Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида нақд хорижий валюта муомаласини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2002 йил 27 июндаги ПФ-3099-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига 1-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилансинки, авиакомпаниялар ва уларнинг агентлари томонидан Ўзбекистон Республикаси резидентларига ва норезидентларига жўнаш пункти ва бориш пункти Ўзбекистон Республикаси чегарасидан ташқарида жойлашган авиацияда ташиш участкаларига авиачипталар фақат хорижий валютага сотилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 7-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 6-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М.Муллажонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 28 июнь,
235-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «ЎзДЭУавто» АЖ маҳсулотини экспорт қилишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 17 июндаги 302-сон қарорининг 3-банди чиқариб ташлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро савдо-кўргазма комплексининг Бизнес-маркази биносидан фойдаланиш масалалари тўғрисида» 2000 йил 20 апрелдаги 156-сон қарорининг 5-банди чиқариб ташлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 22 июндаги 263-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 30-модда) 13-банди иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Афғонистон ҳудудига тижорат юкларини ташишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 31 январдаги 41-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 1-сон, 6-модда) 5-банди чиқариб ташлансин.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 11-12-сон, 96-модда; 2003 й., 1-2-сон, 6-модда)