25.05.2000 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияга болалар савдоси, болалар фоҳишабозлиги ва болалар порнографиясига тааллуқли
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФАКУЛЬТАТИВ БАЁННОМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Баённоманинг иштирокчи-давлатлари,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг мақсадларига эришиш ва унинг қоидаларини, айниқса, 1, 11, 21, 32, 33, 34, 35 ва 36-моддаларини амалга оширишга кўмаклашиш учун иштирокчи-давлатлар болани болалар савдоси, болалар фоҳишабозлиги ва болалар порнографиясидан ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш учун қабул қилишлари керак бўлган чораларга кенгроқ урғу бериши мақсадга мувофиқ бўлишини эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шунингдек, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияда боланинг иқтисодий эксплуатациядан ва унинг соғлиғи учун хавф туғдириши мумкин бўлган ёки таълим олишига тўсқинлик қиладиган ёхуд унинг соғлиғига ва жисмоний, ақлий ва маънавий, ахлоқий ва ижтимоий ривожланишига зарар етказадиган ҳар қандай ишни бажаришдан ҳимоя қилиниш ҳуқуқи эътироф этилганини ҳисобга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар савдоси, болалар фоҳишабозлиги ва болалар порнографияси мақсадида болалар халқаро контрабандасининг кўлами сезиларли даражада ўсиб бораётганидан ташвишланиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар савдоси, болалар фоҳишабозлиги ва болалар порнографиясини бевосита рағбатлантирадиган, айниқса, болалар учун хавфли бўлган фоҳишабозлик туризмининг кенг тарқалган ва давом этаётган амалиётидан чуқур ташвишланиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир қатор алоҳида заиф болалар гуруҳлари, жумладан, ёш қизларнинг жинсий эксплуатация қилишга дучор бўлиш эҳтимоли катталигини ҳамда жинсий эксплуатация қилинган болалар орасида ёш қизларнинг улуши номутаносиб равишда юқори эканлигини эътироф этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интернет ва бошқа ривожланаётган технологиялар орқали болалар порнографиясининг тобора ўсиб бораётганидан ташвишланиб, Интернетдаги болалар порнографиясига қарши кураш бўйича халқаро конференция (1999 йил Вена) ва, хусусан, унинг болалар порнографиясини ишлаб чиқариш, тарқатиш, экспорт қилиш, узатиш, импорт қилиш, қасддан сақлаш ва уни реклама қилиш бутун дунёда жиноий жавобгарликка тортилишига чақирадиган ҳамда ҳукуматлар ва Интернет саноати ўртасидаги янада яқин ҳамкорлик ва шерикликнинг муҳимлигини кўрсатадиган қарорига ҳавола қилиниб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар савдоси, болалар фоҳишабозлиги ва болалар порнографиясига барҳам бериш унинг юзага келишига ёрдам берадиган барча омиллар, жумладан, етарли даражада ривожланмаган, камбағаллик, иқтисодий номутаносиблик, тенг ҳуқуқли бўлмаган ижтимоий-иқтисодий тузилма, нотинч оилаларнинг мавжудлиги, таълим даражасининг пастлиги, шаҳарлар ва қишлоқлар ўртасидаги миграция, жинсий камситиш, катта ёшдагиларнинг масъулиятсиз шаҳвоний хулқи, анъанавий амалиётнинг зарарли турлари, қуролли можаролар ва болалар контрабандасини эътиборга олган ҳолда, кенг қамровли ёндашувни қабул қилишга кўмаклашишини ҳисобга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар савдоси, болалар фоҳишабозлиги ва болалар порнографиясига бўлган истеъмолчиларнинг талабини камайтириш учун жамиятнинг хабардорлик даражасини ошириш бўйича ҳаракат қилиш зарурлигини ҳисобга олиб, шунингдек барча иштирокчилар ўртасидаги глобал ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш ҳамда миллий даражада ҳуқуқни қўллаш чораларини кучайтиришнинг муҳимлигига ишонч ҳосил қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларни ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро ҳуқуқий ҳужжатларнинг қоидалари, жумладан, Болаларни ҳимоя қилиш ва давлатлараро фарзанд асраб олиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Гаага конвенцияси, Болаларни халқаро ўғирлаб кетишнинг фуқаролик-ҳуқуқий жиҳатлари тўғрисидаги Гаага конвенцияси, Ота-оналарнинг масъулияти масалалари ва болаларни ҳимоя қилиш чоралари бўйича юрисдикция, амалдаги ҳуқуқ, тан олиш, ҳуқуқни қўллаш ва ҳамкорлик тўғрисидаги Гаага конвенцияси ҳамда Халқаро меҳнат ташкилотининг Болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларини тақиқлаш ва тугатиш бўйича зудлик билан чоралар кўриш тўғрисидаги 182-конвенциясини эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бола ҳуқуқларини тарғиб қилиш ва ҳимоя қилишда кенг қамровли содиқликдан далолат берадиган Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ҳар жойда қўллаб-қувватланишидан руҳланиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болалар савдоси, болалар фоҳишабозлиги ва болалар порнографиясининг олдини олиш бўйича Ҳаракатлар дастури ҳамда қоидаларининг, 1996 йил 27 — 31 августда бўлиб ўтган Бутунжаҳон конгрессида қабул қилинган Болаларни тижорат мақсадида жинсий эксплуатация қилишга қарши декларация ва Ҳаракатлар дастури қоидаларини, шунингдек тегишли халқаро ташкилотларнинг ушбу масала бўйича бошқа қарор ва тавсияларининг амалга оширилишининг муҳимлигини тан олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болани ҳимоя қилиш ва баркамол ривожлантириш учун ҳар бир халқнинг анъаналари ва маданий қадриятларининг аҳамияти муҳимлигини керакли тарзда ҳисобга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иштирокчи-давлатлар мазкур Баённомада назарда тутилганидек, болалар савдоси, болалар фоҳишабозлиги ва болалар порнографиясини ман қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Баённоманинг мақсадлари учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) болалар савдоси деганда болани ҳар қандай шахс ёки шахслар гуруҳи томонидан бошқа шахс ёки шахслар гуруҳига мукофот ёки ҳар қандай бошқа товон пули учун бериб юбориш қаратилган ҳар қандай ҳаракат ёки битим тушинилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) болалар фоҳишабозлиги мукофот ёки ҳар қандай бошқа товон пули учун боладан жинсий фаолиятларда фойдаланишни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) болалар порнографияси деганда ҳар қандай воситаларда боланинг ҳақиқий ёки тақлид қилинган очиқ-ойдин жинсий ҳаракатларни тасвирлаши ёхуд асосан шаҳвоний мақсадлар учун боланинг жинсий аъзоларининг ҳар қандай тасвири тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир иштирокчи-давлат, ҳеч бўлмаганда, қуйидаги ҳаракатлар ва фаолият турларини, ушбу жиноят миллий ёки трансмиллий даражада ёхуд якка ёки уюшган тартибда содир этилганлигидан қатъи назар, криминал ёки жазо ҳуқуқи билан тўлиқ қамраб олинишини таъминлайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2-моддада белгиланган болалар савдоси мазмунида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I) қуйидаги мақсадларда ҳар қандай воситалар билан болани таклиф қилиш, топшириш ёки қабул қилиб олиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а. болани жинсий эксплуатация қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б. мукофот учун боланинг органларини топшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с. болани мажбурий меҳнатга жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II) фарзандликка олишга оид амалдаги халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларни бузган ҳолда воситачи сифатида болани асраб олишга розиликни олишга ғайриқонуний жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2-моддада белгиланган болалар фоҳишабозлиги учун болани таклиф қилиш, қабул қилиб олиш, топшириш ёки бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) 2-моддада белгиланган болалар порнографиясининг юқорида таъкидланган мақсадлари учун ишлаб чиқариш, тақсимлаш, тарқатиш, импорт, экспорт, таклиф қилиш, сотиш ёки сақлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Иштирокчи-давлатнинг миллий қонунчилиги қоидаларини ҳисобга олиб, шу каби қоидалар мазкур қилмишлардан бирортасини содир этишга суиқасд қилиш, шунингдек ушбу қилмишларнинг бирортасини содир этишда шериклик қилиш ёки бирга қатнашишга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар бир иштирокчи-давлат ушбу жиноятлар учун уларнинг оғирлик даражасидан келиб чиқиб тегишли жазо чораларини назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳар бир иштирокчи-давлат ўзининг миллий қонунчилигининг қоидаларини ҳисобга олиб, тегишли ҳолларда мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган жиноятлар учун юридик шахсларнинг жавобгарлигини бўйича чоралар кўради. Иштирокчи-давлатнинг ҳуқуқий тамойилларини ҳисобга олган ҳолда, юридик шахсларнинг ушбу жавобгарлиги жиноий, фуқаролик ёки маъмурий бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Иштирокчи-давлатлар болани асраб олиш билан алоқаси бўлган барча шахсларнинг амалдаги халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар қоидаларига мувофиқ ҳаракат қилишларини таъминлаш мақсадида барча тегишли ҳуқуқий ва маъмурий чораларни кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир иштирокчи-давлат 3-модданинг 1-бандида кўрсатилган жиноятларга нисбатан, агар бундай жиноятлар ўз ҳудудида ёки ушбу давлатда рўйхатдан ўтган денгиз ёки ҳаво бортида содир этилган бўлса, ўз юрисдикциясини ўрнатиш учун зарур бўлиши мумкин бўлган чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир иштирокчи-давлат 3-модданинг 1-бандида кўрсатилган жиноятларга нисбатан қуйидаги ҳолларда ўз юрисдикциясини ўрнатиш учун зарур бўлиши мумкин бўлган чораларни кўриши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) гумон қилинаётган жиноятчи мазкур давлатнинг фуқароси ёки унинг ҳудудида доимий яшаш жойига эга шахс бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) жабрланувчи мазкур давлатнинг фуқароси бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар бир иштирокчи-давлат, шунингдек гумон қилинаётган жиноятчи унинг ҳудудида бўлганда ва бу давлат мазкур жиноят ўзининг фуқароларидан бири томонидан содир қилинганлиги асосида жиноятчини бошқа иштирокчи-давлатга топширмаганда, юқорида келтирилган жиноятларга нисбатан ўз юрисдикциясини ўрнатиш учун зарур бўлиши мумкин бўлган чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Баённома давлатнинг ички қонунига мувофиқ амалга ошириладиган ҳар қандай жиноий юридикцияни истисно қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 3-модданинг 1-бандида келтирилган жиноятлар иштирокчи-давлатлар ўртасида мавжуд бўлган ҳар қандай экстрадиция қилиш тўғрисидаги шартномага экстрадиция қилишга олиб келадиган жиноятлар сифатида киритилиши керак деб ҳисобланади, шунингдек бундай шартномаларда белгиланган шартларга мувофиқ давлатлар ўртасида келгусида тузиладиган экстрадиция қилиш тўғрисидаги ҳар бир шартномага экстрадиция қилишга олиб келадиган жиноятлар сифатида киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар экстрадицияни шартноманинг мавжудлиги билан белгилайдиган иштирокчи-давлат у билан экстрадиция қилиш тўғрисида шартномаси бўлмаган бошқа иштирокчи-давлатдан экстрадиция қилиш тўғрисидаги илтимосномани олса, у бундай жиноятларга нисбатан мазкур Баённомани экстрадиция қилиш учун ҳуқуқий асос сифатида кўриб чиқиши мумкин. Экстрадиция экстрадиция қилиш тўғрисидаги илтимоснома юборилган давлатнинг қонунчилигида назарда тутилган шартларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шартноманинг мавжудлиги билан экстрадиция қилишни шарт қилмаган иштирокчи-давлатлар ўзаро муносабатларда бундай жиноятларни экстрадиция тўғрисида илтимос қилинган давлат қонунчилигида назарда тутилган шартларга мувофиқ экстрадиция қилишга олиб келадиган жиноятлар сифатида кўриб чиқадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бундай жиноятлар иштирокчи-давлатлар ўртасида экстрадиция қилиш мақсадида 4-моддага мувофиқ, улар нафақат содир этилган жойда, балки ўз юрисдикциясини ўрнатиш шарт бўлган давлатлар ҳудудида ҳам содир этилган деб кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар экстрадиция қилиш тўғрисида сўров 3-модданинг 1-бандида кўрсатилган жиноятлардан бири бўйича келиб тушган бўлса, ва агар бундай сўров юборилган иштирокчи-давлат жиноятчини фуқаролиги асосида уни экстрадиция қилмаётган бўлса ёки экстрадиция қилмаса, ушбу давлат ишни жиноий иш қўзғатиш мақсадида ўзининг ваколатли органларига топшириш учун тегишли чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иштирокчи-давлатлар бир-бирларига 3-модданинг 1-бандида белгиланган жиноятлар бўйича бошланган тергов ёки жиноий таъқиблар ёхуд экстрадиция қилиш тартиб-таомиллари, жумладан, айтиб ўтилган процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур бўлган мавжуд далилларни олишга кўмаклашиш билан боғлиқ максимал даражадаги ёрдамни кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Иштирокчи-давлатлар мазкур модданинг 1-банди бўйича улар ўртасида мавжуд бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай шартномалар ёхуд бошқа ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисида бошқа келишувларга асосан ўз мажбуриятларини бажарадилар. Бу каби шартномалар ёки келишувлар бўлмаганда, иштирокчи-давлатлар бир-бирларига ўзларининг ички давлат қонунларига мувофиқ ёрдам берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иштирокчи-давлатлар ўзларининг миллий қонунчилиги қоидаларига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тегишли ҳолларда, олиб қўйиш ва мусодара қилишни таъминловчи чораларни кўради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I) мазкур Баённомага мувофиқ назарда тутилган жиноятларни содир этиш ёки содир этишга ёрдам бериш учун фойдаланиладиган материаллар, маблағлар ва бошқа асбоб-ускуналар каби мол-мулк;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II) бундай жиноятларни содир этиш натижасида олинган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бошқа иштирокчи-давлатнинг (а) (I) кичик бандда белгиланган мол-мулк ёки даромадларни олиб қўйиш ёхуд мусодара қилиш тўғрисидаги илтимосларини бажаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) бундай жиноятларни содир этиш учун фойдаланилган биноларни вақтинча ёки доимий асосда ёпиб қўйишга йўналтирилган чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иштирокчи-давлатлар жиноий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида мазкур Баённома билан ман қилинган амалиёт қурбонлари бўлган болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун тегишли чораларни кўради, хусусан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) жабрдийда болаларнинг заифлигини тан олиш ва уларнинг айрим эҳтиёжларини, шу жумладан, гувоҳ сифатида айрим эҳтиёжларини тан олиш учун тартиб-таомилларни мослаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) жабрдийда болаларни уларнинг ҳуқуқлари, роли ва суд жараёнининг мазмуни, муддати ва бориши ҳамда уларнинг ишлари бўйича ҳал қилув қарори тўғрисида хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) жабрдийда болаларнинг шахсий манфаатларига дахлдор бўлган ҳолларда, уларнинг фикри, эҳтиёжлари ва муаммолари миллий қонунчиликнинг процессуал нормаларига мувофиқ суд ишларини юритиш давомида тақдим этилиши ва кўриб чиқилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) жабрдийда болаларга суд ишларини юритишнинг барча босқичларида тегишли ёрдам кўрсатиш бўйича хизматлар тақдим этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
э) жабрдийда болаларнинг шахсий ҳаёти ва шахсини тегишли ҳолатларда ҳимоя қилиш ҳамда жабрланган болаларнинг шахсини аниқлашга олиб келиши мумкин бўлган маълумотларнинг ноўрин тарқалиб кетишини олдини олиш мақсадида миллий қонунчиликка мувофиқ чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ф) жабрдийда боллар, шунингдек уларнинг оилалари ва уларнинг номидан чиқадиган гувоҳларга нисбатан қўрқитиш ва қасос чораларининг қўлланилишидан тегишли ҳолларда ҳимоя қилишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) жабрдийда болаларга ишлар бўйича қарорлар қабул қилиш ҳамда товон пулини тўлаш тўғрисидаги фармойиш ва қарорларнинг ижросини ҳаддан ташқари кечиктирилишига йўл қўймаслик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Иштирокчи-давлатлар жабрдийдаларнинг ҳақиқий ёшига нисбатан шубҳаларнинг мавжудлиги жиноий тергов, жумладан, жабрдийданинг ёшини аниқлаш мақсадлари учун терговнинг бошланишига тўсқинлик қилмаслигини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Иштирокчи-давлатлар мазкур Баённомада назарда тутилган қурбони бўлган болалар билан муомала қилишда жиноий суд ишини юритиш тизимида боланинг олий манафаатларига риоя қилинишига устувор аҳамият берилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Иштирокчи-давлатлар мазкур Баённомага мувофиқ тақиқланган жиноий ҳаракатлар жабрдийда болалар билан ишлайдиган шахсларга тегишли, хусусан, ҳуқуқий ва психологик тайёргарликни таъминлаш учун чоралар кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Иштирокчи-давлатлар тегишли ҳолларда превентив фаолият ва/ёки бу каби жиноятлар қурбонларини ҳимоя қилиш ва реабилитация қилиш билан шуғулланадиган шахслар ва/ёки ташкилотларнинг хавфсизлиги ва дахлсизлигини таъминлаш бўйича чоралар кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур моддада ҳеч нарса айбланувчининг адолатли ва холис суд муҳокамасига бўлган ҳуқуқларига зарар етказувчи ёки зид деб талқин қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иштирокчи-давлатлар мазкур Баённомада белгиланган жиноятларнинг олдини олиш мақсадида қонунлар, маъмурий чоралар, ижтимоий стратегиялар ва дастурларни қабул қиладилар ёки кучайтирадилар, қўллайдилар ва тарғиб қиладилар. Алоҳида эътибор болаларни, айниқса, бундай амалиётга нисбатан заиф бўлган болаларни ҳимоя қилишга қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Иштирокчи-давлатлар билим бериш ва ўқитишнинг барча тегишли воситаларидан фойдаланган ҳолда мазкур Баённомада белгиланган превентив чоралар ва жиноятларнинг зарарли оқибатлари тўғрисида маълумот олишни таъминлаш орқали жамоатчиликнинг кенг доираси, жумладан, болаларда хабардорликни оширишга кўмаклашадилар. Иштирокчи-давлатлар мазкур моддага кўра ўз мажбуриятларини бажаришларида жамоатнинг, хусусан, болалар ва жабрдийда болаларнинг ахборот-маърифий ва ўқув дастурларида, шу жумладан, халқаро миқёсда иштирок этишини рағбатлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Иштирокчи-давлатлар бундай жиноятларнинг жабрдийдаларига ҳар қандай тегишли ёрдамни, жумладан, уларнинг тўлиқ ижтимоий реинтеграциясини ҳамда тўлиқ жисмоний ва психологик тикланиши учун ёрдам кўрсатишни таъминлаш мақсадида барча мумкин бўлган чораларни кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Иштирокчи-давлатлар мазкур Баённомада белгиланган жиноятлар қурбони бўлган барча болаларнинг юридик жавобгар шахслардан ҳеч бир камситишларсиз етказилган зарар учун товон пули олишнинг тегишли тартиб-таомилларидан фойдаланиш имкониятини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Иштирокчи-давлатлар мазкур Баённомада белгиланган жиноятларни тарғиб қиладиган материалларни ишлаб чиқариш ва тарқатишни самарали тақиқлашни таъминлашга қаратилган тегишли чораларни кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иштирокчи-давлатлар болалар савдоси, болалар фоҳишабозлиги, болалар порнографияси ва болалар жинсий туризми билан боғлиқ хатти-ҳаракатларни содир этишда айбдор бўлган шахсларни огоҳлантириш, аниқлаш, тергов қилиш, жиноий жавобгарликка тортиш ва жазолаш мақсадида кўп томонлама, минтақавий ва икки томонлама келишувлар тузиш орқали халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича барча зарур чораларни кўрадилар. Иштирокчи-давлатлар, шунингдек ўз органлари, миллий ва халқаро нодавлат ташкилотлари ҳамда халқаро ташкилотлар ўртасида халқаро ҳамкорликка ва мувофиқлаштиришга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Иштирокчи-давлатлар жабрдийда болаларни жисмоний ва руҳий тикланишлари, ижтимоий ҳаётга қайтишлари ва репатриация ишларида ёрдам беришга йўналтирилган халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Иштирокчи-давлатлар болаларнинг болалар савдоси, болалар фоҳишабозлиги, болалар порнографияси ва болалар жинсий туризми объекти бўлиб қолиши сифатида заифлигини кучайтирадиган қашшоқлик ва етарли даражада ривожланмаганлик каби асосий сабабларни бартараф этиш мақсадида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бунинг учун тегишли имкониятларга эга бўлган иштирокчи-давлатлар мавжуд кўп томонлама, минтақавий, икки томонлама ёхуд бошқа дастурлар доирасида молиявий, техник ва бошқа ёрдам кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Баённомада ҳеч нарса боланинг ҳуқуқларини амалга оширишга кўпроқ кўмаклашадиган ҳеч бир қоидаларига ва қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин бўлган қоидаларга таъсир қилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) иштирокчи-давлатнинг қонун ҳужжатларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) мазкур давлат учун амалда бўлган халқаро ҳуқуқ нормаларида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир иштирокчи-давлат Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитага мазкур Баённома ушбу иштирокчи-давлат учун кучга киргандан кейин икки йил давомида Баённома қоидаларини амалга ошириш мақсадида қабул қилинган чора-тадбирлар тўғрисидаги кенг қамровли ахборотларни ўз ичига олган маърузани тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир иштирокчи-давлат кенг қамровли маъруза тақдим этилганидан кейин Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитага Конвенциянинг 44-моддасига мувофиқ тақдим этиладиган маърузаларга Баённоманинг амалга оширилишига доир ҳар қандай қўшимча ахборотни киритади. Баённоманинг бошқа иштирокчи-давлатлари ҳар беш йилда маъруза тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бола ҳуқуқлари бўйича қўмита иштирокчи-давлатлардан мазкур Баённоманинг амалга оширилишига доир қўшимча ахборотни сўраши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Баённома Конвенциянинг иштирокчиси бўлган ҳар қандай давлат томонидан имзоланиши учун ёки уни имзолаган давлат учун очиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Баённома ратификация қилиниши керак ва Конвенциянинг иштирокчиси бўлган ёки уни имзолаган ҳар қандай давлатнинг қўшилиши учун очиқ. Ратификация ёрлиқлари ёки қўшилиш тўғрисидаги ҳужжатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига сақлаш учун топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Баённома ўнинчи ратификация ёрлиғи ёки қўшилиш тўғрисидаги ҳужжат сақлаш учун топширилгандан кейин уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Баённомани ратификация қилган ёки у кучга киргандан кейин унга қўшилган ҳар бир давлат учун ушбу Баённома унинг ратификация ёрлиғи ёки қўшилиш тўғрисидаги ҳужжат сақлаш учун топширилгандан кейин бир ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар қандай иштирокчи-давлат Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига ёзма равишда хабардор қилиш орқали ушбу Баённомани денонсация қилиши мумкин, сўнгра у бу ҳақда Конвенциянинг бошқа иштирокчи-давлатларини ва Конвенцияни имзолаган барча давлатларни хабардор қилади. Денонсация Бош котиб томонидан бу каби билдиришнома олинган санадан кейин бир йил ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бундай денонсация иштирокчи-давлатни мазкур Баённома бўйича унинг денонсация кучга кирадиган санагача содир этилган ҳар қандай жиноятга нисбатан мажбуриятларидан озод қилмайди. Худди шу каби, бундай денонсация, ҳеч бир тарзда, денонсация кучга кирадиган санагача Қўмита томонидан кўриб чиқилаётган ҳар қандай масаланинг кейинчалик кўриб чиқилишига тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар қандай иштирокчи-давлат тузатиш таклифини киритиши ва уни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига тақдим этиши мумкин. Сўнгра, Бош котиб таклиф киритилган тузатишларни, ушбу таклифларни кўриб чиқиш ва улар юзасидан овоз бериш мақсадида иштирокчи-давлатлар конференциясини чақириш тарафдори эканликларини билдиришларини сўраб мазкур иштирокчи-давлатларга қайта юборади. Агар бундай хабар етказилган санадан бошлаб тўрт ой мобайнида иштирокчи-давлатларнинг ҳеч бўлмаганда учдан бир қисми шундай конференцияни чақиришни билдирса, Бош котиб бу конференцияни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида чақиради. Ушбу конференцияда ҳозир бўлган ва овоз беришда иштирок этган иштирокчи-давлатларнинг кўпчилиги томонидан қабул қилинган ҳар қандай тузатиш Бош Ассамблеяга тасдиқлаш учун тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ қабул қилинган тузатиш, уни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси тасдиқлагандан кейин ҳамда иштирокчи-давлатларнинг учдан икки қисмининг кўпчилик овози билан қабул қилинганидан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тузатиш кучга киргандан кейин уни қабул қилган иштирокчи-давлатлар учун мажбурий бўлади, бошқа иштирокчи-давлатлар учун эса ушбу Баённома қоидалари ва улар томонидан қабул қилинган ҳар қандай тузатишлар мажбурий бўлиб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Баённоманинг инглиз, араб, испан, хитой, рус ва француз тилларидаги матнлари айнан бир хил бўлиб, улар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг архивида сақланиши учун топширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби мазкур Баённоманинг тасдиқланган нусхаларини Конвенциянинг барча иштирокчи-давлатларига ва Конвенцияни имзолаган барча давлатларга юборади.