Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармони)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек тижорат фаолияти учун товарларни олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркорларнинг фаолият кўрсатиши тартибини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 20 июль,
198-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 июлдаги 198-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик ва жисмоний шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишни ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда):
а) 2-банднинг биринчи хатбошидаги «божхона тўловлари ва бошқа» сўзлари «тегишли» сўзи билан алмаштирилсин;
б) қарорга илованинг 41-бандидаги «божхона тўловлари ва» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 12 августдаги 387-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 80-модда):
а) 1-банднинг учинчи хатбошидаги «божхона тўловлари ва бошқа» сўзлари «тегишли» сўзи билан алмаштирилсин;
б) 2-банднинг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи — еттинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
в) 6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 2 сентябрдаги 413-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 9-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва импорт операциялари субъектларининг ҳисобга олиш карталарини бериш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ариза берувчи (якка тартибдаги тадбиркор) давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир ой мобайнида тижорат банкида талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақами очиши шарт»;
б) 8-банднинг иккинчи хатбошидан «лекин ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчисининг Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан берилган гувоҳноманинг амал қилиш муддатидан кўп бўлмаган муддатда» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) III ва IV бўлимлар, 38-банд, 3-илованинг 1 ва 2-бандлари, 4-илова ҳамда Ташқи иқтисодий фаолият қатнашчисининг Гувоҳномасига илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 376-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 12-сон, 137-модда) билан тасдиқланган Рухсат берувчи ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек уларни бериш бўйича ваколатли органлар рўйхатига қуйидаги мазмундаги 31-банд қўшилсин:
|
31. |
Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома |
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси |
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 29-сон, 383-модда; 2017 й., 7-сон, 89-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.08.2018 й., 09/18/605/1607-сон)