26.04.1994 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Франция Республикаси ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Эркин ҳаракат қилиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Франция Республикаси,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ва Франция ўртасида дипломатик муносабатларнинг ўрнатилиши икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг йўлга қўйилишига кўмаклашишини таъкидлаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир давлатда иккинчи давлатнинг дипломатик вакилларининг бўлиши бу давлатларнинг халқлари ўртасида ўзаро тушунишга кўмаклашишини тан олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1961 йил 18 апрель Вена Конвенциясининг дипломатик алоқалар ҳақидаги қоидаларига амал қилишга содиқликларини тасдиқлаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ЕХҲК доирасида зиммаларига олган эркин ҳаракатга доир мажбуриятларни ҳаётга татбиқ қилишга интилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагиларни тушунишга эришдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Томон Вена Конвенциясининг дипломатик алоқалар тўғрисидаги 26-моддасига мувофиқ бошқа Томоннинг дипломатик миссияларининг барча аъзоларига ўз ҳудудида чекланмаган эркин ҳаракат қилишига кафиллик беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Дипломатия ходимлари ўз сафарлари ҳақида аввалдан маълумотлар беришга ёки уларни амалга ошириш учун рухсатнома олишга мажбур эмаслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий хавфсизлик ёки мудофаа манфаатларидан келиб чиқиб, Томонлардан ҳар бирининг ички ҳуқуқ қонунларига мувофиқ баъзи бир зоналарга кириш чекланиши ёки тақиқланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дипломатик миссиялар аъзоларининг чекланмаган эркин ҳаракатига тегишли 1 ва 2-бандларнинг қоидалари ушбу Томон ҳудудида доимий истиқомат қилувчи ёки у ерда вақтинча бўлган Ўзбекистон Республикаси ва Франция Республикаси фуқароларига, жумладан, сиёсий, ижтимоий ёки касаба уюшмалари ташкилотлари вакилларига, ишбилармонларга, журналистларга ҳам қўлланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимдаги ҳеч нарса Томонлардан ҳар бирининг истисно ҳолларда, жамоат тартиби сабаби билан, бошқа Томондан келган шахснинг, дипломатик ва консуллик вакилларидан ташқари, эркин ҳаракат қилишини чеклаш ҳуқуқига тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимдаги ҳеч нарса Томонлардан бирининг ўз ҳудудига кириш учун виза тартибини ўрнатиш ҳуқуқларини чекламайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг қоидалари Томонлардан бирининг учинчи давлатларга нисбатан қабул қилган мажбуриятларига ҳеч бир ҳолда таъсир қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг амал қилиши Томонлардан бири бошқа Томонни ушбу Битимнинг амал қилиши тугатилганлиги ҳақидаги қарори қабул қилинишидан уч ой олдин огоҳлантиргандан сўнг тугатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим ратификация қилинади ва ратификация ёрликлари билан алмашиш имкони борича қисқа муддатда Тошкентда амалга оширилади. Битим ратификация ёрликлари билан алмашинувидан бир ой ўтганидан сўнг кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида, 1994 йил 26 апрелда, икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек ва француз тилида тузилди, ҳар икки матн ҳам бир хил кучга эга.

(имзолар)