19.03.1993 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Транспорт соҳасидаги ҳамкорлик принциплари ва ўзаро муносабатларнинг шарт-шароитлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталади,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш учун интилишга амал қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала мамлакат ўртасида, шунингдек, уларнинг ҳудудлари орқали учинчи мамлакатларга юк ташилиши ва йўловчилар қатновини енгиллаштириш истагини билдириб, қуйидагилар тўғрисида аҳдлашдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар транспортнинг барча турлари соҳасида ўзаро иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорликни ривожлантирадилар ва чуқурлаштирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг иккала мамлакат ўртасида ҳамда уларнинг ҳудудлари орқали йўловчи ва юк ташувчи транспорт барча турларининг фаолияти учун ўз ҳудудларида ўзаро боғлиқлик қоидаларига асосан қулай шароитларни таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг юк ташувчилари томонидан бошқа Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудудлари бўйича йўловчилар ва юкларнинг ташилиши, шунингдек, ушбу ташишларни бажарувчи транспорт воситалари йўллар ва бошқа алоқа йўллардан фойдаланиш ёки сақлаш, транспорт воситаларига эга бўлиш ёки фойдаланиш билан боғлиқ солиқлар ва давлат йиғимларидан, шунингдек, юк ташишлардан олинадиган даромадлар ва фойдаларга солиқлардан ва битимлардан озод қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар транспортнинг барча турлари ишини тартибга солувчи амалдаги қоидалар, низомлар, йўриқномалар, андозалар ва техник шарт-шароитларни сақлаб қоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзгаришлар, шунингдек, иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг манфаатларига дахл қилувчи янги меъёрий ҳужжатларни жорий қилиш Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органлари ўртасидаги келишувига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлар ўз ҳудудларида амал қилувчи транспорт қонунчилигининг бирхиллаштирилишини таъминлашга интиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юкларни ва йўловчиларни темир йўл, ҳаво ва автомобиль транспорти ва транзит билан иккала мамлакат ўртасида уларнинг ҳудудлари орқали ташишни ташкил этиш тартиби Россия Федерацияси Транспорт вазирлиги (темир йўл орқали ташишларни ташкил этиш қисмида — Россия Федерацияси йўллар вазирлиги билан) ва Ўзбекистон автомобиль транспорти давлат акционерлик корпорацияси (автомобиль транспорти қисмида), «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиокомпанияси (ҳаво транспорти қисмида), Ўрта осиё темир йўл бошқармаси (темир йўл транспорти қисмида) билан тузиладиган битимлар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар халқаро юк ташишларнинг аввал СССРнинг бошқа мамлакатлар билан тузган ҳукуматлараро Битимлари бўйича белгиланган амалдаги тартибини, шунингдек, транспорт соқасида СССР иштирокчиси бўлган конвенциялар ва бошқа битимларнинг Томонларнинг қонунчилигига зид бўлмаган қисмларига амал қилишини сақлаб қоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири учинчи мамлакатлар билан транспорт соҳасида мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган келишувлар билан белгиланган тартибни ўзгартирувчи учинчи мамлакат билан транспорт соҳасида битим тузишда бу ҳақда иккинчи Аҳдлашувчи Томонни хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар ҳар иккала мамлакат транспорт корхоналари ва ташкилотларининг тўғридан-тўғри иқтисодий алоқалари ривожланишига ҳамда транспорт соҳасида қўшма корхоналар ташкил қилинишига кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлар транспорт воситаларини тайёрлаш ва тузатиш соҳасида иккала мамлакат корхоналарининг ҳамкорлик қилишига кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар муҳандислар, техниклар ва транспорт оммавий касблари мутахассисларининг Томонларнинг амалдаги методикаси бўйича тайёрланишини амалга оширадилар. Ўқув юртини тамомлагандан кейин бериладиган малака ҳужжатлари ҳар иккала давлат ҳудудида юридик кучга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккала Аҳдлашувчи Томоннинг транспорт ташкилотлари ва фирмалари ўртасидаги ҳисоб-китоблар ва тўловлар Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар ва тўловлар тўғрисидаги амалдаги битимларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим билан, шунингдек, ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон қатнашчиси бўлган халқаро битимлар билан тартибга солинмаган масалалар Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг ички қонунчилигига мувофиқ ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида, шунингдек, иккала мамлакат ўртасида ташишларда қийинчиликлар пайдо бўлганда Аҳдлашувчи Томонларнинг мазкур Битимнинг 5-моддасида кўрсатиб ўтилган ваколатли транспорт органлари мунтазам алоқаларни амалга оширадилар ҳамда ўзаро мақбул ечимларни ишлаб чиқиш учун заруратга қараб кенгашлар ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон уни маъқуллаш учун зарур бўлган барча юридик иш тартиби уларнинг қонунчилик қоидаларига мувофиқ бажарилганлиги тўғрисида бир-бирларига маълум қилган кундан бошлаб кучга киради ҳамда Аҳдлашувчи Томонлардан бири Битимнинг амал қилишини тўхтатиш ҳақидаги ниятини иккинчи Аҳдлашувчи Томонга ёзма равишда маълум қилганига 90 кун тўлгунга қадар амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим 1993 йил 19 мартда Тошкент шаҳрида ҳар бири ўзбек ва рус тилларида бўлган икки нусхада тузилди, ҳар иккала матн бир хил кучга эгадир.

(имзолар)