24.05.1993 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ўртасида тузилган Битим
Кучга кириш санаси
24.05.1993
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ўртасида тузилган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаво қатнови тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Куйида «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1944 йил 7 декабрда Чикагода имзолаш учун очилган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенцияни тан олган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро авиацияси соҳасида ўзаро алоқаларни ривожлантириш ҳамда ўзларининг тегишли ҳудудлари ўртасида ва сарҳадларида ҳаво қатновини йўлга қўйиш ҳамда Битим тузиш истагида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар хусусида аҳдлашдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
АТАМАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар матнда бошқа мазмун кўзда тутилмаган бўлса, ушбу Битимнинг мақсадлари йўлида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) «авиация маъмурлари» атамаси Ўзбекистон Республикасига нисбатан Фуқаро Авиацияси Департаменти бошлиғини, Ҳиндистонга нисбатан эса Фуқаро Авиациясининг Бош директорини, ёки хар иккала томонга нисбатан юқорида уқтириб ўтилган ташкилотлар ҳозирги вақтда бажараётган ишларни амалга ошириш ваколати берилган ҳар қандай шахс ёки органни билдиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) «тайинланган авиакорхона» атамаси бир Аҳдлашувчи Томон авиация маъмурлари ёзма равишда иккинчи Аҳдлашувчи Томон авиация маъмурлари учун тайинлаган ва ушбу Битимнинг 3-моддасига мувофиқ ваколат берилган авиация корхонасини билдиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) «Конвенция» атамаси 1944 йил 7 декабрда Чикагода имзолаш учун очилган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенцияни, шунингдек, унга ушбу Конвенциянинг 90-моддасига мувофиқ киритилган ҳар қандай Иловани ва Аҳдлашувчи Томонлар эътироф этадиган Конвенциянинг 90 ва 94-моддаларига мувофиқ Иловаларга ва Конвенцияга киритилган ҳар қандай тузатишни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) «ҳудуд», «ҳаво йўли», «халқаро ҳаво йўли», «тижоратга тааллуқли бўлмаган мақсадларда тўхташ» атамалари Конвенциянинг 2 ва 96-моддаларида талқин этилгани каби маъноларни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
ҲУҚУҚЛАР БЕРИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон иккинчи Аҳдлашувчи Томонга Иловада кўрсатилган йўналишлар бўйича халқаро ҳаво йўлларида мунтазам қатновни йўлга қўйиши ва амалга ошириши учун ушбу Битимда тавсифланган ҳуқуқларни беради. Бундай йўллар ва йўналишлар бундан буён матнда «шартлашилган йўллар» ва «белгиланган йўналишлар» деб аталади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг ушбу Битим қоидаларига мувофиқ тайинланган авиакорхонаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидан қўнмаган ҳолда учиб ўтиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида тижоратга тааллуқли бўлмаган мақсадда қўниш; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида мазкур Битимнинг Иловасида муайян йўналиш учун белгиланган пункт(лар)да йўловчилар, юк ёки почта олиш ва тушириш мақсадида қўниш ҳуқуқларидан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модда 2-бандининг ҳеч қайси қоидаси бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига ҳаво кемаси ичига иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидаги бир манзилдан иккинчи манзилгача юк олиш ҳуқуқини беради деб қаралмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг халқаро парвозларни бажарувчи ҳаво кемаларининг ўз ҳудудига учиб келиши ва ундан учиб кетишини ёхуд бундай ҳаво кемаларидан фойдаланиш ёки уларнинг қатновини тартибга солишга доир қонун ва қоидалари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига қарашли ҳаво кемаларига нисбатан ҳам улар биринчи Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бўлган пайтларида қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг йўловчилар, экипажлар, юклар ва почтанинг ўз ҳудудига келишини, ўз ҳудудида бўлиб туришини ва ўз ҳудудидан жўнатилишини тартибга солувчи қонун ва қоидалари, жумладан, паспорт, божхона, валюта ва санитария ва карантинга доир расмиятчиликларни тартибга солувчи бошқа қоидалари Аҳдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхонага қарашли ҳаво кемасидаги йўловчиларга, экипажларга, ташиладиган юклар ва почтага нисбатан ҳам улар биринчи Аҳдлашувчи Томон ҳудудига келган, унда бўлиб турган ва ундан жўнатилаётган пайтларида қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
АВИАКОРХОНА ТАЙИНЛАШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон белгиланган йўналишлар бўйича шартлашилган йўлларидан фойдаланиш мақсадларида иккинчи Аҳдлашувчи Томон учун ёзма тарзда бир ёки бир неча авиакорхона тайинлаш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бундай тайинлаш тўғрисидаги хабарни олганидан кейин иккинчи Аҳдлашувчи Томон ушбу модданинг 2 ва 3-бандлари қоидаларига мувофиқ тайинланган авиакорхонанинг учишига дарҳол тегишли рухсатнома беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасидан у одатда қайд этилган маъмурлар халқаро ҳаво йўлларидан фойдаланиш чоғида Конвенцияга мувофиқ татбиқ этадиган қонунлар ва қоидаларда кўрсатилган шартларни бажаришга қодир эканлигини исботловчи далилларни талаб қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонлардан бири тайинланган авиакорхонага эгалик қилишда устунлик ва ҳақиқий назорат бу авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томонга ёки унинг фуқароларига тегишли эканлигини исботлаш учун далилларга эга бўлмаган ҳар қандай қоида ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ушбу модданинг 2-бандида кўрсатилган парвозларга рухсат беришни рад этиши ёки ўзи тайинланган корхона қандай бўлганида ҳам 2-моддада кўрсатилган ҳуқуқлардан фойдаланаётганида бажариши зарур деб ҳисоблайдиган шартлар ижро этилишини талаб қилиш ҳуқуқига эгадир. Ушбу банддаги «эгалик қилишдаги устунлик ва ҳақиқий назорат» иборалари шуни англатадики, агар тайинланган авиакорхона ўз йўлларидан ушбу Битимга мувофиқ фойдаланадиган бошқа ҳар қандай мамлакатнинг авиакорхонаси билан ҳар қандай шартнома тузса, башарти, авиакорхонани таъминлаган Аҳдлашувчи Томон ёки унинг фуқаролари тайинлаган авиакорхона мол-мулкининг катта қисмида эгалик қилиши билан бирга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тайинланган авиакорхонани бошқариш устидан ҳақиқий назорат ўрнатиш, ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) йўллардан фойдаланиш чоғида ишлатиладиган ҳаво кемалари ва қурилмаларига эгалик ҳуқуқи ва уларни ҳақиқий назорат қилиш имконига эга бўлсалар, авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томон ёки унинг фуқаролари эгалик қилишда устунлик ва ҳақиқий назорат ҳуқуқига эга деб қаралмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ана шу тарзда тайинланган ҳамда тегишли рухсатнома олган авиакорхона ушбу модданинг ҳамда 10 ва 12-моддаларнинг барча қоидалари бажарилгани холдагина исталган вақтда шартлашилган ташиш ишларини бошлашга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
ПАРВОЗГА ДОИР РУХСАТНОМАЛАРНИ БЕКОР ҚИЛИШ ЁКИ АМАЛДА ТЎХТАТИБ ҚЎЙИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорнонаси ўзининг қонун ва қоидаларига риоя этмаётган бўлса ёки ўз фикрига кўра ушбу Битимда назарда тутилган ҳуқуқларнинг берилишига сабаб бўлган шартлар бажарилмаётган бўлса, у парвоз учун берилган рухсатномаларни бекор қилиш ёки амалдан тўхтатиб қўйиш ёхуд ўзи зарур деб ҳисоблайдиган шартлар қўйиш ҳуқуқини сақлаб қолади. 3-модда 4-бандининг шартлари бажарилмаётган холларда ҳам шу қоидалар қўлланади. Агар қонунлар бузилишини, қоидалар ёки ушбу Битим шартларининг бундан буёнига яна бузилишини бартараф этиш учун парвозларни тўхтатиш ёки бошқа шароит зарур шароитлар яратиш учун шошилинч ҳаракатлар талаб қилинмаса, бундай хатти-ҳаракатлар ушбу Битимнинг 16-моддасига мувофиқ Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги маслаҳатлардан сўнг амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
ЙИҒИМЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхоналари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида ҳаво кемалари аэропортлардан ва бошқа авиация асбоб-ускуналаридан фойдаланганлик учун ундириладиган йиғимлар энг мақбул режим яратиб берилган давлатларнинг ана шундай халқаро йўналишларда парвозни амалга оширувчи авиация корхоналари (НДХ авиация корхоналаридан ташқари) тўлайдиган йиғимлардан юқори бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
БОЖХОНА ЙИҒИМЛАРИ ВА ТАРТИБОТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналарига қарашли халқаро йўналишлар бўйича парвозларни амалга оширувчи ҳаво кемалари, шунингдек керакли асбоб-ускуналар, захира ёнилғи ва мойлаш материаллари, ана шундай ҳаво кемаларига ортилган ёки ундаги идишларга тўлдирилган ва ана шу ҳаво кемаси тўла фойдаланиши учун мўлжалланган кема ичидаги ўзга захиралар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида божхона солиқлари, инспекцион йиғимлар ва бошқа хил солиқлар ва тўловлардан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига қарашли халқаро парвозни амалга оширувчи ҳаво кемаларига техника хизмати кўрсатиш ёки уларни таъмирлаш учун Аҳдлашувчи Томонлардан исталган бирининг ҳудудига олиб кириладиган эҳтиёт қисмларга нисбатан ҳам ана шундай тартиб қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлардан исталган бири ҳаво кемасининг штатдаги асбоб-ускуналари, шунингдек ундаги материаллар ва ўзга эҳтиёт материаллар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида ундаги божхона идораларининг рухсати билангина туширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг 1, 2 ва 3-бандларида гап борган материалларга нисбатан уларни божхона кузатуви ёки назорати остида сайлаш талаби қўйилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Исталган Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан бевосита транзит бўйича учиб ўтувчи пассажирлар оддийгина назоратдан ўтказиладилар. Бевосита транзитнинг багажи ва юклари божхона солиқлари ва бошқа шу каби йиғимлардан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
АДОЛАТЛИ ВА ТЕНГ ШАРОИТЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар иккала Аҳдлашувчи белгиланган Томоннинг авиакорхоналари учун иккала Томон ҳудуди ўртасида йўналишлар бўйича шартлашилган йўллардан фойдаланиш учун адолатли ва тенг имкониятлар яратиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
ТАЙИНЛАНГАН АВИАКОРХОНАЛАРНИНГ МАНФААТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиакорхонаси шартлашилган йўллардан Фойдаланиш чоғида бошқа Аҳдлашувчи Томон авиакорхоналарининг манфаатларини ҳисобга олади. Бундан мақсад, ана шу авиакорхоналар амалга ошираётган ташишга нолозим тарзда таъсир кўрсатмасликдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
ҲАЖМЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мувофиқлаштирилган ташиш бошлангунига қадар унинг ҳажмлари ва парвоз частоталари иккала Аҳдлашувчи Томоннинг авиация идоралари ўртасида 7 ва 8-моддаларда баён этилган қоидаларга ва ушбу модданинг қоидаларига мувофиқлаштирилиши ҳамда дипломатия ноталари алмашлаш билан тасдиқланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлардан исталган бирининг авиакорхонаси тайинлаган ташиш ҳажмларини ва /ёки парвоз частоталарини ҳар қандай тарзда ошириш биринчи навбатда Аҳдлашувчи Томонлар ҳудуди ўртасида амалга ошириладиган ташишга бўладиган эҳтиёжга асосланиши ва бунга авиация идоралари ўртасидаги келишувга мувофиқгина йўл қўйилиши лозим. Бундай келишувга эришилгунга қадар амалдаги ҳажмлар ва частоталар сақланиб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналарига қарашли ҳаво кемаларининг қўшимча ва чартер рейслари бошқа Аҳдлашувчи Томон фуқаро авиацияси идорасининг рухсати билан амалга оширилиши мумкин. Бундай парвозлар тасдиқланган жадвал бўйича бажариладиган парвозларга тижорат жиҳатидан зиён етказмаслиги лозим. Қўшимча ёки чартер рейслари учун аризалар рейс бошланишига камида 72 соат қолганида берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
ПАРВОЗЛАРНИ АХБОРОТЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Давлатлардан ҳар бирининг авиация маъмурлари ўзлари тайинлаган авиакорхоналари зиммасига авиация йўли очилишидан олдин бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация идорасига фойдаланиладиган ҳаво кемасининг тури, ҳаракат жадвали ва графиги, қўлланиладиган тарифлар ҳақида маълум қилиш, шунингдек парвозга тааллуқли бошқа ахборотларни, шу жумладан авиацияси идорасига ушбу Битим шартлари бажарилаётганлигини исботлаш учун зарур бўлган ахборотни тақдим этиш вазифасини юклайди. Ушбу модданинг талабларига ҳаво қатновида ўзгаришлар юз берган ҳолларда ҳам амал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
СТАТИСТИКА МАЪЛУМОТЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Давлатлардан ҳар бирининг авиация идоралари ўзлари тайинланган авиакорхоналари зиммасига бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация идорасига унинг ҳудудида ёки ҳудудидан шартлашилган йўллари бўйлаб амалга оширилган ташувнинг ҳажмларига доир статистика маълумотларини, шу жумладан ҳаво кемаси парвозга кўтариладиган ва манзил белгиланган мамлакатларга, юк ортиш ҳамда юк тушириш жойларига доир статистика маълумотларини маълум қилиш вазифасини юклайди. Бундай маълумотлар ҳар бир ой тугаганидан кейин имкон қадар қисқа фурсатда тайёрланмоғи лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
ТАРИФЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу модданинг кейинги бандларида ишлатиладиган «тариф» деган ибора йўловчилар ва юк ташиш нархини ҳамда бундай нархларни қўллаш шартларини, шу жумладан агентлик ва бошқа қўшимча хизматларнинг нархи ҳамда шартларини англатади, бироқ почта ташиш учун ҳақ тўлаш ва унинг шартлари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлардан бири тайинлаган авиация ташувчиси бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудига ташишда ёки унинг ҳудудидан ташишда қўллайдиган тарифлар ташишнинг қийматига, фойданинг оқилона миқдорига ва бошқа авиация компанияларининг тариф мезонларига асосланиб, оқилона меъёрларда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 2-бандида уқтириб ўтилган тарифлар имкон қадар ҳар иккала Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналари ўртасида мувофиқлаштирилади ва имкон қадар бундай келишувда ИАТА тартиботлари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бундай тарзда ўзаро мувофиқлаштирилган тарифлар улар жорий этилишига камида 90 (тўқсон) кун қолганида ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон авиация маъмурларининг тасдиғига тақдим этилиши шарт. Алоҳида ҳолларда бу муддат юқорида уқтириб ўтилган идораларнинг ўзаро келишувига мувофиқ қисқартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бундай тасдиқ оддийгина йўл билан амалга оширилиши мумкин. Башарти, авиация маъмурларидан ҳеч бири (ушбу модданинг 4-бандига мувофиқ) тарифлар тасдиқлаш учун тақдим этилганидан кейин 30 кун мобайнида ўзининг норози эканлигини билдирмаса, тарифлар тасдиқланган ҳисобланади. Ушбу модданинг 4-бандида назарда тутилгани каби тасдиқлаш муддати қисқартирилса, авиация маъмурлари 30 кундан камроқ муддат хусусида келишиб олишлари мумкин, улар шу тарзда келишилган муддат ичида тарифга нисбатан ўз норозиликларини билдиришлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Башарти, тарифлар ушбу модданинг 3-бандига биноан мувофиқлаштирила олинмаса ёки Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг авиация маъмурлари ушбу модданинг 5-бандига биноан белгиланган муддат ичида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари ушбу модданинг 3-бандига мувофиқ тақдим этилган тарифларга нисбатан ўз норозилигини маълум қилса, ҳар иккала Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари ўзаро келишув асосида тариф белгилашга ҳаракат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Башарти, авиация маъмурлари ушбу модданинг 4-бандида белгилангани каби тақдим этилган тарифларга норози бўлсалар ва улар ушбу модданинг 6-бандида белгиланган тартибда ўзаро мақбул тарифлар белгилашга муваффақ бўлмасалар, ўртадаги низо ушбу Битимнинг 18-моддаси қоидаларига мувофиқ ҳал этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Янги тарифлар белгилангунига қадар ушбу модданинг қоидаларига биноан белгиланган тарифлар ўз кучида қолади. Бироқ, бу шартга риоя этиш тарифнинг амал қилиш муддатини ўзаро келишиб олинган муддатдан кўпи билан 12 (ўн икки) ойга узайтириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13 модда
ВАКОЛАТХОНАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида белгиланган йўналишлар бўйлаб ҳаво қатновини таъминлаш учун ўз техникаси ва тижорат ходимларига эга бўлган ваколатхоналар очиш ҳамда фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эга. Бундай ваколатхоналар тегишли ҳудудда амалда бўлган тартибга биноан очилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли органлари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиакорхонаси ҳаво қатновини таъминлаши учун таъсис этган ваколатхона муваффақиятли фаолият кўрсатиши йўлида зарур ёрдам кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида ўзининг ташишга доир ҳужжатларини ёзиб бериш ва ташувни сотиш борасида тенг имкониятларга эгадир. Бундай савдо-сотиқ ишлари сотув бўйича ўз офиси, шунингдек савдо-сотиқ агентлиги ва/ёки туристик агентлик орқали маҳаллий ёки эркин алмаштириладиган ҳар қандай валютада ва кредит карточкаси бўйича ҳар қандай шахс, ташкилот ҳамда муассасага тааллуқли бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
ИШЛАБ ТОПИЛГАН МАБЛАҒЛАРНИ ЎТКАЗИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бири бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига биринчи Аҳдлашувчи Томон ҳудудида топган пул маблағларининг харажатларидан ортган қисмини ўзининг қароргоҳига ўтказиш ҳуқуқини беради. Бундай ўтказиш тушум келган ҳудудда амалда бўлган валютани тартибга солиш қоидаларига мувофиқ ҳар қандай конверцияланадиган валютада амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Пул маблағларини бундай тарзда ўтказиш валюта алмаштиришнинг расмий курси асосида, валюта курси йўқ бўлгани тақдирда эса — пул маблағи ўтказиш вақтида устун бўлган бозор курси асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Башарти, Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларни тартибга солувчи махсус шартлашув амалда бўлса, бундай шартлашувнинг қоидалари ушбу модданинг 1-бандида уқтириб ўтилган маблағ ўтказишга ҳам татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
АВИАЦИЯ ХАВФСИЗЛИГИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар фуқаро авиациясининг ғайриқонуний аралашув хатти-ҳаракатларидан хавфсизлигини таъминлашга доир халқаро қонунлардан келиб чиқадиган ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларига мувофиқ бундай ўзаро мажбуриятлар ушбу Битимнинг ажралмас қисми эканлигини тасдиқлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлар заруратга қараб, фуқаро ҳаво кемасини ғайриқонуний тутқун қилишнинг, ҳаво кемасига ундаги йўловчилар ва экипаж аъзоларига, аэропортлар ва қатновни таъминлаш воситаларига хавф туғдирувчи бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатларнинг, шунингдек фуқаро авиацияси хавфсизлигига таҳдид қилишнинг ҳар қандай кўриниши олдини олишга қаратилган ҳар қандай кўмак беришни таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро муносабатларини Фуқаро Авиацияси Халқаро Ташкилоти томонидан белгиланган ва Халқаро фуқаро авиацияси бўйича Конвенцияга Иловаларда тавсифланган авиация хавфсизлиги талабларига мувофиқ кўрадилар. Бу талаблар ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон ўзлари рўйхатга олган ҳаво кемаларининг ходимларидан, худди шунингдек ўз ҳудудларида доимий ёки вақтинча жойлашиб турган ҳаво кемаларининг ходимларидан, шунингдек ўз ҳудудларида жойлашган аэропортларнинг ходимлари фаолиятларини юқорида эслатиб ўтилган авиация хавфсизлиги талабларига мувофиқ амалга оширишларини талаб қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири ҳаво кемасига хизмат кўрсатаётган ходимларга нисбатан бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳаво кемаси ўз ҳудуди чегараларига кириб келаётганида, ундан чиқиб кетаётганида ёки унда бўлиб турган вақтида ушбу модданинг 3-бандида уқтирилган шартларга риоя этилиши мақсадида зарур талабларни қўйиши мумкин. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ҳаво кемаларини ҳимоя қилиш ва йўловчиларни, экипаж аъзоларини, қўл юкини, багаж , юклар ва ҳаво кемасига олиб чиқиладиган бошқа юкларни юк ортиш ва туширишга қадар ёки ана шу жараёнларда текшириш учун ўз ҳудуди доирасида адекват ва самарали чора-тадбирлар кўрилишини таъминлайди. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг, башарти, аниқ таҳдид мавжуд бўлса, оқилона доираларда хавфсизликни таъминлаш юзасидан махсус чора-тадбирлар кўришга доир сўровларини хайрихоҳлик билан қараб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Башарти, фуқаро ҳаво кемаси тутқун қилиб олинса ёки уни тутқун қилиш таҳдиди мавжуд бўлса ёки ҳаво кемаси ундаги йўловчилар ва экипаж аъзоларига, аэропортлар ва қатновни таъминлаш воситаларига бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар билан таҳдид қилинса, Аҳдлашувчи Томонлар алоқа учун имконият яратиб бериш орқали бир-бирларига турлича кўмак берадилар ва бундай кўнгилсизлик ёки таҳдидга жадал ҳамда бешикаст барҳам беришнинг барча зарур чора-тадбирларини кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу модданинг қоидаларидан ҳар қандай тарзда чекиниш ушбу Битимнинг 4-моддасини кўллашга асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
МАСЛАҲАТЛАШУВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ушбу Битимни қўллаш ва талқин этиш масалалари бўйича жипс ҳамкорлик руҳида мунтазам маслаҳатлашиб турадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Башарти, Аҳдлашувчи Томонлардан бири ушбу Битимнинг исталган бир шартини ўзгартириш лозим деб ҳисобласа, бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фикрини сўраши мумкин; авиация маъмурлари ўртасида музокаралар ёки ёзишмалар орқали ўтказилиши мумкин бўлган бундай маслаҳатлашувлар сўров берилган кундан эътиборан 60 (олтмиш) кундан кечиктирмай бошланиши лозим. Шу тарздаги маслаҳатлар натижасида ўзаро келишилган ҳар қандай ўзгаришлар дипломатик ноталари алмашиш орқали тасдиқланганидан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Башарти, ўзгаришлар Иловада белгиланадиган йўналишларга тааллуқли бўлса, маслаҳатлар Аҳдлашувчи Томонлар авиация маъмурлари ўртасида бевосита амалга оширилади ва уларнинг шартлашувлари ўзаро мактуб алмашиш билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
НИЗОЛАРГА БАРҲАМ БЕРИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни талқин этиш ёки қўллашга доир ҳар қандай низога авиация маъмурлари ўртасида бевосита музокаралар орқали барҳам берилиши лозим, башарти, авиация идоралари бир битимга келмасалар, низо ҳал этиш учун Аҳдлашувчи Томонларга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
ҲАВО ҚАТНОВИГА ДОИР КЎПТОМОНЛАМА КОНВЕНЦИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Конвенциянинг қоидалари ушбу Битимга мувофиқ белгиланган ҳаво қатновига татбиқ этиладиган доираларда Битимнинг таркибий қисми сифатида Битим амал қилиш даврида Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида ўз кучида қолади, бироқ бундан ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон Конвенцияга киритилган ҳар қандай тўлдиришни ратификация қилган ва бу тўлдириш лозим тартибда кучга кирган холлар мустасно, тегишинча тузатилган Конвенция ушбу Битим амал қилиши даврида ўз кучида қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон иштирокчиси бўлган ҳаво қатнови бўйича умумий кўптомонлама конвенция кучга киргани тақдирда, ана шу сўнгги конвенция устун туради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-кодда
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти, ўзга қоида зикр этилмаган бўлса, ушбу Битимнинг Иловасига нисбатан Битимнинг бир қисми сифатида қаралади ва мазкур Битимга таяниб иш кўришда Илова ҳам эътиборда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
БИТИМНИНГ КУЧГА КИРИШИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунга биноан барча зарур тартиботлар бажариб бўлингач Битим у имзоланган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
БИТИМ АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлардан исталган бири хоҳлаган вақтида бошқа Аҳдлашувчи Томонни ушбу Битимни амалдан тўхтатиш истагида эканлигидан хабардор қилиши мумкин. Бундай хабарнома бир вақтнинг ўзида Фуқаро Авиацияси Халқаро Ташкилотига ҳам юборилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I БЎЛИМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳиндистоннинг тайинланган авиакорхонаси парвознинг қуйидаги маршрутлари бўйича ҳаво йўлларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга булади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Жўнаш пункти

Оралиқ пунктлари

Белгиланган пунктлар

Ташқаридаги пунктлар

Ҳиндистондаги пунктлар

Қозоғистон,

Қирғизистон,

Тожикистон,

Туркманистон,

Озарбайжондаги исталган пункт

Тошкент

Қозоғистон,

Қирғизистон,

Тожикистон,

Туркманистон,

Озарбайжондаги исталган пункт

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II БЎЛИМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг тайинланган авиакорхонаси парвознинг қуйидаги маршрутлари бўйича ҳаво йўлларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга булади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Жўнаш пункти

Оралиқ пунктлари

Белгиланган пунктлар

Ўзбекистондаги пунктлар

Нью-Дели

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИЗОҲ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳиндистоннинг тайинланган авиакорхонаси ҳар бир рейс чоғида Тошкент билан Козоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Озарбайжондаги пунктлар ўртасидаги қайтиб босиб ўтилмайдиган айланма йўллардан фойдаланиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хабарнома юборилганидан кейин бошқа Аҳдлашувчи Томон уни олгач ўн икки ойдан кейин ушбу Битим амал қилишдан тўхтайди, башарти, хабарнома иккала Томоннинг ўзаро розилиги билан уқтириб ўтилган муддат ичида қайтариб олинмаса. Башарти, бошқа Аҳдлашувчи Томон хабарнома олганининг тасдиғи бўлмаса, Фуқаро Авиацияси Халқаро Ташкилоти хабарнома олганидан кейин ўн тўрт кун ўтгач бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тасдиғи олинган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 24 майда ўзбек, ҳинд ва инглиз тилларида икки нусхадан жами олти асл нусхада тузилди, ҳар уч тилдаги матн бир хил кучга эга. Талқин қилишда ҳамфикрлик бўлмаса, инглиз тилидаги матн қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)