10.07.2015 йилдаги 189-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 20.07.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши доирасида Ислом тараққиёт банкининг жалб этилган молиявий маблағларидан фойдаланиш, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни қайтариш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2015 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши дастури ва 2016 йилги қурилишнинг асосий параметрлари тўғрисида» 2015 йил 7 январдаги ПҚ–2282-сон қарорини ижро этиш юзасидан ва Вазирлар Маҳкамасининг «2015 йил учун қишлоқ жойларда намунали лойиҳалар бўйича якка тартибдаги турар жой қурилиши дастурини самарали амалга оширишни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда 2016 йил учун қурилишнинг асосий параметрлари тўғрисида» 2015 йил 13 мартдаги 60-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши доирасида Ислом тараққиёт банкининг жалб этилган молиявий маблағларидан фойдаланиш, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни қайтариш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Бош вазирнинг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 10 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
189-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 июлдаги 189-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши доирасида Ислом тараққиёт банкининг жалб этилган молиявий маблағларидан фойдаланиш, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни қайтариш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом инжиниринг компаниясига ажратилган ер майдонларида қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши доирасида Ислом тараққиёт банкининг жалб этилган молиявий маблағларидан фойдаланиш, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни қайтариш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истисна'а битими — 2014 йил 22 октябрда Ислом тараққиёт банки билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида имзоланган «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш» лойиҳасини молиялаштириш учун 100,0 млн АҚШ доллари миқдорида молиявий маблағлар бериш тўғрисидаги молиявий битим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ислом тараққиёт банки иштирокидаги лойиҳа — Вазирлар Маҳкамасининг «2015 йил учун қишлоқ жойларда намунали лойиҳалар бўйича якка тартибдаги турар жой қурилиши дастурини самарали амалга оширишни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда 2016 йил учун қурилишнинг асосий параметрлари тўғрисида» 2015 йил 13 мартдаги 60-сон қарорига мувофиқ амалга ошириладиган Ислом тараққиёт банки томонидан молиялаштириладиган қисми юзасидан «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш» лойиҳаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги қурувчи (қарз олувчи) — қишлоқ жойларда яшовчи ва тасдиқланган намунавий лойиҳаларга мувофиқ қишлоқ жойларда намунавий лойиҳа бўйича инжиниринг компанияси иштирокида қурилган якка тартибдаги уй-жойни белгиланган тартибда сотиб олувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инжиниринг компанияси — Ислом тараққиёт банки иштирокидаги лойиҳа умумий амалга оширилишининг ижро этувчи агенти, масъули бўлган ҳамда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда якка тартибдаги уй-жой қурилишида Ислом тараққиёт банки номидан буюртмачи функциясини бажарувчи масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк — Ислом тараққиёт банкининг молиявий маблағларидан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш учун масъул бўлган молиявий агент ҳисобланган «Қишлоққурилишбанк» акциядорлик тижорат банки;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пудратчи — қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда якка тартибдаги уй-жой қурилишига буюртмаларни жойлаштиришга танлов савдолари натижалари бўйича инжиниринг компанияси билан тузилган пудрат шартномаси асосида қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилишини амалга оширувчи пудрат ташкилоти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ислом тараққиёт банкининг молиявий маблағлари — Истисна'а битимига мувофиқ Ислом тараққиёт банки томонидан Ўзбекистон Республикасига ажратилган хорижий валютадаги молиявий маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастлабки бадал — қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар), юридик шахс –қарз олувчининг иш берувчисининг пул маблағлари ёки бошқа шахсларнинг банкда қарз олувчининг номига очилган жамғарма омонат ҳисобварағига тўланган маблағлари шаклида қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича қурилаётган якка тартибдаги уй-жой қийматининг 25 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги қарз олувчининг ўз маблағлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якуний тўлов — қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қийматининг дастлабки бадал ва ипотека кредити билан қопланмаган қийматининг қолган қисмига тенг бўлган миқдордаги тўлов;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги қурувчининг умумий бадали — дастлабки бадал ва якуний тўлов суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ислом тараққиёт банки иштирокидаги лойиҳа бўйича уй-жой қурилиши жамғарма омонати — Ислом тараққиёт банки иштирокидаги лойиҳа бўйича қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши доирасида ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун очиладиган мақсадли жамғариб бориладиган жамғарма омонати ва якка тартибдаги қурувчининг умумий бадали маблағларини тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий шартнома — инжиниринг компанияси билан якка тартибдаги қурувчи ўртасида тузилган қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун буюртмачининг функциялари амалга оширилишига шартнома.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Молиявий ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқини расмийлаштириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Инжиниринг компанияси Ислом тараққиёт банки иштирокидаги лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикаси номидан молиявий ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқи берилган ваколатли мансабдор шахсларнинг имзолари намуналарини илова қилган ҳолда тегишли хатни тайёрлайди ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ислом тараққиёт банки иштирокидаги лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикаси номидан молиявий ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқи берилган инжиниринг компаниясининг ваколатли мансабдор шахслари рўйхати тасдиқлангандан кейин кўрсатиб ўтилган рўйхатни Ислом тараққиёт банкининг бош идорасига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ислом тараққиёт банкининг молиявий маблағларини жалб этишга буюртманомалар инжиниринг компанияси томонидан Ислом тараққиёт банки томонидан белгиланган шакл бўйича расмийлаштирилади. Тайёрланган буюртманомалар Ислом тараққиёт банки иштирокидаги лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикаси номидан молиявий ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқи берилган ваколатли мансабдор шахслар томонидан имзоланади. Сўраладиган маблағларнинг асосланганлиги учун инжиниринг компанияси жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ислом тараққиёт банки маблағларидан фойдаланиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ислом тараққиёт банки маблағлари Ислом тараққиёт банки томонидан белгиланган шакл бўйича инжиниринг компаниясининг буюртманомалари асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида очилган махсус валюта ҳисоб рақамига тушади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ислом тараққиёт банкидан тушган маблағларнинг сўмдаги эквиваленти (ўтказилган кунда) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан уч банк куни мобайнида инжиниринг компанияси бош идорасининг банкда очилган 22626-сон «Корхоналар ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари» қурилишни молиялаштириш махсус депозит ҳисоб рақамига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Инжиниринг компаниясининг ушбу ҳисоб рақамига тушган маблағлар уч банк куни мобайнида инжиниринг компанияси минтақавий филиалларининг қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда якка тартибдаги уй-жой қурилишини молиялаштириш учун банкнинг тегишли минтақавий филиалларида очилган 22626-сон «Корхоналар ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари» қурилишни молиялаштириш махсус депозит ҳисоб рақамига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Инжиниринг компанияси ва пудратчилар ушбу молиявий маблағларни ушбу низом талаблари ҳисобга олинган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон қарори билан тасдиқланган «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ сарфлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ислом тараққиёт банки иштирокидаги лойиҳани амалга ошириш бўйича бўлим учун ажратилган маблағлардан фойдаланиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Инжиниринг компанияси Ислом тараққиёт банки иштирокидаги лойиҳани амалга ошириш бўйича бўлим (кейинги ўринларда лойиҳани амалга ошириш бўлими деб аталади) ташкил этади, унинг таъминоти бўйича сарф-харажатлар тўлиқ Ислом тараққиёт банкининг молиявий маблағлари ҳисобига қопланади. Ушбу мақсадлар учун инжиниринг компанияси Ислом тараққиёт банки учун мақбул бўлган тижорат банкида махсус валюта ва сўм депозит ҳисоб рақамлари очади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Лойиҳани амалга ошириш бўлими ҳар йили инжиниринг компанияси томонидан тасдиқланадиган ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишиладиган харажатлар сметасини тузади. Лойиҳани амалга ошириш бўлими харажатлари лойиҳани амалга ошириш бўлимининг тасдиқланган харажатлар сметасидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Инжиниринг компанияси Истисна'а битими талабларидан келиб чиқиб харажатлар сметасига мувофиқ лойиҳани амалга ошириш бўлими таъминотига харажатларни молиялаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Молиявий аудитни ўтказиш ва якка тартибдаги маслаҳатчиларни ёллаш учун ажратилган пул маблағларидан фойдаланиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Инжиниринг компанияси консалтинг ва аудиторлик компаниялари билан Ислом тараққиёт банки иштирокидаги лойиҳа доирасида консалтинг ва аудиторлик хизматлари кўрсатишга контрактлар тузади. Консалтинг ва аудиторлик компанияларини танлаш Ислом тараққиёт банкининг харидлар тартиб-таомилларига мувофиқ амалга оширилади. Консалтинг ва аудиторлик компаниялари билан контрактлар Ислом тараққиёт банки билан маслаҳатлашувлар асосида тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Молиявий аудитни ўтказиш учун аудиторлик компанияси халқаро молия институтлари билан ишлаш тажрибасига эга бўлган маҳаллий аудиторлик компаниялари орасидан танлаб олиниши керак. Ислом тараққиёт банки иштирокидаги лойиҳа доирасида ишлар устидан назорат қилиш ва текшириш учун консалтинг компанияси Ислом тараққиёт банкининг аъзолари бўлган мамлакатларда рўйхатдан ўтказилган консалтинг компаниялари орасидан танлаб олиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Махсус ҳисоб рақамларининг аудиторлик текшируви ҳар йили ўтказилади, унинг натижалари бўйича Ислом тараққиёт банкига Ислом тараққиёт банки иштирокидаги лойиҳа доирасида ёлланган молиявий аудитор томонидан тайёрланган йиллик аудиторлик ҳисоботи тақдим этилади. Аудиторлик ҳисоботи Ислом тараққиёт банкининг молиявий маблағларидан фойдаланиш бўйича бутун имтиёзли давр мобайнида, шунингдек асосий қарзни қайтариш муддатларида тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Инжиниринг компанияси Истисна'а битими талабларидан келиб чиқиб тузилган контрактларга мувофиқ молиявий аудит ва якка тартибдаги маслаҳатчиларнинг хизматчиларига ҳақ тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун якка тартибдаги қурувчиларга ер участкаси бериш ва шартномаларни тузиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун якка тартибдаги қурувчиларга ер участкаси бериш ва якка тартибдаги қурувчилар билан шартномалар тузиш Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг II ва III бўлимларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда шартлари билан якка тартибда уй-жой қуриш тўғрисидаги дастлабки шартнома якка тартибдаги қурувчи билан инжиниринг компанияси ўртасида тузилгандан кейин якка тартибдаги қурувчи 5 кун мобайнида банкда ўз номига очилган жамғарма омонат ҳисоб рақамига дастлабки бадал маблағларини тўлиқ шакллантириши керак. Ушбу ҳисоб рақамида қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши тугаллангунига қадар якка тартибдаги қурувчининг умумий бадали тўлиқ шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича инжиниринг компанияси иштирокида қурилган якка тартибдаги уй-жойга ипотека кредити бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Банк томонидан қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича инжиниринг компанияси иштирокида қурилган якка тартибдаги уй-жойни харид қилиш учун якка тартибдаги қурувчига имтиёзли ипотека кредитини бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 25 майдаги 148-сон қарори билан тасдиқланган Тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банки томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги Низомда назарда тутилган тартибда ва ушбу Низом талаблари ҳисобга олинган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон қарори билан тасдиқланган «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Имтиёзли ипотека кредити банк томондан якка тартибдаги қурувчига қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойни қуриш тугаллангандан, Давлат қабул қилиш комиссияси томонидан фойдаланишга қабул қилиб олингандан ва қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой пудратчи томонидан инжиниринг компаниясига берилгандан кейин берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк томонидан якка тартибдаги қурувчига имтиёзли ипотека кредити берилишига қадар инжиниринг компанияси мустақил равишда банкка қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой фойдаланишга топширилганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхасини тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қуришни ташкил этиш ва қурилиши тугалланган якка тартибдаги уй-жойни фойдаланиш учун қабул қилиб олиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойни қуришни ташкил этиш ва пудратчини аниқлаш бўйича танлов савдолари ўтказиш, қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича қурилиши тугалланган якка тартибдаги уй-жойни фойдаланишга қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон қарори билан тасдиқланган «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 февралдаги 37-сон қарорига мувофиқ тасдиқланган Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича «тайёр ҳолда топшириш» шартлари асосида якка тартибда уй-жой қуриш учун пудрат ташкилотларини аниқлаш юзасидан танлов савдолари ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши тугаллангандан кейин инжиниринг компаниясининг минтақавий филиали, банк филиали ва якка тартибдаги қурувчи ўртасида қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича қурилиши тугалланган якка тартибдаги уй-жойни якка тартибдаги қурувчига мулк қилиб бериш тўғрисида уч томонлама шартнома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу шартномада қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қийматини якка тартибдаги қурувчининг умумий бадали ҳисобига ва банк томонидан тақдим этиладиган имтиёзли ипотека кредити ҳисобига тўлаш шартлари назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Якка тартибдаги уй-жойни якка тартибдаги қурувчига беришда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қиймати Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон қарори билан тасдиқланган «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 181-банди ҳисобга олинган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 февралдаги 37-сон қарорига мувофиқ тасдиқланган Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича «тайёр ҳолда топшириш» шартлари асосида якка тартибда уй-жой қуриш учун пудрат ташкилотларини аниқлаш юзасидан танлов савдолари ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ўтказилган танлов савдолари натижаларидан келиб чиқиб белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. Ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Якка тартибдаги қурувчиларнинг умумий бадаллари маблағларини инжиниринг компанияси ҳисоб рақамига юбориш ва улардан фойдаланиш асосий шартномаларда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инжиниринг компанияси томонидан якка тартибдаги қурувчиларнинг умумий бадаллари маблағларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига қайтариш тартиб-таомили Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, банк ва инжиниринг компанияси ўртасида тузиладиган бош битимда назарда тутилган тартибда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойни қуриш тугаллангандан кейин амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда бош битимда якка тартибдаги қурувчиларнинг умумий бадаллари маблағларини қайтариш қишлоқ жойлардаги намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой Давлат қабул комиссияси томонидан фойдаланишга қабул қилиб олинган ва у пудратчи томонидан инжиниринг компаниясига берилган кундан бошлаб бир ойдан ортиқ бўлмаган муддат мобайнида амалга оширилиши назарда тутилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўз ҳисоб рақамига тушган якка тартибдаги қурувчилар умумий бадалларининг маблағларидан банк ва Ислом тараққиёт банки билан кейинчалик ўзаро ҳисоб-китоб қилиш учун фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги якка тартибдаги қурувчиларнинг умумий бадаллари маблағларини Ўзбекистон Республикаси билан банк ўртасидаги «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш» лойиҳаси бўйича Ислом тараққиёт банкининг молиявий маблағларини қайтариш ва уларга хизмат кўрсатиш тўғрисидаги битимга мувофиқ банкка берилган кредит линияси сифатида банкнинг 22010-сон «Ҳукуматга тўлаш учун узоқ муддатли кредитлар» ҳисоб рақамига юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якка тартибдаги қурувчининг буюртманомаси (топшириғи) асосида 2015 йил 1 январдаги ҳолатига кўра амал қилувчи энг кам ойлик иш ҳақининг 1000 баравари миқдоридан ортиқ бўлмаган унга ажратиладиган кредит суммаси банкнинг тегишли филиаллари томонидан инжиниринг компаниясининг тегишли минтақа филиаллари 22626-сон «Корхоналар ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари» қурилишни молиялаштириш махсус депозит ҳисоб рақамига ўтказилади. Ушбу ҳисоб рақамларида шакллантирилган маблағлар икки банк куни мобайнида инжиниринг компанияси бош идорасининг 22626-сон «Корхоналар ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари» қурилишни молиялаштириш махсус депозит ҳисоб рақамида жамланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир банк куни мобайнида инжиниринг компаниясининг бош офиси 22626-сон «Корхоналар ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари» қурилишни молиялаштириш махсус депозит ҳисоб рақамида жамланган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг банкда очилган 20202-сон «Бюджетдан ташқари маблағлар бўйича Ҳукуматнинг талаб қилиб олинадиган депозитлари» депозит ҳисоб рақамига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Банк Ислом тараққиёт банкининг маблағларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига 15 йил мобайнида қайтаради, йиллик 4 фоизли ставка бўйича 3 йиллик имтиёзли давр ҳам шу жумлага киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ислом тараққиёт банкининг молиявий маблағларини, шу жумладан устама ҳақни қайтариш банкнинг ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиш доирасида Ислом тараққиёт банкининг молиявий маблағларини ўзлаштириш ва қайтариш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
X. Ижтимоий, бозор, муҳандислик-коммуникация ва транспорт инфратузилмаси объектлари қуришни ташкил этиш ва молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ислом тараққиёт банкининг маблағлари жалб этилган ҳолда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича қурилаётган якка тартибдаги уй-жой массивлари учун ижтимоий, бозор, муҳандислик-коммуникация ва транспорт инфратузилмаси объектлари қуришни ташкил этиш ва молиялаштириш Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон қарори билан тасдиқланган «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда қишлоқ турар жой массивларида сув таъминоти объектлари ва кириш автомобиль йўллари қурилиши Ислом тараққиёт банкининг маблағлари ҳисобига молиялаштирилади. Инжиниринг компанияси шартнома асосида Ислом тараққиёт банки номидан қишлоқ жойларда сув таъминоти объектлари ва кириш йўллари қурилишининг буюртмачиси бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ислом тараққиёт банкининг сув таъминоти объектлари ва кириш автомобиль йўллари қурилиши учун сарфланган маблағлари объектлар буюртмачига берилган пайтдан бошлаб (қурилиш тугаллангандан кейин) бир ҳафта муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув таъминоти бўйича — Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури параметрларида белгиланган тартибда назарда тутилган марказлаштирилган капитал қўйилмалардан тегишли вилоятларнинг ҳокимликлари ҳисобига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кириш автомобиль йўллари — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ҳисобига ягона тўлов билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига қопланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ жойларда намунали лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши доирасида Ислом тараққиёт банкининг жалб этилган молиявий маблағларидан фойдаланиш, унга хизмат кўрсатиш ва уларни қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ жойларда намунали лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши доирасида Ислом тараққиёт банкининг молиявий маблағларини ўзлаштириш ва қайтариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 июлдаги 189-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши дастурини самарали амалга оширишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2013 йил 1 майдаги 116-сон қарори 4-бандининг «д» кичик банди учинчи хатбошидаги «харажатларни қоплашга» сўзлари «харажатларни қоплашга (зарарларни компенсация қилишга)» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «2015 йил учун қишлоқ жойларда намунали лойиҳалар бўйича якка тартибдаги турар жой қурилиши дастурини самарали амалга оширишни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда 2016 йил учун қурилишнинг асосий параметрлари тўғрисида» 2015 йил 13 мартдаги 60-сон қарорига 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобига 2015 йилда молиялаштириш учун қишлоқ жойларда намунали лойиҳалар бўйича якка тартибдаги турар жой сонини иштирок этувчи тижорат банклар ўртасида тақсимлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тижорат банклари номи

Турар жойлар сони

1.

«Қишлоқ қурилиш банк» АТБ

5571

2.

ТИФ миллий банки

2280

3.

«Ипотека-банк» АТИБ

3049

ЖАМИ

10900

».

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 28-сон, 369-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.02.2018 й., 09/18/79/0683-сон, 19.09.2019 й., 09/19/784/3766-сон; 22.09.2020 й., 09/20/573/1306-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон; 15.12.2023 й., 09/23/657/0935-сон)