахсан қабул қилиш вақтида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил ҳамда унинг Котибияти ходимлари томонидан олинган маълумотларга; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузуридаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича Комиссия аъзоларининг материаллари ва ахборотларига; фуқароларнинг мурожаатларида келтирилган фактлар юзасидан ўз шахсий суриштирув материалларига; шунингдек Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил институти томонидан ўтказилган ижтимоий сўровлар натижаларига; конференциялар ва семинарларнинг таҳлилий материалларига асосланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятидаги инсон ҳуқуқларининг таъминланишига доир вазият тўғрисида ушбу ҳисоботда келтирилган материаллар Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида баён этилган мамлакатимизни демократлаштириш ва модернизациялашга оид мақсад ҳамда вазифаларни амалга оширишда тегишли органлар томонидан фойдаланилишига ишонч билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга кўмаклашишга доир фаолият
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, мамлакатимизни янада модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш шароитида миллий қонунчиликни ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштиришга, шунингдек мансабдор шахслар ва аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтиришга устувор аҳамият берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» номли дастурий ҳужжатида илгари сурилган мамлакатимизни ривожлантириш стратегияси давлатимиз ва жамиятимизни тадрижий ривожлантиришда янги босқич бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти барпо этишни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш миллий қонунчилигимизда ўз аксини топди. Мамлакатимизда мазкур дастурий ҳужжатнинг истиқболни белгиловчи қоидаларини қонун йўли билан мустаҳкамлаш борасида кенг кўламда машшақатли иш олиб борилмоқда ва ушбу қоидаларнинг кўпи қабул қилинган ҳамда кучга кирган ҳуқуқий ҳужжатларда ҳам ўз аксини топди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатиб ўтилган қонун ҳужжатлари ўз моҳиятига кўра ижтимоий-сиёсий ҳаётимизнинг барча жабҳаларида инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ҳамда эркинликлари ҳимоя қилиниши ва амалга оширилишининг самарали ҳуқуқий механизмини таъминлашга қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, инсон ва фуқаронинг конституциявий ҳуқуқ ҳамда эркинликларига самарали риоя этилиши ва ҳимоя қилинишини таъминлаш учун қабул қилинган қонунларни кундалик ҳаётга татбиқ этиш масаласи ҳар доим долзарб бўлиб келган. Қонун жамиятни бошқаришнинг универсал воситаси, барча давлат органлари фаолиятининг, ҳар бир фуқаро хулқ-атворининг нормасига айланмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунларнинг амалдаги самарадорлигини ва қонун ҳужжатларининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро андозаларга мувофиқлигини баҳолаш, ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги муаммоларни аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига Ўзбекистон Республикаси Конституциясида эълон қилинган ҳуқуқ ҳамда эркинликларни таъминловчи қонун ҳужжатларини парламент тартиб-таомилларидан фойдаланиш йўли билан такомиллаштиришга кўмаклашиш имкониятини яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчиликни такомиллаштириш бўйича фаолият самарадорлиги қонунлар ва қонун лойиҳаларини ҳар томонлама пухта ҳуқуқий экспертизадан ўтказишга боғлиқ бўлиб, хусусан, шу муносабат билан ҳуқуқий ҳимоя экспертизаси, айниқса, муҳимдир. Чунки бундай экспертиза норматив-ҳуқуқий ҳужжат тўлақонли бўлишининг муҳим омилини – унинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилганлигини ҳисобга олиш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар мурожаатларини, мониторинг тадқиқотларини ўрганиш ва таҳлил қилиш Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилга қонунларнинг амал қилиши самарадорлигини баҳолаш, инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишини тадқиқ қилиш ва уларнинг сабабларини ўрганиш, қонун ҳужжатларидаги бўшлиқларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар тақдим этиш, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳолатни яхшилашга қаратилган қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни қонунчилик ташаббуси субъектлари орқали парламент муҳокамасига киритиш, қонун ҳужжатларида аниқланган такомиллаштирилиши лозим бўлган ҳолатлар юзасидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектларига мурожаат қилиш; Вакилнинг ҳисоботларида қонун ҳужжатларининг мукаммал бўлмаган жиҳатлари тўғрисида ахборот, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро шартномаларни ратификация қилиш ҳақида таклифлар тақдим этиш, шунингдек инсон ҳуқуқлари соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, халқаро ҳуқуқ нормаларига, Ўзбекистон Республикаси риоя этишни ўз зиммасига олган мажбуриятларга мувофиқлиги юзасидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу ваколатларни амалга ошириш мақсадида Омбудсман Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати, парламент палаталарининг қўмиталари, сиёсий партияларнинг қуйи палатадаги фракциялари ҳамда депутатлар бирлашмалари билан ўзаро яқиндан ҳамкорликни амалга оширган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг мамлакатимиз қонун чиқарувчи органи билан ўзаро ҳамкорлиги қуйидаги асосий йўналишлар бўйича амалга оширилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ялпи мажлисларида, парламент эшитувларида, палаталар Кенгашлари ва қўмиталарининг йиғилишларида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
парламент қўмиталари, ҳукумат ва бошқа қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари томонидан тақдим этилган қонун лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизасини амалга ошириш ҳамда қонун лойиҳаларини такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун лойиҳаларини тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳлар фаолиятида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
парламент қўмиталарининг назорат-таҳлил фаолиятида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БМТ шартномавий қўмиталарининг тавсияларини бажариш ҳамда миллий қонунчиликни инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро андозаларга мувофиқлаштиришга доир миллий ҳаракат режасини тайёрлаш ва уни амалга оширишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқлари бўйича қонун ҳужжатларига риоя этилишини мониторинг қилиш якунлари юзасидан ахборот тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини такомиллаштириш масалаларига бағишланган қўшма конференциялар, семинарлар ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун лойиҳаларини навбатдаги муҳокамага тайёрлаш ва қабул қилиш босқичларида инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш Омбудсманнинг давлат ҳокимияти қонун чиқарувчи олий органи билан ўзаро ҳамкорлигининг муҳим омилидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Омбудсман томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар ва идоралар, шунингдек фуқаролик жамияти институтлари томонидан ишлаб чиқилган 20 дан ортиқ қонун лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун лойиҳалари юзасидан қонун ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ҳамда умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ принциплари ва нормаларига мувофиқлаштиришга, қонунлар ўртасидаги зиддиятларни бартараф этишга, қонун ҳужжатларидаги мавжуд камчиликлар ўрнини тўлдиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга доир таклифлар тақдим этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили томонидан қуйидаги қонун лойиҳалари юзасидан таклифлар берилди: «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги, «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги, «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги, «Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Парламент назорати тўғрисида»ги, «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги, «Рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Хусусий банк ва молия институтлари ҳамда улар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги, «Микромолиялаш соҳасининг янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 356-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасида жамоатчилик назорати тўғрисида»ги қонунлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил давлат бошқаруви органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва айрим нодавлат ташкилотлар томонидан юборилган қонун лойиҳалари ҳамда норматив хусусиятдаги бошқа ҳужжатлар бўйича таклифларни ўрганиш ва тақдим этишга доир ишларни давом эттирди. Ушбу йўналишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда амалга оширилган ишлар, айниқса, самарали бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш доирасида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Инсон ҳуқуқлари соҳасида миллий ҳаракат дастури лойиҳасини янада такомиллаштириш борасидаги ишларда фаол қатнашди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг концепциясини ривожлантира бориб, Инсон ҳуқуқлари соҳасида миллий ҳаракат дастури лойиҳаси инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш тизимини янада ривожлантиришни, қонунчилик базасини такомиллаштиришни, аҳолининг турли гуруҳлари ҳуқуқларини янада самарали таъминлашга доир аниқ чора-тадбирларни назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳани ишлаб чиқиш жараёнида Омбудсман томонидан инсон ҳуқуқларига доир халқаро андозаларни миллий қонун ҳужжатларига ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига имплементация қилиш, инсоннинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларини амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш, шунингдек давлат органларининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини ривожлантириш, мониторинг қилишнинг самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмларини яратиш масалалари юзасидан таклифлар киритилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари соҳасида миллий ҳаракат дастурининг қабул қилиниши инсон ҳуқуқларини таъминлаш жараёни сифат жиҳатдан янги босқичга ўтишига, давлат ва фуқаролик жамияти ўртасидаги шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш миллий тизимини халқаро ҳуқуқ тизимлари билан мувофиқлаштиришга, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари самарали ҳимоя қилинишини кучайтиришга, инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантиришга хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман ҳамда унинг вакилларининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати мажлисларида, парламент эшитувларида, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига тааллуқли қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш вақтида қўмиталар ва ишчи гуруҳларнинг фаолиятида иштирок этиши 2012 йилда Омбудсманнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришдаги иштирокининг фаол шакли бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Омбудсманнинг Қонунчилик палатаси ва Сенат қўмиталари билан ҳамкорлиги инсон ҳуқуқларининг турли жиҳатларига тааллуқли қонунларни фақат экспертизадан ўтказишдагина эмас, балки инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши мониторинги якунлари бўйича ахборот алмашишда, биргаликдаги учрашувлар, семинарлар, тренинглар, давра суҳбатларини ташкил этиш ва ўтказишда, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги тадбирларда иштирок этишда ҳам ўз аксини топди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришда қатъий ўз ваколатлари доирасида иштирок этди. Афсуски, мазкур ваколатлар доираси ниҳоятда тор бўлиб, унга қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи кирмайди. Бунинг устига, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг Олий Мажлис палаталарининг қўмиталарида қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва муҳокама қилиш тартиб-таомилларида иштирок этиши парламент палаталарининг регламентларида тартибга солинмаган. Уларда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилга қонун лойиҳалари юзасидан расман хулосалар киритиш имконини берувчи қоидаларнинг йўқлиги Омбудсманнинг қонун ҳужжатларини такомиллаштиришда самарали иштирок этиш имкониятини чеклаб қўяди. Омбудсман қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича ўз таклифларини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида санаб ўтилган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектларига кўриб чиқиш учун юбориш ҳуқуқига эга. Улар эса Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг таклифларини қабул қилишлари ёки рад этишлари мумкин. Бундай ноқулай тартиб Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг ўз ҳамкорлари билан ёзишмалари миқдорини сезиларли даражада кўпайтиради ва қонун ижодкорлиги жараёнининг самарадорлигини оширмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент Омбудсмани ҳамда унинг жойлардаги вакилларининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг амнистия тўғрисидаги актларини амалга оширишда иштирок этиши Сенат билан Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил ўртасидаги ҳамкорликда алоҳида ўрин тутади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2012 йил 5 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қарорининг қўлланиш тартиби ҳақида»ги 342-II-сонли қарорига мувофиқ ошкоралик ва очиқликни таъминлаш, амнистия актини қўлланиш вақтида ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик мақсадида амнистия актининг қўлланилиши тартиб-таомили давомида кенг жамоатчилик назоратини амалга ошириш зарурати назарда тутилмоқда. Чунончи, мазкур амнистия актини амалга ошириш мақсадида мамлакатимиз минтақалари даражасида ҳудудий комиссиялар, шунингдек жамоатчилик назоратини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этилган. Бу ишчи гуруҳлар таркибига Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг минтақавий вакиллари ҳам киритилган. Таркибида сенаторлар, маҳаллий Кенгашлар вакиллари бўлган ишчи гуруҳлар фаолиятида иштирок этаётган Омбудсманнинг минтақавий вакиллари жиноий жазоларни ижро этиш муассасаларида бўлиб, маҳкумлар билан суҳбатлар ўтказишди, уларнинг шахсий ишлари билан батафсил танишиб чиқдилар ва материалларнинг амнистия актини қўллаш бўйича судларда кўриб чиқилишида иштирок этдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ, Омбудсман инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги халқаро шартномаларнинг бажарилишига доир Ўзбекистон Республикасининг миллий маърузаларини тайёрлашда иштирок этади. Чунончи, 2012 йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан Универсал даврий кўриб чиқишни амалга ошириш доирасида Ўзбекистоннинг Иккинчи миллий маърузасини тайёрлаш учун материаллар тақдим этилди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг сўровига биноан Омбудсман «Бола ҳуқуқлари тўғрисида»ги конвенцияга доир Факультатив баённомани бажариш бўйича Ўзбекистоннинг Бошланғич маърузаси кўриб чиқилиши муносабати билан қўшимча ва янгиланган ахборотга тааллуқли Саволнома учун ахборот тақдим этди. Бундан ташқари, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил БМТнинг Ирқий камситишга оид конвенцияси қоидаларининг бажарилишига доир саккизинчи, тўққизинчи даврий маърузани тайёрлашда иштирок этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқларининг амалга оширилиши ва ҳимоясини таъминлашнинг самарали механизмини яратиш мақсадида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан суд органлари билан ўзаро яқин ҳамкорлик ўрнатилган. 2012 йилда Омбудсманнинг Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан ҳамкорлиги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорларининг лойиҳаларини кўриб чиқиш вақтида унинг мажлисларида иштирок этиш орқали давом эттирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Фуқаролик ишлари бўйича судларнинг ажримлари тўғрисида»ги, «Жиноят ишлари бўйича ашёвий далилларга оид қонун ҳужжатлари қўлланишининг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумларининг Қўшма қарори лойиҳаси юзасидан таклифлар тақдим этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг инсон ҳуқуқларига доир қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга кўмаклашиш ҳамда ушбу ҳужжатларни халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқлаштириш бўйича фаолиятини таҳлил қилиш шундан далолат берадики, мазкур фаолият қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда самарали амалга оширилмоғи лозим. Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил фуқаролар, ноҳукумат ташкилотлар билан бевосита иш олиб бориб, фуқароларнинг мурожаатлари ва шикоятларини, инсон ҳуқуқларининг турли тоифаларига риоя этилиши бўйича ўтказилган мониторинг тадқиқотларини таҳлил қилиш асосида, кенг жамоатчилик манфаатларини ҳимоя қилган ҳолда, улар юзасидан тегишли тавсиялар тақдим этиш орқали, қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти натижалари истиқболини белгилашга кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шундай қилиб, қонунларнинг амалдаги самарадорлиги ва қонун ҳужжатларининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро андозаларга мувофиқлиги юзасидан мониторинг тадқиқотларини ўтказиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги муаммоларни аниқлаш Омбудсманга парламент тартиб-таомилларидан фойдаланиш йўли билан фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида эълон қилинган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминловчи қонунларни такомиллаштиришга кўмаклашиш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши мониторинги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилиши ва ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича мониторинг текширувларини ўтказиш Омбудсман фаолиятининг стратегик йўналишларидан биридир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили томонидан манфаатдор вазирликлар, идоралар, давлат тузилмалари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ўтказиладиган мониторинг тадқиқотлари фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари рўёбга чиқарилиши билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида ушбу қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастурини амалга ошириш доирасида ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2011 йилдаги тасдиқланган иш режасига мувофиқ, Тошкент шаҳри мисолида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш орқали муносиб ҳаёт кечириш ҳуқуқини таъминлаш мониторинги амалга оширилди. Тўпланган тажриба ва мониторинг материаллари Мустаҳкам оила йили деб эълон қилинган 2012 йилда Омбудсман томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун ҳуқуқий кафолатлар ва шарт-шароитларнинг таъминланиши мониторингини ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мустақилликнинг илк йиллариданоқ кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш масалалари мамлакатимиз раҳбариятининг диққат марказида бўлиб келмоқда. Унинг халқимиз менталитети ва миллий анъаналаримизга кўпроқ мос келадиган унинг оилавий тадбиркорлик каби анъанавий шаклига алоҳида аҳамият берилмоқда. Қадим даврларданоқ Ўзбекистон Республикасида оилавий анъаналар мавжуд бўлиб, унга мувофиқ касб маҳорати сирлари, йиллар давомида тўпланган сармоя ва ҳаётий тажрибалар авлоддан-авлодга ўтиб келмоқда. Ишонч, ўзаро ҳурмат ҳамда ўз сулоласи ва касбидан фахрланиш — оилавий бизнеснинг асосий аломатлари бўлиб, у мамлакатимизда бозор муносабатларининг ривожланиши билан бирга сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрда ўтказилган қўшма мажлисида сўзлаган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» номли маърузасида: «...бугунги кунда кичик бизнес ва тадбиркорликни кенгайтириш учун бизнеснинг янги ташкилий-ҳуқуқий шакли сифатида оилавий бизнесни қонуний белгилаб қўйиш вақти келди. Мамлакатимизда бизнес ташкил қилишнинг ушбу шакли бизнес юритишда юзага келган миллий анъаналаримизга, хўжалик юритиш фаолиятининг мавжуд ҳолатига тўла мос келади», деб алоҳида таъкидлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу муносабат билан оилавий бизнеснинг давлатимиз иқтисодий ва ижтимоий ҳаётидаги ўрнини янада мустаҳкамлаш мақсадида давлат томонидан бу соҳадаги ҳуқуқий базани такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 14 январдаги Фармойиши билан тасдиқланган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари дастурига мувофиқ, «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ишлаб чиқилиши ва 2012 йил 26 апрелда унинг қабул қилиниши мамлакатимизда оилавий тадбиркорликни ривожлантиришда муҳим босқич бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунга биноан оилавий тадбиркорликка оилавий корхоналар томонидан амалга ошириладиган, оила аъзоларининг умумий ёки улушли мулки негизида ва уларнинг бевосита меҳнати иштирокида ташкил этилган хўжалик фаолиятининг алоҳида ташкилий-ҳуқуқий шакли сифатида қаралади. Бугунги кунга қадар бундай Қонуннинг мавжуд эмаслиги ўз фаолиятини иқтисодиётнинг турли соҳаларида амалга оширувчи тадбиркорлар учун бир қатор ҳуқуқий муаммоларни келтириб чиқарар эди, шунинг учун ҳам Қонуннинг мақсади оилавий тадбиркорлик кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг муҳим шакли сифатида иқтисодиётнинг турли соҳаларида ривожланиши учун зарур ҳуқуқий базани яратишдан, оилавий бизнес учун ҳуқуқий кафолатларни кучайтириш ва янги иш ўринлари ташкил этишдан иборат бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оилавий тадбиркорликни ривожлантиришнинг ҳуқуқий кафолатлари ва шарт-шароитлари таъминланиши мониторинги Андижон, Наманган, Фарғона, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят
Туман
Фаолиятнинг асосий йўналишлари
Андижон вилояти
Андижон ш.
қандолатчилик маҳсулотлари тайёрлаш
Хўжаобод тумани
трикотаж буюмлари ишлаб чиқариш
болалар кийимлари тикиш
аёллар ва эркаклар кийимлари тикиш
Наманган вилояти
Наманган ш.
мебель тайёрлаш
Тўрақўрғон тумани
болалар кроватлари (бешик) ясаш
узумчилик
паррандачилик
иссиқхона гулчилиги
пар рўмоллар тўқиш
Фарғона вилояти
Марғилан ш.
тўқувчилик иши — адрас, шарфлар тўқиш
миллий кийимлар тикиш
Риштон тумани
кулолчилик
шифобахш ўсимликлар тайёрлаш
Навоий вилояти
«Азамат» маҳалласида учрашув ўтказиш ва тадбиркорлар ўртасида ахборот ишларини олиб бориш
Самарқанд вилояти
Самарқанд ш.
меҳмонхона хўжалиги
Ургут тумани
сопол буюмлар тайёрлаш
тўқиш, миллий сувенирлар тайёрлаш
савдо-воситачилик фаолияти
Самарқанд тумани
иссиқхона сабзавотчилиги
чорвачилик
Жиззах вилояти
Жиззах ш.
шойи ип тайёрлаш (пиллани қайта ишлаш)
тўқимачилик ишлаб чиқариши
миллий кийимлар ва келин учун сарпо тайёрлаш (пардалар, чойшаблар, ёстиқлар ва шу кабилар)
аҳоли учун кийим тикиш
қандолатчилик маҳсулотлари тайёрлаш
Сирдарё вилояти
Гулистон ш.
қандолатчилик маҳсулотлари тайёрлаш
зардўзлик устахонаси
Хоразм вилояти
Урганч ш.
шойи ип тайёрлаш (пиллани қайта ишлаш)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу мониторинг доирасида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази билан биргаликда «Оилавий бизнес: ҳолати, муаммолари ва ривожланиш истиқболлари» мавзуида социологик тадқиқот ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Социологик тадқиқотнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилавий тадбиркорлик субъектларининг «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунидан хабардорлиги даражасини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Қонун қабул қилинганидан сўнг ташкил этилган ҳамда мавжуд оилавий бизнес субъектларининг фаолият юритиш шароитларини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилавий тадбиркорлик субъектларининг самарали фаолият юритишига тўсқинлик қилувчи қийинчиликлар ва муаммоларни аниқлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий сўров Сурхондарё, Сирдарё, Фарғона, Хоразм вилоятларида ва Тошкент шаҳрида ўтказилди. Сўровнинг умумий кўлами 450 та оилавий тадбиркорлик субъектини қамраб олди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқни қўллаш амалиётини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик шахс ва ҳунармандчилик фаолиятини ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда «Юридик шахс ва ҳунармандчилик фаолиятини ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги Низомни ўрганиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) минтақавий вакиллари, Омбудсман Котибияти ходимлари, Омбудсман минтақавий вакилларининг Эксперт гуруҳи аъзолари, ҳокимликлар, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳудудий бўлинмалари, Адлия вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, Касаба уюшмалари федерацияси Марказий кенгаши, Савдо-саноат палатаси, «Маҳалла» жамғармаси, «Ҳунарманд» уюшмаси вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мониторинг тадқиқотлари давомида жойларда ишчи гуруҳлар томонидан учрашувлар ташкил этилди, «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Қонуннинг қоидаларини тушунтиришга қаратилган ахборот-маърифий ишлар ўтказилиб, Омбудсман, унинг минтақавий вакиллари фаолиятининг асосий йўналишлари ёритилди, мониторингнинг мақсад ва вазифалари тушунтирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили томонидан мамлакатимизнинг саккизта вилоятида — Андижон, Жиззах, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Хоразмда ўтказилган мониторинг тадқиқотлари Ўзбекистоннинг бугунги кундаги бозор хўжалигида оилавий тадбиркорлик ўз муносиб ўрнига эга бўлиб бораётганлигидан, йирик корпоратив тузилмалар ва иқтисодиётнинг давлат секторини узвий тўлдириб, улар билан ўзаро ҳамкорлик қилаётганидан далолат беради. Анъанавий оилавий бизнес Ўзбекистонда жадал ривожланиш босқичида турибди. Мазкур бизнес, асосан, кенг кўламда маиший хизматлар кўрсатиш, чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳаларини қамраб олган. Ҳозирги вақтда оилавий бизнес хизмати турларига эҳтиёж сақланиб турган минтақаларда оилавий бизнес корхоналарини ташкил этиш орқали истеъмол мажмуаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Оилавий корхоналарнинг катта қисмини ҳунармандчилик корхоналари ташкил этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мониторинг тадқиқотлари жараёнида Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантириш кўп жиҳатдан ворислик хусусиятига эга эканлиги аниқланди, тадбиркорликнинг энг яхши анъаналарини таҳлил қилиш эса мавжуд шарт-шароитларга мослашган оила сармоясини бошқариш технологияларининг шаклланаётганлигини кузатиш имконини берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш масалаларини тадқиқ этиш бу фаолият турининг бир қатор ўзига хос ижтимоий ва иқтисодий афзалликларини аниқлаш имконини берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчидан, бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодий муносабатларнинг алоҳида иштирокчиси бўлмиш кичик оилавий бизнес аҳолининг ўрта синфини шакллантириш, жамиятда ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва социал барқарорликни таъминлаш имкониятини яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчидан, оилавий бизнес иқтисодиётнинг бозор тузилмасини ва рақобат муҳитини, барча даражадаги бюджетлар учун солиқ солинадиган базани ривожлантириш, янги иш ўринлари ташкил этиш йўли билан аҳоли бандлигини ошириш ҳамда бозорни ранг-баранг товарлар ва хизматлар билан бойитиш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, бозор иқтисодиёти ривожланишининг ҳозирги босқичида ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг алоҳида шакли бўлган оилавий тадбиркорлик мамлакатимизда қайта тикланаётган муҳим ижтимоий-иқтисодий ҳодиса сифатида ўзининг равнақ топишига республика ва маҳаллий даражадаги давлат ҳокимияти органларининг эътиборини жалб этаётган бўлса-да, бироқ амалда давлат органлари ва мансабдор шахслар томонидан қонунчилик талабларини бузиш ҳоллари ҳам учраб турибди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оилавий тадбиркорлик субъектлари фаолияти бўйича мониторинг тадқиқотлари Ўзбекистон Республикасида кичик тадбиркорликнинг бир қатор умумий муаммоларини аниқлаш имконини берди, бу қуйидагилар билан боғлиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилавий бизнес раҳбарларининг самарали бошқаришга тайёр эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органларининг айрим ходимлари томонидан сунъий равишда яратилаётган маъмурий тўсиқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сансалорлик, айниқса минтақавий даражада;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банклар томонидан бериладиган кредитни таъминлаш шартлари билан боғлиқ бўлган кредитлашнинг тақчиллиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таваккалчиликларни суғурта қилишнинг самарали тизими мавжуд эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги ишлаб чиқариш технологияларини лизингга сотиб олиш қийинчиликлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур касблар бўйича малакали мутахассисларнинг етарли эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотни сотиш учун зарур бўлган бозорларнинг етарли эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йирик корхоналар билан кооперациялашув механизмининг етарли даражада ривожланмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик ва оилавий бизнесни ахборот ҳамда маслаҳат жиҳатидан қўллаб-қувватлашнинг чегараланганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида саккизта вилоят мисолида кичик оилавий бизнес корхоналарининг иш тажрибасини таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, аксарият тадбиркорлар бугунги кунда оилавий тадбиркорликни ташкил этиш ва ривожлантиришда бир қатор ҳал қилинмаган муаммолар мавжудлигини, бунда тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий базаси ва тизимини янада такомиллаштириш масалалари энг долзарб муаммолардан бири эканлигини таъкидлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳатто қулай ташқи муҳит мавжудлигига қарамай, кўпгина тадбиркорлар оилавий бизнесдаги, кўпинча шу жумладан оилавий корхоналардаги муваффақиятсизликларга қуйидагиларни асосий сабаб қилиб кўрсатадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик ва ўрта тадбиркорлик вакилларини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқий саводхонлиги даражасининг пастлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз бизнесини бошқариш учун малака етишмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танланган фаолият тури бўйича тажриба етишмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий фаолият устидан етарли даражада назорат йўқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стратегик режалаштиришдаги камчиликлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бизнесни бошқариш омилларидан самарали фойдаланиш (молиявий манбаларни жалб этиш, технологик янгилашни амалга ошириш, интеллектуал мулкни муҳофаза қилишни ташкил этиш) маҳоратининг йўқлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шундай қилиб, мониторинг тадқиқотларини ўтказиш жараёнида аниқланган оилавий бизнес субъектлари дуч келаётган муаммоларни умумлаштириш уларни қуйидаги тарзда гуруҳлаш имконини беради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Оилавий тадбиркорлик иштирокчиларининг ҳуқуқий саводхонлиги етарли даражада эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бизнесни бошқариш (молиявий манбаларни жалб этиш, технологик янгилашларни амалга ошириш) омилларидан самарали фойдалана олмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ички бозорда кичик инновацион бизнес маҳсулотлари ва хизматларига етарли даражада талаб йўқлиги, ташқи бозорларга чиқишда етарли даражада қўллаб-қувватланмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ишлаб чиқариш инфратузилмасининг тақчиллиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аниқланган муаммоларни бартараф этиш ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий ва ташкилий тўсиқларни бартараф этиш учун қулай тадбиркорлик муҳитини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслардан эркин фойдалана олишини таъминловчи суғурта, кредит ва бошқа институтларнинг ривожланишига йўналтирилган чора-тадбирларни кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилавий корхоналарга молиявий, моддий, ахборот, маслаҳат ва ташкилий-услубий ёрдам кўрсатадиган инфратузилмани тизимли равишда ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«бизнес-инкубаторлар» фаолиятини кучайтириш, замонавий компьютер технологиялари ва коммуникациялардан фойдаланган ҳолда оилавий корхоналарни ахборот билан таъминлаш механизмларини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бизнес ва саноатни оилавий корхоналарнинг инновацион маҳсулотларидан хабардор қилиш тизимини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик ғояларини ёшлар ўртасида оммалаштириш — тадбиркорлик соҳасида эътиборга лойиқ образларни, хулқ-атвор моделларини ва ҳаётий стратегияларни шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилавий тадбиркорлик бўйича мутахассислар тайёрлашни ва оилавий бизнесни бошқариш усулларига ўқитишни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мониторинг натижалари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузуридаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқларига риоя этилиши бўйича Комиссиянинг, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, республика Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши ҳамда «Ҳунарманд» уюшмасининг қўшма мажлисида муҳокама қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Омбудсманнинг фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашга кўмаклашиш бўйича фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман фаолиятининг асосий йўналиши инсоннинг бузилган ҳуқуқ ҳамда эркинликлари тўғрисидаги фуқаролар шикоятлари ва мурожаатларини кўриб чиқиш, уларни тиклаш юзасидан қонуний чора-тадбирлар кўришдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг фуқаролар шикоятлари ва мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича фаолияти «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги ҳамда «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ташкил этилди. Бу иш фуқароларнинг Омбудсман Котибиятига умумий почта ва электрон почта, телефон алоқаси орқали, Омбудсман ва унинг Котибияти ходимларининг шахсий қабули вақтида келиб тушган, мамлакатимиз минтақаларида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши мониторингини ўтказиш жараёнида олинган мурожаатларни кўриб чиқиш асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йилги ҳисобот даврида Омбудсманга фуқаролардан 12 826 та мурожаат тушган бўлиб, шундан 7 658 та шикоят ва ариза — Омбудсманнинг марказий офисига, 895 та мурожаат эса — минтақавий вакилларга тушган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаатларнинг асосий қисми Омбудсман Котибиятига почта орқали тушган бўлиб, улар 6 267 та шикоятни ташкил этди. Кейинги вақтда мурожаатларни электрон почта орқали қабул қилиш амалиёти кенгайиб бормоқда. Шу билан бирга, аҳоли ўртасида мурожаатларнинг бошқа бир шакли ҳам кенг қўлланмоқда, бу Омбудсман ва унинг Котибияти ходимларининг шахсий қабули вақтида фуқароларнинг давлат органлари ҳамда мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят ва аризаларини қабул қилишдир. Чунончи, Омбудсман ва унинг Котибияти ходимлари томонидан 1 391 та мурожаат қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13 та шахсий қабул вақтида Омбудсман томонидан фуқароларнинг 251 та мурожаати қабул қилинди, 152 та шикоят ва ариза назоратга олиниб, моҳиятига кўра ҳал қилиш учун тегишли ташкилотларга юборилди, 99 та ариза бўйича Омбудсман томонидан оғзаки тушунтириш берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш нуқтаи назаридан, фуқаролар мурожаатларида келтирилган далилларни текшириш алоҳида ўрин тутади. Ана шу мақсадда фуқароларнинг инсон ҳуқуқлари аниқ бузилганлигидан далолат берувчи ва Омбудсман ваколатига кирадиган мурожаатлари назоратга олинади. Ҳисобот йилида 2 730 та мурожаат Омбудсманнинг назоратида бўлди. Умуман олганда, 2012 йилда фуқароларнинг 452 та мурожаати юзасидан ижобий қарор қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар шикоятларининг хусусияти ва уларда кўтарилган масалалар ўзига хос бир кўрсаткич бўлиб, улар жамиятдаги мавжуд муаммоларни, давлат органлари ишидаги камчиликларни аниқлаштиришда салмоқли ўрин тутади, шунингдек уларни бартараф этиш юзасидан энг самарали чора-тадбирларни белгилаш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар ҳуқуқларининг бузилиш ҳолатлари аниқланган алоҳида мурожаатлар бўйича Омбудсман томонидан 2012 йил мобайнида 10 та хулоса тайёрланиб, улардан учтаси Ўзбекистон Республикаси Олий судига ва еттита хулоса Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборилди. Шулардан Омбудсманнинг иккита хулосаси ўз тасдиғини топди ва ижобий ҳал этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Омбудсман учта шахсий текширувини ўтказди, текширувлар жараёнида инсон ҳуқуқларининг қўпол бузилиши ҳолатлари аниқланди, уларни бартараф этиш мақсадида Омбудсман Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Олий судига хулосалар юборди, шулардан Омбудсманнинг битта хулосасига биноан суд қарори бекор қилиниб, иш қайта кўриб чиқишга юборилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг шикоятларида кўтарилган муаммоларни ўрганиш Омбудсман ўз иш юритувига қабул қилган мурожаатларнинг мавзуси унчалик ўзгармаганлигини тасдиқлайди. Ҳамон, фуқаролар мурожаатларининг энг кўп қисми уларнинг шахсий ҳуқуқларига риоя этилмаслиги ва ҳимоя қилинмаслиги масалалари (4 125 та мурожаат), шунингдек ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларни таъминлаш масалалари (2 238 та мурожаат) билан боғлиқ бўлиб қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг фуқароларни қабул қилиш ва уларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир фаолиятида яшашга, эркинлик ҳамда шахсий дахлсизликка, инсоний муомалага ва қадр-қимматни ҳурмат қилишга бўлган конституциявий ҳуқуқларга риоя этилиши ва унинг ҳимоя қилинишини таъминлаш масалалари алоҳида ўрин тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йилда фуқароларнинг эркинлик ҳамда шахсий дахлсизликка бўлган ҳуқуқлари таъминланишига доир мурожаатлари сони 1 658 та шикоятни ташкил этди, шу билан бирга ҳисобот йилида терговнинг олиб борилиши жараёнидан (404 та мурожаат), шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг хатти-ҳаракатларидан (571 та мурожаат) норозилик тўғрисидаги шикоятлар кўрсаткичи бир мунча камайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман номига келган хатларни ўрганиш жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида инсоннинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини камситишга оид кўплаб ҳолатлар мавжудлигини кўрсатмоқда, бу айрим ходимларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларида, уларнинг ўз хизмат вазифаларини виждонан бажармаётганлигида, ноқонуний равишда жиноий жавобгарликка тортиш, жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳолларида намоён бўлмоқда. Бундан ташқари, фуқаролар ўз мурожаатларида ўтказилаётган текширишларнинг холислигига шубҳа билдирадилар, суриштирув ва тергов ҳаракатлари натижаларидан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг хатти-ҳаракатларидан (ҳаракатсизлигидан) норози эканликларини, бу эса, ушлаб туриш ва терговни олиб бориш вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимларнинг ғайриқонуний ҳаракатларида, тергов қилинаётганларга нисбатан тақиқланган усулларни қўллашда акс этаётганини баён қиладилар. Кўпгина шикоятлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар айрим ходимлари томонидан, хусусан, қамоқда сақланаётган шахсларга нисбатан ўз мансаб ваколатлари оширилиши оқибатида шахсий дахлсизлик, эркинлик ҳамда хавфсизликни ҳимоя қилиш муаммоси билан боғлиқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқлари бузилаётгани тўғрисидаги мурожаатларни таҳлил қилиш, шунингдек 2008 йилдан бундай шикоятлар сонининг кўпайганлиги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолиятида қонун устуворлиги принципига ҳамда инсон ҳуқуқларига риоя этилиши билан боғлиқ ҳолатга жиддий эътибор қаратиш лозимлиги тўғрисида хулоса чиқаришни талаб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ҳимоясига ва одил судловга бўлган ҳуқуқ инсоннинг энг муҳим конституциявий ҳуқуқларидан биридир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ҳимоясига бўлган ҳуқуқ инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмларидан бири сифатида мамлакатимиз аҳолиси аксарият қисмининг эҳтиёжига айланганлиги ўтказилаётган ислоҳотларнинг натижаларидан биридир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ҳимоясига бўлган ҳуқуқнинг таъминланиши борасидаги муаммолар энг кескин муаммолардан бўлиб қолмоқда. Фуқароларнинг суд қарорларидан норозилиги акс этган мурожаатларининг йиллик кўрсаткичи 1 325 та шикоятни ташкил этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шикоятларнинг катта қисми авваламбор фуқароларнинг суд муҳокамаси иштирокчилари суриштирувчи, терговчи, судьяларнинг процессуал ҳаракатларни олиб боришидан норозилиги билан боғлиқдир. Бундан ташқари, бу мурожаатларда фуқаролар процессуал қонун ҳужжатларига риоя этилмаётганлигини баён қилиб, ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишда Омбудсманнинг суд мажлисида иштирок этишини ва бундай ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилишини, улар юзасидан юқори турувчи судга тегишли хулосалар юборилишини илтимос қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Одил судловга бўлган ҳуқуқ билан боғлиқ 578 та мурожаат Омбудсман томонидан назоратга олинди. 67 та мурожаатда келтирилган фактлар ва далиллар асосли деб топилиб, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини тиклашга доир чора-тадбирлар кўрилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Одил судловга бўлган ҳуқуқ
Тушган мурожаатлар сони
Назоратга олинган шикоятлар
Ижобий ҳал қилинди
Жиноят ишлари бўйича суд ҳукмидан норозилик тўғрисида
528
190
9
Фуқаролик ишлари бўйича суд қароридан норозилик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, аризачилар томонидан 587 та мурожаатда кўтарилган уй-жой ва коммунал хўжалиги масалалари мамлакатимизда энг долзарб муаммолигича қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муаммоларига оид мурожаатлар сони бир мунча камайган – мамлакатимиз минтақаларидан келган ариза ва шикоятлар 408 тани ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлар ҳуқуқларини таъминлаш масалаларига доир мурожаатлар сони камаймаяпти. Маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида, хусусан туман даражасидаги айрим мансабдор шахслар қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этмаслиги аҳоли томонидан кўплаб эътирозлар келтириб чиқарди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар мурожаатларини минтақалар бўйича таҳлил қилиш улар сони бирдай тақсимланмаганлигини кўрсатди, бу эса бир қатор сабаблар: вилоятлар аҳолисининг сони, ҳуқуқий саводхонлиги, аҳолининг ўз конституциявий ҳуқуқлари бузилиши даражасини идрок қилиши ҳамда бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан чора-тадбирлар кўриш заруратини англай билиши билан боғлиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Минтақалар
2012 йилда аҳоли сони
Омбудсманга келиб тушган мурожаатлар сони
Ҳар 100 минг аҳоли ҳисобига мурожаатлар сони
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
1680,9
136
8,1
2.
Андижон вилояти
2672,3
247
9,2
3.
Бухоро вилояти
1683,8
219
13,0
4.
Жиззах вилояти
1166,7
274
23,4
5.
Қашқадарё вилояти
2722,9
964
35,4
6.
Навоий вилояти
873,0
253
29,0
7.
Наманган вилояти
2379,5
213
9,0
8.
Самарқанд вилояти
3270,8
519
15,9
9.
Сурхондарё вилояти
2175,1
752
34,6
10.
Сирдарё вилояти
727,2
165
22,7
11.
Тошкент вилояти
2644,4
754
28,5
12.
Фарғона вилояти
3229,2
390
12,1
13.
Хоразм вилояти
1601,1
250
15,6
14.
Тошкент шаҳри
2296,5
1375
59,9
Ўзбекистон Республикаси
29123,4
6511
22,4
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энг кўп мурожаат Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Тошкент ва Сурхондарё вилоятлари аҳолисидан келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йилда чет эллик фуқаролардан уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига доир мурожаатлар сони кўпайди. Бундай мурожаатларнинг асосий қисми Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларининг омбудсманлари ва фуқароларидан келиб тушган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Манзил
Келиб тушган мурожаатлар сони
2012 йил
2011 йил
2010 йил
1.
Россия
388
12
143
2.
Қозоғистон
44
4
3
3.
Украина
226
1
79
4.
Белорусь
23
1
5
5.
Қирғизистон
8
1
2
6.
Германия
30
3
21
7.
Исроил
1
1
8.
Дания
-
1
9.
Хитой
-
1
10.
АҚШ
10
1
10
11.
Молдова
53
-
19
12.
Буюк Британия
-
-
8
13.
Канада
4
-
3
14.
Швейцария
-
-
3
15.
Эстония
1
-
2
16.
Нидерландия
-
-
1
17.
Туркманистон
2
-
-
18.
Озарбайжон
2
Жами:
792
26
299
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шуни таъкидлаш керакки, Россия Федерациясининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакилидан еттита мурожаат; Красноярск вилоятининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилидан иккита ҳамда Саратов, Киров, Волгоград, Владивосток, Самара, Екатеринбург, Кемерово, Иваново, Свердловск вилоятлари, Приморье ўлкаси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилларидан биттадан, Инсон ҳуқуқлари бўйича Қозоғистон Миллий маркази директоридан битта мурожаат келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу мамлакатлар омбудсманлари ҳамда чет эллик фуқаролар томонидан кўтарилган асосий масалалар паспорт ва шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар олиш, пенсиялар, нафақалар тўлаш, дин эркинлигини таъминлаш билан боғлиқ муаммолардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонунчиликнинг бузилиши ҳолатларини аниқлаш ҳамда фуқаролар мурожаатларини ҳал этиш мақсадида Омбудсман давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан фаол ҳамкорлик қилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилидаги фаолият натижаларига кўра мурожаатларнинг энг кўп сони Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига, Ўзбекистон Республикаси Олий судига, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига юборилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Ресубликаси Қонунига биноан Омбудсман мансабдор шахслар ва ташкилотлардан фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш учун зарур бўлган ахборотни сўраб олиш ҳуқуқига эгадир. 2012 йил мобайнида Омбудсман томонидан нафақат материалларни тақдим этиш тўғрисидаги илтимослар, балки инсон ҳуқуқлари бузилишини бартараф этишга доир тавсиялар ҳам баён этилган 750 та сўров давлат органларига юборилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, шикоятларни ҳал этиш, назорат функцияларини амалга ошириш, текширишлар ўтказиш ва инсон ҳуқуқларига риоя этилиши тўғрисида холис ахборот олиш учун Омбудсман томонидан минтақавий вакилларга фуқароларнинг муайян шикоятлари бўйича 209 та топшириқ берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
196 та мурожаат уларда баён этилган далилларни ўрганиш ва фуқаролар ҳуқуқларининг бузилишига оид аниқланган фактларга ҳуқуқий баҳо бериш учун Эксперт гуруҳи аъзоларига берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида фуқароларнинг такрорий шикоятлари сони ортган. Фуқароларнинг келиб тушган шикоятлари ва аризалари таҳлили уларнинг мурожаатларини кўриб чиқишни асоссиз рад этиш, шикоятларни юзаки ўрганиш ва текшириш, мурожаатларни кўриб чиқиш тартиб-таомиллари ва муддатларини бузиш ҳоллари, шунингдек мурожаатга нохолис жавоблар йўллаш, шикоятларни хатти-ҳаракатлари ҳамда қабул қилган қарорлари устидан шикоят қилинган мансабдор шахсларга юбориш, бундай шахслар томонидан қўрқитиш ва тазйиқ ўтказиш ҳоллари Омбудсманга такрорий равишда мурожаат этишга сабаб бўлаётганини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келиб тушган мурожаатларнинг таҳлили бир қатор вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият органлари ишида фуқароларнинг аризалари ва шикоятларини ҳар томонлама холис ҳамда ўз вақтида текшириш, уларни таҳлил этиш талабларининг бузилиши ҳоллари кузатилаётганлигини кўрсатмоқда. Фуқароларнинг асосий мурожаатларига нисбатан сансалорлик ҳолатлари, эътиборсиз, шавқатсиз, расмий-бюрократик муносабатда бўлиш ҳолатларига чек қўйилмаётир. Муайян шикоят бўйича махсус ташкил этилган комиссия аъзоларининг хатлар муаллифлари билан учрашмаслиги, муаммони юзаки ва бир томонлама ўрганиш ҳоллари учраб турибди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муаллифлар дастлабки мурожаатларига жавоб қайтарилмаётгани, қуруқ расмиятчилик учун жавоб ёзиб юборилаётгани, кўтарилган масалаларга тўлиқ жавоб қайтарилмаётгани ёки масаланинг моҳиятига кўра жавоб берилмаётгани, шунингдек ижро ҳокимияти ва фуқароларнинг маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг айрим раҳбарлари қабулига кириш имконияти йўқлиги ҳақида таъкидлаб ўтганлар. Такрорий мурожаатлар сони ортаётгани муносабати билан Омбудсман такрорий мурожаатларнинг сабабларини аниқлаш юзасидан мониторинг ўтказишни режалаштирмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларни ҳал қилишга доир фаолияти қуйидаги муаммоларни аниқлаш имконини берди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари айрим ходимлари ва мансабдор шахсларининг ҳуқуқий саводхонлиги етарли даражада эмаслиги, айрим раҳбарлар ҳамда мансабдор шахсларнинг қонун нормалари ва талабларига нисбатан эътиборсиз муносабатда бўлиши, фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишга юзаки ёндашуви давом этаётганлиги. «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, давлат ҳокимияти органлари ва мансабдор шахслар ўз ваколатлари доирасида фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиши, уларни қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқиши, асосли жавоблар қайтариши, фуқаролар мурожаатларини ҳал этиш мақсадида бундай мурожаатларга олиб келаётган сабабларни таҳлил қилиши шарт. Бироқ Қонуннинг қоидалари ҳар доим ҳам бажарилмаяпти, бу эса фуқаролар мурожаатлари, хусусан такрорий мурожаатлар сонининг кўпайишига олиб келмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш ёки кўриб чиқишни ноқонуний равишда рад этиш, фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш муддатларининг бузилиши, олдиндан била туриб, асоссиз, ноқонуний қарор қабул қилиниши, фуқаронинг шахсий ҳаёти тўғрисида нотўғри ахборот тақдим этиш ёхуд маълумотларни ошкор этиш, шунингдек фуқароларнинг мурожаатларига доир қонун ҳужжатлари бузилишининг бошқа ҳолатлари. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда, суд қарорларининг бажарилмаслиги жиддий муаммо бўлиб қолмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органларига мурожаат қилаётган фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти етарли даражада эмаслиги. Фуқаролар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари тўғрисида етарли даражада хабардор эмаслиги, шикоятларида кўрсатилган масалаларни кўриб чиқиш юзасидан мутлақо ваколатига кирмайдиган органларга мурожаат қилишлари иш ҳажмининг ортиқча даражада кўпайиб кетишига, шунингдек такрорий мурожаатлар сонининг ортишига олиб келмоқда. Такрорий мурожаатлар асосан, фуқаролар бир вақтнинг ўзида бир неча ташкилотга мурожаат қилган ҳолларда кузатилмоқда. Натижада айни бир мурожаатнинг ўзи давлат органининг тегишли бўлими томонидан бир неча марта кўриб чиқилмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни хатти-ҳаракатлари ёки қарорлари устидан шикоят қилинган орган ёки мансабдор шахс томонидан мурожаатнинг кўриб чиқилишига йўл қўймайди. Бироқ, амалиётда бундай ҳоллар ҳамон учраб турибди, бу эса фуқароларнинг мурожаатлари нохолис кўриб чиқилиши ва ҳал қилинишига олиб келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» номли дастурий маърузасидаги қоидаларни рўёбга чиқариш учун фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини ҳаётга татбиқ этиш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш мақсадида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш тавсия этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан идоравий назоратни кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш тартиби ва ташкил этилишини такомиллаштириш, мансабдор шахсларнинг фуқаролар билан ишлашининг замонавий шаклларидан кенг фойдаланиш, шу жумладан аризачиларнинг далилларини қўшимча равишда текшириш учун ваколатли органлар ва ташкилотларни жалб этган ҳолда, жойнинг ўзига чиқишни ташкил этиш йўли билан иш олиб бориш — бу эса, фуқароларни ташвишлантираётган масалаларни ўз вақтида ҳал этиш, шунингдек асосли жамоавий ҳамда такрорий шикоятларнинг пайдо бўлиши сабабларини бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш имконини беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари фаолиятида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, давлат ҳокимияти органлари ҳамда фуқаролар ўртасида ўзаро самарали ҳамкорлик учун шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари, шу жумладан суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларининг иштирок этишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантиришга доир ахборот-маърифий ишларни кучайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Омбудсман минтақавий вакилларининг фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мамлакатимизни ривожлантириш стратегияси сифатида илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси қоидаларини ҳаётга татбиқ этиш жамоатчилик назорати механизмларини ривожлантириш, бундай назоратни фуқаролик жамиятини шакллантириш шароитларида амалга ошириш ҳамда фуқароларнинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратди. Омбудсман минтақавий вакилларининг фуқароларни қабул қилиш, улар мурожаатларини кўриб чиқиш, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, шунингдек инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатини кенг тарғиб этиш йўли билан олиб борган фаолияти ҳам бу жараёнга фаол кўмаклашди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари Кенгашларининг 2011 йил 15 июнда қабул қилинган 300-II/192-II-сонли Қўшма қарори билан (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 6 (1422), 35 — 46, 81 — 92-бетлар) Омбудсман ҳузуридаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия таркиби ҳамда унинг Регламенти тасдиқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йилда Омбудсманнинг минтақавий вакиллари томонидан шахсий қабуллар, ахборот-маърифий тадбирлар пайтида, шунингдек почта орқали фуқаролардан 895 та мурожаат қабул қилинди ва ишланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар шикоятлари ҳамда мурожаатларининг асосий қисми ҳал этилди, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича ҳуқуқий маслаҳат кўрсатилди ёки тушунтириш берилди. Шу билан бирга илгариги йилларда шикоятларни ҳал этиш борасида тўпланган иш тажрибасидан: мурожаатлардаги далилларнинг холислигини ўрганиш учун жойнинг ўзига чиқиш ва фактларни аниқлаштириш, мансабдор шахслар билан учрашувлар, ҳамкорликдаги ишчи гуруҳлар тузиш ҳамда Омбудсман миллий шерикларининг ҳудудий тузилмаларини жалб қилиш, суд мажлисларида иштирок этиш ва ҳоказолардан фаол фойдаланилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Омбудсманнинг минтақавий вакиллари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2012 йил 5 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги СҚ-341–II-сонли қарорини амалга оширишга кўмаклашдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда парламент юқори палатасининг ушбу қарорини қўлланиш тартиби ҳақидаги Низомнинг 22-бандига мувофиқ, Омбудсманнинг минтақавий вакиллари жамоатчилик назоратини ҳамда амнистия актининг қўлланилиш тартиб-таомилларининг очиқлигини таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳлар таркибига киритилди. Бу — Омбудсман минтақавий вакилларининг обрўсини, уларга аҳоли ҳамда давлат органлари томонидан билдирилаётган ишонч ортиб бораётганлигидан далолат беради. Омбудсманнинг минтақавий вакиллари иштирокида амнистия актини қўллаш юзасидан инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига қатъий риоя этилиши бўйича ишчи гуруҳлар зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш илгариги йиллардан самаралироқ ва мазмун-моҳиятига кўра чуқурроқ бўлди, чунки бунда ушбу йўналишдаги уч йиллик фаолият тажрибаси ҳисобга олинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман минтақавий вакиллари ва уларнинг экспертлар гуруҳи аъзоларини Омбудсманнинг хорижий шериклари ҳамда халқаро ташкилотлар мутахассислари иштирокида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш борасида илғор иш услубларига ўқитиш тажрибаси давом эттирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координатори лойиҳасига биноан минтақавий вакилларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги билимларини ошириш учун улар (ёзги мактабда) ўқитилди. Минтақавий вакилларни зарур ҳужжатлар ва материаллар билан таъминлаш мақсадида Омбудсман Котибияти ходимлари томонидан ишлаб чиқилган маҳаллий ички норматив ҳужжатлар амалиётда қўллаш учун, шунингдек ахборот-маърифий адабиёт кутубхонани тўлдириш учун топширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шуни таъкидлаш керакки, Омбудсман институтининг халқаро очиқ-ойдинлиги унинг минтақавий вакиллари орқали ҳам амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чунончи, Тошкент шаҳри бўйича минтақавий вакил Н. Насимов Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси, «Британия — Ўзбекистон» Умумпартия парламент гуруҳи раиси ўринбосари, баронесса В. Стерн ҳамда хорижий дипломатия миссияларининг бир қатор раҳбарлари Омбудсман томонидан қабул қилинган маросимда иштирок этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти бўйича минтақавий вакил Ш. Сафаров ва Бухоро вилояти бўйича минтақавий вакил З. Муҳамедова Словения Омбудсмани Зденка Чебашек-Травникни қабул қилдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг Андижон, Бухоро, Фарғона, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Навоий вилоятлари бўйича минтақавий вакиллари К.Аденауэр номли фонд ваколатхонаси кўмагида ва таклиф этилган немис экспертлари иштирокида ташкил этилган «Омбудсман ва фуқаролик жамиятининг ўзаро ҳамкорлиги: жамоатчилик назорати бўйича миллий ва хорижий тажриба» ҳамда «Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва фуқаролик жамияти институтлари фаолиятида инсон ҳуқуқлари маданиятини юксалтириш орқали Ўзбекистон фуқароларининг қонуний манфаатлари ва эркинликларини таъминлаш» мавзуларидаги семинар-конференцияларда фаол иштирок этдилар ва сўзга чиқдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Омбудсманнинг Бухоро ва Фарғона вилоятлари бўйича минтақавий вакиллари ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координатори кўмагида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан ташкил этилган «Ижтимоий шериклик ва фуқаролик жамияти институтларининг ривожланиши: Омбудсманнинг роли ва ўрни» мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этдилар ва сўзга чиқдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг минтақавий тузилмалари парламент палаталари қўмиталарининг Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларини мониторинг қилиш ва таъминлаш бўйича тадбирларида, Омбудсман институтининг коррупцияга ва одам савдосига қарши курашишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш ишларини давом этдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коррупция ва одам савдосига қарши курашишга оид халқаро ҳужжатларга қўшилиш бу жараёнларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили институти ҳамда унинг минтақавий вакиллари фаол иштирок этишини олдиндан белгилаб берди. Чунончи, Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 17 апрелда қабул қилинган «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 9 июлда қабул қилинган «Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-911-сонли қарорини бажариш ва улар асосида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган норматив ҳужжатларни ижро этиш мақсадида бир қатор тадбирлар ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг минтақавий вакиллари Омбудсман миллий шерикларининг давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари таркибидаги қуйи бўлинмалари билан фаол ҳамкорлик қилдилар. Омбудсман минтақавий вакиллари ҳузуридаги Эксперт гуруҳлари аъзоларининг катта қисми фуқаролик жамияти институтларининг, айнан, хотин-қизлар қўмиталари, касаба уюшмалари кенгашлари, Адвокатлар палатаси, босма ва электрон ОАВ ва бошқалар минтақавий бўлинмаларининг энг фаол қисмини ташкил этади. Жамоат ташкилотлари маслаҳат органларининг, ОАВ барча турларининг имкониятларидан моҳирлик билан фойдаландилар. Андижон, Фарғона, Қашқадарё, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятлари бўйича минтақавий вакиллар маҳаллий теле- ва радиоканаллар орқали ҳуқуқни ҳимоя қилиш мавзуси бўйича бир неча бор чиқиш қилдилар. Омбудсман минтақавий вакилларининг саъй-ҳаракатлари билан вилоят, туман ва шаҳар даражасидаги маҳаллий матбуотда, кўп тиражли ва идоравий босма нашрларда Омбудсман институтининг фаолияти ҳақидаги материаллар мунтазам бериб борилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиддий ютуқлар билан бир қаторда, Омбудсманнинг минтақавий вакиллари фаолиятида маҳаллий миқёсда ҳуқуқни ҳимоя қилиш фаолияти самарадорлигига халал бераётган муаммолар ҳам мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Турли сабабларга кўра, Тошкент, Самарқанд, Наманган ва Навоий вилоятлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий вакиллари тўғрисидаги масалани ҳал этиш вақти келди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон минтақаларида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг ўткир ҳамда долзарб муаммолари кўтариладиган, Омбудсман минтақавий вакилларининг жойларда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланиши аҳволи юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ҳузурида эшитиладиган йиллик ахбороти ҳисобот йилида айрим сабабларга кўра ҳамма минтақаларда ҳам кўриб чиқилмади. Айни бир вақтда, Андижон, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятлари, шунингдек Тошкент шаҳри бўйича минтақавий вакиллар эса фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги амалдаги қонунчилик ва маҳаллий қонуности ҳужжатларини таҳлил қилиш бўйича ўз фаолиятлари тўғрисидаги ахборотларни, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга доир ўз таклифларини халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига мунтазам равишда тақдим этиб келмоқдалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида кўрсатиб ўтилган айрим омиллар минтақавий миқёсдаги ишлар самарадорлигини жиддий тарзда пасайтирди, бу эса, мазкур тузилмалар фаолияти ваколатини марказий ва минтақавий миқёсда ҳуқуқий ҳамда моддий-техникавий жиҳатдан таъминлаш зарурлигидан яна бир бор далолат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шуни таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов томонидан 1999 йилда илгари сурилган Омбудсманнинг минтақавий вакиллари институтини таъсис этиш ғояси 2000 йилдаёқ ҳаётга татбиқ этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Минтақавий вакиллар фаолиятининг ўн йилдан ортиқ вақт давомидаги тажрибаси инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари бузилишининг дастлабки даврида ҳамда бошланғич даражасида олдини олиш мақсадида парламент Омбудсманининг фуқаролик жамияти ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиши, ҳокимият тузилмаларининг фуқаролар манфаатини янада тўлиқроқ таъминлашга яқинлашуви, давлат бошқарувининг очиқ-ойдинлиги ва транспарентлиги тартибини яратиш ҳамда жамоатчилик назорати тизимини шакллантиришнинг самарали шаклини таклиф этган Давлатимиз раҳбарининг узоқни кўра олганлигидан далолат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) инсон ҳуқуқлари соҳасида фуқаролар ижтимоий онгини оширишга кўмаклашиш бўйича фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий давлатни янада ривожлантириш, кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш юксак ҳуқуқий маданиятни талаб этади, бундай маданиятни шакллантиришнинг муҳим шарти эса, ҳуқуқий таълим ва маърифатдир. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳуқуқий маърифат ва таълимнинг асосий мақсади — инсоний қадр-қиммат ҳамда инсон шахсининг қадрини қарор топтиришдан, ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қила билишдан, фаолияти инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уни ҳимоя қилиш билан боғлиқ барча давлат хизматчиларининг профессионал маҳоратини оширишдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг мустақил ривожланиши йилларида ҳуқуқий маърифатнинг ўрни ва аҳамиятини баҳолашдан катта ўзгаришлар юз берди. Олий Мажлис палаталарининг 2010 йил 12 ноябрда ўтказилган қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш» мавзуидаги маърузасида таъкидланганидек, бугунги кунда аҳолининг ижтимоий фаоллиги, унинг сиёсий ва фуқаролик онги сезиларли даражада ошганлиги кузатилмоқда, мамлакатимиз ислоҳотларни чуқурлаштириш ва модернизациялаш йўлидан собитқадамлик билан илгарилаб бораётганлиги фуқаролар томонидан кенг қўллаб-қувватланмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, фуқароларнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Котибиятига келиб тушган мурожаатларига жавоб қайтариш йўли билан бу ҳуқуқларни ҳимоя қилиш шакллари ва усуллари соҳасидаги маърифий ишлар; шахсий қабулда фуқароларга инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича маслаҳатлар бериш; аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириш — 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг фуқаролар ижтимоий онгини ошириш ишларига кўмаклашишга доир фаолиятининг йўналишларидан бири бўлди. Давлат органининг очиқлигини ошириш мақсадида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил ҳамда унинг Котибияти ходимлари томонидан мамлакатимиз минтақаларида фуқароларнинг сайёр қабуллари амалга оширилди, «ишонч телефонлари» орқали ва он-лайн режимида маслаҳатлар бериш амалиёти давом эттирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари мансабдор шахсларининг, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар ходимларининг ва умуман, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга йўналтирилган ахборот-маърифий тадбирларни ўтказиш ҳам ҳисобот йилида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг ҳуқуқий маърифат соҳасидаги фаолиятининг муҳим йўналиши бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантириш ва ҳуқуқий билимларни тарғиб этиш соҳасидаги ролини кучайтириш, К.Аденауэр номли фонд ваколатхонаси кўмагида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизмларини жорий этиш мақсадида «Омбудсман ва фуқаролик жамиятининг ўзаро ҳамкорлиги: жамоатчилик назоратининг миллий ва хориж тажрибаси» мавзуидаги конференциялар туркуми давом эттирилиб, улар Бухоро (20-21 февраль), Термиз (15-16 март), Гулистон (19-20 апрель), Фарғона (14-15 май), Андижон (14-15 июнь) ва Навоий (19 ноябрь) шаҳарларида бўлиб ўтди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва фуқаролик жамияти институтларининг фаолиятида инсон ҳуқуқлари маданиятини юксалтириш — фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳимоясини таъминлашнинг муҳим таркибий қисми» мавзуида ўтказилган ўзбек-немис илмий-амалий семинарлари ҳам давлат органлари мансабдор шахсларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир тадбирларни амалга оширишнинг тизимли механизмларини жорий этишга кўмаклашди. Бундай семинарлар Бухоро (22 февраль), Термиз (17 март), Гулистон (21 апрель), Фарғона (16 май), Андижон (17 июнь), Навоий (20 ноябрь) шаҳарларида бўлиб ўтди. Ушбу тадбирлар фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш, жамиятда ва бошқарув соҳасида инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фуқаролик жамияти институтлари билан бу соҳадаги ўзаро ҳамкорлигини ташкил этишнинг хориж тажрибасини ўрганиш каби устувор вазифаларни кўриб чиқиш мақсадини кўзлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий-амалий семинарлар ишида германиялик экспертлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, тадқиқот марказлари, шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
К.Аденауэр номли фонд кўмагида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги илмий-амалий семинарнинг ўтказиш ташаббускори бўлдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Семинар иши давомида ўзбекистонлик ва германиялик экспертлар, илмий жамоатчилик вакиллари ҳуқуқий маданиятни юксалтириш давлат ва жамият ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг мутлақо янги моделини шакллантиришнинг асосий шартларидан бири эканлигини алоҳида таъкидладилар. Шу муносабати билан ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тизим ходимларининг ҳуқуқий маданиятига ҳуқуқий давлатни шакллантиришнинг энг муҳим шартларидан бири, жиноятчиликка қарши курашни кучайтириш омили сифатида қараш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тақдим этилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида фуқаролик жамияти институтларининг янада ривожланишини таъминлаш, уларнинг ўтказилаётган ислоҳотлар очиқ-ойдинлиги ва самарадорлигини таъминлашдаги ролини кучайтиришда ижтимоий шерикликка муҳим аҳамият бериш зарурлиги алоҳида таъкидланган. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат тузилмалари билан, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили билан ижтимоий-иқтисодий дастурларни ривожлантириш, жойларда гуманитар муаммоларни ҳал этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини ҳимоя қилиш борасидаги ўзаро ҳамкорлиги шакллари ва усулларини такомиллаштиришга доир таклифларни муҳокама қилиш ҳамда ишлаб чиқиш мақсадида 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координатори билан ҳамкорликда «Ижтимоий шериклик ва фуқаролик жамияти институтларининг ривожланиши: Омбудсманнинг ўрни ва роли» мавзуидаги давра суҳбатлари туркумини давом эттирди. Бундай тадбир Бухоро (23 май), Фарғона (15-16 ноябрь) шаҳарларида бўлиб ўтди. Давра суҳбати давомида ижтимоий-иқтисодий дастурларни амалга ошириш соҳасида шерикликни; меҳнат муносабатлари соҳасида ижтимоий шерикликни; таълим ва аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш соҳасида ижтимоий шерикликни, шунингдек Омбудсманнинг ННТ ва давлат органлари билан шериклигини йўлга қўйиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иштирокчилар инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлигига доир фаолиятнинг халқаро тажрибасини, демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш шароитларида Омбудсманнинг давлат органлари, ноҳукумат ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлигининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар, фуқаролик жамияти институтларининг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар билан ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш муаммолари ўрганилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ва Германия судлари фаолияти мисолида инсон ҳуқуқ ҳамда эркинликларини судда ва суддан ташқари ҳимоя қилиш институтларининг ўзаро ҳамкорлиги борасида тажриба алмашиш, шунингдек суд-ҳуқуқ ислоҳоти доирасида суд органлари ва Омбудсман ўртасида ҳамкорлик қилиш мақсадида 2012 йилнинг 29 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан К.Аденауэр номли фонднинг Марказий Осиё бўйича ваколатхонаси билан ҳамкорликда «Инсон ҳуқуқларини судда ва суддан ташқари ҳимоя қилиш механизмлари самарадорлигини оширишнинг долзарб масалалари: Ўзбекистон ва Германия тажрибаси» мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш асносида тадбир иштирокчиларини Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги давлат сиёсатини таъминлаш истиқболлари ҳақида хабардор қилиш; Ўзбекистон Омбудсмани ҳамда Ўзбекистон ва Германиянинг суд органлари фаолияти тажрибаси, инсон ҳуқуқларини судда ва суддан ташқари ҳимоя қилиш механизмларининг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисида ахборот алмашиш масалаларини муҳокама қилиш давра суҳбатининг асосий вазифаларидан иборат бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлари ва сенаторлар, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, ички ишлар органлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Тадқиқот маркази, Судьялар уюшмаси, Адвокатлар палатаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари — «Маҳалла» жамғармаси, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Касаба уюшмалари, «Камолот» Ёшлар ижтимоий ҳаракати, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вакиллари, Омбудсманнинг Эксперт гуруҳи аъзолари ва минтақавий вакиллари, жамоат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 20 йиллигига ва Халқаро инсон ҳуқуқлари кунига бағишлаб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ташаббусига кўра 2012 йил 10 декабрь куни Тошкент шаҳрида «Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг, Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органларининг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасидаги ўзаро ҳамкорлиги» мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳам бозор иқтисодиётига асосланган демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этишнинг ҳуқуқий пойдеворини яратган мамлакатимиз Асосий Қонуни қабул қилинганлигининг шонли 20 йиллиги санасига ҳамда Халқаро инсон ҳуқуқлари кунига бағишланган ушбу давра суҳбатини ўтказиш ташкилотчилари бўлдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давра суҳбати давомида иштирокчилар Ўзбекистон демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш йўлини танлаб, инсон ҳамда унинг ҳуқуқ ва эркинликларини жамиятнинг энг олий қадрияти, деб эълон қилганлигини таъкидладилар. Мамлакатимизда асосий мақсади эркин, мустақил, демократик давлат ва очиқ фуқаролик жамияти барпо этишдан иборат бўлган қатъий давлат сиёсати ишлаб чиқилган ва у изчил амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолининг ҳуқуқий хабардорлиги ва ҳуқуқий маданияти давлат органлари мансабдор шахслари ҳамда ходимларининг ўз касб мажбуриятларини виждонан бажаришларига, ўз амалий ишларига қонун ҳужжатларининг татбиқ этилишига хизмат қилади. Шу боисдан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ҳисобот даврида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмаларнинг вакиллари учун маҳорат дарслари ўтказиш тажрибасини давом эттирди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор топган анъанага кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ўртасидаги Ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни амалга ошириш доирасида Олий курсларнинг прокуратура органлари қуйи тузилмалари вакилларидан иборат тингловчилари билан маҳорат дарслари ўтказилди. Мазкур учрашувлар нафақат прокуратура органларининг ёш ходимларига парламент Омбудсмани тўғрисида ахборот олиш, балки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили институтининг фаолияти тўғрисидаги видео материалларни томоша қилиш имкониятини ҳам яратди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан мамлакатимиз фуқароларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича фаол ҳамкорлик давом эттирилди. Омбудсман вакиллари томонидан вазирлик, унинг бошқармалари ходимлари ҳамда мазкур маҳкаманинг ихтисослаштирилган ўқув юртлари тингловчилари билан машғулотлар ва суҳбатларни мунтазам равишда ўтказиб бориш ана шу ҳамкорлик бўғинларидан биридир. Парламент Омбудсмани томонидан ўтказилган маҳорат дарслари давомида ички ишлар органлари ходимлари инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институт фаолиятининг амалий жиҳатлари билан танишдилар, муайян вазиятларга оид кўплаб саволларга жавоб олдилар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили институтининг фаолияти тўғрисидаги видео материалларни томоша қилдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Омбудсмани институтининг фаолияти ва функцияларига илмий юридик жамоатчилик томонидан катта қизиқиш билдирилди. Чунончи, Тошкент Давлат юридик институти, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий университети юридик факультетининг фан номзоди ва магистр илмий даражаларини олиш бўйича изланувчилари илмий тадқиқотлар ўтказиш, маслаҳатлар олиш, шунингдек докторлик ва номзодлик диссертациялари, монографиялар бўйича фикр-мулоҳазалар олиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили офисига бир неча бор мурожаат қилдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йили мобайнида Омбудсман Котибиятида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент Давлат юридик институти, Тошкент юридик коллежи талабалари ва ўқувчилари ўқув амалиёти ҳамда стажировка ўтдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил ўзининг аҳоли ҳуқуқий онгини оширишга кўмаклашиш бўйича фаолиятида Котибият ходимлари, Омбудсман минтақавий вакиллари, шунингдек Эксперт гуруҳи аъзоларининг касб тайёргарлигини такомиллаштиришга алоҳида аҳамият бермоқда. Котибият ходимлари, Омбудсман минтақавий вакиллари ҳамда Эксперт гуруҳлари аъзолари малакасини ва уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш масалаларида Омбудсман минтақавий вакилларининг кўникмаларини ривожлантириш, фуқаролар мурожаатларини самарали кўриб чиқиш бўйича билим ва амалий тажрибаларни такомиллаштириш имконини берувчи турли мавзуларга бағишланган Ёзги мактабларни ташкил этиш ва ўтказиш, давлат органлари, судлар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, шунингдек минтақавий вакиллар фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва муҳокама қилиш масалалари алоҳида ўрин тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координаторининг «Омбудсман институтини ривожлантиришга кўмаклашиш — V босқич» лойиҳаси доирасида 2012 йил 23 — 27 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили томонидан «Одам савдосига қарши курашишга тааллуқли масалаларга оид халқаро ҳуқуқ нормалари ва миллий қонун ҳужжатлари» мавзуида ёзги мактаб тадбири ўтказилди. Мазкур тренинг мақсади — Омбудсман ҳамда унинг минтақавий вакилларининг давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини чуқурлаштириш, шунингдек одам савдосига қарши курашишга тааллуқли мурожаатларни қўриб чиқиш ва ҳал қилиш борасидаги фаолият самарадорлигини кучайтириш, халқаро андозалар ҳамда миллий қонун ҳужжатлари соҳасидаги билимлар даражасини ошириш масалаларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йилда Вакил ҳамда унинг Котибияти ходимлари турли давлат тузилмалари ва ноҳукумат ташкилотлар томонидан ўтказилган давра суҳбатлари, семинарлар, конференцияларда фаол иштирок этдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) ноширлик фаолияти ҳам фуқароларнинг ҳуқуқий маърифати ошишига хизмат қилди. Ҳисобот даврида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг, Котибият ходимлари ва жойлардаги вакилларнинг инсон ҳуқуқларига риоя этилиши ва ҳимоя қилинишини таъминлаш масалаларига бағишланган мақолаларини нашр қилиш борасидаги ишлар давом эттирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан мурожаат қилиш имкониятини таъминлашда қўшимча воситага айланган расмий сайт ёрдамида фуқароларнинг ҳуқуқий маърифатини ошириш ишлари ҳам Вакил томонидан муваффақиятли амалга оширилмоқда. Сайт иши, географик олислигидан қатъи назар, Интернет-тармоқдан фойдаланувчиларнинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларига дахлдор бўлган долзарб ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа ахборотлардан фойдаланишига, шунингдек Вакил билан аҳолининг ўзаро ҳамкорлиги тизимини ривожлантириш ва такомиллаштиришга кўмак беришга қаратилгандир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) инсон ҳуқуқлари соҳасида фуқаролар ижтимоий онгини оширишга кўмаклашишга доир фаолиятини таҳлил қилиш жамиятнинг демократия йўлидан илдам ривожланиши ва бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан фуқаролар ҳамда мансабдор шахсларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасига боғлиқлигидан далолат бермоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга ҳам бугунги кунда ҳуқуқий таълим ва ҳуқуқий маърифатни, жамиятда ҳуқуқий билимлар тарғиботини тубдан яхшилашга қаратилган Инсон ҳуқуқлари соҳасида миллий ҳаракат дастурини қабул қилиш ва ҳаётга татбиқ этиш долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Мамлакатимиз Президенти И.Каримов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрда ўтказилган қўшма мажлисидаги ўз маърузасида «...Инсoн ҳуқуқлaри сoҳaсидa миллий ҳaрaкaт дaстурини ишлaб чиқиш дoлзaрб aҳaмиятгa эгa. Ушбу дaстур энг aввaлo ҳуқуқни муҳoфaзa қилиш вa нaзoрaт oргaнлaри тoмoнидaн инсoн ҳуқуқ вa эркинликлaрининг ҳимoя қилинишини тaъминлaш, жaмиятдa инсoн ҳуқуқлaри бўйичa мaдaниятни шaкллaнтириш вa шу кaби бoшқa сoҳaлaргa oид қoнунлaргa риoя этилиши устидaн жaмoaтчилик мoнитoрингини oлиб бoришгa қaрaтилгaн чoрa-тaдбирлaрни ўзидa мужaссaм этиши кeрaк», деб алоҳида таъкидлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ана шу дастурнинг амалга оширилиши аҳолининг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳурмат қилишини, фуқароларда қонунга итоаткорлигининг янада ортишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 1-моддасига мувофиқ, Омбудсман институти халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашади. Ушбу ҳамкорликни амалга оширишнинг асосий принциплари инсон ҳуқуқлари ҳурмат қилиниши ва уларга риоя этилишини таъминлаш, шунингдек инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш мақсадида узоқ муддатли ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва уни ривожлантиришдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга доир амалий фаолияти қуйидаги устувор йўналишларга асосланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш масалалари билан шуғулланувчи халқаро, минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ва минтақавий Омбудсман институтларига аъзолик доирасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг миллий ва халқаро институтларини ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш мақсадида хорижий мамлакатларнинг ҳуқуқни ҳимоя қилувчи миллий институтлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқлари масалаларига бағишланган халқаро конференциялар ўтказиш ва уларда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги давлат сиёсатининг амалга оширилиши, Омбудсманнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир фаолияти тўғрисидаги ахборотни халқаро жамоатчилик ўртасида тарқатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фаолият даврида Ўзбекистон Омбудсманининг БМТ Тараққиёт дастури, Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти, Европа Иттифоқи Комиссияси, ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Халқаро Қизил Хоч қўмитаси каби халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги фаол ривожланмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман институтининг институционал салоҳиятини мустаҳкамлашга ва унинг минтақавий вакилларини барқарор ривожлантиришга кўмаклашиш, шунингдек Омбудсманнинг давлат органлари, жумладан судлар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар билан ўзаро ҳамкорлигининг шакл ва усулларини такомиллаштириш мақсадида Омбудсман томонидан ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координатори билан ҳамкорликда 2010 — 2012 йилларга мўлжалланган «Ўзбекистон Республикаси Омбудсман институтининг ривожланишига кўмаклашиш — V босқич» лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий мамлакатлар Омбудсман институтларининг иш усуллари билан танишишга қаратилган ўқув сафарларини ташкил этиш ва ўтказиш Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил билан ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координатори ҳамкорлигининг йўналишларидан биридир. 2012 йилнинг 26 ноябридан 1 декабригача бўлган даврда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил делегациясининг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар ўртасида тажриба алмашиш учун Польша ва Голландияга ўқув сафари ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йилда БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан Омбудсман ўртасидаги ҳамкорлик давом этди. Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан тасдиқланган 2010 — 2015 йилларга мўлжалланган мамлакат дастурини амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар режасининг 4.42-бандини амалга ошириш доирасида БМТ Тараққиёт дастурининг «Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар салоҳиятини ривожлантириш» лойиҳаси амалга оширилаётган бўлиб, бу тадбир ташкилотчиларидан бири ҳам Омбудсмандир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида биргаликда конференция ва семинарлар, давра суҳбатларини ўтказиш орқали К.Аденауэр номли фонд ваколатхонаси билан яқин ҳамкорлик давом эттирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро ва минтақавий Омбудсман институтларига аъзолик доирасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга алоҳида эътибор берган ҳолда, Омбудсман Халқаро Омбудсман институти ва Европа Омбудсман институти фаолиятида ўз иштирокини давом эттирди, бу ахборот алмашинуви, материаллар эълон қилиш, раҳбар органларни сайлаш тадбирларида ҳамда инсон ҳуқуқлари масалалари ва Омбудсманлар фаолиятига доир тадбирларда иштирок этиш орқали амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга катта аҳамият бермоқда, бундай ҳамкорлик хорижий ҳамкасблар билан икки томонлама ва халқаро ташкилотлар доирасида мулоқотларни ривожлантириш йўли билан амалга оширилмоқда. Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Халқаро Омбудсман институти ва Европа Омбудсман институти, шунингдек Осиё Омбудсманлар уюшмаси аъзоси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мавжуд давлатлараро ҳамкорлик алоқалари бутунлай янги гуманитар йўналиш, яъни хорижий омбудсманлар ўртасида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик муносабатлари билан бойимоқда. Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Европа, Осиё, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларининг омбудсманлари билан ўзаро амалий алоқалар ўрнатган. Айрим омбудсманлар билан расмий ҳамкорлик муносабатлари ўтган йиллар давомида ишончли ва амалий шериклик муносабатларига айланди, бундай муносабатларни чуқурлаштириш эса инсоннинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини ҳимоя қилиш масалаларида маслаҳатлашув ва тажриба алмашишга хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йилнинг 27-28 февраль кунлари «Омбудсман институти фаолиятининг фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш (ўз ташаббусига кўра суриштирув ўтказиш ва хулосалар тайёрлаш) масалалари бўйича хорижий тажрибаси» мавзуида семинар-тренинг «Минтақавий мулоқот» Халқаро ноҳукумат ташкилотлари маркази кўмагида Ўзбекистон Омбудсмани ташкилотчилигида бўлиб ўтди. Семинар-тренингда Словения Омбудсмани Зденка Чебашек-Травник иштирок этди. Семинар-тренингнинг мақсади Ўзбекистон Омбудсмани ва Словения Омбудсмани ўртасида фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш (ўз ташаббусига кўра суриштирув ўтказиш ва хулосалар тайёрлаш) масалалари бўйича ўзаро тажриба алмашишдан иборат бўлди. Семинар-тренинг ишида Омбудсманнинг минтақавий вакиллари, миллий шериклари ва ННТ вакиллари иштирок этдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зденка Чебашек-Травник бошчилигидаги Словения Омбудсмани делегациясининг ташрифи доирасида 2012 йил 29 февраль куни Словения Омбудсмани делегацияси иштирокида «Инсон ҳуқуқлари тизимида хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари: халқаро ҳамда миллий жиҳатлар» мавзуида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди. Словения Омбудсмани Зденка Чебашек-Травник Словения Омбудсманининг болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир фаолияти тўғрисида нутқ сўзлади, хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаш ҳамда уни ҳимоя қилишда Ўзбекистон Омбудсмани институтининг роли ҳақида С. Рашидова ахборот берди. Мунозараларда сўзга чиққан миллий шерикларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг Омбудсман билан ўзаро ҳамкорлиги, ички ишлар органларининг хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида Омбудсман билан ўзаро ҳамкорлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказнинг Ўзбекистон Республикасида хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларига доир халқаро стандартларни ҳаётга татбиқ этиш борасидаги фаолияти тўғрисида сўзладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатик миссияларининг, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш масалалари билан шуғулланувчи халқаро ташкилотлар вакиллари билан бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди. Бу учрашувлар давомида Омбудсман инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, Омбудсман фаолияти, унинг томонидан мамлакатимиз минтақаларида инсон ҳуқуқларини мониторинг қилиш натижалари, миллий ва хорижий шериклар, халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик, «Хабеас корпус» институтининг жорий этилиши, минтақавий вакиллар фаолияти тўғрисида ахборот берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили фаолияти бутун жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини тортмоқда. Кейинги йилларда Европа омбудсман институтларигина эмас, балки Осиё давлатларининг омбудсман институтлари ҳам Ўзбекистон Парламент омбудсманининг фаолиятига алоҳида қизиқиш билдирмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили институтига алоҳида эътибор қаратилаётгани шу билан боғлиқки, Ўзбекистондаги Омбудсман институти Марказий Осиё ҳудудида биринчи бўлиб ташкил этилган ва у хорижий омбудсман институтлари ўз фаолиятида қўллаши мумкин бўлган даражада етарли иш тажрибаси тўплади, мазкур хорижий институтларда эса инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг суддан ташқари тизими институтларини ташкил этиш кейинги 10 йил мобайнида юз бермоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида давлатимизни ривожлантириш стратегияси баён этилган бўлиб, бунда асосий эътибор инсон ҳуқуқлари ҳамда эркинликларига риоя этилиши ва ҳимоя қилинишини таъминлаш масалаларига қаратилган. Шу туфайли ҳам мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат-ҳуқуқий ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини шакллантириш ва такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили институтининг ҳуқуқий мақомини ошириш ва унинг фаолиятини кучайтириш жараёнлари хорижлик ҳамкасбларимизда алоҳида қизиқиш уйғотмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йилда Корея Республикасининг Коррупцияга қарши кураш ва фуқаролар ҳуқуқлари бўйича комиссияси раиси, Жанубий Корея Омбудсмани Ким Ян Ран хоним Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили билан доимий алоқалар ўрнатиш мақсадида икки томонлама битим тузиш таклифи билан мурожаат қилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу муносабат билан 2012 йил 6 сентябрь куни Корея Республикасининг Коррупцияга қарши кураш ва фуқаролар ҳуқуқлари бўйича комиссияси раиси Ким Ян Ран хоним таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) С. Рашидова бошчилигида Ўзбекистон делегациясининг Корея Республикасига ташрифи бўлиб ўтди. Ўзбекистон — Корея муносабатларининг келгусидаги истиқболлари муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ҳамда Корея Республикасининг Коррупцияга қарши кураш ва фуқаролар ҳуқуқлари бўйича комиссияси ўртасида самарали ҳамкорликни, икки томонлама алоқаларни ривожлантириш мақсадида Сеул шаҳрида «Омбудсман ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш: Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси тажрибаси» мавзуида давра суҳбати ўтказилди, шунингдек Ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув ҳақида меморандум имзоланди. Меморандумга мувофиқ томонлар ахборот алмашиш, конференциялар ва тренинглар ўтказиш, иккала давлатнинг фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларида кўмаклашиш, халқаро ташкилотларда ўзаро ҳамкорликни ўрнатиш, шунингдек оммавий ахборот воситаларида биргаликда мақолалар эълон қилиш йўли билан омбудсман институтлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳақида келишиб олдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил институти билан хорижий мамлакатларнинг худди шундай институтлари ўртасида йўлга қўйиладиган алоқалар омбудсманлар фаолияти ҳақида хабардор бўлиш даражасини ошириш имконини беради. Ўзаро тажриба алмашишга ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва унга риоя этиш борасидаги иш самарадорлигини оширишга кўмаклашади, пировард натижада Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларациясида эълон қилинган ғояларни ривожлантириш ва илгари суриш жараёнига ҳисса қўшади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман ва унинг ходимлари инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ва минтақавий анжуманлар ишида фаол қатнашдилар. Чунончи 2012 йилда Марказий Осиё омбудсманларининг халқаро конференциясида (Хельсинки шаҳри, Финляндия), «Фавқулодда вазиятларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш: муаммолар ва имкониятлар» мавзуида Боку шаҳрида (Озарбайжон) ўтказилган халқаро конференцияда, Киев шаҳрида БМТ Тараққиёт дастурининг Европа ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари бўйича Братислава минтақавий маркази кўмагида ташкил этилган «Стратегик режалаштириш ва коммуникациялар стратегияси» мавзуида ўтказилган уч кунлик тренингда иштирок этдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Омбудсманнинг халқаро ташкилотлар, бошқа мамлакатларнинг омбудсманлари, шунингдек дипломатия миссиялари билан ҳамкорлиги янги шакл ва мазмун касб этди. Омбудсманнинг халқаро ҳамкорлик соҳасидаги фаолиятини таҳлил қилиш халқаро ташкилотлар ҳамда хорижий мамлакатларнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича миллий муассасалари билан инсон ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаш, уни ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш масалалари борасида узоқ муддатли ўзаро ҳамкорлик ўрнатилганлигидан далолат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хулоса
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг ҳуқуқий фуқаролик жамияти барпо этиш йўлидан собитқадамлик билан бориши Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов томонидан ишлаб чиқилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида баён этилган мамлакатимизни ривожлантириш стратегиясига асослангандир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлатимиз раҳбари томонидан давлат ва жамият қурилишининг барча томонларини ислоҳ қилишнинг янада тўлиқ таъминланиши соҳасида белгилаб берилган устувор йўналишлар парламентнинг қонун ижодкорлиги фаолиятида, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётида, одил судлов органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг, шунингдек инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятида, фуқаролик жамияти институтларининг ижтимоий-сиёсий фаолиятида ўзининг тўлиқ тасдиғини топди ва қўлланилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизни барқарор ривожлантириш ва иқтисодий қудратимизни мустаҳкамлаш, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида ислоҳотларни чуқурлаштириш, давлат ва фуқаролик жамиятининг ижтимоий шериклик ролини ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, улар мансабдор шахсларининг ҳуқуқни қўллаш фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш борасидаги ҳозирги шарт-шароитлар фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш ва ҳимоя қилишга доир давлат сиёсатини фаол амалга ошириш мақсадида Омбудсманни йўналтиради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов томонидан белгилаб берилган қонун лойиҳаларини муҳокама этиш ва қабул қилишга, инсон ҳамда фуқаро ҳуқуқ ва эркинликларининг янада тўлиқроқ таъминланиши ва ҳимоя қилинишига ҳар томонлама кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларининг барча тоифаларини ҳар томонлама рўёбга чиқариш, аҳоли ҳуқуқий маданиятини юксалтиришнинг янги механизмлари ва йўлларини излаб топиш, шунингдек давлат органлари, хусусан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда жамоат ташкилотларининг инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш соҳасидаги ҳамкорлигини кенгайтириш ва чуқурлаштириш учун Инсон ҳуқуқлари соҳасида миллий ҳаракат дастурини самарали амалга оширишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг ҳуқуқни таъминловчи вазифаларини самарали амалга ошириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари мансабдор шахсларининг ҳуқуқни қўллаш фаолияти устидан парламент назорати механизмларини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил «Обод турмуш йили» деб эълон қилинганлигига асосланиб фуқароларнинг ижтимоий ташаббусларини ҳамда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари фаоллигини қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат ва фуқаролик институтлари фаолиятининг барча томонларини ислоҳ қилишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантиришга, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятига оид жамоатчилик мониторингини ривожлантиришга қаратилган «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижроси юзасидан мониторинг ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил Омбудсман институти учун Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида баён этилган Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш стратегияси асосида мамлакатимиз фуқароларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш борасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда муҳим босқич бўлди.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 й., 3-сон, 64-модда)