Ҳужжат кучини йўқотган 13.05.2017 07.02.2000 йилдаги ПФ-2536-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 13.05.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ЎРМОН ҚЎМИТАСИНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ БОШ БОШҚАРМАСИГА АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 майдаги ПФ-5041-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрмон хўжалиги соҳасида бошқариш тузилмасини такомиллаштириш, хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий мустақиллигини кенгайтириш ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига айлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илгари Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси тасарруфига кирган ўрмон хўжалигининг барча бўлинмаларига раҳбарлик қилади ва уларни бошқаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта ташкил этилаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитасининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини, ўрмондан фойдаланувчиларнинг барчаси учун мажбурий бўлган ўрмон ва овчилик хўжаликларини юритиш бўйича меъёрий-техник ҳужжатларнинг ижросини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрмон фондини бошқариш, ўрмонлардан фойдаланиш, уларни тиклаш, қўриқлаш ва муҳофаза қилишни ташкил этиш, ўрмон хўжалиги ҳудудида қўриқхона ва миллий боғлар ишини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экологияни яхшилаш ва сув ресурсларини кўпайтириш, қишлоқ хўжалигига қарашли ерларнинг чўлга айланишининг олдини олиш учун ўрмон хўжалигида ўрмон бойликларини ҳар томонлама кенгайтиришга ва улардан оқилона фойдаланишга йўналтирилган ягона техник сиёсат юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрмон фондини, ҳайвонот ва наботот оламини ҳисобга олиш ва ўрганиш, фан ютуқлари ва илғор тажрибани ўрмон хўжалигига жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада ўрмонларни тиклаш ва иҳота ўрмонларини кўпайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, тоғ ёнбағирлари, жарликлар ва ташландиқ ерларда эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этиш ишлари бажарилишини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрмонларни ёнғиндан, ўзбошимчалик билан дарахт кесишдан ва бошқа ўрмон қоидалари бузилишларидан муҳофаза қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўриқхона ишларини, овчилик хўжалигини юритиш, ҳайвонларни қўриқлашни таъминлаш ҳамда ов қилиш қоидалари, меъёрлари ва муддатларига, овчилик хўжалигини юритиш тартибига ва ҳайвонот оламини қўриқлаш ва ундан фойдаланишга доир бошқа талабларга риоя этилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрмон хўжалиги корхоналари ва ташкилотларини малакали кадрлар билан таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси фаолиятини ташкил этиш масалалари бўйича қарор қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1991 йил 12 февралдаги 144-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 7 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-2536-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 2-3-сон, 80-модда)