Ҳужжат кучини йўқотган 14.06.2016 18.06.2015 йилдаги Х-268/07-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 14.06.2016
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилояти ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2015/2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2016 йил 14 июндаги Х-308/06-сонли «Вилоят иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2016/2017 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 7 июлдаги «Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2015/2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–2367-сонли қарори ижросини таъминлаш, вилоят халқ хўжалиги, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа муассасалари ва уй-жой фонди объектларини 2015/2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 7 июлдаги «Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2015/2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–2367-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 апрелдаги ЭДО-05/1-2598-(№ 26)-сонли ва вилоят ҳокимлигининг 2015 йил 18 апрелдаги Б-1-02-103-сонли йиғилиш баёни топшириқларига асосан учта ишчи гуруҳ таркиби:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи ишчи гуруҳ (Э. Мамадиёров) — кўп хонадонли уйларни куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаш, умумий фойдаланиш жойларини, лифт ускуналарини тартибга келтириш ва тегишли холда сақлаш, маҳалла ҳудудида санитария ҳолатини таъминлаш, ободонлаштириш ишларини ташкил этиш 1-иловага*;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи ишчи гуруҳ (Э. Мамадиёров) — асосий ёқилғи-энергетика ресурслари билан ўз вақтида ва етарли даражада таъминлаш ишларини ташкил этиш, электр ва иссиқлик таъминоти, табиий газ объектларини куз-қиш даврида ишлашга тайёрлаш 2-иловага*;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи ишчи гуруҳ (Ғ. Джавлиев) ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни ташкил этиш, уларнинг санитария ҳолати ва ободонлаштириш талабларига мувофиқлигини таъминлаш 3-иловага* мувофиқ белгиланганлиги инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вилоят иқтисодиёт тармоқларини 2014/2015 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар самарасини танқидий таҳлил қилиш асосида 2015/2016 йиллар куз-қиш даврида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва уй-жой фондини барқарор фаолият юритишга тайёрлаш учун ҳар бир ишчи гуруҳининг аниқ вазифалари белгиланганлиги эътиборга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу вазифаларни ўз вақтида бажарилишига ишчи гуруҳи аъзолари масъул эканлиги белгилаб қуйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қарши шаҳар ҳокимлиги (А. Ачилов), Марказий банк вилоят бош бошқармаси (А. Яхяев) ва тижорат банклари билан биргаликда Қарши шаҳрида кўп қаватли уй-жой фондини куз-қиш мавсумига барқарор тайёрлаш, маҳаллалар ҳудудининг санитар тозалигини таъминлаш, ободонлаштириш ишларини ташкил қилиш дастурини ишлаб чиқилган чора- тадбирлар комплекси ва тармоқ жадваллари асосида белгиланган муддатда бажарилишини ташкил қилсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят иқтисодиёти тармоқларини 2015/2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича тадбирлар 4-иловага*;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарни, шунингдек ижтимоий соҳа объектларини туман(шаҳар)лар бўйича 2015/2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда мукаммал ва жорий таъмирлаш топшириқлари 5 — 7 иловаларга*;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015/2016 йиллар куз-қиш мавсуми учун кўмир, мазут ва техник туз тайёрлаш, шунингдек суюлтирилган газни ҳудудлар бўйича етказиб бериш топшириқлари 8-иловага*;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят иқтисодиёти тармоқларини 2015/2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш чора-тадбирларини амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш бўйича вилоят комиссияси таркиби 9-иловага* ва вилоят штаби 10-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 — 10-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вилоят комиссияси коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп хонадонли турар-жой бинолари, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2015/2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича жойлардаги ишларнинг аҳволини танқидий ўрганиб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганиб чиқиш натижалари бўйича ушбу қарор билан тасдиқланган тадбирларни амалга ошириш борасидаги ташкилий чора-тадбирлар комплексини, шунингдек вилоят иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларини 2015/2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш бўйича топшириқларни ўз вақтида амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қарши шакар ва туманлар ҳокимлари раҳбарлигида айнан шундай ҳудудий комиссиялар ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарши шаҳар ва туманлар ҳокимлари, шунингдек масъул ташкилот ва корхоналар раҳбарлари зиммасига иқтисодиёт тармоқларини 2015/2016 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашини таъминлайдиган тадбирлар ҳамда ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан шахсий масъулият юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Жанубгазтаъминот» УК (А. Темиров) аҳолига бир маромда суюлтирилган газ етказиб беришни ташкил этиш учун вилоятга ажратилган газ баллонларни ўз вақтида олиб келинишини таъминлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу қарорнинг бажарилиши ҳар ойда вилоят ҳокимлиги мажлисларида танқидий кўриб чиқилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вилоят ҳокимининг 2014 йил 5 августдаги X-247/08-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким З. РУЗИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарши ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 18 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Х-268/07-сон