25.09.1975 йилдаги -сон
4. Ушбу мақолада «махсус қарз олиш ҳуқуқи» бирликларида кўрсатилган суммалар халқаро валюта жамғармаси томонидан белгиланганидек, «махсус қарз олиш ҳуқуқи»га тегишли деб ҳисобланади. Ушбу суммаларни миллий валюталарга ўтказиш суд иши бўйича суд қарори қабул қилинган санада «махсус қарз олиш ҳуқуқи» бирликларида бундай валюталарнинг қийматига мувофиқ амалга оширилади. Халқаро валюта жамғармаси аъзоси бўлган юқори Аҳдлашувчи томоннинг «махсус қарз олиш ҳуқуқи» бирликларида миллий валютанинг қиймати халқаро валюта жамғармаси томонидан суд қарори санасида ўз операциялари ва ҳисоб-китоблари учун қўлланиладиган қийматни аниқлаш усулига мувофиқ ҳисоблаб чиқилади. Халқаро валюта жамғармаси аъзоси бўлмаган юқори Аҳдлашувчи томоннинг «махсус қарз олиш ҳуқуқи» бирликларида миллий валютанинг қиймати ушбу юқори Аҳдлашувчи томон томонидан белгиланган усул бўйича ҳисобланади.
Ушбу протокол кучга кирган санадан бошлаб 7-модда қоидаларига мувофиқ ҳар қандай давлат томонидан имзоланиши учун мумкин бўлади.