Ҳужжат кучини йўқотган 30.08.2024 24.03.2000 йилдаги 102-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.08.2024
Ҳужжат 14.01.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЧЕТ ЭЛЛАРДАГИ ВАКОЛАТХОНАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 августдаги ПФ-133-сонли «Маъмурий ислоҳотлар доирасида Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар, идоралар ва бошқа республика органлари ходимларининг чет эл хизмат сафарларига боришини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 9 сентябрдаги 417-сон қарорининг 10-бандига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Элчихонаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, идоралари, бошқа давлат органлари, ташкилотлари ва корхоналарининг чет элдаги ваколатхоналари тўғрисидаги Намунавий низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, идоралари, бошқа давлат органлари, ташкилотлари ва корхоналарининг ҳисобга қўйилган чет эллардаги ваколатхоналари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ҳар чоракда ахборот бериб туради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 январдаги 17-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 11-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари раҳбарлари ўша давлатда жойлашган Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатхоналари, делегациялари ва мутахассислари гуруҳларига кўмаклашадилар ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб борадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатхоналар ва мутахассислар гуруҳлари раҳбарлари дипломатик ваколатхоналарни ёки консуллик муассасаларини ўз фаолияти тўғрисида хабардор қилиб турадилар, уларга ўз функцияларини амалга оширишларида кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири А.Ҳ. Комилов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 24 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
102-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 мартдаги 102-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Элчихонаси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Элчихонаси (кейинги ўринларда «Элчихона» деб аталади) Ўзбекистон Республикасининг Элчихона жойлашган мамлакатда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодаловчи ташқи муносабатлар соҳасидаги давлат органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Элчихона тегишли хорижий давлат билан элчихоналар даражасида дипломатик муносабатлар ўрнатилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра таъсис этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Элчихона Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимига киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Элчихона Элчихона жойлашган давлатда Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий йўли амалга оширилишини ва унинг манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Элчихона ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тўғрисидаги низомга, мазкур низомга, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг меъёрий ҳужжатлари ва кўрсатмаларига, шунингдек, дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенциясига ҳамда халқаро ҳуқуқнинг бошқа умумэътироф этилган ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Элчихона биносида ёки унинг ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи кўтарилади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўзбек тилида ва Элчихона жойлашган давлатнинг давлат тилида «Ўзбекистон Республикасининг (Элчихона жойлашган хорижий давлат номи)даги Элчихонаси» сўзлари ёзилган лавҳа ўрнатилади. Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзларидан Элчихона жойлашган давлатнинг протокол амалиёти ҳисобга олинган ҳолда фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Элчихона ходимлари ва уларнинг оила аъзолари Элчихона жойлашган давлатнинг қонунлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларини, анъаналари ва урф-одатларини ҳурмат қилишга, Элчихона жойлашган давлатнинг ички ишларига аралашиш деб талқин қилиниши мумкин бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракатлардан ўзларини тийишга мажбурдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. ЭЛЧИХОНАНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар Элчихонанинг асосий вазифалари ва функциялари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Элчихона жойлашган давлатда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Элчихона жойлашган давлатда Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий йўлини амалга ошириш ва Ўзбекистон Республикасининг ва унинг фуқароларининг манфаатларини халқаро ҳуқуқ йўл қўйган доираларда ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Элчихона жойлашган давлат билан муносабатларнинг аҳволи ва истиқболлари, Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатлари ва унинг фуқароларининг манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш масалалари бўйича таклифлар тайёрлаш ва киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Элчихона жойлашган мамлакат ўртасида ўзаро фойдали савдо-иқтисодий ва молиявий ҳамкорлик ривожланишига ҳар томонлама кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Элчихона жойлашган мамлакатда Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, Элчихона жойлашган мамлакатдан Ўзбекистон Республикасига инвестицияларни жалб қилиш тадбирларини амалга ошириш, товарларнинг Ўзбекистон Республикасидан Элчихона жойлашган давлат бозорларига экспорт қилинишига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Элчихона жойлашган мамлакатнинг савдо режимлари ва тариф сиёсатини, шунингдек, савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболларининг аҳволини таҳлил қилиш, шу асосда унинг самарадорлигини ошириш юзасидан тавсиялар ва тегишли таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий фаолиятнинг ўзбекистонлик қатнашчиларига ҳамкорлар излашда ва танлашда кўмаклашиш, кўргазмалар, ярмаркалар ўтказиш, Элчихона жойлашган давлатнинг ишбилармонлари доиралари билан учрашувлар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Элчихона жойлашган мамлакатнинг ташқи сиёсий идоралари билан, шунингдек, ушбу давлатда аккредитация қилинган хорижий ваколатхоналар билан доимий алоқа ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Элчихона жойлашган давлатда Ўзбекистон Республикасининг ички ва ташқи сиёсати, унинг ижтимоий-иқтисодий, маданий ва маънавий ҳаёти тўғрисидаги расмий ахборотларни тарқатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Элчихона жойлашган давлат ҳукумати ва бошқа муассасалари билан музокаралар олиб бориш, белгиланган тартибда икки томонлама ҳужжатларни имзолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Элчихона жойлашган давлатдаги шарт-шароитлар ва воқеаларни барча қонуний воситалар билан аниқлаштириш ҳамда Элчихона жойлашган давлатнинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий йўли тўғрисида мунтазам ахборот бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Элчихона жойлашган давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни рағбатлантириш ҳамда уларнинг сиёсий, иқтисодий, маданий ва бошқа соҳалардаги ўзаро муносабатлари ривожланишига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ва юқори даражада давлатлараро ташрифларни тайёрлашда ва амалга оширишда, шунингдек, давлат ва ҳукумат делегациялари ташрифларини тайёрлаш ва амалга оширишда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Элчихона жойлашган давлат билан халқаро шартномалари лойиҳаларини, шартномалар тузиш, уларни бажариш, амал қилишини тўхтатиш ва тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги таклифларни тайёрлашда қатнашиш, Ўзбекистон Республикасининг Элчихона жойлашган давлат билан икки томонлама шартномалари, шунингдек, кўп томонлама шартномаларнинг Элчихона жойлашган давлат билан Ўзбекистон Республикаси муносабатларига тегишли қисми бажарилишини кузатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Элчихона жойлашган давлатнинг давлат ҳокимияти органлари, идоралари, жамоат бирлашмалари, ишбилармонлари, илмий ва маданий доиралари, оммавий ахборот воситалари билан алоқалар ўрнатиш ва уларни қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Элчихона жойлашган давлатда яшовчи ватандошлар ва миллий марказлар билан алоқалар ва муносабатлар ўрнатилиши ва ривожлантирилишига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг топшириғига кўра Ўзбекистон Республикаси делегацияларини ва давлат ҳокимияти органлари вакилларини Элчихона жойлашган давлатга юбориш масалаларини келишиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Элчихона жойлашган давлатда Ўзбекистон Республикаси ва унинг фуқароларининг мулкий ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Элчихонанинг, унинг ходимлари ва уларнинг оила аъзоларининг хавфсизлигини таъминлашга доир зарур чора-тадбирларни амалга ошириш, фавқулодда вазиятлар шароитида Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги муассасалари ва унинг фуқароларининг хатти-ҳаракатларини белгиланган тартибда ташкил этиш ҳамда улар хатти-ҳаракатларига раҳбарлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Элчихона жойлашган давлатнинг олдиндан берган розилиги билан ва Элчихона жойлашган давлатда вакили бўлмаган учинчи давлатнинг илтимосига кўра учинчи давлат ва унинг фуқароларининг манфаатларини вақтинча ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, Элчихона жойлашган давлат қонун ҳужжатларига, халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ бошқа функцияларни бажариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу мақсадда Элчихона Элчихона жойлашган давлатда Ўзбекистон Республикасининг ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат муассасалари, ташкилотлари ва корхоналари ваколатхоналарининг, уларнинг делегациялари ва мутахассислари гуруҳларининг, шунингдек, ўқувчиларининг ишига кўмаклашади ва улар фаолиятини мувофиқлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатиб ўтилган ваколатхоналар, делегациялар ва мутахассислар гуруҳлари Элчихона ўз функцияларини амалга оширишида унга кўмаклашади ва ўз фаолияти тўғрисида Элчихонага ахборот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. ЭЛЧИХОНА ТУЗИЛМАСИ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Элчихонага Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан тайинланадиган ва Элчихона жойлашган давлатда аккредитация қилинган Ўзбекистон Республикасининг юқори расмий вакили ҳисобланувчи Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатдаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (кейинги ўринларда — Элчи деб аталади) бошчилик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Элчи Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалайди, Элчихона ишига бевосита раҳбарлик қилади, Элчихонага юкланган вазифалар бажарилиши ва унинг функциялари амалга оширилиши учун шахсан жавоб беради, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг меъёрий ҳужжатларига мувофиқ Элчихона тузилмасини белгилайди, унинг ходимлари ўртасидаги лавозим вазифаларини тақсимлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Элчихона жойлашган давлатда Элчи бўлмаган тақдирда унинг функцияларини Элчихонанинг катта дипломатик ходимларидан белгиланган тартибда тайинланадиган Ўзбекистон Республикаси ишлари бўйича вақтинчалик ишончли вакил бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Элчихона, унинг ходимлари ва улар оила аъзоларининг хавфсизлигини таъминлаш, давлат ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларни муҳофаза қилишни ташкил этиш, молиявий маблағларни тасарруф этиш, ходимлар ишини ташкил этиш ва Элчихона бўлинмаларининг ўзаро ҳамкорлиги бевосита Элчи томонидан ёки Элчи томонидан тайинланадиган катта дипломатик ходим томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Элчихона штат жадвали ва харажатлар сметаси белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Элчихонада тасдиқланган штат жадвали ва харажатлар сметаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигининг қарорига кўра қуйидаги: ташқи сиёсат, ички сиёсат, икки томонлама муносабатлар, иқтисодий ишлар, фан ва техника, матбуот ва ахборот, маданият, консуллик, протокол йўналишлари ва бошқа масалалар бўйича бўлимлар ва гуруҳлар ташкил этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ишлар вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ходимлар доирасида навбатдаги молиявий йил учун бюджетда тасдиқланадиган чет элдаги муассасаларни маблағ билан таъминлаш ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда фаолиятнинг иккинчи ва келгуси йиллари учун Элчихонанинг харажатлар сметасини ҳар йили тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Элчихона ходимларининг ҳуқуқлари ва вазифалари Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг меъёрий ҳужжатлари, лавозим йўриқномалари билан белгиланади. Элчихона ходимлари Элчининг, у бўлмаганда Ўзбекистон Республикаси ишлари бўйича вақтинчалик ишончли вакилнинг буйруқлари ва кўрсатмаларини бажаришга мажбурдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Элчихона иши Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланадиган режалар асосида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Элчихона штатига тайинлаш, шунингдек, ходимларни бошқа лавозимга ўтказиш ва алмаштириш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимлар Элчихонада ишлаш учун, қоидага кўра, икки йил муддатга хизматга юборилади. Ишлаш муддати узайтирилиши мумкин, лекин у кўпи билан икки йилдан ошиб кетмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Элчихонада лавозимга кейинги тайинлаш кечи билан икки йилдан кейин амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Элчилар ва вакилларнинг лавозимда бўлиш муддатлари ҳар бири алоҳида ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Элчихонада сиёсий партиялар тузилмалари, диний ва жамоатчилик бирлашмалари ташкил этилиши мумкин эмас, касаба уюшмалари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Элчихона юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ёзилган муҳрга, тегишли муҳрлар ва штампларга, банкларда ҳисоб рақамларига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикасининг мулки ҳисобланган ер участкалари, бинолар, иншоотлар ва Элчихонанинг бошқа мол-мулклари унга Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда биркитилиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Элчихона ўзига биркитилиб қўйилган мол-мулкка нисбатан ўзи жойлашган давлат қонун ҳужжатларини ҳисобга олган ҳолда уларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқини белгиланган тартибда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Элчихона фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ молиявий ва бошқа масалалар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги меъёрий ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур Низом халқаро ташкилотлар ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси миссиялари ва ваколатхоналари фаолияти учун ҳам татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 мартдаги 102-cон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари, давлат бошқа органлари, ташкилотлари ва корхоналарининг чет эллардаги ваколатхоналари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ НИЗОМ

1. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари, давлат бошқа органлари, ташкилотлари, корхоналари (кейинги ўринларда муассис деб аталади) хорижий давлатларда ваколатхоналар, бош ваколатхоналар ёки минтақавий ваколатхоналар (кейинги ўринларда — ваколатхона деб аталади) очишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатхона Ўзбекистон Республикасининг ваколатхона ўзининг таклифига биноан таъсис этилган вазирлиги, идораси, давлат бошқа органи, ташкилоти, корхонаси тизимига киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эллардаги ваколатхона мустақил ваколатхона сифатида таъсис этилади ёхуд бош ёки минтақавий ваколатхона таркибига киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош ваколатхона Ўзбекистон Республикаси вазирлиги, идорасининг ёки давлат бошқа органи, ташкилоти, корхонасининги икки ёки ундан кўпроқ ваколатхонаси бўлган давлатда, шунингдек, уларнинг юқори даражадаги манфаатлари уни талаб қиладиган давлатларда таъсис этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эллардаги минтақавий ваколатхона иқтисодий ва жуғрофий белгилари бўйича ўзаро боғлиқ давлатлар гуруҳи учун таъсис этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатхона очиш учун розилик, кейинчалик уни ҳисобга қўйиш шарти билан, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги томонидан берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 январдаги 17-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 11-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ваколатхона ўзи жойлашган давлат қонунчилигига мувофиқ рўйхатдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ваколатхона ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, ушбу Низомга, ваколатхонанинг таъсис ҳужжатларига, шунингдек, ўзи жойлашган давлат қонунчилигига амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ваколатхона ходимлари сони Ўзбекистон Республикасининг тегишли вазирлиги, идораси, давлат бошқа органи, ташкилоти, корхонаси эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ваколатхона жойлашган давлатдаги мавжуд шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ваколатхоналарда сиёсий партиялар тузилмалари, диний ва жамоат бирлашмалари ташкил этилиши мумкин эмас, касаба уюшмалари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ваколатхона ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ҳудудида ваколатхона фаолият кўрсатаётган давлатнинг қонунлари ва меъёрий ҳужжатларига риоя этишга, анъана ва урф-одатларини ҳурмат қилишга мажбурдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ваколатхона ходимларининг ва улар оиласи аъзоларининг шахсий манфаатни кўзлаб тадбиркорлик ёки тижорат фаолияти билан шуғулланишлари тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. ВАКОЛАТХОНА ФУНКЦИЯЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Чет эллардаги ваколатхоналар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳамкорлик шаклларини ривожлантириш, чуқурлаштириш ва такомиллаштириш имкониятларини қидириб топиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо, иқтисодиёт, молия, фан ва техника, транспорт, туризм, маданият соҳасидаги ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимларни амалга оширишга самарали кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ҳамда иқтисодий, тижорат ва илмий-техника ахборотлари алмашишни кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимиз товарларининг хорижий бозорларга кириб бориши, шу жумладан конференциялар, кўргазмалар, кўчма ярмаркалар ва реклама компаниялари ўтказиш бўйича маркетинг тадқиқотлари ўтказиш ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат битишувлари ва бошқа шартномалар бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
машиналар, асбоб-ускуналар, товарлар ва хизматлар экспорти ва импортини ривожлантиришга самарали кўмаклашиш, уларга техника хизматлари кўрсатиш, жаҳон техникасининг энг янги ютуқлари билан таништириш мақсадида очилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатхонанинг асосий вазифалари, функциялари, тузилмаси ва фаолиятини ташкил этиш уларнинг таъсис ҳужжатларига ҳамда муассиснинг хусусиятларига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ўзлари жойлашган давлатдаги ваколатхоналар фаолиятини мувофиқлаштириб борадилар. Ваколатхона дипломатик ваколатхоналарни ва консуллик муассасаларини ўз фаолияти тўғрисида хабардор қилиб туради ва уларга ўз функцияларини амалга оширишда кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатхона бошлиғи дипломатик ваколатхонани ёки консуллик муассасасини муассислар томонидан назарда тутилган чет элларда юриш-туриш қоидалари ваколатхона ходимлари томонидан бузилишининг барча ҳоллари тўғрисида мажбурий тартибда хабардор қилиб туриши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатхона жойлашган давлатда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари бўлмаган тақдирда ваколатхона олдиндан келишиб олган ҳолда вазирликлар, идоралар, давлат бошқа органларининг ваколатхона жойлашган давлатга хизмат сафарига келишган мансабдор шахсларига, делегацияларига, мутахассислар гуруҳларига ёрдам кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. ВАКОЛАТХОНАГА РАҲБАРЛИК ҚИЛИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Минтақавий ваколатхонани минтақавий вакил, бош ваколатхонани — бош вакил, ваколатхонани — муассис вакили бошқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Минтақавий вакил, бош вакил ва вакил бевосита Ўзбекистон Республикаси вазирлиги, идораси, давлат бошқа органи, ташкилоти, корхонаси раҳбарига бўйсунади ва улар томонидан берилган ишончнома асосида фаолият кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ваколатхона бошлиғи ва ваколатхона ходимлари лавозим вазифаларининг бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ваколатхона ишлари ваколатхона раҳбари томонидан тузиладиган ва муассис тасдиқлайдиган режалар асосида олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. ВАКОЛАТХОНА БОШЛИҒИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ваколатхона бошлиғи ўз фаолиятини ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади ва у қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатхона жойлашган давлат идоралари ва бошқа ташкилотлари олдида муассиснинг расмий вакили сифатида иш кўриш, ушбу ташкилотларнинг раҳбар шахслари билан бевосита алоқалар ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатхона жойлашган давлатдаги ваколатхонага унга юкланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда раҳбарлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муассис номидан ваколатхона жойлашган давлатдаги ташкилотлар билан ўз ваколатлари доирасида шартномалар ва контрактлар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатхонанинг пул маблағларини, ўз номига берилган ишончномага биноан, тасдиқланган смета доирасида, тасарруф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йил чораги режаларини ваколатхона учун тасдиқланган йиллик режалар доирасида, бу тўғрида юқори турувчи вакилни ва муассисни хабардор қилган ҳолда, ўзгартириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатхонага тегишли ёки ўзи ижарага олган мол-мулкни муассис билан келишган ҳолда суғурта қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган смета доирасида, муассис билан келишган ҳолда, ваколатхона ходимларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муассис билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаган шахслар билан меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатхона учун ишлаб чиқариш биноларини ва ваколатхона ходимлари учун уй-жойларни ижарага олиш юзасидан шартномалар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатхона ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг ва ваколатхона жойлашган давлатнинг меҳнат қонун ҳужжатларида назарда тутилган рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатхонанинг таъсис ҳужжатларида, муассис фаолияти хусусиятларига мувофиқ, ваколатхона бошлиғи учун қўшимча ҳуқуқлар назарда тутилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. ВАКОЛАТХОНА БОШЛИҒИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ваколатхона бошлиғи қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатхона фаолиятининг юқори рентабеллигини ва самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муассисга ваколатхона ишларини режалаштириш ва ташкил этиш, шунингдек, ишлаб чиқариш — молия фаолияти истиқбол режалари бўйича таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатхона барча ходимларининг тайёргарлиги юқори даражада бўлишини, уларнинг малакасини доимий равишда оширишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатхона биноларини иғвогарона ва террористик ҳодисалардан муҳофаза қилиш юзасидан ташкилий тадбирларни амалга ошириш, ваколатхона ходимлари ва уларнинг оила аъзолари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча зарур чора-тадбирларни кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатхона жамоасида соғлом маънавий муҳитни таъминлаш, ваколатхона ходимларининг ва улар оила аъзоларининг саломатлиги, турмуши, маданий хордиғи ва таълим олиши тўғрисида ғамхўрлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатхона биноларидан ваколатхона функцияларига зид бўлган мақсадларда фойдаланишга йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муассисга белгиланган тартибда ваколатхонанинг ишлаб чиқариш-молия ва тижорат фаолияти тўғрисида ҳисоботлар тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатхонанинг таъсис ҳужжатларида ваколатхона бошлиғи учун муассис фаолияти хусусиятига мувофиқ равишда қўшимча мажбуриятлар назарда тутилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. ВАКОЛАТХОНА БОШЛИҒИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ваколатхона бошлиғи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муассиснинг халқаро фаолияти ва ташқи алоқаларини такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш мақсадида унга юкланган вазифаларнинг зарур даражада бажарилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умуман ваколатхона тўғрисидаги Низомга риоя этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муассис томонидан белгиланган ишлаб чиқариш-молия режалари ва топшириқларининг бажарилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
режа ва молия интизомининг, ҳисоб ва ҳисоботнинг аҳволи, муассиснинг тегишли бўлимлари ва хизматларига ҳисобот ҳужжатларининг ўз вақтида топширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат, хизмат ва тижорат сирлари сақланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатхона ходимлари ва улар оила аъзоларининг хавфсизлигини, шунингдек, ваколатхона бинолари муҳофазасини таъминлаш бўйича тадбирларнинг ташкил этилиши ва амалга оширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатхона ходимлари, уларнинг оила аъзолари, ваколатхона йўли билан келувчи делегациялар аъзолари ўртасидаги интизомнинг аҳволи, улар томонидан фуқароларнинг чет элларда юриш-туриши меъёрлари ва қоидаларига риоя этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатхона йўли билан ваколатхона жойлашган давлатга келган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан содир бўлган барча воқеалар тўғрисида элчихона (консуллик) ва муассис номига йўлланган ахборотларнинг ишончлилиги ва ўз вақтида топширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш юритишнинг, ваколатхонага тегишли моддий бойликларни ҳисобга олиш ва сақлашнинг аҳволи учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатхонанинг таъсис ҳужжатларида ваколатхона бошлиғи учун муассис фаолияти хусусиятига мувофиқ равишда бошқа жавобгарликлар ҳам назарда тутилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. ВАКОЛАТХОНАЛАР ХОДИМЛАРИНИ ТАНЛАШ ТАРТИБИ, УЛАРНИНГ ЧЕТ ЭЛЛАРДА БЎЛИШИ МУДДАТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ваколатхона бошлиғи Ўзбекистон Республикасининг тегишли вазирлиги, идораси, давлат бошқа органи, ташкилоти, корхонасининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган ходимлари орасидан тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатхона бошлиғи ва ходимларини ишга тайинлаш, шунингдек, уларни чақириб олиш муассис томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ваколатхонада ишлашга, муассис билан келишган ҳолда, контракт асосида, Ўзбекистон Республикасининг ваколатхона жойлашган давлат ҳудудида доимий яшовчи фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар қабул қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Бошлиқлар ва ходимлар ваколатхона жойлашган давлатдаги тегишли ваколатхонада ишлаш учун, меҳнат шартномасини расмийлаштирган ҳолда, қоидага кўра:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минтақавий ваколатхоналар, бош ваколатхоналар, ваколатхоналар бошлиқлари — уч йилгача муддатга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатхонанинг штатдаги бошқа ходимлари — икки йилгача муддатга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг тегишли вазирлиги, идораси, давлат бошқа органи, ташкилоти, корхонаси фаолияти хусусиятига кўра, меҳнат шартномаси билан белгиланган ишлаш муддати вакил ва штатдаги бошқа ходимлар учун кўпи билан бир йилга узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимни ваколатхонадаги лавозимга кейинги тайинлаш орадан икки йил ўтгандан кейин амалга оширилиши мумкин. Ушбу муддат истисно ҳоллардагина бир йилгача қисқартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатхона ходими эгаллаб турган лавозимидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатхона жойлашган давлатда унинг саломатлиги ўз функционал вазифаларини бажаришга тўсқинлик қиладиган даражада жиддий ёмонлашганда ва унинг оила аъзолари оғир касалланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
унинг томонидан эгаллаб турган лавозимида бундан кейин қолишига зид бўлган қоида бузиш содир этилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатхонанинг ички меҳнат тартибини муттасил бузганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг ва ваколатхона жойлашган давлатнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда муддатидан олдин чақиртириб олиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари, давлат бошқа органлари, ташкилотлари, корхоналари ўзларининг ички ҳужжатларида мутахассисларни чет элга юборишни навбатлаш тартибини ва уларни жўнатишни олдиндан келишиб олиш масалаларини янада аниқлаштирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. ВАКОЛАТХОНА ФАОЛИЯТИ УСТИДАН НАЗОРАТНИ ТАЪМИНЛАШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ваколатхона фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ бўлган молиявий ва бошқа масалалар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикасининг тегишли вазирлиги, идораси, давлат органи, ташкилоти, корхонаси меъёрий ҳужжатларига, шунингдек, ваколатхона жойлашган давлат қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ваколатхона фаолиятини назорат қилиш тегишли вазирлик, идора, давлат органи, ташкилот, корхона меъёрий ҳужжатлари билан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. ЮРИДИК МАҚОМИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ваколатхоналар Ўзбекистон Республикаси вазирлиги, идораси, давлат органи, ташкилоти, корхонасининг таркибий бўлинмалари ҳисобланадилар, ўз номлари ёзилган штамп ва муҳрга, ўз фаолиятларини амалга ошириш учун ўзлари жойлашган давлат банкларида ҳисоб рақамларига эга бўладилар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 11-модда; 2005 й., 34-36-сон, 264-модда; 2012 й., 44-сон, 507-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)