14.12.1960 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим соҳасида камситишга қарши курашиш тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конвенция
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари билан шуғулланувчи ташкилотнинг бош конференциясида 1960-йил 14-декабрдаги ўн биринчи сессияда қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари билан шуғулланувчи ташкилотнинг бош конференцияси, Париж, 1960-йил 14-ноябрдан 15-декабргача ўн биринчи сессияси йиғилишида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эслатиб ўтамиз, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси камситишга йўл қўймаслик тамойилини тасдиқлайди ва ҳар кимнинг таълим олиш ҳуқуқини эълон қилганини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим соҳасида таҳқирлаш (ҳақ-ҳуқуқини чеклаш) — бу декларацияда кўрсатилган ҳуқуқларнинг бузилишига олиб келишини тасдиқлашини инобатга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари билан шуғулланувчи ташкилотнинг Низомига биноан, инсон ҳуқуқларининг умумбашарий ҳурматини ва ҳамма учун таълим олишнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш мақсадида миллатлар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйишга интилаётганини ҳисобга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари билан шуғулланувчи ташкилотнинг алоҳида мамлакатларда қабул қилинган таълим тизимининг хилма-хиллигига асосланиб, нафақат таълим соҳасидаги ҳар хил камситиш масалаларини бартараф этиши, балки имкониятларнинг тенглиги ва барчага тенг муносабатда бўлишни таъминлаши кераклигини тан олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим жараёнидаги камситишнинг турли жиҳатлари бўйича мазкур сессиянинг кун тартибидаги 17.1.4-бандига киритилган масала бўйича таклифлар олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўнинчи сессияда қабул қилинган қарорни ҳисобга олиб, бу масала халқаро Конвенция мавзуси бўлиши кераклиги белгиланиб, ташкилотга аъзо давлатларига тавсиялар берган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1960-йил 14-декабрда мазкур Конвенция қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенцияда «таҳқирлаш» (ҳақ-ҳуқуқини чеклаш) ибораси ирқи, ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ҳолати ва иқтисодий ҳолати, миллати, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар ҳар қандай чеклаш, фарқлаш ёки имтиёз имкониятларидан маҳрум қилиш масалаларини ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим соҳасида тенгликни бузиш қуйидаги ҳолатларда намоён бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳар қандай шахс ёки гуруҳлар учун бирон-бир даражадаги ёки турдаги таълим олиш имкониятидан маҳрум қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳар қандай шахс ёки гуруҳларнинг таълим олиш имкониятларини паст даражадаги таълим сифати билан чегаралаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ҳар қандай шахс ёки гуруҳлар учун алоҳида таълим тизимлари ёки ўқув муассасаларини яратиш ёки борларидан фойдаланиш жиҳатлари бундан мустасно, бу эса, Конвенциянинг 2-моддасида назарда тутилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) шахс ёки гуруҳларнинг қадр-қимматига мос келмайдиган ҳолатларга тушириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Конвенцияда «таълим» атамаси таълимнинг барча турлари ва босқичларига тааллуқли бўлиб, таълим олиш имкониятлари, таълим даражаси, сифати ва у ўтказиладиган шароитларни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенциянинг 1-моддасида берилган ҳолатлар айрим давлатлардаги таълимнинг ўзига хос жиҳатларида камситиш ҳисобланмайди, булар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳар хил жинсдаги талабалар учун таълим тизимида ёки таълим муассасаларда таълим тенг тарзда тақдим этилса, улардаги ўқитувчилар билим, малакалари бир хил бўлса, сифатли бино ва жиҳозлар мутаносиб бўлса, шунингдек, бир хил дастурларни ўрганишга шароит яратилса, алоҳида таълим тизимлари ёки ўқув муассасаларини яратиш ва уларга таълимни, фаолиятни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) диний ёки тил сабабларга кўра, ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг васийлари танловига мувофиқ, шунингдек, таълим тизимида рўйхатдан ёки ушбу муассасаларга қабул қилиш ихтиёрий бўлса ва улар томонидан бериладиган билим ваколатли таълим органлари томонидан белгиланган ёки тасдиқланган стандартларга мос келса, шунда бир хил даражадаги таълим берадиган тизимлар ёки таълим муассасаларини ташкил этиш ва уларни қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълум бир гуруҳни истисно қилмаган ҳолда, давлат томонидан берилган таълимий вазифаларни амалга ошириш, уларда қўшимча имкониятларни яратиш, таълим жараёнини ваколатли органлар томонидан белгиланган ёки тасдиқланган стандартларга мувофиқ, хусусан, бир хил даражадаги таълим стандартлари бўйича ташкил этилиш юзасидан хусусий таълим муассасаларини яратиш ва уларни фаолиятини амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конвенцияда белгиланган камситиш ҳолатларини бартараф этиш ёки олдини олишда ушбу Конвенциядаги иштирокчи давлатлари зиммасига қуйидагилар белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) таълим соҳасидаги камситишга оид барча қонун ҳужжатлари ва маъмурий буйруқларни бекор қилиш ва маъмурий амалий ҳолатларга чек қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) агар керак бўлса, таълим муассасаларига таълим олувчиларни қабул қилишда ҳар қандай камситишга ҳолатларини бартараф этиш учун зарур бўлган қонуний чораларни қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ўқув тўловлари, стипендиялар ва талабаларга бошқа ёрдам ёки чет элда ўқишни давом эттириш учун зарур бўлиши мумкин бўлган рухсат ва имтиёзлар борасида ҳеч қандай тафовутларни бўлишига йўл қўймаслик. Давлат органлари томонидан мамлакат фуқароларини таълим олишда ҳақ-ҳуқуқини чеклаш жоиз эмас. Таълим олувчиларнинг эришган муваффақияти ёки эҳтиёжлари асосидаги фарқланишлар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) давлат идоралари томонидан таълим муассасаларига муайян турдаги ёрдам кўрсатадиган ҳолларда — таълим олувчиларни фақатгина маълум бир гуруҳга мансубларга имтиёзларни бериш ёки чекловларни ўрнатишга йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ф) ўз ҳудудида истиқомат қилувчи чет эл фуқароларига ўз фуқаролари каби таълим олиш имкониятини бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенциядаги иштирокчи-давлатлар, таълим соҳасида имкониятлар ва муносабатларнинг тенглигини амалга ошириш учун миллий шароит ва урф-одатларга мос келадиган давлат сиёсатини шакллантириш, ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мажбуриятини олади, хусусан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бошланғич таълимни мажбурий ва бепул қилиш; Умумий ўрта таълимни вариатив шакларини яратиш ва уни ҳамма учун очиқ қилиш; тўлиқ тенглик асосида ва ҳар кимнинг қобилиятига кўра олий таълимни ҳамма учун очиқ қилиш; таълимдаги барча қонуний мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) барча давлат таълим муассасаларида бир хил даражадаги таълим ва таълим сифати бўйича тенг шароитларни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) бошланғич таълимни тугатмаган ёки тўлиқ тугатиш имконияти бўлмаганларга, уларнинг қобилиятларига мос равишда рағбатлантириш ва ривожлантириш таълим усуллари орқали ўқишни давом эттиришларига имконият яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) ҳақ-ҳуқуқини чекланмаган ҳолда ўқитувчилик касбига тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Конвенция тарафдорлари бўлган Давлатлар қуйидагича ҳисоблашади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) таълим инсон шахсининг тўлиқ ривожланишига ҳамда инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳурмат қилишга қаратилган бўлиши лозим; у барча халқлар ва барча ирқий ёки диний гуруҳлар ўртасида ўзаро тушуниш, бағрикенглик ва дўстлик, шунингдек, Бирлашган Миллатлар ташкилоти тинчликпарвар фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ота-оналар ва, зарур ҳолатларда, ҳуқуқий васийлар, биринчидан, ўз фарзандларини нафақат давлат таълим муассасаларига, балки ҳар бир Давлат қонун ҳужжатларида белгиланган чегаралар доирасида, ваколатли таълим органлари томонидан расмийлаштирилган ёки тасдиқланган минимал талабларга жавоб берадиган нодавлат таълим муассасаларига эркин юбориши, ва, иккинчидан, ўз эътиқодига мувофиқ болаларни диний ва ахлоқий тарбия билан таъминлаши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳеч бир шахс ва бир бутун ҳолдаги гуруҳ аъзоларига ўз эътиқодларига мос келмайдиган диний тарбияни сингдиришга ҳаракат қилинмаслиги керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) миллий озчиликни ташкил қиладиган гуруҳ аъзолари мактабларни бошқариш, шу жумладан, ўз таълим ишларини олиб бориш ҳуқуқига эга деб тан олиниши керак ва ҳар бир давлатнинг таълим сиёсатига мувофиқ, ўз тилидан фойдаланиши ёки уни ўргатиши мумкин, аммо:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) бу ҳуқуқни амалга ошириш миллий озчиликни ташкил этадиган гуруҳга мансуб шахсларнинг бутун жамоа маданияти ва тилини тушунишига ва унинг фаолиятида иштирок этишига тўсқинлик қилмайди ва у мамлакат суверенитетига путур етказмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ии) бундай мактабларда таълим даражаси ваколатли органлар томонидан белгиланган ёки тасдиқланган умумий даражадан паст эмас; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иии) бундай мактабларга қатнаш ихтиёрийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Конвенция тарафдорлари бўлган давлатлар ушбу модданинг 1-бандида белгиланган тамойилларнинг қўлланилишини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўриш мажбуриятини оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенцияни қўллашда, унинг тарафлари бўлган давлатлар, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият ташкилотининг Бош конференцияси таълимдаги камситишнинг турли жиҳатларига қарши кураш чораларини аниқлаш ва ушбу соҳада тенг имконият ва муносабатни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни аниқлаш учун қабул қилиши мумкин бўлган тавсияларни ҳисобга олиш мажбуриятини олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенцияга аъзо давлатлар, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият ташкилотининг Бош конференциясига, Конференция томонидан белгиланадиган вақт ва шаклда, қонун чиқарувчи, маъмурий ва бошқа чоралар тақдим этаётгани тўғрисида даврий ҳисоботларда ҳисобот беришади, улар ушбу Конвенцияни амалга ошириш учун, хусусан, 4-моддада кўрсатилган миллий сиёсатни шакллантириш ва ривожлантириш, эришилган натижалар ва ушбу сиёсатни амалга оширишда дуч келган тўсиқларни ўз зиммаларига оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар мазкур Конвенциянинг тарафдорлари бўлган икки ёки ундан ортиқ давлатлар ўртасида уни талқин қилиш ва қўллаш борасида келишмовчиликлар юзага келса ва бу келишмовчиликлар музокаралар йўли билан ҳал қилинмаса, томонларнинг илтимосига биноан, агар бошқа келишув воситалари мавжуд бўлмаса, Халқаро судга қарор чиқариши учун юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Конвенцияга нисбатан ҳеч қандай қўшимча изоҳларга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Конвенция икки ёки ундан ортиқ давлатлар ўртасида тузилган битимлар туфайли шахслар ёки гуруҳлар фойдаланиши мумкин бўлган ҳуқуқларга, агар бу ҳуқуқлар Конвенция қоидаларига ёки руҳига зид бўлмаса, зарар етказмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенция инглиз, испан, рус ва француз тилларида тузилган бўлиб, ушбу тўрт матн ҳам бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Конвенция таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг аъзо давлатлари Конституциясида кўзда тутилган тартибда ратификация ёки қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қабул қилиш ҳақидаги ратификация ёрлиқ ёки актларини сақлаш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Бош директорига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенцияга Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлмаган ҳар қандай давлат Ижроия Кенгашининг ташкилотга аъзо бўлиш ҳақидаги таклифини олгандан сўнг қўшилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аъзо бўлиш аъзо бўлиш ҳақидаги актни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Бош директорига сақлаш учун топшириш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Конвенция қабул қилиш ёки аъзо бўлиш ҳақидаги учинчи ратификация ёрлиғи ёки акти сақлашга топширилгандан кундан бошлаб, фақат сақлаш учун қабул қилиш ёки аъзо бўлиш тўғрисидаги ратификация актини белгиланган кун ёки ундан олдин топширган давлатларга нисбатан уч ойдан сўнг кучга киради. Бошқа ҳар қандай давлатга нисбатан Конвенция сақлаш учун қабул қилиш ёки аъзо бўлиш тўғрисидаги ратификация актини топширгач, уч ойдан сўнг кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенцияга аъзо давлатлар унинг таъсири нафақат ўз метрополиси ҳудудига, балки ташқи алоқалари учун жавобгар бўлган барча ўз-ўзини бошқармайдиган қарам, мустамлака ва бошқа ҳудудларга ҳам тааллуқли эканлигини тан оладилар; улар, агар зарурат бўлса, ушбу ҳудудларда Конвенциянинг бажарилишини таъминлаш учун ратификация, қабул қилиш ёки аъзо бўлиш пайтида, ҳатто ундан олдин ҳам, ушбу ҳудудларнинг ҳукуматлари ёки ваколатли органлари билан маслаҳатлашишга ва бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Конвенция амалга ошириладиган ҳудудлар бўйича Таълим, фан ва маданият ташкилоти Бош директорини хабардор (нотификация) қилишга мажбурдирлар. Ушбу нотификация олинган кундан бошлаб уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенцияга аъзо ҳар бир давлат ўз номидан ёки ташқи алоқалари учун жавобгар бўлган ҳар қандай ҳудуд номидан уни бекор қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бекор қилиш учун бекор қилиш тўғрисида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият ташкилоти Бош директорига ёзма далолатнома тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бекор қилиш бекор қилинганлик тўғрисидаги далолатнома олинганидан сўнг ўн икки ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият ташкилотининг Бош директори 13-моддада кўрсатилган ташкилотга аъзо давлатларни ва аъзо бўлмаган давлатларни 12 ва 13-моддаларида кўрсатилган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг барча қабул ёки аъзолик тўғрисидаги, шунингдек, 15 ва 16-моддаларда кўрсатилган татбиқ этиш ва бекор қилиш ҳақидаги ҳужжатларнинг тасдиқланганлигини, сақланганлигини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бу Конвенция Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият ташкилотининг бош анжумани томонидан қайта кўриб чиқилиши мумкин. Бироқ, унинг қайта кўриб чиқилган матни фақат қайта кўриб чиқилган Конвенцияга аъзо бўлган давлатларда мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар бош анжуман ушбу Конвенцияни тўлиқ ёки қисман қайта кўриб чиқиш натижасида янги Конвенцияни қабул қилган бўлса ва агар янги Конвенцияда бошқа кўрсатмалар бўлмаса, эски Конвенция қайта кўриб чиқилган матнни ўз ичига олган янги Конвенция кучга киргандан бошлаб тасдиқлаш, қабул қилиш ёки аъзо бўлиш учун ёпиқ ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг 102-моддасига мувофиқ, ушбу Конвенция Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият ташкилоти Бош директорининг илтимосига биноан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Котибиятида рўйхатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парижда 1960-йил 15-декабрда 11-сессия йиғинида бош анжуман раиси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият ташкилоти Бош директори томонидан иккита ҳақиқий нусхадаги Конвенция имзоланган; бу нусхалар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият ташкилоти архивида сақланади ва тегишли тарзда тасдиқланган нусхалари 12 ва 13-моддаларда кўрсатилган барча давлатларга, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилотига юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридаги матн, Конвенциянинг Парижда 11-сессияда бўлиб ўтган ва 1960 йил 15 декабрда тугаган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, илм-фан ва маданият ташкилоти бош анжуманининг асл матни ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асос сифатида ушбу Конвенциянинг 1960-йил 15-декабрда имзоланганлигини кўрсатиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)