Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021 27.06.2002 йилдаги ПФ-3099-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА НАҚД ХОРИЖИЙ ВАЛЮТА МУОМАЛАСИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона тўлов воситаси сифатида миллий валютани мустаҳкамлаш ҳамда унинг харид қобилиятини ошириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд хорижий валюта муомаласи тўғрисида амалдаги қонунчилик талабларини сўзсиз бажариш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2002 йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик ҳамда жисмоний резидент ва норезидент шахслар томонидан барча турдаги товарлар, ишлар ва хизматлар ҳақини тўлашда нақд хорижий валюта билан ҳисоб-китоб ва тўловларни амалга оширишлари тақиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги юридик ва жисмоний шахслар томонидан республика ҳудудида нақд хорижий валюта муомаласи тўғрисидаги амалдаги қонунчилик сўзсиз бажарилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар, қонунбузарлик ҳоллари аниқланган тақдирда айбдор шахсларга нисбатан жиноий жавобгарликкача бўлган қатъий чоралар қўлланилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ҳаво қатнови тўғрисида хорижий давлатлар билан тузилган ҳукуматлараро битимларни мазкур Фармон талабларини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқсинлар ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифларни киритсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда мазкур Фармонни ижро этиш юзасидан қарор қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур Фармон матбуотда эълон қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 27 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-3099-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 6-7-сон, 115-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2017 й., 06/17/5276/0364-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)