Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024 10.06.2015 йилдаги 154-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ангрен — Поп» электрлаштирилган темир йўл қурилиши ҳудудида яшовчи аҳолига компенсация маблағлари ажратиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ангрен — Поп» электрлаштирилган темир йўл қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 18 июндаги ПҚ-1985-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек «Ангрен — Поп» темир йўл қурилиши ҳудудидаги турар жойлар ва ер участкалари эгаларига компенсация маблағлари ўз вақтида тўланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан «Ангрен — Поп» электрлаштирилган темир йўл қурилиши ҳудудида жойлашган турар жойлар ва ер участкалари эгаларига 4,1 млрд сўм миқдоридаги компенсация тўловлари белгиланган тартибда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Наманган вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг «Ангрен — Поп» темир йўл қурилиши ҳудудида жойлашган турар жойлар ва ер участкалари эгаларига қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш ҳисобига Наманган вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг махсус ҳисоб рақамига тушган маблағлардан 2,0 млрд сўм миқдорида компенсация тўловлари тўлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ушбу қарорнинг 2-бандида кўрсатилган маблағлар Наманган вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг махсус ҳисоб рақамидан Наманган вилояти ҳокимлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Наманган вилояти ҳокимлиги вилоят ҳокимлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилган маблағлардан «Ангрен — Поп» электрлаштирилган темир йўл қурилиши ҳудудида жойлашган турар жойлар ва ер участкалари эгаларига компенсация тўловлари тўлаш учун мақсадли фойдаланилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 24-бандининг ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш ҳисобига тушган маблағлардан ер муносабатлари билан боғлиқ бошқа мақсадлар учун фойдаланиш Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра амалга оширилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров ва Наманган вилояти ҳокими Б.Т. Юсупов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 10 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
154-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 23-сон, 304-модда)