Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг
буйруғи
«Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида давлат умумий ўрта таълим муассасаларига ўқишга кириши учун ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 22 июлда 1992-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 29 майдаги 1-mh-сонли ««Ўзбекистон Республикаси давлат умумий ўрта таълим муассасаларига хорижий фуқаролар томонидан ўқишга кириш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1992-4, 06.06.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 мартдаги 52-сон «Халқ таълими ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2009 йил 6 июлдаги 180-сон «Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида давлат умумий ўрта таълим муассасаларига ўқишга кириши учун ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1992, 2009 йил 5 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 32-33-сон, 365-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир У. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 21 июль,
18-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 21 июлдаги 18-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида давлат умумий ўрта таълим муассасаларига ўқишга кириши учун ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар
1. Буйруқда:
а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси давлат умумий ўрта таълим муассасаларига хорижий фуқаролар томонидан ўқишга кириш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»;
б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ўзбекистон Республикаси давлат умумий ўрта таълим муассасаларига хорижий фуқаролар томонидан ўқишга кириш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.».
2. Йўриқномада:
а) илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси давлат умумий ўрта таълим муассасаларига хорижий фуқаролар томонидан ўқишга кириш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»;
б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 4 августдаги 169-сон «Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси давлат умумий ўрта таълим муассасаларига (бундан буён матнда мактаб деб юритилади) хорижий фуқаролар томонидан ўқишга кириш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартибини белгилайди.»;
в) 4-бандда:
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«бола ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд нотариал тасдиқланган ишончнома орқали белгиланган вакилларнинг болани мактабга қабул қилиш тўғрисидаги аризаси;»;
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4 х 6 см ҳажмдаги 6 дона фотосурат.»;
г) 7-банддаги «туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига» деган сўзлар «халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
д) 8-банддаги «халқ таълими бўлимлари» деган сўзлар «халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ВАХАБОВ
2015 йил 20 июль
Ички ишлар вазири А. АХМЕДБАЕВ
2015 йил 20 июль
Ташқи ишлар вазири А. КАМИЛОВ
2015 йил 20 июль
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
2015 йил 20 июль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 29-сон, 391-модда)