01.10.1992 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Финляндия Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сармоя қўйишни амалга ошириш ва уни ўзаро ҳимоялаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйида «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Финляндия Республикаси Ҳукумати,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик асосида Ўзбекистон Республикаси билан Финляндия Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш ва кенгайтиришга кўмаклашишга интилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала Аҳдлашувчи Томон ҳудудида сармоя маблағлари миқдори ўсиб бориши учун қулай шарт-шароитлар яратиш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сармоя қўйиш ва уни ўзаро ҳимоялашга кўмаклашиш иккала мамлакат ўртасидаги иқтисодий муносабатларни ривожлантириш ишида амалий ташаббусни орттириб боришни эътироф этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Сармоя қўйиш» атамаси иқтисодий фаолият билан боғлиқ бўлган қийматга эга барча мулк турларини билдириб, хусусан, ўз ичига қуйидагиларни қамраб олади, бироқ бунда истисно жоиз:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Кўчириб бўладиган ва кўчмас мулк ҳамда кўчмас мулк кафолати ва кафолатлар каби бошқа мулкий ҳуқуқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Компанияларга қўйилган омонатлар, акциялар ва ҳуқуқий шахслар мулкида иштирок этишнинг бошқа шакллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Пул маблағларига бўлган ҳуқуқлар қарзни талаб қилиш ҳуқуқлари ёки иқтисодий қийматга эга тўловларга бўлган ҳуқуқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) Саноат, тижорат ва ақлий мулкчиликка бўлган ҳуқуқлар, жумладан турли муаллифлик ҳуқуқлари, патентлар, мол белгилари, хизмат кўрсатиш соҳасининг номлари, фирма номлари ва саноат намуналари, тижорат сирлари, технологик жараёнлар, «НОУ-ХАУ» ва «ГУДВИЛЛ» билан боғлиқ ҳуқуқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) Тижорий фаолият ва имтиёзларга бўлган ҳуқуқлар, жумладан табиий бойликларни қидириш, режалаш, қазиб олиш ёки улардан фойдаланишга тегишли ҳуқуқлар, шунингдек қонун, Битим ёки ҳокимият қарори асосида берилган ҳуқуқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) Ушбу Битим кўзда тутилган сармоя билан боғлиқ ва қонунларга мувофиқ ижарачи фойдаланадиган ижара сармоя моллари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Сармоядор» атамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Ўз мамлакати қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ёки Финляндия фуқароси бўлган шахс ёки Ўзбекистон Республикаси ёхуд Финляндиядаги қонунларга мувофиқ ташкил топган юридик шахс бўлиб, ўз мамлакати қонунларига кўра бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудига сармоя қўйиш ҳуқуқига эга бўлган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ёки Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг сармоядори катта ҳиссага эга бўлган учинчи давлатнинг ҳудудида ўз манзилгоҳига эга бўлган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) 1, 2-бандларда ўз таърифига эга бўлмаган, Аҳдлашувчи Томонлар уни ва у режалаштирган ҳар бир алоҳида сармояни биргаликда маъқуллаган фуқаро ёки юридик шахсни билдиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) «даромадлар» атамаси сармоя қўйиш натижасида олинган ёки олиниши лозим бўлган пул маблағлари ва бошқа қийматига эга мулклар, жумладан фойда, фоизлар, девидентлар, роялти кабиларни англатади. Аммо бунда истисно жоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) «ҳудуд» атамаси Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг давлат ҳудудини, шунингдек Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг ҳудудий сув сарҳадлари билан чегарадош иқтисодий минтақа, балиқ овлаш минтақаси ва соҳилбўйи сувларини билдириб, бунда Аҳдлашувчи Томонлар халқаро ҳуқуққа мувофиқ бойликларни қидириш, ишлаш ва сақлаш мақсадида ўз суверен ҳуқуқларини амалга оширадилар ва ана шу бойликларни тасарруф этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Битимни қўллаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим ҳудудига сармоя қўйилган Аҳдлашувчи Томон қонунларига мувофиқ ишга солинган сармояларга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-банди қоидаларини ҳисобга олган ҳолда Битим бир Аҳдлашувчи Томоннинг сармоядорлари иккинчи Аҳдлашувчи Томон ҳудудига ушбу Битим кучга киргунга қадар ва кучга кирганидан кейин қўйган барча сармояларга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Сармояларни ҳимоялаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири ўз қонунлари ва қоидалари, шунингдек халқаро ҳуқуқда кўзда тутилган доирада ва ҳар қандай ҳолатда иккинчи Аҳдлашувчи Томон сармояларига ва шунингдек бу сармоялардан келадиган даромадларга нисбатан мақбул ва адолатли шароитни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Энг қулай шароит яратиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири ўз ҳудудида иккинчи Аҳдлашувчи Томон сармоядорларининг сармоялари ва даромадларига нисбатан мақбул ва адолатли шароитни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири ўз ҳудудида иккинчи Аҳдлашувчи Томон сармоядорлари ушбу Битим қоидаларига мувофиқ қўйган сармояларига ва улардан келадиган даромадларига нисбатан учинчи мамлакатлар сармоялари ва даромадларига нисбатан яратилган шароитдан кам бўлмаган мақбул тартибни қўллайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Уруш ёки бошқа қуролли можаро, фавқулодда ҳолат эълон қилиниши, жамоат тартибсизликлари натижасида сармоялари зарар кўрган Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг сармоядорларига нисбатан иккинчи Аҳдлашувчи Томон ҳар қандай учинчи мамлакат сармоядорларига мулкни тиклаш, мулкни тўлаш, товон тўлаш ёки моддий қийматини тиклаш билан боғлиқ бошқа услублар бўйича яратган шарт-шароитидан кам бўлмаган тартибни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридаги жумлада кўзда тутилган тўловлар эркин муомаладаги валютада амалга оширилади ва бир мамлакатдан иккинчисига эркин ҳолда ўтказиб берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 1 ва 2-бандларида кўзда тутилган тартиб Аҳдлашувчи Томонларнинг бири тарафидан учинчи мамлакатлар сармоядорлари, сармоялари ва даромадларига берадиган афзаллик, енгиллик ёки товон учун асосларга нисбатан қўлланилмайди ва улар қуйидагиларга яъни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки иқтисодий макон, божхона уюшмаси ёки эркин савдо минтақаси тўғрисида амалдаги ёки келгусида тузилиши мумкин бўлган битимдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккиёқлама солиқ солишни бекор қилиш тўғрисидаги битимга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўла ёки қисман солиқ солиш билан боғлиқ бошқа халқаро битимга асосланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Экспоприация
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар қайсисининг сармоядорлари иккинчи Аҳдлашувчи Томон ҳудудига қўйган сармоялари миллийлаштирилиши, экспоприация қилиниши ёки миллийлаштириш ёхуд экспоприацияга (бундан буён «экспоприация» дейилади), ўхшаган оқибатларга эга бўлган чораларга дучор бўлиши мумкин эмас. Жамоатчилик манфаатларини кўзлайдиган, камситмайдиган ҳамда кечиктирмай тегишли ва самарали товон пули тўланадиган ҳоллар бундан мустаснодир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товон пулининг миқдори экспоприация ҳақида ёки бўлажак экспоприация тўғрисидаги хабар бевосита маълум қилинишидаги экспорпиация қилинадиган экспоприация кунидан бошлаб икки ой мобайнида тўланиши лозим. Шу муддат тугаганидан кейин тўланаётган товон пули тўлаб бўлингунга қадар унга оддий тижорат миқдорида фоизлар қўшилиб боради ва маблағ эркин муомаладаги валюта ҳисобида қиймати аниқланган кундаги курс бўйича самарали амалга оширилади ҳамда эркин тарзда ўтказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сармоясига дахл қилинган сармоядор экпоприация қилган Аҳдлашувчи Томон қонунларига мувофиқ содир ҳолатни зудлик билан мазкур Аҳдлашувчи Томон суди ёки бошқа мустақил орган томонидан кўриб чиқилишига ва ушбу моддада баён қилинган қоидаларга мувофиқ ўзининг сармояси қиймати аниқлаб олинишига ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар Аҳдлашувчи Томонлардан бири амалдаги қонунларга мувофиқ ҳудудининг ҳар қандай қисмида барпо этилган компания ёки корхонанинг мулкини ва иккинчи Аҳдлашувчи Томон сармоядорлари эгалик қилувчи акцияларни экспоприация қилса, бундай ҳолда ушбу модданинг 1-банди қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Сармоя қўйиш муносабати билан тўловлар, даромадлар ва кўчириб бўладиган мулкни ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири иккинчи Аҳдлашувчи Томон сармоядорларига асоссиз кечиктирмай, аммо кўпи билан уч ой вақт ичида сармоя қўйиш муносабати билан кўчириб бўладиган мулкни монесиз ўтказишни ва сармоя қўйиш муносабати билан эркин муомаладаги валютада тўловларни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Иккинчи Аҳдлашувчи Томон сармоядори қўйган сармоядан тушган фойдалар, девидендлар, фоизлар, роялти, лицензия тўловлари, воситачилик, техник ёрдам ва техник хизмат учун тўловлар ва бошқа даромадларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Заёмлар ёки тегишли бошқа мажбуриятларни қоплаш билан боғлиқ пул маблағларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Сармоянинг сотилиши, қисман ёки тўла тугатилиши муносабати билан сармоядорга тегишли маблағларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) Сармоя қўйиш муносабати билан уни қабул қилувчи мамлакат ҳудудида сармоядор мамлакати фуқароларининг меҳнати учун олган иш ҳақларини ёки иш ҳақи билан боғлиқ даромадларини ўтказиб беришни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Сармоя қўйишга кўмаклашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ўз қонунлари доирасида ушбу Битимга кўра кўзда тутилган сармоялар асосида барпо қилинган ёки барпо қилинадиган корхоналарни, шунингдек ушбу Битим 1-моддасининг а-банди 5-кичик бандида кўзда тутилган тижорат фаолияти ва концессияга берилган ҳуқуқлар асосида қўйилган сармояларни, шунингдек уларнинг фаолиятини жумладан хом ашё, электр қуввати, ишчи кучи, юк ташиш ва молия-ҳисобот хизмати ҳамда фаолият кўрсатиш ҳуқуқини бериш билан қулай шарт-шароитларни таъминлашга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Аҳдлашувчи Томон билан сармоядор ўртасидаги низолар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг сармоядори ва иккинчи Аҳдлашувчи Томон ўртасида иккинчи томоннинг ҳудудида биринчи томоннинг сармоясига тааллуқли ҳуқуқий низолар ёзма равишдаги талабнома топширганига уч ой бўлишига қарамай, Томонлар уларни ҳал қила олмасалар, Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг талабига мувофиқ кўриб чиқиш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1965 йил 18 мартда Вашингтонда имзоланган сармоялар бўйича давлатлар ва бошқа давлатлар фуқаролари ўртасидаги низоларни ҳал қилиш тартиби тўғрисидаги Битим қоидаларидан келиб чиқиб, агар иккала Томон ҳам бу Шартномада қатнашса, сармоя низоларини ҳал этиш бўйича халқаро марказ (бундан кейин «марказ»)га;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) халқаро савдо ҳуқуқи бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Комиссиясининг амалдаги ҳакамлик регламентига мувофиқ тузилган халқаро ҳакамлик «ad hoc» судига берилади. Низолашувчи Томонлар мазкур қоидаларга ўзгаришлар киритиш тўғрисида ёзма равишда аҳдлашиб олишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандидаги низони ҳакамлик судига беришга тааллуқли қоидалар борлигидан қатъи назар, сармоядор низони кўриб чиқиш учун ҳакамлик судига бергунга қадар низони ҳал этиш тартибини танлаш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ҳакамлик суди қарорини тан оладилар ва 1958 йил Нью-Йоркда қабул қилинган ажнабий ҳакам қарорларини эътироф этиш ва бажариш тўғрисидаги конвенцияга мувофиқ уни бажарадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги низолар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги ушбу Битимни талқин қилиш ёки қўллашга тааллуқли низолар имкони борича музокаралар йўли билан ҳал қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги низони бундай йўл билан ҳал қилиш имконияти бўлмаган тақдирда Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг илтимосига кўра, бетараф ҳакамлик суди кўриб чиқиш учун топширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бундай бетараф ҳакамлик суди ҳар бир аниқ ҳолат учун алоҳида қуйидагича тартибда ташкил қилинади. Бетараф ҳакамлик судини тузиш тўғрисидаги илтимос тушганидан кейин 2 ой вақт мобайнида Томонларнинг ҳар бири биттадан судья тайинлайди. Кейин бу икки судья учинчи давлат фуқаросини танлашади. У иккала Аҳдлашувчи Томонлар розилиги билан бетараф ҳакамлик суд раиси этиб тайинланади. Раис бетараф ҳакамлик судининг икки аъзоси тайинланган кундан бошлаб икки ойлик муддат мобайнида тайинланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар ушбу модданинг 3-бандида кўрсатилган муддат ичида лозим бўлган тайинлашлар амалга ошмаса, Томонларнинг ҳар бири, ўзгача келишув бўлмаган тақдирда, зарур тайинлашларни амалга ошириш илтимоси билан Халқаро Суд Раисига мурожаат қилади. Агар Раис Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлса ёки у қандайдир сабабга кўра мазкур вазифани бажара олмаса, бундай ҳолда лозим бўлган тайинлашларни амалга ошириш Халқаро Суднинг Вице-Раисига тавсия қилинади. Агар Вице-Раис Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлса ёки у ҳам мазкур вазифани бажара олмаса, у ҳолда лозим бўлган тайинлашларни амалга оширишни ундан кейинги вазифаси жиҳатидан катта бўлган Халқаро Суд аъзосига тавсия қилинади. У Аҳдлашувчи Томонлардан ҳеч қандай монеъсиз бажара олиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бетараф ҳакамлик суди кўпчилик овоз билан қарор қабул қилади. Бетараф ҳакам судининг қарори ҳар иккала Томон учун мажбурийдир. Аҳдлашувчи Томонлар суд раиси ва аъзоларининг харажатларини тенг шаклда ўз зиммаларига оладилар. Бетараф ҳакамлик суди ўз қарорида Аҳдлашувчи Томонлардан бири харажатларнинг кўпроқ қисмини қоплайди, деб ажрим чиқариш ҳам мумкин. Бундай ажрим ҳар иккала Томон учун мажбурий бўлади. Суд иш тартиби қоидаси тўғрисидаги масалани ўзи мустақил ҳал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Суброгация
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Аҳдлашувчи Томон ёки у тарафдан шу Аҳдлашувчи Томоннинг сармоядори сармояларига нисбатан берган кафолати асосида тайинланган вакил сармоядорга товон ҳақи тўласа, у ҳолда биринчи Аҳдлашувчи Томон ёки у тарафидан тайинланган вакил ушбу Битимга асосланган ҳолда суброгация тартибида сармоядорнинг маълум ҳуқуқларига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Миллий қонунлар ва халқаро битимлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим ҳеч бир қоидаси миллий қонунлар ёки халқаро ҳуқуқ асосида берилган ҳуқуқлар ёки имтиёзларни чекламайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Битимнинг кучга кириши, муддати ва амал қилишини тўхтатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим Аҳдлашувчи Томонлар Битимнинг кучга кириши учун зарур конституцион расмий жиҳатларни бажарганлиги тўғрисида бир-бирларига дипломатия йўли билан хабар барганларидан сўнг 30 кун ўтгач, кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим 15 йил муддат ичида амалда бўлади ва агар ушбу модданинг 3-бандига мувофиқ у бекор қилинмаган тақдирда шу муддат мобайнида ўз кучини сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири иккинчи Аҳдлашувчи Томонни ушбу Битимнинг амал қилишини дастлабки биринчи 15 йиллик муддат ичида ёки ундан кейин ҳар қандай вақтда тўхтатиши тўғрисида бир йилдан кам бўлмаган муддат ичида дипломатия йўли билан ёзма равишда хабар бериб, бекор қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Битимнинг амал қилиши тўхтатилгунга қадар қўйилган сармояларига нисбатан 1 ва 11-моддаларнинг қоидалари Битимнинг амал қилиши тўхтатилгандан кейинги 15 йил муддат ичида ўз кучида қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим 1992 йил 1 октябрда Тошкент шаҳрида икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек ва фин тилларида тузилди, ҳар иккала матн ҳам бир хил кучга эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)