Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ФАОЛИЯТНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли «Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади.
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан ҳамда лицензиялар бериш механизмини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 222-II-сон қарори билан Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Белгилаб қўйилсинки, фаолиятнинг мазкур Рўйхатга киритилмаган бошқа турлари лицензияланмайди.
2. Белгилансинки, «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланган Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхатига мувофиқ 1-иловадаги давлат тузилмаларига лицензиялар бериш ҳуқуқи берилади.
3. Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, фаолиятнинг айрим турларини лицензияловчи вазирликлар ва идоралар Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги амалдаги низомларни икки ой муддатда танқидий таҳлил қилиб чиқсинлар ҳамда янгиланган низомларни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Низомларни ишлаб чиқишда «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига қатъий риоя қилиниши таъминлансин, бунда аризаларни қабул қилиш ва лицензиялар бериш тартиботларини имкони борича соддалаштириш назарда тутилсин.
4. Белгилансинки, Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги янгиланган тегишли низомлар қабул қилингунга қадар янги лицензиялар бериш, илгари берилган лицензияларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, уларни қайта расмийлаштириш лицензияловчи органлар томонидан «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, мазкур Қонунга зид бўлмаганда, амалга оширилади.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин, айримларига ўзгартиришлар киритилсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 28 июнь,
236-сон
Фаолиятнинг айрим турларини лицензияловчи органлар
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
(бўлимнинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 мартдаги 237-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2018 й., 09/18/237/1038-сон)
Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(бўлимнинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 мартдаги 237-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2018 й., 09/18/237/1038-сон)
Ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан муомалада бўлиш соҳасидаги фаолият.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кўприклар ва тонелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш.
Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш.
Хавфи юқори бўлган объектларни ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(тўққизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 апрелдаги 278-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/278/1049-сон)
Аэропортлардаги ташиш ишларини бажарувчи ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш фаолияти.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва реализация қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошлар қазиб олиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Нефть маҳсулотларини (автобензин, авиабензин, экстрабензин, дизель ёнилғиси, авиакеросин, мазут, печка қорамойи, нефть битуми, шунингдек техник мой ва мойлаш материалларини) реализация қилиш, заводда идишларга қадоқланганлари бундан мустасно. (Нефть маҳсулотларини АЁҚШ ва мой алмаштириш пунктларида сотишдан ташқари).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Этил спирти ҳамда бошқа алкоголли маҳсулотни ишлаб чиқариш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Геодезия ва картография фаолияти.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ноширлик фаолияти.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Нодавлат таълим муассасаларининг фаолияти.
Диний таълим муассасаларининг фаолияти.
Аудиовизуал асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш ва экранда намойиш этиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(бўлимнинг йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(бўлимнинг йигирма биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(бўлимнинг йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги 207-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 257-модда)
Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Пиротехника буюмларини (ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлардан ташқари) яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш.
(бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ов ва спортга мўлжалланган ўқотар қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини, шунингдек тиғли қуролни (пичоқларнинг миллий турларидан ташқари) ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(бўлимдаги учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш (олиб чиқиш), сақлаш, сотиш (бериш), тақсимлаш, ташиш, яратиш ва ишлаб чиқариш, тайёрлаш, йўқ қилиш, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан илмий ва ўқув, ишлаб чиқариш мақсадларида, шу жумладан тиббиёт ва ветеринарияда фойдаланиш, шунингдек таркибида гиёҳванд модда бўлган ўсимликларни ўстириш.
(бўлимнинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Тиббий фаолият.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фармацевтика фаолияти (дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш бундан мустасно).
(учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 майдаги 284-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 364-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолияти.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Аудиторлик фаолияти.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лотереялар ташкил этиш.
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси
(бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Баҳолаш фаолияти.
Биржа фаолияти.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Риэлторлик фаолияти.
(бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 10 майдаги 129-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 19-сон, 189-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
Божхона омбори таъсис этиш.
Божсиз савдо дўконини таъсис этиш.
«Эркин омборхона» божхона режимида омборхона таъсис этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Туризм (туроператор) фаолияти
(бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги 207-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 257-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси
Қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимояланиш воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини (агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса), шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш.
Бўшаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш.
(бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 мартдаги 237-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2018 й., 09/18/237/1038-сон)
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
Банк фаолияти.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банклар томонидан, чет эл валютасида операциялар ўтказиш.
(бўлимнинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қимматбаҳо қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқариш.
Гаровхоналар фаолияти.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 майдаги 152-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 23-сон, 302-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Микрокредит ташкилотлари фаолияти.
(бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 19 февралдаги 37-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 7-8-сон, 68-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати
(бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
Ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини лойиҳалаштириш, тайёрлаш, ишлаб чиқариш, реализация қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш.
(бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 21 ноябрдаги 242-сонли қарори билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 46-47-сон, 471-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Телекоммуникациялар тармоқларини қуриш.
Телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш.
Телекоммуникациялар тармоқларига хизматлар кўрсатиш.
(бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги
Аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни кўпайтириш, сотиш, ижарага бериш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фонограммаларни тайёрлаш.
(бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш.
(бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 777-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.10.2017 й., 09/17/777/0067)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш маркази
(бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолият билан шуғулланиш.
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси
(бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 августдаги 624-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 857-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ветеринария фаолияти.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари
(бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 июндаги 219-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 27-сон, 326-модда)
Адвокатлик фаолияти.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(бўлимнинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 февралдаги 46-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 65-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбекозиқовқатзахира» мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари томонидан амалга ошириладиган истеъмол товарлари улгуржи савдоси.
(бўлимнинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 июндаги 219-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 27-сон, 326-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси
(бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш.
(бўлимнинг биринчи, иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарорига асосан хатбошига алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси
Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш.
Қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш.
Баландликларда саноат алпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш.
(бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги
Кейинги таҳрирга қаранг.
Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
(бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Йўловчилар ташиш транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти
Тошкент шаҳрида йўловчиларни автомобиль транспортида шаҳарда ташиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тошкент вилояти ҳокимлигининг Йўловчилар ташиш транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти
Тошкент вилояти доирасида йўловчиларни автомобиль транспортида шаҳарларда ва шаҳарлар атрофида ташиш.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 1 ноябрдаги 229-сонли қарори асосида бўлимлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 44-сон, 446-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
(бўлимининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 12-сон, 130-модда)
Нефть маҳсулотларини АЁҚШ ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолияти.
(бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 июндаги 169-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 25-сон, 324-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш.
(бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 майдаги 284-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 364-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Улгуржи савдо, Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси таркибига кирувчи ҳудудий базалар томонидан амалга ошириладиган улгуржи савдо бундан мустасно.
(бўлимнинг хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 майдаги 141-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 20-21-сон, 202-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси
Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш.
(бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 апрелдаги 278-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/278/1049-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
I. Ҳукуматнинг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1994 йил 19 апрелдаги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 4-сон, 23-модда).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 228-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбеккино» давлат-акционерлик компаниясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1996 йил 12 июлдаги 247-сон қарори 16-бандининг учинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 7-сон, 20-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг баъзи қарорларига ўзгартиришлар, қўшимчалар киритиш ва баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 1997 йил 7 февралдаги 68-сон қарори 1-бандининг «а» кичик банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 2-сон, 4-модда).
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Корхоналар (ташкилотлар)га фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисидаги Низомга қўшимчалар киритиш ҳақида» 1997 йил 21 февралдаги 99-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 2-сон, 7-модда).
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ноширлик фаолияти билан шуғулланиш масалаларини тартибга солиш тўғрисида» 1997 йил 11 августдаги 393-сон қарорининг 2-банди.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқаришга давлат монополиясини жорий этиш тўғрисида»ги Фармонини бажаришга оид чора-тадбирлар ҳақида» 1997 йил 14 августдаги 398-сон қарорининг 6-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 8-сон, 28-модда).
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 1997 йил 23 октябрдаги 482-сон қарори 1-бандининг «г» кичик банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 10-сон, 34-модда).
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрини нефть маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 7 сентябрдаги 382-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 9-сон, 33-модда).
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларининг ишини такомиллаштириш ва республика истеъмолчиларини нефть маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 18 сентябрдаги 397-сон қарори 10-бандининг иккинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 9-сон, 35-модда).
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши устидан давлат назоратини мустаҳкамлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1999 йил 5 январдаги 2-сон қарорига 5-илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 1-сон, 2-модда).
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Корхоналар (ташкилотлар)га фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш киритиш ҳақида» 2001 йил 24 январдаги 52-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 1-сон, 5-модда).
13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисида» 2001 йил 29 январдаги 56-сон қарорининг 6-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 1-сон, 7-модда) ва ушбу қарорга 2-илова.
II. Ҳукуматнинг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 28 августдаги 401-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат герби тасвирини тайёрлаш ва уни кўплаб ишлаб чиқариш тартибининг 1-бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 8-сон, 26-модда):
биринчи хатбошидаги «тегишли рухсат (лицензия) берилган корхоналар томонидан амалга оширилади» сўзлари «ушбу тасвирнинг бадиий қийматини таъминлаш ва унинг тасдиқланган эталонга тўлиқ мувофиқ бўлиши шарти билан юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 10 октябрдаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Чорвачиликда наслчилик ишлари Давлат инспекцияси тўғрисидаги Низом 7-бандининг ўнинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 12 октябрдаги 399-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси аҳолисига маиший хизмат кўрсатиш қоидаларида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 10-сон, 40-модда):
I бўлимнинг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
II бўлимнинг 9-бандидаги «рухсат этувчи гувоҳномалар олинган» сўзлари чиқариб ташлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 4 ноябрдаги 453-ф-сон фармойишида:
1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Белгилаб қўйилсинки, хорижий ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахслар (нон пишириш бўйича якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи шахслардан ташқари) кейинчалик сотиш учун нон ва нон-булка маҳсулотларини фақат ўзлари республика ташқарисидан харид қилишадиган ун ёки ғалладан пиширишлари мумкин.
2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 11-12-сон, 97-модда; 2003 й., 14-сон, 114-модда; 2004 й., 9-сон, 105-модда; 2006 й., 20-21-сон, 181-модда, 22-сон, 195-модда, 36-сон, 362-модда; 2007 й., 7-8-сон, 68-модда, 33-34-сон, 344-модда, 44-сон, 446-модда, 46-47-сон, 471-модда; 2008 й., 40-41-сон, 412-модда; 2009 й., 52-сон, 568-модда; 2010 й., 42-43-сон, 363-модда; 2011 й., 7-8-сон, 65-модда, 19-сон, 189-модда, 20-21-сон, 202-модда; 2012 й., 12-сон, 130-модда, 44-сон, 507-модда; 2013 й., 23-сон, 302-модда, 25-сон, 324-модда, 34-сон, 458-модда, 37-сон, 485-модда; 2014 й., 31-сон, 380-модда; 2015 й., 26-сон, 338-модда; 2016 й., 18-сон, 195-модда, 27-сон, 326-модда; 2017 й., 14-сон, 228-модда, 15-сон, 257-модда, 19-сон, 345-модда, 20-сон, 364-модда, 33-сон, 857-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.10.2017 й., 09/17/777/0067, 02.04.2018 й., 09/18/237/1038-сон, 09.04.2018 й., 09/18/278/1049-сон, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон, 11.06.2018 й., 09/18/434/1339-сон, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон, 07.03.2019 й., 09/19/195/2712-сон, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон, 28.06.2019 й., 09/19/532/3344-сон, 11.07.2019 й., 09/19/568/3403-сон, 17.08.2019 й., 09/19/678/3577-сон, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон, 20.12.2019 й., 09/19/1021/4179-сон; 31.12.2019 й., 09/20/1060/0021; 17.02.2020 й., 09/20/86/0171-сон, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон, 11.08.2020 й., 09/20/472/1155-сон; 29.10.2020 й., 09/20/663/1425-сон; 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон; 28.12.2020 й., 09/20/810/1673-сон)