Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 25.02.1999 йилдаги 83-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ» ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорлик қилишнинг муҳимлигини эътиборга олиб, Йўл секторида институционал ислоҳотларни амалга ошириш ва автомобиль йўлларининг энг устувор участкаларини реконструкция қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Осиё тараққиёт банки Директорлар Кенгашининг Ўзбекистон Республикасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Автомобиль йўлларини реконструкция қилиш» лойиҳасини амалга ошириш учун ўзгарувчан процент ставкаси ва тўрт йиллик имтиёзли даврни қўшган ҳолда узиш муддати 24 йил бўлган 50 млн. АҚШ доллари суммасида қарз берилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
институционал таркибий ўзгартиришларни қўллаб-қувватлаш ва йўл секторида ислоҳотларни амалга ошириш учун 1 млн. АҚШ доллари суммасида грант асосида техник ёрдам кўрсатилишини маъқуллаганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, қарз маблағларини, фоизлар ва улар бўйича воситачилик ҳақларини узиш Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қарзни узиш жадвали 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Молия вазири Ўзбекистон Республикаси номидан Қарз битимини имзолашга вакил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қарз битими имзолангандан сўнг икки ҳафта муддатда тегишли юридик хулосани ишлаб чиқсин ва уни Осиё тараққиёт банкига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Автомобиль йўлларини реконструкция қилиш» лойиҳаси учун асбоб-ускуналар, материаллар харид қилиш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш юзасидан танлов савдоларини ўтказиш тендер комиссияси таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Йўл хўжалиги кенгаши (Р.Р. Юнусов) «Автомобиль йўлларини реконструкция қилиш» лойиҳасини амалга оширишда Осиё тараққиёт банки экспертлари билан биргаликда молиялаштириш доирасида республика иқтисодиёти учун энг муҳим бўлган Каттақўрғон—Навоий—Бухоро—Олот божхона пости автойўллари участкаларини реконструкция қилишни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарз битими ва Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ лойиҳа маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган товарлар, ишлар ёки хизматлар бож тўловлари тўлашдан озод қилинади (божхонада расмийлаштирилиши учун ундириладиган божхона йиғимлари бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарз битими ва Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ маҳаллий харажатларни қоплаш учун ажратилган қарз маблағлари сотиб олинадиган товарлар, ишлар ва хизматлар солиқ тўловларидан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Йўл хўжалиги кенгашининг буюртманомасига кўра лойиҳани тайёрлаш ва уни амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга кириш визаларини расмийлаштириш масалаларини, консуллик йиғимлари ундирмасдан, белгиланган тартибда кўриб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл хўжалиги кенгашининг буюртманомасига кўра лойиҳани ишлаб чиқиш ва уни амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларнинг визаларини рўйхатдан ўтказиш, муддатини узайтириш, уларни Ўзбекистон Республикасида яшаш жойларида рўйхатдан ўтказиш давлат пошлиналари ундирмасдан амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Р. Юнусов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 25 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83-сон