25.05.2000 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФАКУЛЬТАТИВ БАЁННОМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияга болаларнинг қуролли можароларда иштирокига тааллуқли
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Баённоманинг иштирокчи-давлатлари,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бола ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилишга хизмат қилувчи кенг тарқалган тайёрлик ҳақида гувоҳлик берадиган Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг умумий қўллаб-қувватланишидан руҳланиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар ҳуқуқлари махсус ҳимояга муҳтожлигини қайта тасдиқлаган ҳолда, ҳеч қандай фарқларсиз болаларнинг шароитини, шунингдек уларнинг тинч ва хавфсиз муҳитда ривожланиши ва таълим олишини доимий яхшилашни таъминлашга даъват этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуролли можароларнинг болаларга зарарли ва кенг кўламли таъсиридан, шунингдек унинг барқарор тинчлик, хавфсизлик ва ривожланиш учун узоқ муддатли оқибатларидан ташвишланиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуролли можаролар шароитида болаларга қилинган тажовузларни, шунингдек халқаро ҳуқуққа мувофиқ муҳофаза қилинадиган объектларга, шу жумладан, мактаб ва касалхоналар каби одатда, болалар кўп бўладиган жойларга қилинадиган бевосита ҳужумларни қоралаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро жиноят суди Статутининг қабул қилинганини ва, хусусан, унда 15 ёшга тўлмаган болаларни ҳарбий хизматга чақириш ёки сафарбар қилиш ёхуд ҳам халқаро, ҳам халқаро бўлмаган қуролли можаролар доирасидаги ҳарбий ҳаракатларда улардан фаол фойдаланиш билан боғлиқ ҳаракатларнинг ҳарбий жиноят сифатида белгиланганини эътироф этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияда эътироф этилган ҳуқуқларнинг янада самарали амалга оширилишига кўмаклашиш мақсадида болаларнинг қуролли можароларда қатнашишидан ҳимоя қилишни кучайтириш зарурлигини ҳисобга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг 1-моддасида ушбу Конвенция мақсадлари учун 18 ёшга тўлмаган ҳар бир инсон зоти, агар мазкур болага нисбатан қўлланиладиган қонун бўйича у эртароқ вояга етмаган бўлса, бола ҳисобланиши назарда тутилганлигини эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсларни қуролли кучларга чақириш ва уларнинг ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш ёшини оширадиган Конвенцияга Факультатив баённоманинг болаларга доир барча ҳаракатларда биринчи навбатдаги эътибор бола манфаатларини аъло даражада таъминлашга қаратилиши керак деган тамойилнинг амалга оширилишига самарали кўмаклашишига ишонч ҳосил қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йил декабр ойида ўтказилган Қизил Хоч ва Қизил Ярим ойнинг йигирма олтинчи Халқаро конференцияси можаролар тарафларига 18 ёшга тўлмаган болаларнинг ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмаслигини таъминлаш мақсадида ҳар қандай зарур чораларни кўришини тавсия қилишини қайд этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро меҳнат ташкилотининг 1999 йил июн ойида якдиллик билан қабул қилинган, хусусан, қуролли можароларда болалардан фойдаланиш учун уларни мажбурий ёки шартли ёллашни тақиқлайдиган Болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларини тақиқлаш ва тугатиш бўйича зудлик билан чоралар кўриш тўғрисидаги 182-конвенциясини маъқуллаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлатнинг қуролли кучларидан ажралиб турадиган қуролли гуруҳлар томонидан давлат ичида ва ташқарисидаги ҳарбий ҳаракатларга болаларни ёллаш, ўқитиш ва улардан фойдаланишни чуқур ташвиш билан қоралаб ҳамда шу мақсадда болаларни ёллаган, ўқитган ва улардан фойдаланганларнинг жавобгарлигини эътироф этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуролли можародаги ҳар бир томоннинг халқаро гуманитар ҳуқуқ қоидаларига риоя қилиш мажбурияти ҳақида эслатиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Баённома Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Уставида белгиланган мақсад ва принципларга, жумладан, 51-модда ва гуманитар ҳуқуқнинг тегишли нормаларига зарар етказмаслигини қайд этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уставда кўрсатилган мақсад ва принципларнинг тўла ҳурмат қилиниши ва инсон ҳуқуқлари соҳасида қўлланиладиган шартномаларга риоя қилишга асосланган тинчлик ва хавфсизлик муҳити болаларни, хусусан, қуролли можаролар ва чет эл истилоси вақтида тўла ҳимоя қилишнинг зарурий шарти эканлигини эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларнинг иқтисодий ёки ижтимоий аҳволи ёхуд жинси билан боғлиқ ҳолда, ушбу Баённомага хилоф равишда уларнинг ҳарбий ҳаракатларга ёлланиш ва фойдаланилишига кўра заиф бўлган болаларнинг ўзига хос эҳтиёжларини эътироф этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларнинг қуролли можароларда иштирок этишининг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий сабабларини ҳисобга олиш зарурлигини эсда тутиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Баённомани амалга оширишда, шунингдек қуролли можаролар қурбонлари бўлган болаларни жисмоний ва руҳий-ижтимоий реабилитация қилиш ҳамда ижтимоий реинтеграция қилиш ишида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлигига ишонч ҳосил қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Баённомани амалга оширишга доир ахборот ва таълим дастурларининг тарқатилишида жамиятнинг, хусусан, болалар ва жабрдийда болаларнинг иштирокини рағбатлантириб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иштирокчи-давлатлар қуролли кучларининг 18 ёшга тўлмаган ҳарбий хизматчилари ҳарбий ҳаракатларда бевосита иштирок этмаслигини таъминлаш учун барча чораларни кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иштирокчи-давлатлар 18 ёшга тўлмаган шахслар қуролли кучларига мажбурий чақирилмаслигини таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иштирокчи-давлатлар ушбу моддада келтирилган тамойилларни ҳисобга олиб ва Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияга мувофиқ 18 ёшга тўлмаган шахслар алоҳида ҳимоя қилиниш ҳуқуқига эга эканлигини эътироф этиб, Конвенциянинг 38-моддаси 3-бандида белгиланган ёш билан таққослаган ҳолда шахсларни ўз миллий қуролли кучларига ихтиёрий равишда чақирувнинг энг кичик ёшини оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир иштирокчи-давлат мазкур Баённомани ратификация қилиш ёки унга қўшилишда мажбурий хусусиятга эга бўлган ҳамда унда миллий қуролли кучларига ихтиёрий равишда чақирувга рухсат этилган энг кичик ёш кўрсатилган ва давлат томонидан бундай чақирув зўравонлик ёки мажбурий эмаслигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган кафолатлар баён этилган аризани сақлаш учун топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўз миллий қуролли кучларига 18 ёшга тўлмаган шахсларни ихтиёрий равишда чақирувга рухсат берувчи иштирокчи-давлатлар энг камида қуйидагиларни таъминлайдиган кафолатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бундай чақирув ҳақиқатда ихтиёрий хусусиятга эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бундай чақирув ушбу шахснинг ота-онаси ёки қонуний васийларининг онгли розилиги билан амалга оширилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) бундай шахслар ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ мажбуриятлари ҳақида тўлиқ хабардор қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) бундай шахслар миллий ҳарбий хизматга қабул қилинишидан олдин ўзининг ёшига оид ишончли гувоҳнома тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳар бир иштирокчи-давлат исталган вақтда барча иштирокчи-давлатларни хабардор қиладиган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибини тегишли хабарномани юбориш орқали ўз баёнотининг қоидаларини кучайтириши мумкин. Бундай хабарнома Бош котиб томонидан қабул қилинган санадан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур модданинг 1-бандида белгиланган ёшини ошириш талаби, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг 28 ва 29-моддаларига мувофиқ иштирокчи-давлатлар қуролли кучлари тасарруфидаги ёки назорати остидаги ўқув муассасаларига тааллуқли бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлатнинг қуролли кучларидан ажралиб турадиган қуролли гуруҳлар ҳеч бир ҳолатда 18 ёшга тўлмаган шахсларни ҳарбий ҳаракатларга ёллаши ёки улардан фойдаланмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Иштирокчи-давлатлар бундай ёллаш ва фойдаланишнинг олдини олиш учун барча мавжуд чораларни, шу жумладан, бундай ҳаракатларни тақиқлаш ва криминализация қилиш учун зарур ҳуқуқий чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Баённомага мувофиқ мазкур модданинг қўлланилиши қуролли можаро томонларидан бирон бирининг ҳуқуқий мақомига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Баённомадаги ҳеч нарса иштирокчи-давлат қонун ҳужжатларида ёки халқаро шартномалар ва халқаро гуманитар ҳуқуқда мавжуд бола ҳуқуқларини амалга оширишга кўмаклашадиган қоидаларнинг истисно қилиш сифатида талқин қилиниши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир иштирокчи-давлат ўз юрисдикцияси доирасида мазкур Баённома қоидаларини самарали амалга оширилиши ва қўлланилишини таъминлаш учун барча зарур ҳуқуқий, маъмурий ва бошқа чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Иштирокчи-давлатлар мазкур Баённома тамойиллари ва қоидаларининг тегишли воситалар орқали катталар ва болалар орасида кенг тарқалиши ва тарғиб қилинишини таъминлаш мажбуриятини олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Иштирокчи-давлатлар мазкур Баённомага зид равишда ҳарбий ҳаракатларга жалб қилинган ёки фойдаланилган ўз юрисдикциясида бўлган шахсларнинг демобилизация қилиниши ёки бошқача тарзда ҳарбий хизматдан озод қилинишини таъминлаш учун барча мавжуд чораларни кўради. Иштирокчи-давлатлар, зарур ҳолларда, бундай шахсларнинг жисмоний ва руҳий ҳолатини, шунингдек уларнинг ижтимоий реинтеграциясини тиклаш мақсадида барча тегишли ёрдамни кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иштирокчи-давлатлар мазкур Баённомани амалга оширишда, шу жумладан, Баённомага зид бўлган ҳар қандай фаолиятнинг олдини олишда ва Баённомага зид бўлган ҳаракатлардан жабрланган шахсларнинг реабилитация ва ижтимоий реинтеграция қилишда, хусусан, техник ҳамкорлик ва молиявий ёрдам орқали ҳамкорлик қиладилар. Бундай ёрдам ва ҳамкорлик манфаатдор иштирокчи-давлатлар ва тегишли халқаро ташкилотлар билан маслаҳатлашиб амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Буни амалга оширишга қодир бўлган иштирокчи-давлатлар бундай ёрдамни мавжуд кўп томонлама, икки томонлама ёки бошқа дастурлар доирасида ёки хусусан, Бош Ассамблея қоидаларига мувофиқ ташкил қилинган ихтиёрий бадаллар жамғармаси орқали кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир иштирокчи-давлат мазкур Баённома ушбу иштирокчи-давлат учун кучга киргандан кейин икки йил давомида Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитага мазкур Баённома қоидаларини амалга ошириш мақсадида қабул қилинган, шу жумладан, иштирок этиш ва чақирувга доир қоидаларни амалга ошириш мақсадида қабул қилинган чора-тадбирлар тўғрисидаги кенг қамровли ахборотларни ўз ичига олган маърузани тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кенг қамровли маъруза тақдим этилгандан кейин ҳар бир иштирокчи-давлат Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитага тақдим этиладиган маърузаларига Конвенциянинг 44-моддасига мувофиқ Баённоманинг амалга оширилишига доир ҳар қандай қўшимча ахборотларни киритади. Баённоманинг бошқа иштирокчи-давлатлари ҳар беш йилда маъруза тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бола ҳуқуқлари бўйича қўмита иштирокчи давлатлардан мазкур Баённоманинг амалга оширилишига доир ҳар қандай қўшимча ахборотларни сўраши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Баённома Конвенция иштирокчиси бўлган ёки уни имзолаган ҳар қандай давлат томонидан имзоланиши учун очиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Баённома ратификация қилиниши керак ва ҳар қандай давлатнинг қўшилиши учун очиқ. Ратификация ёрлиқлари ёки қўшилиш тўғрисидаги ҳужжатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига сақлаш учун топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бош котиб Конвенция ва Баённоманинг депозитарийси сифатида ҳаракат қилиб, 13-моддага мувофиқ ҳар бир баёнот сақлаш учун топширилгани тўғрисида Конвенциянинг барча иштирокчи-давлатларини ва Конвенцияни имзолаган барча давлатларни хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Баённома ўнинчи ратификация ёрлиғи ёки қўшилиш тўғрисидаги ҳужжат сақлаш учун топширилгандан кейин уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Баённомани ратификация қилган ёки у кучга киргандан кейин унга қўшилган ҳар бир давлат учун ушбу Баённома унинг ратификация ёрлиғи ёки қўшилиш тўғрисидаги ҳужжат сақлаш учун топширилгандан кейин бир ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар қандай иштирокчи-давлат Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига ёзма равишда хабардор қилиш орқали ушбу Баённомани денонсация қилиши мумкин, сўнгра у бу ҳақда Конвенциянинг бошқа иштирокчи-давлатларини ва Конвенцияни имзолаган барча давлатларни хабардор қилади. Денонсация Бош котиб томонидан бу каби билдиришнома олинган санадан кейин бир йил ўтгач кучга киради. Бироқ, агар ушбу йил тугаган кунда денонсация қилувчи иштирокчи-давлатда қуролли можаро юзага келса, мазкур қуролли можаро тугагунига қадар денонсация кучга кирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бундай денонсация иштирокчи-давлатни мазкур денонсация кучга кирадиган санагача содир бўлган ҳар қандай ҳаракатга нисбатан Баённомада назарда тутилган мажбуриятларидан озод қилмайди. Худди шу каби, бундай денонсация, ҳеч бир тарзда, денонсация кучга кирадиган санагача Қўмита томонидан кўриб чиқилаётган ҳар қандай масаланинг кейинчалик кўриб чиқилишига тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар қандай иштирокчи-давлат тузатиш таклифини киритиши ва уни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига тақдим этиши мумкин. Сўнгра, Бош котиб таклиф киритилган тузатишларни, ушбу таклифларни кўриб чиқиш ва улар юзасидан овоз бериш мақсадида иштирокчи-давлатлар конференциясини чақириш тарафдори эканликларини билдиришларини сўраб мазкур иштирокчи-давлатларга қайта юборади. Агар бундай хабар етказилган санадан бошлаб тўрт ой мобайнида иштирокчи-давлатларнинг ҳеч бўлмаганда учдан бир қисми шундай конференцияни чақиришни билдирса, Бош котиб бу конференцияни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида чақиради. Ушбу конференцияда ҳозир бўлган ва овоз беришда иштирок этган иштирокчи-давлатларнинг кўпчилиги томонидан қабул қилинган ҳар қандай тузатиш Бош Ассамблеяга тасдиқлаш учун тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ қабул қилинган тузатиш, уни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси томонидан тасдиқланганидан кейин ҳамда иштирокчи-давлатларнинг учдан икки қисмининг кўпчилик томонидан қабул қилинганидан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тузатиш кучга киргандан кейин уни қабул қилган иштирокчи-давлатлар учун мажбурий бўлади, бошқа иштирокчи-давлатлар учун эса ушбу Баённома қоидалари ва улар томонидан қабул қилинган ҳар қандай тузатишлар мажбурий бўлиб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Баённоманинг инглиз, араб, испан, хитой, рус ва француз тилларидаги матнлари айнан бир хил бўлиб, улар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг архивида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби мазкур Баённоманинг тасдиқланган нусхаларини Конвенциянинг барча иштирокчи-давлатларига ва Конвенцияни имзолаган барча давлатларга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Имзолар)