Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ БОШ БОШҚАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сонли «Ўрмон хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон қўмитасини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига айлантириш тўғрисида» 2000 йил 7 февралдаги ПФ–2536-сон Фармонини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси республика ўрмон хўжалигини давлат томонидан бошқариш органи функцияларини амалга оширади, ўрмонларнинг сақланиши, қайта барпо этилиши, муҳофаза қилишини ҳамда ўрмон фонди ерларидан самарали фойдаланилиши учун жавоб беради, республика бошқа идораларининг фойдаланилмайдиган ерларда табиатни муҳофаза этувчи ва далаларни иҳота қилувчи дарахтзорлар барпо этиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича фаолиятини ташкил этади ва мувофиқлаштириб боради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси таркибига кирадиган корхоналар рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;
Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси, унинг марказий бошқарув аппарати ташкилий тузилмаси ҳамда ҳудудий ўрмон хўжалиги бошқармаларининг намунавий тузилмаси 3, 3а ва 3б-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Белгилаб қўйилсинки, Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси марказий аппарати ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари фаолиятини маблағ билан таъминлаш уларга қарашли корхоналар ажратмалари ҳисобига амалга оширилади.
3. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи лавозимига кўра вазир ўринбосари ҳисобланади ва Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланади.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига бошлиқнинг икки нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлишига рухсат этилсин, улар лавозимга Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан тайинланадилар.
Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан лавозимга тайинланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси:
бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги ҳамда вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари тўғрисидаги намунавий низомни қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин;
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда Моддий техника таъминоти бўйича республика ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариш бирлашмасини белгиланган тартибда хўжалик ҳисобидаги фирмага айлантириш масаласини бир ой муддатда кўриб чиқсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 17 июлдаги 192-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан биргиликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида 15 кун муддатда таклифлар киритсин.
7. Мазкур қарорнинг бажаралишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.М. Олимжонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 20 март,
98-сон
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси таркибига кирадиган корхоналар
рўйхати
Республика ташкилотлари
1. Моддий-техника таъминоти бўйича республика ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариш бирлашмаси
2. «Ўзгипроўрмонлойиҳа» Ўзбекистон давлат ўрмон барпо этиш ва лойиҳалаш-қидирув корхонаси
3. Овчилик хўжалиги, қўриқхоналар ва миллий боғлар бошқармаси
4. «Шассорбис-Осиё» Ўзбекистон-Франция қўшма корхонаси
5. Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг ўрмон уруғчилиги станцияси
6. «Шифобахш» хўжалик ҳисобидаги ишлаб чиқариш бирлашмаси
7. Малака ошириш бўйича республика ўқув-ишлаб чиқариш маркази
Қорақалпоғистон Республикаси
8. Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги бошқармаси
9. Бўзатов ўрмон хўжалиги
10. Беруний ўрмон хўжалиги
11. «Қозоқдарё» давлат ўрмон овчилиги хўжалиги
12. «Бадай-Тўғай» қўриқхонаси
13. Қораўзак ўрмон хўжалиги
14. Қипчоқ ўрмон хўжалиги
15. Қўнғирот ўрмон хўжалиги
16. Мўйноқ ўрмон хўжалиги
17. Нукус ўрмон хўжалиги
18. Нукус ихтисослаштирилган ўрмон хўжалиги корхонаси
19. Тахтакўпир ўрмон хўжалиги
20. Тўрткўл ўрмон хўжалиги
21. Ўрмон хўжалиги бошқармаси ҳузуридаги овчилик хўжалиги ва қўриқхоналар бўлими
22. Хўжайли ўрмон хўжалиги
23. Чимбой ўрмон хўжалиги
24. Элликқалъа ўрмон хўжалиги
Кейинги таҳрирга қаранг.
Андижон вилояти
25. Андижон ўрмон хўжалиги
26. «Тошохур» ихтисослаштирилган ўрмон хўжалиги
Бухоро вилояти
27. Бухоро вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси
28. Олот ўрмон хўжалиги
29. Ғиждувон ўрмон хўжалиги
30. Жондор ўрмон хўжалиги
31. Қоракўл ёввойи ҳайвонларни кўпайтириш ихтисослаштирилган питомниги
32. Қоракўл ўрмон хўжалиги
33. Қоровулбозор ўрмон хўжалиги
34. Қизилқум ўрмон хўжалиги
35. Қизилқум давлат қўриқхонаси
36. «Нефтчи» ўрмон хўжалиги
37. Қоракўл туманидаги Алишер Навоий номидаги ихтисослаштирилган хўжалик
38. Шофиркон ўрмон хўжалиги
Жиззах вилояти
39. Жиззах вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси
40. Бахмал ёнғоқ-мевалар етиштириш тажриба-намунавий ўрмон хўжалиги
41. Ғаллаорол ўрмон хўжалиги
42. Зомин давлат қўриқхонаси
43. Зомин Халқ боғи
44. Зомин ўрмон хўжалиги
45. «Хўжамушкент» ўрмон хўжалиги
46. Нурота давлат қўриқхонаси
47. «Балиқли» ихтисослаштирилган ўрмон хўжалиги
48. Фориш ўрмон хўжалиги
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қашқадарё вилояти
49. Қашқадарё вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси
50. Деҳқонобод ўрмон хўжалиги
51. Жауз ўрмон хўжалиги
52. Қамаши ўрмон хўжалиги
53. Қарши ўрмон хўжалиги
54. Китоб ўрмон хўжалиги
55. Қумдарё ўрмон хўжалиги
56. «Қўштол» ихтисослаштирилган ўрмон хўжалиги
57. Хўжалик ҳисобидаги ўрмон хўжалиги участкаси
58. Шўртан ўрмон хўжалиги
59. Яккабоғ ўрмон хўжалиги
Навоий вилояти
60. Навоий вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси
61. Айдаркўл ўрмон хўжалиги
62. Конимех ўрмон хўжалиги
63. Қизилтепа ўрмон хўжалиги
64. Навбаҳор ўрмон хўжалиги
65. Томди ўрмон хўжалиги
66. Учқудуқ ўрмон хўжалиги
67. Хатирчи ўрмон хўжалиги
Наманган вилояти
68. Косонсой ёнғоқ-мевалар, асал етиштириш ўрмон хўжалиги
69. Наманган ўрмон хўжалиги
70. Абу Али Ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган ўрмон хўжалиги
Самарқанд вилояти
71. Самарқанд вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси
72. Оқдарё ўрмон хўжалиги
73. Жомбой ўрмон хўжалиги
74. Зарафшон давлат қўриқхонаси
75. Каттақўрғон ўрмон хўжалиги
76. Пахтачи ўрмон хўжалиги
77. Саройқўрғон ўрмон хўжалиги
78. «Фозилмон» ихтисослаштирилган ўрмон хўжалиги
Сурхондарё вилояти
79. Сурхондарё вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси
80. Бойсун ўрмон хўжалиги
81. Боботоғ ўрмон хўжалиги
82. Ихтисослаштирилган ўрмон хўжалиги
83. Сурхондарё давлат қўриқхонаси
84. Термиз ўрмон хўжалиги
85. Узун ўрмон хўжалиги
86. Шеробод ўрмон хўжалиги
Сирдарё вилояти
87. Сирдарё вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси
88. «Қолгансир» ўрмон хўжалиги
89. «Туркистон» ўрмон хўжалиги
90. Сирдарё ўрмон хўжалиги
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тошкент вилояти
91. Оҳангарон ўрмон хўжалиги
92. Бекобод ўрмон хўжалиги
93. Бурчмулла ўрмон хўжалиги
94. Паркент ўрмон хўжалиги
95. Охунбобоев номидаги ихтисослаштирилган ўрмон хўжалиги
96. Исамуҳамедов номидаги Тошкент ўрмон хўжалиги
97. Угам-Чотқол давлат табиат миллий боғи
98. Чирчиқ ўрмон хўжалиги
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фарғона вилояти
99. Қўқон ўрмон хўжалиги
100. Фарғона ўрмон хўжалиги
Хоразм вилояти
101. Хоразм ўрмон хўжалиги
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тўғрисида
НИЗОМ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси республика ўрмон хўжалигини давлат томонидан бошқариш органи функцияларини амалга оширади.
2. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ўрмон хўжалигининг аҳволи ва уни янада ривожлантириш, тармоқда фан-техника тараққиёти, ўрмонлардан оқилона фойдаланиш, уларни кўпайтириш, муҳофаза ва ҳимоя қилиш, овчилик хўжалиги ва қўриқхона ишларини, ўрмон фонди ҳудудида миллий боғларнинг ишларини юритишни ташкил этиш, ўрмонларнинг экологик ва бошқа фойдали функцияларини кучайтириш учун жавоб беради.
3. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Олий Мажлис қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буйруқлари ҳамда йўриқномаларига, бошқа қонун ҳужжатларига ва мазкур Низомга амал қилади.
4. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ўрмон хўжалигига Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари орқали раҳбарлик қилади ҳамда ўзига бевосита бўйсунувчи корхоналарни, ташкилотларни бошқаради.
II. ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ БОШ БОШҚАРМАСИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФАОЛИЯТИ ЙЎНАЛИШЛАРИ
5. Қуйидагилар Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:
ўрмон қонунчилигига ва барча ўрмондан фойдаланувчилар учун мажбурий бўлган ўрмон ҳамда овчилик хўжалигини юритиш бўйича меъёрий-техника ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назорат қилиш;
ўрмонлардан фойдаланиш, уларни кўпайтириш, муҳофаза ва ҳимоя қилиш, ўрмон фонди ҳудудида қўриқхона ва миллий боғлар ишини йўлга қўйиш соҳасида давлат бошқарувини амалга ошириш;
ўрмон фондини ҳар томонлама кенгайтириш ва ундан оқилона фойдаланишга қаратилган ўрмон хўжалигида ягона техника сиёсатини олиб бориш;
ўрмон фондини, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини давлат томонидан ҳисобга олиб бориш ҳамда уларни ўрганиш;
ўрмон хўжалигига фан ютуқлари ва илғор тажрибани жорий этиш;
республикада ўрмонларни қайта тиклаш ва иҳота дарахтзорларини кўпайтиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, тоғ ёнбағирларида, жарликларда ва ташландиқ ерларда эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этиш ишларининг бажарилишини ташкил қилиш;
қишлоқ хўжалигига яроқли ерлар чўлга айланиб қолишининг олдини олишга доир тадбирларни амалга ошириш;
ўрмонлари ёнғидан, ўзбошимчалик билан кесишдан ва бошқа ўрмон қоидаларини бузишдан ҳимоя қилишни таъминлаш, ўрмонларни зараркунандалар ва касалликлардан асраш, ўрмонларни авиация ёрдамида ва ердан қўриқлаш тизимини такомиллаштириш;
қўриқхона ишларини ва овчилик хўжалигини, ёввойи ҳайвонларнинг давлат кадастрини юритиш;
овчилик хўжаликларини идоравий бошқариш ва назорат қилиш, ўрмон фонди ҳудудида овчилик қоидалари, нормалари ва муддатларига риоя қилинишини таъминлаш;
шифобахш ва овқатбоп ўсимликлар, ёрдамчи қишлоқ хўжалиги, боғдорчилик маҳсулотларини тайёрлаш ва ишлаб чиқариш чора тадбирларини амалга ошириш, ушбу мақсадлар учун ихтисослаштирилган бўлинмалар тузиш;
хўжалик юритувчи субъектларнинг эркинлигини ва иқтисодий мустақиллигини ошириш, уларнинг молиявий аҳволини яхшилаш мақсадида уларни хўжалик юритишнинг бозор шаклларига ўтказиш;
хорижий инвистицияларни жалб этиш, қўшма корхоналар ташкил қилиш, хусусий тадбиркорликни, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш;
ўрмон хўжалиги корхоналари ва ташкилотларини малакали кадрлар билан таъминлаш.
6. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ўрмон фонди ҳудудида ўзига берилган ҳуқуқлар доирасида ўрмон, овчилик хўжалиги ва қўриқхона, миллий боғлар ишларини олиб бориш билан боғлик барча масалаларни ҳал қилади, ўз ваколатларини бевосита ва ўзининг ҳудудий бошқармалари, шунингдек, ўзига қарашли корхоналар ҳамда ташкилотлар орқали амалга оширади.
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ўрмон хўжалиги тармоғида қонун ҳужжатларининг қўлланиш амалиётини Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси орқали умумлаштиради, уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ва кўриб чиқиш учун уларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.
III. ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ БОШ БОШҚАРМАСИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ
8. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тасарруфидаги ўрмон, ўрмон-овчилик хўжалиги, давлат қўриқхоналари, миллий боғлар, дахлсиз ўрмон хўжаликлари (заказниклар)ни ривожлатиришнинг асосий йўналишларини белгилайди;
белгиланган тартибда ўрмон хўжалиги ишларини прогнозлаштиради, Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари иштирокида республика ўрмон хўжалигини ривожлантиришнинг бош режа (схема)ларини ишлаб чиқади;
ўрмон хўжалигини тўғри юритишни, ўрмон ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ўрмонларни қайта тиклаш, парвариш қилиш ва уларнинг самарадорлигини ошириш, иҳота ҳамда эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этишни таъминлайди;
ўрмоннинг сувларни асраш, иҳота, санитария-гигиена, соғломлаштириш, қўриқхона ва бошқа фойдали функцияларини кучайтириш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
қишлоқ хўжалиги корхоналари ва бошқа ердан фойдаланувчилар ҳудудида шартнома шартлари асосида иҳота дарахзорлари барпо этиш ва тоғ ёнбағирларини поғона-поғона қилиб ишлаш, жарликларда, қияликларда, яроқсиз қизилмалар барпо этиш ишларини амалга оширади;
ўрмонларни ёнғиндан, дарахтларни ўзбошимчалик билан кесишдан ҳамда ўрмонга зарар етказадиган бошқа хатти-ҳаракатлардан муҳофаза қилишни ташкил этади, республика ҳудудида ўрмонларни қўриқлашга раҳбарлик қилади, ўрмон патологиясини низорат қилишни ва ўрмон зараркунандалари ҳамда касалликлирини ҳисобга олиш ва уларга қарши курашишни амалга оширади;
сувни асровчи ўрмонларни, қимматбаҳо дарахтзор ерларни, аҳоли яшаш жойлари атрофидаги кўкаламзор ҳудудларни ҳамда иқлимни тартибга солиш, санитариягигиена, соғломлаштириш ва бошқа ҳимоя функцияларини бажарувчи бошқа дарахтзорларни сақлаш ва уларнинг ҳолатини яхшилаш чора-тадбирларини кўради, ўрмон фонди ерларида жойлашган давлат табиат ёдгорликларини муҳофаза қилишни амалга оширади;
чўл, тоғ ва тоғ олди яйловларининг ҳолатини яхшилаш, бойитиш, маҳсулдорлигини ошириш, бу ерларни дарахтзорларга айлантириш, кўчма қумларни мустаҳкамлаш тадбирларини амалга оширади;
ўрмон фондининг давлат ҳисобини ва давлат ўрмон кадастрини юритади;
ўрмон хом ашёси ва бошқа ресурсларни ўрганади, улардан самарали фодаланиш чораларини кўради, белгиланган тартибда ўрмон барпо этиш тадбирларини амалга оширади ва уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;
ўрмонларни гуруҳларга, иҳота тоифаларига киритиш, шунингдек, ўрмонларни бир гуруҳдан бошқа гуруҳга ўтказиш ҳақидаги таклифларни белгиланган тартибда киритади;
ўрмон хўжалигини юритиш масалалари, дарахт кесиш қоидалари бўйича асосий қоидаларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун киритади;
ўрмон хўжалигининг тўғри юритилишини, ўрмон ресурсларидан фойдаланишни текширади, ўрмонларни ўзбошимчалик билан кесишдан ва ўрмонга зарар етказадиган бошқа хатти-ҳаракатлардан қўриқлашни, республика ўрмон фондига эга бўлган бошқа корхоналар ва ташкилотлар томонидан ўрмоннинг зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилинишини ташкил этади, ўрмон фондига эга бўлган корхоналар ва ташкилотларга ўрмон хўжалигини юритишда услубий ёрдам кўрсатади;
Ўзбекистон Республикаси ўрмонларида ўрмондан фойдаланиш (қанча ёғоч кесилиши) ҳажмларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун тақдим этади;
ов қилиш қоидалари ва муддатларига риоя этилишини, ўрмон фонди ҳудудида ҳайвонот дунёсидан фойдаланилишини идоравий назорат қилади;
қўриқхоналар, миллий боғларнинг ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини сақлаш ва қайта тиклаш қоидаларига риоя этилишини идоравий назорат қилади;
ўрмон уруғчилиги ва ўрмон кўчатзорларини ташкил этади ва ривожлантиради, дарахтлар ва бутасимон навлар уруғлари тайёрлашни, ўз эҳтиёжлари ва бошқа истеъмолчиларнинг талабларини қондириш учун экиш материали ўстиришни таъминлайди;
ёғоч-тахта тайёрлашни, шунингдек, ёғочдан, ёғоч чиқиндиларидан халқ истеъмол товарлари ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги товарлар ишлаб чиқаришни, ўрмонларда қўшимча равишда фойдаланиладиган маҳсулотлар тайёрлашни ташкил этади;
ўрмон фонди ҳудудида техника ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш борасидаги барча ишларни мувофиқлаштиради, илмий-тадқиқот институтлари билан биргаликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг тарқалишини ва мавжуд ресурсларини ўрганади, уларни йиғиш ва тайёрлашнинг мақбул миқдорини белгилайди;
мол боқиш нормаси, уларнинг яйловларда жойлашиши ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланишнинг бошқа турлари, тўланадиган ҳақ миқдори ҳақида белгиланган тартибда таклифлар ишлаб чиқади;
ўрмон хўжалиги соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга кўмаклашади;
экспорт-импорт операцияларини амалга оширади ва ўрмон хўжалиги корхоналари томонидан бу операциялар ўтказилишига кўмаклашади;
боғлар, тозкорлар, қишлоқ хўжалиги экинлари, ёнғоқ мевали ўсимликларнинг ҳосилдорлиги оширилишини таъминлайди, меваларни топшириш бўйича шартномаларнинг ўз вақтида тузилиши ва бажарилишини ташкил этади;
кадрлар захирасини яратади, раҳбар ходимлар ва мутахассисларни тайёрлайди ҳамда уларнинг малакасини оширади;
ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришини комплекс механизациялаш ва автоматлаштириш, юқори самарали технологияларни жорий этиш тадбирлари ўтказилишини таъминлайди;
ўзига қарашли давлат қўриқхоналари, миллий табиий боғлар ва дахлсиз ўрмон хўжаликлари тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига тасдиқлаш учун киритади;
ўзига қарашли корхоналар ва ташкилотларга белгиланган тартибда маблағ ажратади, молиявий аҳволини яхшилашга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
ўзига қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг бухгалтерия ҳисоботларини ва балансларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди, йиғма баланслар тузади ва уларни тегишли органларга тақдим этади;
ўзига қарашли корхоналарда ҳисоб ва ҳисобот юритилишини ҳамда мол-мулк сақланишини ташкил этади, етказилган моддий зарарни ундириш чораларини кўради;
Бош бошқарманинг ишлаб чиқариш ва молиявий фаолияти ҳақидаги ҳисоботларни белгиланган муддатларда, ҳисобга олиш ва ҳисоботнинг амалдаги шакллари бўйича тегишли органларга тақдим этади;
фуқароларнинг хатлари (аризалари, шикоятлари) кўриб чиқилишини ташкил этади ва хатларда маълум қилинган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради.
IV. ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ БОШ БОШҚАРМАСИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
9. Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
республиканинг тегишли вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари билан келишган ҳолда олий ўқув юртларини, илмий-тадқиқот, лойиҳалаш ва лойиҳаконструкторлик ташкилотларини, шунингдек, илмий ходимларни ва мутахассисларни ўрмон хўжалиги, ўрмон овчилик ва қўриқхона ишлари, миллий боғлар, дахлсиз ўрмон хўжаликлари билан боғлиқ бўлган алоҳида масалаларни ишлаб чиқишга ва экспертизалар ўтказишга жалб этиш;
мансабдор шахсларга ўрмон хўжалигини юритишга доир қонун ҳужжатлари бузилишини, ўрмонларни муҳофаза қилиш ва ҳимоя қилишдаги, ўрмон ресурсларидан фойдаланишдаги нуқсонларни бартараф этиш тўғрисида ёзма кўрсатмалар бериш;
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан ўрмон хўжалигини юритиш, ўрмонларни муҳофаза ва ҳимоя қилиш ҳамда ўрмон ресурсларидан тўғри фойдаланиш масалалари бўйича тегишли маълумотларни белгиланган тартибда сўраб олиш;
мол боқишдан, ўрмон қонунчилиги талаблари бузилганлиги учун зарарни ундиришдан тушадиган маблағларни ўтказиш учун банк муассасаларида ҳисоб-китоб рақамлари ва махсус ҳисоб рақамлари очиш;
ўз ваколатлари доирасида халқаро ташкилотлар, муассасалар, органлар, корхоналар, хорижий мансабдор ва хусусий шахслар билан алоқаларни амалга ошириш, ўрмон хўжалиги юритиш бўйича қўшма корхоналар ташкил этиш.
V. ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ БОШ БОШҚАРМАСИ ФАОЛИЯТИ ТАШКИЛ ЭТИШ
10. Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланадиган бошлиқ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари бошчилиқ қилади.
Бошлиқнинг Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруғи билан тайинланадиган икки нафар ўринбосари бўлади. Бошлиқ ўринбосаралари ўртасида вазифаларни Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи тақсимлайди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тайинланадилар.
11. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи бошқармага юкланган вазифалар ва мажбуриятларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, ўз ўринбосарларининг, бўлимлар бошлиқларининг Бош бошқарма фаолиятининг айрим соҳаларига раҳбарлик қилиши, шунингдек, ўрмон хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари иши учун жавобгарлиги даражасини белгилайди.
12. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари асосида ва уларни бажариш юзасидан Бош бошқарма тизими корхоналари, ташкилотлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар ва йўриқномалар чиқаради, кўрсатмалар беради, уларнинг ижросини текширади.
13. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг
ташкилий тузилмаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси марказий аппаратининг
ташкилий тузилмаси
Ходимлар сони: ҳаммаси 30 киши (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳудудий ўрмон хўжалиги бошқармасининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Кейинги таҳрирга қаранг.