Ҳужжат кучини йўқотган 03.06.2022 04.06.1999 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 03.06.2022
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сохта товар белгилари ва географик кўрсаткичлардан фойдаланишнинг олдини олиш ва хабардор қилиш чора-табдирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
1999 йил 4 июнь, Минск
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги ўринда Томонлар деб аталувчи ушбу Битим иштирокчи-давлатлар ҳукуматлари,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 12 мартдаги Саноат мулкини муҳофаза қилиш ва саноат мулкини муҳофаза қилиш масалалари бўйича Давлатлараро кенгашни ташкил этиш тўғрисидаги Битимга, 1993 йил 23 декабрдаги Келишилган монополияга қарши сиёсат юритиш тўғрисидаги Битимга, шунингдек, 1998 йил 6 мартдаги Интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни бартараф этишда ҳамкорлик тўғрисидаги Битимга асосланиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчилар ҳуқуқларини сохта товар белгилари ва географик кўрсаткичларидан фойдаланган ҳолда товарларни сотишдан ҳимоя қилиш бўйича биргаликдаги чора-тадбирларнинг муҳимлигини эътироф этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга катта аҳамият бериб, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёрларига амал қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сохта товар белгилари ва географик кўрсаткичларни, шунингдек, адолатсиз рақобат усулларини қўллаш ҳолатларини олдини олиш ва бостириш бўйича биргаликдаги ҳаракатларни мувофиқлаштириш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим мақсадлари учун қуйидаги атамалар англатадики:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар — қандайдир ижтимоий эҳтиёжни қондирувчи ва айирбошлаш учун ишлаб чиқарилган, яъни уни бошқа товарларга айирбошлаш жараёнида белгиланган қимматга эга предмет;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар белгиси — айрим жисмоний ва юридик шахсларнинг товарларини бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг ўхшаш товарларидан фарқлаш белгисидир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
географик кўрсаткичлар — товарларнинг Томонлар ҳудудлари ёки уларнинг минтақаларидан келиб чиқишини аниқловчи, ва товарнинг сифати, обрўси ёки бошқа хусусиятлари кўп жиҳатдан унинг географик келиб чиқиши билан боғлиқ эканлигини кўрсатувчи белгилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сохта товар белгиси — учинчи шахс томонидан товар белгиси эгасининг ҳуқуқларини бузган ҳолда ишлатилган товар белгиси, ёки товар келиб чиқишини нотўғри кўрсатувчи белги, шунингдек, истеъмолчиларни чалғитиши мумкин бўлган маълумот ёки элемент;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳимоялашнинг ҳуқуқий воситалари — Томонларнинг амалдаги ҳуқуқий режимига мувофиқ фойдаланишга рухсат берилган, сохта товар белгилари ва географик кўрсаткичлардан фойдаланишни олдини олиш ва бостириш бўйича чора-тадбирлар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор томон — товарлар ишлаб чиқиш, тайёрлаш, сотиш ёки истеъмол қилишга жалб қилинган, товарлар келиб чиққан жой сифатида нотўғри кўрсатилган ҳудудда ёки ушбу ҳудуд жойлашган ҳудудда ёки сохта кўрсатилган мамлакатда ёки товар келиб чиққанлиги тўғрисида сохта географик кўрсатма ёки сохта товар белгиси қўлланилган мамлакатда жойлашган ҳар қандай жисмоний ва/ёки юридик шахс.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар қуйидаги масалаларда ҳамкорлик қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сохта товар белгилари ва географик кўрсаткичлардан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва тўсқинлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа Томонларнинг ҳудудларига ўз божхона чегаралари орқали сохта товар белгилари ва географик кўрсаткичларига эга товарлар киришини олдини олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сохта товар белгилари ва географик кўрсаткичлардан фойдаланишни олдини олиш ва тўсқинлик қилиш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштиришни Томонлар биргаликдаги хатти-ҳаракатлар ва ихтиёрий қабул қилинган мажбуриятлар асосида амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар географик кўрсаткичларга нисбатан ҳуқуқий ҳимоялаш воситаларини манфаатдор томонларга қуйидагилардан фойдаланишга тўсқинлик қилиш мақсадида тақдим этадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) товарни белгилашда ёки уни презентация қилишда маҳсулотнинг ҳақиқий келиб чиқиш жойидан бошқа жойни кўрсатадиган (ёки тасаввур ҳосил қиладиган) ва шу билан харидорларни маҳсулотнинг географик келиб чиқиши тўғрисида чалғитадиган ҳар қандай воситадан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) саноат мулкини ҳимоя қилиш бўйича Париж конвенциясининг 10-бис моддаси доирасида адолатсиз рақобат деб ҳисобланиши мумкин бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракатдан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўз миллий қонунчилигига биноан ёки манфаатдор томоннинг асосланган илтимосига кўра ўз мажбуриятларидан келиб чиқиб, агар бирон-бир Томонларнинг белгиланган ҳудудидан келиб чиқмаган товарлар учун товар белгисида географик кўрсаткичдан фойдаланиш истеъмолчиларни бундай товарларнинг ҳақиқий келиб чиқиш жойи тўғрисида чалғитса, товар белгисини рўйхатдан ўтказишни ёки товар белгисига ҳуқуқларни ўтказишни рад этадилар ёки товар белгисини рўйхатдан ўтказишни ёки товар белгисига бўлган ҳуқуқларни ўтказишни бекор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг 4 ва 5 моддаларига мувофиқ ҳуқуқий ҳимоялаш воситалари географик кўрсаткичларга ҳам қўлланилади, гарчи улар том маънода товар келиб чиққан ҳудуд, минтақа ёки жойга тўғри келсада, истеъмолчиларга товарларнинг ҳудудий келиб чиқиши тўғрисида нотўғри тасаввур беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар шароб ёки алкоголь ичимликларининг ҳудудий келиб чиқишини аниқлайдиган географик кўрсаткичларнинг географик кўрсаткичда кўрсатилган жойдан келиб чиқмаган шароб ёки спиртли ичимликлар учун, шу жумладан бундай географик кўрсаткичлар таржима қилинган ҳолда ёки ҳақиқий келиб чиқиш жойини кўрсатиш билан, ёки «тур», «тип», «услуб» «тақлид» ёки шунга ўхшаш тушунтиришлар билан ишлатилишини олдини олиш учун ҳуқуқий ҳимоя воситаларини тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Географик кўрсаткичдан ташкил топган ёки уни ўз ичига олган шароб ёки алкоголь ичимликлар учун товар белгисини рўйхатдан ўтказиш ушбу географик келиб чиқишга эга бўлмаган шароб ёки спиртли ичимликларга нисбатан, агар бу Томонларнинг миллий қонунчилигида назарда тутилган бўлиб, ёки манфаатдор томоннинг илтимосига кўра, рад этилиши ёки бекор қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шароб ва спиртли ичимликлар учун бир хил географик кўрсаткичлардан фойдаланиш ҳолатида ҳуқуқий ҳимоялаш воситалари ушбу Битим 6-моддаси қоидаларига риоя қилиш шарти билан ҳар бир географик кўрсаткичга тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқарувчилар учун тенг шароитларни таъминлаш ва истеъмолчиларни чалғитишни олдини олиш мақсадида ҳар бир Томон бир хил географик кўрсаткичларни бир биридан фарқлайдиган шартли белгиларни аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Географик кўрсаткичларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш воситаларини енгиллаштириш мақсадида, Томонлар ҳудудларида географик кўрсаткичларни рўйхатга олиш ва уларни ҳимоя қилиш тўғрисида хабардор қилишнинг кўпёқлама тизимларини яратиш бўйича музокаралар олиб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ушбу Битимда кўрсатилган ҳуқуқларнинг ҳар қандай бузилишига қарши самарали чораларни, шу жумладан, бундай бузилишларни олдини олиш бўйича шошилинч чораларни ҳамда кейинги бузилишларга қарши ҳуқуқий санкциядан иборат бўлган воситаларни назарда тутадиган товар белгилари ва географик кўрсаткичларга бўлган ҳуқуқларга риоя қилиш бўйича процедуралар тўғрисидаги қоидаларни ўз миллий қонунчилигига киритишни таъминлайдилар. Ушбу процедуралар қонуний савдони суистеъмолликлардан ҳимоя қилишни ва савдода тўсиқлар пайдо бўлишига тўсқинлик қилишни таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товар белгиларига ва географик кўрсаткичларга ҳуқуқлар риоя қилинишини таъминловчи процедуралар барча учун баробар ва адолатли бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар савдо белгиси ёки географик кўрсаткич учун ҳуқуқ эгаларига бундай ҳуқуқларнинг ушбу Битимда кўзда тутилган ҳимоясини таъминлаш учун улар бузилган жойда ва Томонларнинг миллий қонунчилигига мувофиқ суд органларига мурожаат қилиш имкониятини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд органлари Томонларнинг ҳар қандай жисмоний ва/ёки юридик шахсидан манфаатдор томонга етказилган зарарни тўлиқ қоплаш ва сохта товар белгилари ва географик кўрсаткичли товарлар билан савдодан олинган фойданинг бутун суммасини тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд органлари манфаатдор томоннинг аризасига кўра Томонларнинг ҳар қандай жисмоний ва/ёки юридик шахсидан суд жараёни харажатларини, шу жумладан адвокат гонорарини ҳам қоплаб беришни талаб қилиш, шунингдек, ушбу Томон миллий қонунчилиги билан кўзда тутилган барча зарур чораларни кўриш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товар белгиси ёки географик кўрсаткич эгаси ҳуқуқларининг бузилишига қарши самарали восита яратиш учун Томонларнинг адлия органлари манфаатдор томон аризасига кўра ҳуқуқлар бузилиши аниқланган товарлар ҳеч қандай компенсанциясиз товар белгиси ёки географик кўрсаткич эгасига ҳеч қандай зарар етказмасдан савдо-сотиқдан олиб ташланишини ёки, агар у Томонларнинг амалдаги миллий қонунчилигига зид бўлмаса, йўқ қилинишини талаб қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолатларни кўриб чиқаётганда, Томонлар иккита омилнинг мутаносиблигини таъминлайдилар: бир томондан, ҳуқуқбузарлик фактлари ва ҳуқуқий ҳимоя воситалари, иккинчи томондан учинчи шахс манфаатларини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сохта товар белгиларига эга товарларга нисбатан ноқонуний бириктирилган товар белгисининг оддий бартараф этилиши, бундай товарларни савдога қўйишга рухсат бериш учун етарли эмас деб ҳисобланади, фақат Томонлар қўшимча келишган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия органлари аризаси бўйича чоралар кўрилган манфаатдор томондан унинг товар белгиси ёки географик кўрсаткич эгаси ҳуқуқларига риоя қилиш тартибини адолатсизлик билан қўллагани муносабати билан ноқонуний мажбурлаш ёки чеклашга учраган бошқа манфаатдор томонга бундай адолатсиз фойдаланиш натижасида етказилган зарар учун етарли миқдорда компенсация тақдим этишни талаб қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия органлари, шунингдек, тегишли адвокатлик тўловини ўз ичига олиши мумкин бўлган жавобгарнинг харажатларини қайтаришни даъвогардан талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг адлия органлари манфаатдор томоннинг аризасига биноан шошилинч таъсирчан вақтинчалик чоралар тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мулкдорнинг товар белгисига ёки географик кўрсаткичга ҳуқуқи бузилишининг вужудга келишини, ва хусусан, товар белгилари ва географик кўрсаткичлари сохта бўлган товарларни, шу жумладан, божхона назоратидан ўтказилгандан сўнг, импорт қилинадиган товарларни савдога киритилишини олдини олиш бўйича. Бундай ҳаракатлар ҳар қандай истеъмолчи бундай товарлар савдосини ноқонуний эканлигини билишидан ёки сотиб олишидан аввал олинган ёки буюртма қилинган товарларга нисбатан қўлланилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳуқуқ бузилишларига нисбатан тегишли далилларни сақлаб қолиш бўйича.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия органлари манфаатдор томоннинг аризасига биноан, қарши томонни эшитмай туриб, хусусан, ҳар қандай кечикиш товар белгиси ва географик кўрсаткичнинг ҳуқуқ эгасига тузатиб бўлмайдиган зарар етказиши мумкин бўлган ҳолларда, ёки далиллар йўқ қилиниш хавфи мавжуд бўлса, вақтинча чоралар кўриш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия органлари даъвогар товар белгиси ёки географик кўрсаткичга ҳуқуқ эгаси эканлигини ва унинг ҳуқуқи бузилганлиги ёки бундай бузилиш юз бериш эҳтимоли мавжудлигини исботлашни даъвогардан талаб қилиш, ва жавобгар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва суиистеъмолликнинг олдини олиш учун даъвогар етарли кафолат бериши ҳақида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим 19-моддасида кўзда тутилган вақтинчалик чораларни қабул қилиш ҳолатларида, бу ҳақда жавобгарга кечиктирмасдан хабар берилиши керак. Жавобгарнинг аризасига кўра вақтинчалик чоралар кўриш тўғрисидаги қарор, шу жумладан, тинглаш тўғрисидаги қарор қайта кўриб чиқилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар даъвогарнинг айби билан вақтинчалик чоралар бекор қилинган ёки тугатилган бўлса, ёки кейинчалик интеллектуал мулк ҳуқуқларининг бузилиши ёки бузилиш таҳдиди бўлмаганлиги аниқланса, суд органлари жавобгарнинг аризасига биноан, даъвогардан иш олиб борилаётган Томоннинг миллий қонунчилигига мувофиқ, ушбу чоралар натижасида етказилган зарар учун унга муносиб компенсация тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар сохта товар белгилари ва географик кўрсаткичларга эга товарларни олиб кириш эҳтимолига шубҳаланиш учун жиддий асослари бор товар белгилари ва географик кўрсаткичларнинг ҳуқуқ эгасига бундай товарларнинг божхона органлари томонидан эркин муомалага чиқаришни тўхтатиш тўғрисида ёзма равишда ваколатли органларга, маъмурий ёки суд органларига мурожаат қилишга имкон берувчи процедураларни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар, шунингдек, ўз ҳудудларидан экспорт қилиш учун мўлжалланган сохта товар белгилари ва географик кўрсаткичлари бўлган товарлар чиқарилишини божхона органлари томонидан тўхтатиб қўйиш бўйича тегишли процедураларни кўзда тутишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар сохта товар белгилари в географик кўрсаткичларни тижорат мақсадларида қасддан ишлатиш ҳолларида миллий қонунчиликда жиноий ва маъмурий жавобгарликни ўрнатиш чораларини кўради. Жазо чоралари ҳуқуқлар бузилишини олдини олиш учун бундай оғирликдаги жиноятлар учун кўриладиган бошқа турдаги жазо чоралари билан мутаносиб бўлиши керак. Тегишли ҳолларда жазо чоралари жиноят содир этишда ишлатилган сохта товар белгилари ва географик кўрсаткичлари бўлган товарлар, материаллар ва ишлаб чиқариш ускуналарини тақиқлаш, олиб қўйиш ва йўқ қилишни ўз ичига олиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Томонлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатли органлари томонидан аниқланган ишлаб чиқариш ва сотиш фактлари, шунингдек, сохта товар белгилари ва географик кўрсаткичларидан фойдаланиб товарларни экспорт қилиш ёки олиб киришга уринишлар тўғрисидаги тезкор маълумот билан алмашинадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу модданинг аввалги қисмида кўрсатилган фактларни ҳамда товар белгилари ва географик кўрсаткичлардан фойдаланиш ҳуқуқларини муҳофаза қилиш билан боғлиқ бошқа ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш, аниқлаш, тўсқинлик қилиш ва олдини олиш бўйича чора-тадбирларни биргаликда ишлаб чиқадилар ва амалга оширадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мунтазам равишда ушбу Битим билан боғлиқ масалаларни тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги ахборот, шунингдек тегишли услубий ва махсус адабиётлар билан алмашинадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мунтазам равишда Томонлар ҳудудларида жорий қилинган товар белгилари ва товарлар келиб чиқиши географик кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар билан алмашинадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат мулкини муҳофазалаш соҳасида биргаликда илмий тадқиқотлар ўтказишга кўмаклашадилар, семинарлар ва конференциялар ўтказадилар, кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасида ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ушбу Битимни амалга ошириш бўйича Томонлар хатти-ҳаракатларни мувофиқлаштиришни Саноат мулкини муҳофазалаш масалалари бўйича давлатлараро Кенгашга топширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу битим Томонлар иштирокчи бўлган бошқа халқаро шартномалар қоидаларига таъсир кўрсатмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг умумий розилиги билан ушбу Битимга алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ва ушбу Битимда белгиланган тартибда кучга кирадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни қўллаш ёки талқин қилиш билан боғлиқ баҳсли масалалар Томонларнинг консультациялари ва музокаралари йўли билан ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Музокаралар йўли билан низоларни ҳал қилишнинг иложи бўлмаганда, Томонлар ваколатли халқаро судларга манфаатдор томонларнинг ёзма келишувига биноан мурожаат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим уни имзолаган санадан, қонунчилиги Битим кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат процедураларини бажаришни талаб қиладиган Томонлар учун эса, — тегишли билдиришномани депозитарийга топширган кунидан кучга киради. Томонлар депозитарийга ушбу Битим имзоланган кундан уч ой мобайнида бундай процедураларни бажариш зарурлиги тўғрисида хабар берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим кучга кирган кундан бошлаб беш йил амал қилади. Ушбу муддат тугаши билан, Томонлар бошқа қарор қабул қилмаса, Битим муддати автоматик равишда ҳар сафар беш йиллик муддатга узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Томон ушбу Битимдан чиқишидан олти ой олдин кечиктирмай депозитарийга ёзма хабарнома юбориб, ушбу Битимдан чиқиб кетиш ёки ўзининг иштирокини тўхтатиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим унинг мақсадлари ва тамойилларини қабул қилган бошқа давлатларнинг қўшилиш тўғрисидаги ҳужжатни депозитарийга топшириш йўли билан қўшилиши учун очиқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Минск шаҳрида 1999 йили 4 июнда бир асл нусхада рус тилида тузилди. Асл нусха Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитасида сақланади, у ушбу Битимни имзолаган ҳар бир давлатга унинг тасдиқланган нусхасини юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)