Ҳужжат кучини йўқотган 01.05.2017 13.02.2012 йилдаги 37-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.05.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРДА НАМУНАВИЙ ЛОЙИҲАЛАР БЎЙИЧА «ТАЙЁР ҲОЛДА ТОПШИРИШ» ШАРТЛАРИ АСОСИДА ЯККА ТАРТИБДА УЙ-ЖОЙ ҚУРИШ УЧУН ПУДРАТ ТАШКИЛОТЛАРИНИ АНИҚЛАШ ЮЗАСИДАН ТАНЛОВ САВДОЛАРИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 апрелдаги 243-сонли «Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун пудрат ташкилотларини ҳамда қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарни етказиб берувчиларни аниқлаш юзасидан танлов савдолари ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2012 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойларни қуриш Дастури тўғрисида» 2012 йил 14 январдаги ПҚ-1687-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш механизмини янада такомиллаштириш, қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича «тайёр ҳолда топшириш» шартлари асосида якка тартибда уй-жой қуриш соҳасида пудратчиларни танлашда рақобат муҳитини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича «тайёр ҳолда топшириш» шартлари асосида якка тартибда уй-жой қуриш учун пудрат ташкилотларини аниқлаш юзасидан танлов савдолари ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Қишлоқ қурилиш банк» ОАТБ «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган Низом талабларига мувофиқ қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича «тайёр ҳолда топшириш» шартлари асосида якка тартибда уй-жой қуриш учун пудрат ташкилотларини аниқлаш юзасидан намунавий танлов ҳужжатларини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва Осиё тараққиёт банки билан келишиб олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари намунавий танлов ҳужжатлари келишилгандан кейин бир ой муддатда Осиё тараққиёт банки билан келишилган қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича «тайёр ҳолда топшириш» шартлари асосида якка тартибда уй-жой қуриш учун пудрат ташкилотларини аниқлаш юзасидан танлов савдолари ўтказилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Зокиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 13 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 февралдаги 37-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича «тайёр ҳолда топшириш» шартлари асосида якка тартибда уй-жой қуриш учун пудрат ташкилотларини аниқлаш юзасидан танлов савдолари ўтказиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низом

I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича «тайёр ҳолда топшириш» шартлари асосида якка тартибда уй-жой қуриш учун пудрат ташкилотларини танлаш юзасидан танлов савдолари ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом талаблари, молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш дастурларини амалга ошириш доирасида пудрат ташкилотларини танлашда мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар хорижий кредитлар ва грантлар бериш шартларида ушбу Низомда назарда тутилганлардан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, у ҳолда хорижий кредиторлар ва грант берувчиларнинг тегишли амал қилувчи ҳужжатларида белгиланган қоидалар қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Танлов савдолари фақат танлов савдолари предмети тегишли ҳужжатлар (кредит шартномаси, қарз битими, қурилишларнинг манзилли рўйхати ва бошқалар) билан тасдиқланган молиявий ресурслар билан таъминланган тақдирдагина ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестор — қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича «тайёр ҳолда топшириш» шартлари асосида якка тартибда уй-жой қуришга ўз маблағларини, қарз ёки бошқа жалб этилган маблағларни қўядиган молиялаштирувчи банк;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачи/танлов савдолари ташкилотчиси — «Қишлоқ қурилиш инвест» ихтисослаштирилган шуъба инжиниринг компанияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов савдолари — ушбу Низом талабларига, шунингдек танлов ҳужжатлари мезонлари ва шартларига мувофиқ мақбул пудратчини танлаш усули;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов савдолари предмети — ишчи лойиҳага мувофиқ белгиланган «тайёр ҳолда топшириш» шартлари асосида уй-жойни ёки уй-жойлар комплексини қуриш ва фойдаланишга топшириш учун зарур бўлган ишлар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лот — танлов савдоларининг бўлинмайдиган предмети;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдолар предметининг бошланғич қиймати — танлов савдоларига қўйиладиган ишларнинг буюртмачи белгилайдиган ва инвестор билан келишилган ҳисоблаб чиқилган қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ҳужжатлари — танлов савдолари предметининг техник, молиявий, тижорат, ташкилий ва бошқа тавсифлари тўғрисидаги, танлов савдоларини ташкил этиш шартлари ва ўтказиш тартиботлари ҳақидаги бошланғич маълумотлардан иборат бўлган ҳужжатлар пакети;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов комиссияси — ушбу Низом ва танлов ҳужжатлари талабларига мувофиқ пудрат ташкилотларини танлаш функцияларини бажариш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари томонидан тузиладиган орган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор — таклиф этилган шартлар асосида танлов савдоларида қатнашиш тўғрисидаги ўз истагини унинг офертаси буюртмачи томонидан рўйхатдан ўтказилгунгача маълум қилган юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оферент — танлов савдолари шартларига мувофиқ тайёрланган ва буюртмачи томонидан рўйхатдан ўтказилган ўз офертасини тақдим этган талабгор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оферта — талабгорнинг танлов ҳужжатларида белгиланган шартларга мувофиқ тақдим этилган танлов савдолари предметига нисбатан таклифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳоловчи гуруҳ — тушган оферталарни муфассал ўрганиш ва таққослаш учун танлов комиссияси тузадиган вақтинчалик орган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома — қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича «тайёр ҳолда топшириш» шартлари асосида якка тартибда уй-жой қуришни амалга ошириш тўғрисида буюртмачи ва танлов савдолари ғолиби ўртасида тузиладиган пудрат шартномаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказишнинг асосий босқичлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов савдоларини ўтказишга тайёргарлик кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов савдоларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов савдолари якунларини чиқариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов савдоларини ўтказишни ташкил этиш схемаси ушбу Низомга иловада келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Танлов комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича «тайёр ҳолда топшириш» шартлари асосида якка тартибда уй-жой қуриш учун пудрат ташкилотларини танлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари қарори билан танлов комиссияси тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов комиссияси тоқ сонли аъзолардан (камида тўққиз кишидан) иборат бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов комиссиясига капитал қурилиш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, вилоятлар ҳокимларининг ўринбосарлари бошчилик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов комиссияси таркибига қуйидагилар киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси) барча туманларининг ҳокимлар даражасидаги раҳбарлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигининг, вилоятлар молия бошқармаларининг раҳбарлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг, вилоятлар ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаларининг раҳбарлари;
(5-бандининг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 4 майдаги 137-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 18-сон, 197-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмаларининг раҳбарлари;
(5-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитасининг, вилоятлар архитектура ва қурилиш бош бошқармаларининг раҳбарлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нодавлат нотижорат ташкилотларнинг (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, «Камолот» ЁИҲ, Хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа органларнинг) раҳбарлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов комиссияси таркибига банклар, лойиҳалаш институтлари, эксперт органлар ва бошқа ташкилотлар вакиллари ҳам киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмачи вакиллари танлов комиссияси ишида кузатувчи сифатида, овоз бериш ҳуқуқисиз қатнашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Танлов комиссияси унинг мажлисида аъзоларининг камида тўртдан уч қисми қатнашган тақдирда ҳуқуқий кучга эга ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов комиссияси қарори кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Танлов комиссияси ҳузурида мажбурий тартибда танлов комиссияси аъзоларидан ёки бошқа жалб этилган ваколатли мутахассислардан баҳолаш гуруҳи тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лотлар миқдорига кўра танлов комиссияси томонидан бир нечта баҳолаш гуруҳлари тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Танлов комиссияси регламентини танлов комиссиясининг ўзи тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов комиссиясининг қарорлари протокол тарзида расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Танлов ҳужжатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Танлов комиссияси таркиби тасдиқлангандан кейин буюртмачи томонидан танлов ҳужжатлари тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов ҳужжатлари, қоидага кўра, учта асосий қисмлардан: рухсат берувчи, техник ва тижорат қисмларидан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Танлов ҳужжатларининг рухсат берувчи қисми қуйидагилардан иборат бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачининг танлов савдолари ўтказиш тўғрисидаги фармойиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиялаштириш манбаларини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов комиссияси таркибини тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов комиссиясининг регламенти ва танлов комиссиясининг уни тасдиқлаш бўйича мажлиси протоколи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси давлат экспертиза органларининг ишчи лойиҳа ва савдолар предметининг бошланғич қиймати бўйича ижобий хулосаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситаларида эълон қилинадиган танлов савдолари ўтказиш тўғрисидаги эълоннинг матни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов ҳужжатларининг рухсат берувчи қисмига кирадиган ҳужжатлар талабгорларга берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Танлов ҳужжатларининг техник қисми қуйидагилардан иборат бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорларнинг танлов савдоларида қатнашиш учун буюртманомаси шакли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов савдоларида қатнашишга таклифнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорнинг малакаси ҳамда унинг техник ва молиявий ҳолатига баҳо беришга қўйиладиган талаблар ва мезонлар, таклифларни молиявий баҳолаш ва танлов ғолибини аниқлаш мезонлари, танлов савдоларининг тартиб-қоидасига тегишли бўлган бошқа ҳужжатлардан иборат йўриқнома.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Танлов савдоларининг тижорат қисми қуйидагилардан иборат бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов савдоларида қатнашишга буюртманомани таъминлаш кафолати миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилиши кафолати ва оферент танлов савдолари ғолиби деб эътироф этилган тақдирда аванс тўлови миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талаб этиладиган пудрат ишлари ҳажми бўйича кўрсаткичлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оферта шакли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома лойиҳаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Танлов ҳужжатлари қишлоқ жойларда «тайёр ҳолда топшириш» шартлари асосида намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуришга доир намунавий танлов ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Намунавий танлов ҳужжатлари буюртмачи томонидан инвестор билан келишган ҳолда ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Танлов савдолари предмети бўйича танлов ҳужжатлари таркиби танлов комиссияси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмачи томонидан эълон қилинган нарх билан биргаликда танлов савдолари ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда танлов савдолари предметининг бошланғич нархи эълонда кўрсатилади. Бунда танлов савдолари танлов савдолари предметининг бошланғич нархини пасайтириш учун ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Танлов ҳужжатлари улар учун тўлов тўлангандан кейин берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов миқдори буюртмачи томонидан танлов ҳужжатлари нусхалари кўпайтирилиши ва тарқатилиши қийматидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Талабгорларга қўйиладиган малака талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Талабгорларга нисбатан қуйидаги асосий малака талаблари қўйилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаровий ҳуқуқий лаёқатлилик ва шартнома тузишга ваколатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов савдоларига қўйилган объектларга ўхшаш объектларда камида 3 йил иш тажрибасининг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миқдори танлов ҳужжатларида аниқланадиган асосий ва айланма маблағларнинг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилишни амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база ва меҳнат ресурсларининг мавжудлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгорларга нисбатан буюртмачи ёки инвестор томонидан белгиланган, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа талаблар ҳам қўйилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгорларга қўйиладиган малака талаблари танлов ҳужжатларининг техник қисмида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Танлов савдоларида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муассислик ҳужжатлари, молиявий қатнашиш, холдинг шаклида ва бошқа шаклларда ифодаланган бир-бирига бевосита ташкилий-ҳуқуқий ёки молиявий боғлиқликка эга бўлган пудрат ташкилотларининг алоҳида талабгорлар сифатида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатиш ёки қайта ташкил этиш (бўлиш, ажратиб чиқариш, қўшиб юбориш) босқичидаги, шунингдек банкрот деб эълон қилинган пудрат ташкилотларининг қатнашиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов савдолари давомида бундай талабгорлар аниқланган тақдирда уларнинг оферталари дисквалификация қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Танлов савдоларига тайёргарлик кўриш ва оферталарни қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Танлов ҳужжатлари тасдиқлангандан кейин буюртмачи томонидан танлов савдоларига тайёргарлик кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов савдоларини тайёрлашда буюртмачи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ҳужжатлари тасдиқлангандан кейин уч кун муддатда оммавий ахборот воситаларида эълон беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ҳужжатларини талабгорларнинг буюртманомаси бўйича уларга сотади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тушган оферталарни қабул қилади ва рўйхатдан ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Агар буюртмачининг фикрига кўра танлов савдолари предметининг бошланғич қийматига нисбатан танлов савдолари ўтказиш харажатлари иқтисодий жиҳатдан фойдали бўлмаса, бундай объектлар лотларга бўлинган ҳолда битта танлов савдоларига бирлаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Танлов савдолари ўтказиш тўғрисидаги эълонда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачининг номи, почта ва электрон манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов савдолари предметини молиялаштириш манбалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов савдолари предметининг тавсифи ва уни амалга ошириш жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов савдолари предметини реализация қилиш муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорларга қўйиладиган асосий шартлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ҳужжатлари сотиб олинадиган жой ва унинг учун тўлов миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
офертани тақдим этиш жойи, охирги куни ва вақти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
офертани очиш жойи, куни ва вақти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пудратчиларнинг айрим тоифаларига преференциялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестор/буюртмачининг бошқа талаблари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Агар хорижий кредитлар ва грантлар тақдим этиш шартлари бўйича савдо предметининг бошланғич қийматини кўрсатиш талаб этилмаса, у ҳолда буюртмачи уни кўрсатмаслик ва бошланғич қийматни танлов ҳужжатларининг рухсат берувчи қисми таркибида тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгорлар танлов ҳужжатларини сотиб оладилар ва ўрганадилар, зарурият бўлганда қурилиш майдони билан танишадилар, танлов ҳужжатлари талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ва босилган ўз оферталарини тайёрлайдилар ва буюртмачига тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оферталарни тақдим этиш муддати оммавий ахборот воситаларида эълон берилган кундан бошлаб камида ўттиз кунни ташкил этиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оферталарни тақдим этиш муддати тамом бўлгунга қадар буюртмачи инвестор билан келишган ҳолда танлов ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, бу тўғрида танлов ҳужжатларини сотиб олган талабгорларни дарҳол хабардор қилиш, офертага тузатиш киритиш учун етарли бўлган вақтда офертанинг тақдим этиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Офертани тақдим этиш муддати тамом бўлгандан кейин тақдим этилган талабгорларнинг оферталари қабул қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оферталар буюртмачига танлов ҳужжатларида назарда тутилган талабларга мувофиқ босма шаклда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгор ўз офертаси таркибида танлов савдоларида қатнашишга буюртманомани таъминлаш кафолатини тасдиқлайдиган ҳужжатни тақдим этиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Офертада тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг ишончлилиги учун оферент жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Тушган оферталарнинг танлов ҳужжатларини ва танлов савдолари билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни сақлаш муддати танлов комиссиясининг регламентида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Танлов савдоларини ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Оферталарни бериш муддати тамом бўлгандан кейин танлов комиссияси тушган ва рўйхатдан ўтказилган оферталарни оферентларнинг вакиллари иштирокида очади, бутлигини текширади, оферентларнинг номларини эълон қилади, танлов ҳужжатлари талабларига мувофиқ ҳужжатларнинг тақдим этилган туркумлари мазмунини текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов комиссияси мажлисининг натижалари тўғрисидаги ахборот қатнашмаган оферентга ёзма шаклда етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Оферталарда танлов ҳужжатлари талаблари бузилганлиги аниқланган тақдирда ҳужжатлар уларнинг мазмуни эълон қилинмасдан оферентга қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов комиссияси танлов ҳужжатлари эълон қилинган шартларга ёки офертани расмийлаштиришдаги ноаниқликларга, улар бошқа оферентларнинг рейтингларига таъсир кўрсатмаган ва уларга йўл қўйган оферентга устунлик бермайдиган ҳолларда, эътибор бермаслиги мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов ҳужжатлари шартларига жавоб берадиган оферталар бўйича оферентнинг номи, малака маълумотлари, таклиф этилган нархлар ва бажариш муддатлари, шунингдек оферент томонидан танлов ҳужжатлари талабларига мувофиқ киритилган қўшимча таклифлар ўқиб эшиттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Офертани танлов комиссияси мажлисида кўриб чиқиш давомида унинг мазмуни оферент томонидан тушунтирилишига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда офертанинг мазмунини ўзгартирадиган, шу жумладан унинг нархини ёки уни бажариш муддатини ўзгартирадиган тушунтиришларга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Офертада арифметик хатолар мавжудлиги аниқланган тақдирда тўғри қиймат сифатида ёзув билан кўрсатилган якуний сумма қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Тушган оферталарни батафсил ўрганиш, баҳолаш ва қиёслаш учун танлов комиссияси тегишли ҳужжатларни баҳолаш гуруҳига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳолаш гуруҳи ўз тавсияларини танлов комиссиясига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Танлов комиссияси баҳолаш гуруҳининг тавсияларини ҳисобга олиб ва овоз бериш натижаларига кўра танлов савдолари ғолибини эълон қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оферталарни кўриб чиқиш, баҳолаш ва қиёслаш, танлов савдолари ғолибини аниқлаш танлов комиссиясининг ёпиқ мажлисларида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Тушган оферталарни очиш, баҳолаш гуруҳи томонидан уларни батафсил ўрганиш, баҳолаш ва қиёслаш, баҳолаш гуруҳининг тавсияларини тақдим этиш, танлов савдолари ғолибини эълон қилиш муддатлари танлов комиссиясининг регламентида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ғолибни эълон қилиш оферентлар иштирокида ўтказилади, қатнашмаган оферентлар белгиланган тартибда хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Танлов савдолари якунларини чиқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Буюртмачи савдолар ғолиби аниқланган санадан бошлаб беш иш куни мобайнида ғолибга шартнома унга берилганлиги тўғрисида билдиришнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов савдолари ғолиби билан шартнома тузиш муддатлари танлов комиссиясининг регламентида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Агар танлов савдолари ғолиби шартнома тузишни рад этса ёки бирор-бир сабабларга кўра ундан бош тортса, у ҳолда танлов комиссияси офертаси иккинчи ўринни олган оферентни ғолиб деб эътироф этиши ёки такрорий танлов савдолари ўтказилишини тайинлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Шартнома бажарилишини таъминлаш кафолатлари ва аванс тўлови кафолатлари миқдорлари танлов ҳужжатларида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Танлов савдолари натижалари тегишли равишда тасдиқлангандан кейин у тугалланган деб ҳисобланади. Танлов савдолари натижаларини кўриб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартиби танлов комиссиясининг регламентида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмачи савдолар натижалари тасдиқланган кундан бошлаб беш кун муддатда оммавий ахборот воситаларида танлов савдолари натижалари тўғрисидаги хабарни эълон қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тушган барча оферталар савдолар предметининг бошланғич қийматидан ортиқ бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
офертани бериш муддати тамом бўлган пайтда учтадан кам бўлган оферта тушганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тушган барча оферталар танлов ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи ўринни эгаллаган оферент шартнома тузишни рад этганда ушбу Низомнинг 32-бандида назарда тутилган вазият юзага келган ҳолларда танлов савдолари ўтказилмаган деб эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Танлов савдолари ўтказилмаган деб эътироф этилган тақдирда ушбу Низомда белгиланган тартибда такрорий танлов савдолари ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Такрорий танлов савдоларини ўтказишда танлов ҳужжатлари шартларини қайта кўриб чиқишга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Танлов савдолари тартиб-қоидаларидан келиб чиқадиган келишмовчиликлар ва низолар, танлов комиссияси, буюртмачи, баҳолаш гуруҳининг хатти-ҳаракатлари ва қарорлари юзасидан шикоятлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Шартнома мажбуриятлари бажарилиши мониторинги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Шартнома мажбуриятлари бажарилиши мониторинги буюртмачининг техник назорат бўйича вакили ва пудрат ташкилоти томонидан тақдим этиладиган шартнома шартлари бажарилиши тўғрисидаги ҳар ойлик ахборотни таҳлил қилиш йўли билан буюртмачи томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Мониторинг натижалари буюртмачи томонидан умумлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. Қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича танлов савдолари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Пудрат ташкилоти томонидан шартнома шартларига риоя этилмаганлиги туфайли шартнома муддатидан олдин бекор қилинган ҳолларда қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича такрорий танлов савдолари ўтказилишига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда буюртмачининг қарорига кўра ишчи гуруҳ ташкил этилади. Ишчи гуруҳ бекор қилинган шартнома бўйича тугалланмаган ишлар ҳажмини аниқлаш мақсадида назорат ўлчови ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Ишчи гуруҳ томонидан ҳажм ва қиймат кўрсаткичлари аниқлангандан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси давлат экспертиза органларининг қўшимча ижобий хулосаси олингандан кейин буюртмачи предмети тугалланмаган ишлар ҳажми ҳисобланган танлов савдоларини эълон қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Қурилиши тугалланмаган объект бўйича ўтказилган танлов савдолари якунлари бўйича ғолиб билан ишларнинг тугалланмаган қисмини бажариш юзасидан шартнома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Шартноманинг муддатидан олдин бекор қилиниши натижасида қурилиши тугалланмаган объект бўйича танлов савдолари предметининг умумий қиймати камида 50 минг АҚШ долларига тенг бўлган суммани ташкил этган ҳолларда пудратчиларни танлаш буюртмачи томонидан ишларнинг тавсифи, ҳажми, бажариш муддатлари кўрсатилган, шунингдек пудрат ташкилотлари томонидан эълон қилинган нархлар ва тавсифлар таққосланган ҳолда таклифлар юбориш йўли билан амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмачининг пудратчини танлаш тўғрисидаги узил-кесил қарори танлов комиссияси ва инвестор билан келишилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Х. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Хорижий кредиторлар ва грант берувчиларнинг тегишли амал қилувчи ҳужжатларида танлов савдоларининг айрим босқичларини хорижий кредиторлар ва (ёки) грант берувчилар билан келишиш зарурлиги назарда тутилган ҳолларда буюртмачи ёки инвестор бундай келишувлар амалга оширилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича «тайёр ҳолда топшириш» шартлари асосида якка тартибда уй-жой қуриш учун пудрат ташкилотларини аниқлаш юзасидан танлов савдолари ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича «тайёр ҳолда топшириш» шартлари асосида якка тартибда уй-жой қуриш учун пудрат ташкилотларини аниқлаш юзасидан танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 7-сон, 69-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда; 2016 й., 18-сон, 197-модда)