Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«КОРХОНАЛАР (ТАШКИЛОТЛАР)ГА ФАОЛИЯТНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШ ҲУҚУҚИНИ БЕРАДИГАН МАХСУС РУХСАТНОМАЛАР (ЛИЦЕНЗИЯЛАР) БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА нИЗОМ»ГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сонли «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 19 апрелдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган Корхоналар (ташкилотлар)га фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 4-сон, 23-модда) қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
| Грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазер дисклар ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш | | Вазирлар Маҳкамаси |
(1-банднинг иккинчи-учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 июндаги 272-сон қарорига мувофиқ чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 12-сон, 81-модда)
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 21 февраль,
99-сон
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1997 й., 2-сон, 7-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 12-сон, 81-модда)