Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Жумҳурияти ўртасидаги фуқаролик, савдо ва жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1994 йил 23 июнда Анқара шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Жумҳурияти ўртасидаги фуқаролик, савдо ва жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги Шартнома ратификация қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раиси васифасини бажарувчи Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 23 сентябрь,
2026-ХII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 10-сон, 259-модда)