Ҳужжат кучини йўқотган 06.05.2019 16.06.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2683
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори, 16.06.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2683
Кучга кириш санаси
22.06.2015
Ҳужжат кучини йўқотган 06.05.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестрини шакллантириш ва юритиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 16 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2683]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлигининг 2019 йил 4 апрелдаги 2019-16, 34-сонли «Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестрини шакллантириш ва юритиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2683-1, 06.05.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 апрелдаги 90-сон «Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадаллари тўғрисидаги маълумотларни якка тартибда ҳисобга олишни жорий этиш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестрини шакллантириш ва юритиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 5 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015-20-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 5 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2015 йил 5 июндаги 2015-20, 50-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестрини шакллантириш ва юритиш тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 апрелдаги 90-сон «Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадаллари тўғрисидаги маълумотларни якка тартибда ҳисобга олишни жорий этиш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига мувофиқ фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестрини (бундан буён матнда Суғурта бадалларини ҳисобга олиш реестри деб юритилади) шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Суғурта бадалларини ҳисобга олиш реестрини шакллантириш ва юритишнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг маълумотлар ягона ахборот базаси (бундан буён матнда ДСҚнинг марказлашган ахборот базаси деб юритилади) негизида фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига (бундан буён матнда Пенсия жамғармаси деб юритилади) суғурта бадалларининг якка тартибда ҳисобга олиш бўйича маълумотларнинг ягона электрон ахборот базасини яратиш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги ҳисобга олиш — давлат ижтимоий суғуртаси, шу жумладан давлат пенсия таъминоти мақсадлари учун иш берувчи томонидан ҳар бир жисмоний шахс бўйича тақдим этиладиган маълумотлар асосида электрон ҳисобни юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш берувчи — жисмоний шахс билан меҳнат шартномаси (контракти) ёки фуқаролик-ҳуқуқий тарзидаги шартнома тузган ва қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта бадалларини ҳисоблаш ва ушлаб қолиш мажбурияти зиммасига юклатилган юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотлар — фуқароларнинг Пенсия жамғармасига ҳисобланган суғурта бадаллари тўғрисида маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахс — иш берувчи билан меҳнат шартномаси (контракти) ёки фуқаролик-ҳуқуқий тарзидаги шартнома тузган шахс.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Якка тартибдаги ҳисобга олишга фақат Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 172-моддасида кўрсатилган жисмоний шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Якка тартибдаги ҳисобга олиш қуйидаги тамойиллар асосида ташкил этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбурийлик ва ҳаққонийлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқлик ва тезкорлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотларнинг ҳаммабоплиги ва очиқлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Суғурта бадалларини ҳисобга олиш реестрини шакллантириш ва юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Суғурта бадалларини ҳисобга олиш реестри фуқароларнинг Пенсия жамғармасига ҳисобланган суғурта бадаллари тўғрисидаги маълумотлар асосида шаклланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Иш берувчи маълумотларни солиқ ҳисоби бўйича жойлашган давлат солиқ хизмати органларига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 310-моддасида кўзда тутилган муддатларда тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Суғурта бадалларини ҳисобга олиш реестрида ҳисобга олиниши лозим бўлган маълумотлар электрон шаклда иш берувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 4 мартдаги 23, 2013-8-сон «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2439, 2013 йил 22 март) билан тасдиқланган Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобига 4-иловаси бўйича расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Давлат солиқ хизмати органлари маълумотлар келиб тушишига кўра, уларни ДСҚнинг Марказлашган ахборот базасига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш ишларини ўз вақтида ташкил этиш мақсадида ДСҚ томонидан Пенсия жамғармасига ДСҚнинг Марказлашган ахборот базасида жойлашган маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Пенсия жамғармасининг электрон сўрови ДСҚнинг Марказлашган ахборот базасида жойлашган маълумотлардан фойдаланишга ҳуқуқ бериш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Пенсия жамғармасининг электрон сўрови келиб тушганда, ДСҚнинг Марказлашган ахборот базаси якка тартибдаги ҳисобга олишнинг тегишли маълумотларини шакллантиради ва юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Жисмоний шахс, иш берувчи ва давлат солиқ хизмати органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Жисмоний шахс:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш берувчидан ойма-ой бўлинган ҳолдаги маълумотлар тўғрисида маълумотномани бепул олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали фуқароларнинг ўтказилган суғурта бадаллари тўғрисидаги маълумотларини олиш бўйича давлат интерактив хизматидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш берувчи томонидан давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилган маълумотларда хатоликлар аниқланган тақдирда иш берувчидан маълумотларни тўғрилаш ва қайта топширишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Жисмоний шахс:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ тўловчининг идентификация рақами берилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани олиши, уни сақлаши ва иш берувчининг талабига кўра тақдим этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ тўловчининг идентификация рақами берилганлиги тўғрисидаги гувоҳномадаги маълумотлар ўзгарган тақдирда, шунингдек ушбу гувоҳнома йўқотилган тақдирда ариза билан давлат солиқ хизмати органларига мурожаат этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат солиқ хизмати органлари талабига мувофиқ солиқ тўловчининг идентификация рақами берилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага киритилиши лозим бўлган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Иш берувчи у ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органлари билан якка тартибдаги ҳисобга олишни юритилишнинг тўғрилиги юзасидан маълумотларнинг ўзаро солиштиришни амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Иш берувчи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахснинг аризасига асосан мазкур жисмоний шахс бўйича ойма-ой бўлинган ҳолдаги маълумотлар тўғрисида маълумотномани ариза олинган кундан бошлаб уч иш куни давомида бепул бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотларга тузатишлар киритилган ва давлат солиқ хизмати органларига қайта топширилган тақдирда жисмоний шахсни хабардор қилишга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Давлат солиқ хизмати органлари иш берувчидан якка тартибдаги ҳисобга олиш учун маълумотларни ўз вақтида ва зарур даражада расмийлаштирилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Давлат солиқ хизмати органлари иш берувчи томонидан тақдим этилган маълумотларни ДСҚнинг Марказлашган ахборот базасига ўз вақтида киритилишини таъминлашга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Юридик шахс қайта ташкил этилган (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиш, ўзгартириш) тақдирда маълумотлар тўғрисида маълумотномани бериш бўйича мажбурият унинг ҳуқуқий ворисига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Юридик шахс тугатилган ҳолатларда маълумотлар тўғрисида маълумотнома юридик шахс солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органлари томонидан ДСҚнинг Марказлашган ахборот базасида мавжуд маълумотлар асосида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 24-сон, 317-модда)