19.03.1993 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият, фан ва техника, таълим, соғлиқни сақлаш, ахборот, спорт ва туризм соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия федерацияси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб айтилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
анъанавий маданият алоқаларни янги сифат даражасига кўтаришга интилишини намоён этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала мамлакат халқлари маданиятининг ўзига хослигига доимий ҳурмат туйғуларини ифодалаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий соҳадаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга, иккала мамлакат халқлари ўртасидаги қадимий алоқаларни ривожлантириш ва ишончни мустаҳкамлашга интилиш тўғрисида айтиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг мустақил тенглигидан пайдо бўлган ўзаро муносабатларнинг янги хусусиятларини ҳисобга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир давлат ва халқнинг ўзининг ижтимоий ва маданий сиёсатини мустақил равишда ишлаб чиқиш ва уни юргизиш, маданий ва бошқа алоқаларни ўрнатиш ҳуқуқини тасдиқлаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий соҳадаги ҳамкорлик иккала давлат халқларининг туб манфаатларига жавоб беришига ва умуминсоний қадриятларни мустаҳкамлаш ҳамда бойитишига, жамият тараққиёти ва инсоний тотувлик учун шарт-шароитлар яратишга кўмаклашишга давлат этувчи омил эканлигига ишониб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги давлатлараро муносабатлар, дўстлик ва ҳамкорлик асослари тўғрисидаги Шартноманинг 15 ва 16-моддаларига таянган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар ҳақида аҳдлашдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар маданият, фан ва техника, таълим, соғлиқни сақлаш, ахборот, спорт ва туризм соҳасида, шунингдек жамоат ташкилотлари ҳамда ёшлар иттифоқи, ижодий уюшмалар, уюшмалар ва жамғармалар йўли билан ҳамкорликни кенгайтиришга ва мустаҳкамлашга барча чоралар билан ёрдам берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар иккала мамлакат халқларини уларнинг маданий мерослари, анъанавий қадриятлари ва маданият, адабиёт ва саньатнинг ҳозирги аҳволи билан таништириш мақсадида ўзаро айирбошлашларни қуйидаги йўллар билан рағбатлантирадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санъат фестиваллари, танловлар, кўргазмаларни, ижрочи жамоалар ва солистларнинг айирбошлаш гастролларини биргаликда ташкил зтиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаваскорлик халқ ижодиёти жамоалари билан айирбошлашни кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда Россия ва Россияда Ўзбекистон адабиёти ва санъати кунларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умуминсоний аҳамиятга эга бўлган тантаналарда қатнашиш учун, шунингдек ўз халқининг, умуман умуминсоний маданиятни ривожлантиришга муҳим ҳисса қўшган маданият арбобларини қутлаш учун ўз вакилларини ўзаро асосларда юбориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўзаро тегишли давлат муассасалари билан ахборотларни айирбошлаш ва ўз ҳудудларида телерадио ва видеодастурларни, ахборот агентликлари, даврий матбуот органлари маҳсулотларини, китоб ва бошқа матбаа маҳсулотларини ёйиш шарномасига кўмаклашадилар, бундан иккинчи томоннинг қонунлари, шунингдек унинг халқининг ахлоқий анъаналари ва феъл-атвор маданиятларига зид келувчи маҳсулотлар мустаснодир, ёйиш шартномасига кўмаклашадилар. Бундай ҳамкорликнинг аниқ, масалалари Томонларнинг манфаатдор идоралари ва ташкилотлари ўртасидаги битимлар билан бошқариб турилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар миллий маданий марказлар ва ташкилотларни ташкил этиш ва уларнинг миллий ўзига хослигини, маданияти, тилини сақлаш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшовчи Россия Федерацияси халқлари ҳамда Россия Федерацияси ҳудудида яшовчи Ўзбекистон Республикаси халқалри вакилларининг маънавий талабларини қондириш бўйича ишларига ёрдам берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар Ўзбекистон Республикасида рус тилини ва Россия Федерациясида ўзбек тилини ўрганишни, шунингдек тиллар иккала давлатнинг ўқув юртларида ўрганишни қўллаб-қувватлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўз давлатларининг кутубхона, музей, ва архив фондларини пайдо қилувчи тўпламлар, коллекциялар ва бошқа маданият бойликларидан фойдалана олишда ўз фуқаролари учун қандай шароит яратиб берган бўлсалар, иккинчи Томоннинг фуқаролари учун ҳам ҳудди шундай тенг асосда шароит яратиб беришни кафолатлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлат тўпламларида, коллекцияларида ва фондларида сақланаётган ўз халқларининг тарихий-маданий бойликлари тўғрисидаги тўлиқ ахборотни бир-бирларига бериш учун шарт-шароитлар яратиб берадилар, уларни ўрганиш ва пропаганда қилишда ёрдам кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар йўқолган ёки ноқонуний равишда олиб чиқиб кетилиб иккинчи Томоннинг ҳудудида пайдо бўлиб қолган санъат асарлари билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш ва уларни ҳал этиш тўғрисида таклифлар тайёрлаш учун биргаликдаги давлатлараро эксперт комиссиялари тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ахборотларни ва нашриёт ишлари, китоб тарқатиш ва полиграфия соҳасида иш тажрибалари алмашишларни рағбатлантирадилар, ўз ҳудудларида иккинчи Томон нашриётларининг матбаа маҳсулотларини, биринчи навбатда, ўқув, маълумотнома, илмий ва болалар адабиётларини тарқатишда ёрдам кўрсатадилар, иккинчи Томон халқларининг сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётлари тўғрисидаги материалларни зълон қилишга кўмаклашадилар, нашриёт-полиграфия базаларининг моддий-техника жиҳатидан таьминланганлигини мустаҳкамлашда ва ривожлантиришда ўзаро фойдали ёрдам кўрсатишга, Томонларнинг нашр этувчи ва тарқатувчи ташкилотлари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тизимининг аниқ ишлаши учун имконият яратишга интиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар кинофестиваллар ва тантанали премьералар ўтказишни, Москвадаги ва Тошкентдаги халқаро кинофестивалларда ўзаро қатнашишни, кино соҳасида кинофильмлар, делегациялар ва мутахассислар айирбошлашни, фильмларни биргаликда қўйишларни, киноархивларнинг ҳамкорлигини, адабиёт ва материаллар айирбошлашни, кино ва видеофильмлар ишлаб чиқариш ва прокат қилиш бўйича қўшма корхоналар ташкил зтишни рағбатлантириб миллий киноматографиялар ҳамкорлигига имкониятлар яратиб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар, илмий-техник ҳамкорликнинг самаралилигини оширишнинг муҳимлигини англаб, қўшма фундаментал ва амалий тадқиқотларни, устувор йўналишлар бўйича ва илғор технологиялар соҳасидаги илмий ишланмаларни, комплекс дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишни, илмий конференциялар, симпозиумлар ташкил этишни, илмий-педагог ва муҳандислик кадрлари тайёрлашдаги ҳамкорликни, қўшма илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ташкилотлари ҳамда корхонлари ташкил этишни, шунингдек ўзаро мақбуллик асосида илмий-ишлаб чиқариш обьектларидан биргаликда фойдаланишни рағбатлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу мақсадда улар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фанлар академиялари, илмий-тадқиқот институтлари ва фан масалалари билан шуғулланувчи ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга барча чоралар билан ёрдамлашадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биргаликда илмий тадқиқотлар ўтказишга ҳамда қўшма илмий-тадқиқот институтлари ва лабораториялари очишга кўмаклашиш, илмий ҳамкорликнинг бошқа самарали шаклларини ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий тадқиқот ишлари ва уларнинг натижалари ҳақидаги нашрлар ва ахборотлар, шунингдек илмий-тадқиқот ишларининг йўналишларини ташкил этиш ва белгилашда қўлланиладиган методлар ҳақидаги ахборотларни алмашишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий тадқиқотлар билан ўзаро танишиш учун олимлар ва мутахассислар билан алмашинувни рағбатлантириш ва жумладан, аввало малакасини ошириш мақсадида ёш илмий ходимлар ва мутахассислар билан алмашиниш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий ходимларнинг иккала давлатда ўтказиладиган конгресслар, симпозиум ва семинарларда ўзаро қатнашувига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз халқлари тарихи ва маданияти соҳасидаги илмий тадқиқотларни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар, шунингдек:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала давлат идоралари, ташкилотлари, муассасалари ва корхоналарининг илмий-техникавий ҳамкорлигига кўмаклашадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фундаментал тадқиқотларга, шунингдек экология, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, энергетика, юқори технология, транспортнинг ахборот тизимлари ва коммуникациялари, иқтисодиётни структуравий қайта қуриш ва бозор муносабатларини шакллантиришнинг устувор минтақалараро муаммоларнинг ечимини излаб топишга давлат ёрдами кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар биргаликда олиб борилган ишлар натижасида олинган ёки Томонларнинг вакиллари мазкур Битим доирасида олган илмий-техникавий ахборотлар ва ҳужжатларни ҳар қандай учинчи томонга ана шу илмий-техникавий ахборотлар ва ҳужжатларни олишда қатнашган ёки берган Томоннинг расмий розилигисиз бермаслик мажбуриятини оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар таълим муассасаларининг иш тажрибаси, таълим тизимини ривожлантириш масалалари бўйича ахборот ва ҳужжатларни ўзаро алмашадилар, қадрлар тайёрлаш ишида ҳамкорлик қиладилар, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, ҳунар-техника билим юртлари ва мактаблар, илмий-тадқиқот институтлари ўртасидаги тўғридан-тўғри шериклик алоқаларини ривожлантиришга кўмаклашадилар, шунингдек таълимнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда бир-бирларига ёрдам берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар уларнинг давлат муассасалари томонидан 1992 йилнинг 1 январига қадар берилган эквивалент малака аттестатларини, маьлумот, илмий даражалар ва унвонлар тўғрисидаги ҳужжатларни эътироф этадилар. Улар кўрсатилган кундан берилган ва бериладигак шундай ҳужжатларни ва уларнинг зквивалентлигини эьтироф этиш ҳақида битим тайёрлайдилар ва тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш ва тиббиёт фанлари соҳасидаги икки томонлама алоқаларни ривожлантирадилар ва мустаҳкамлайдилар, уни инсонпарварлик соҳасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири деб ҳисоблайдилар. Улар иккала мамлакатдаги экологик вазиятни соғломлаштириш, дори-дармонлар ва биопрепаратларни ишлаб чиқаришда янги технологияларни жорий этиш, тиббиёт ва тиббиёт техникаси соҳасида биргаликда илмий тадқиқотлар ўтказиш, касалларнинг ҳеч бир монеликсиз тиббий маслаҳатлар олиши ва даволаниши учун шароит яратиш, ўзаро фойдали асосда студентлар ва мутахассислар билан алмашиш, шунингдек инвестиция фаолиятида ҳамкорлик қилиш, дори-дармонлар ва тиббиёт аппаратуралари чиқарадиган қўшма корхоналарни барпо қилиш, даволаш-профилактика ва фармацевтика муассасалари қуриш, фавқулодда вазиятлар юз берганда бир-бирини ахборот билан таьминлаш мақсадида куч-ғайратларини бирлаштиришга интиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ҳар бири бошқа Томон тавсия этган фуқароларни ўз маданий, илмий, техникавий, тиббий муассасаларида ва ўқув юртларида ўқиши, стажировка ўтказиши, илмий тадқиқотлар ўтказиши ва малака ошириши учун қабул қилади. Бундай ҳамкорликнинг аниқ шартлари қабул қилинадиган шахсларнинг миқдори ҳақидаги масала билан бирга Томонларнинг манфаатдор идоралари ва ташкилотлари ўртасида тузиладиган битимлар билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўз давлатларининг спорт ва туристик ташкилотлари ўртасидаги алоқаларни барқарор ривожлантириш ва мустаҳкамлашга кўмаклашдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу мақсадда спорт делегациялари билан алмашиш, биргаликда мусобақалар ва учрашувлар, турли даражадаги халқаро мусобақаларга ва Олимпиада ўйинларига тайёрланиш учун Ўзбекистон ва Россия Миллий командаларининг ўқув-машқ йиғинлари ўтказиш, контракт асосида спортчилар ва тренерлар билан алмашиш, спорт йўналишидаги буюмлар чиқарадиган қўшма корхоналар барпо этиш ва спорт иншоотлари қуриш рағбатлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар спорт ҳаракатини моддий-техникавий, физкультура ва илмий-методик жиҳатдан таъминлаш, ўзаро манфаатларни кўзлаб ўқув-машқ базаларидан, ўз ҳудудларида жойлашган олимпия ўйинларига тайёргарлик марказларидан самарали фойдаланиш масалаларида ўзаро фойдали ҳамкорликни ривожлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар оммавий туризмни ўзаро фойдали асосда ривожлантиришга, ўз фуқароларининг келишилган маршрутлар бўйича туристик саёҳатларини амалга оширишга, туризмнинг, айниқса ёшлар туризмининг инфраструктурасини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга, қўшма туристик гуруҳларнинг учинчи мамлакатларга сафар қилишларига ва учинчи мамлакатлардан иккала Томон ҳудудларидаги туризм объектлари билан танишиш учун туристларни қабул қилишга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимнинг қоидаларини самарали бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг тегишли вазирликлари, идоралари ва ташкилотлари идоралараро битимларни, ҳамкорликнинг алмашув дастурларини ва ишчи режа (баён)ларини ишлаб чиқишлари ва имзолашлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ўзаро розилиги билан бошқа давлатлар қизиқиш билдирган ҳолларда мазкур Битим доирасида ўтказиладиган ҳамда Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ташаббускор бўлган маданий, илмий ва бошқа тадбирларда қатнашишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар зарур ҳолларда мазкур Битимнинг қоидаларини бажаришга кўмаклашиш ва бундан кейин ҳам бир-бирига ёрдамлашишни такомиллаштириш юзасидан тавсияномалар тайёрлаш учун Томонларнинг ҳар биридан вакиллар сони тенг бўлган вақтинчалик комиссиялар ва ишчи гуруҳлари тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар иккинчи Томоннинг манфаатларига дахлдор бўлса учинчи мамлакатлар билан маданий, илмий ва бошқа соҳалардаги алоқаларни амалга ошираётганда, маданият, фан ва техника, таълим, соғлиқни сақлаш, ахборот, спорт, туризм, ёшлар ҳаракати соҳасидаги халқаро ташкилотлар йўли билан кўп томонлама тадбирларда ва алоқаларда қатнашаётганда ўз фаолиятларини мувофиқлаштирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим имзоланган кундан бошлаб кучга киради. Беш йил давомида амал қилади ҳамда Аҳдлашувчи Томонлардан бири мазкур Битимнинг амал қилишини тўхтатиш нияти ҳақида бошқа Томонни мазкур Битим муддати тугашидан 6 ой олдин ёзма равишда хабар қилмаса, кейинги беш йилликларда ўз-ўзидан узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 1993 йилнинг 19 мартида ҳар бири ўзбек ва рус тилларида икки асл нусхада тузилди, матнларнинг барчаси бир хил кучга эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)