Ҳужжат кучини йўқотган 17.12.2024 30.04.2015 йилдаги 121-III-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 30.04.2015 йилдаги 121-III-сон
Кучга кириш санаси
30.04.2015
Ҳужжат кучини йўқотган 17.12.2024
Ҳужжат 30.04.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Норматив-ҳуқуқий атамалар комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 17 декабрдаги 192-V-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Норматив-ҳуқуқий атамалар комиссиясини тузиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Норматив-ҳуқуқий атамалар комиссияси тўғрисидаги низом тасдиқлансин (илова қилинади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2012 йил 18 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Норматив-ҳуқуқий атамалар комиссияси тўғрисидаги низом ҳақида»ги 472-II-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 4, 129-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 30 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
121-III-сон

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2015 йил 30 апрелдаги 121–III-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Норматив-ҳуқуқий атамалар комиссияси тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламентининг 48-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Норматив-ҳуқуқий атамалар комиссияси (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) қонун лойиҳаларида норматив-ҳуқуқий атамаларнинг қонун ҳужжатларида қабул қилинган маъносига мувофиқ ҳолда, турлича изоҳлаш эҳтимолини истисно этадиган тарзда ягона шаклда ва тўғри қўлланилишини, қонун лойиҳаларида адабий тил қоидалари ва нормаларига ҳамда юридик, техник ва бошқа махсус қоидаларга риоя этилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) ваколатлари муддатига тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Комиссия Қонунчилик палатасининг қарори билан депутатлар орасидан Комиссия раиси, раис ўринбосари ва аъзоларидан иборат ўн беш кишигача бўлган таркибда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Комиссия зиммасига юклатилган вазифалар бажарилишини таъминлаш мақсадида унинг ҳузурида Қонунчилик палатаси Девони тегишли бўлимларининг ходимларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг ишчи органи Қонунчилик палатаси Девонининг Матбуот ва таҳририят бўлимидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилардир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун лойиҳаларида адабий тил қоидалари ва нормаларига риоя этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун лойиҳаларида норматив-ҳуқуқий атамаларнинг қонун ҳужжатларида қабул қилинган маъносига мувофиқ ҳолда, турлича изоҳлаш эҳтимолини истисно этадиган тарзда ягона шаклда ва тўғри қўлланилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун лойиҳаларида норматив-ҳуқуқий атамаларни қўллаш изчиллигини сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли маънони англатувчи сўзларни қонун лойиҳаларида бир хил шаклда қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа тилларнинг қоидалари туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган номувофиқликларни қонун нормаларига зиён етказмаган ҳолда таҳрир қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Комиссия:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун лойиҳаларининг матнлари ва уларга илова қилинадиган материалларни Қонунчилик палатаси қўмиталаридан ва Девони бўлимларидан олдиндан олишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун лойиҳаларини Қонунчилик палатаси мажлисларидаги моддама-модда муҳокамаларга тайёрлашда норматив-ҳуқуқий атамаларнинг қўлланилиши масалалари бўйича Қонунчилик палатаси қўмиталари ва Девони бўлимлари билан биргаликда ишлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси ва қўмиталар мажлисларида қонун лойиҳаларида норматив-ҳуқуқий атамаларнинг ягона шаклда ва тўғри қўлланилиши масалалари бўйича сўзга чиқишга, шунингдек Комиссия хулосасини баён этишга ҳамда ҳимоя қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли соҳада қўлланиладиган норматив-ҳуқуқий атамалар бўйича юзага келиши мумкин бўлган масалаларни ҳал этиш учун Комиссия мажлисларига экспертлар, олимлар ва мутахассисларни таклиф этишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия ушбу Низомга, шунингдек Қонунчилик палатаси фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонунларга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Комиссия:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат тили ҳақида»ги, «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги ҳамда «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, ушбу Низом, шунингдек Қонунчилик палатаси фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун лойиҳаларида норматив-ҳуқуқий атамаларнинг қонун ҳужжатларида қабул қилинган маъносига мувофиқ ҳолда, турлича изоҳлаш эҳтимолини истисно этадиган тарзда ягона шаклда ва тўғри қўлланилишини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилган қонун лойиҳаларини ўз вақтида кўриб чиқиши, улар юзасидан ўз хулосаларини баён этиши ҳамда қонун лойиҳаларида акс эттириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун лойиҳасининг матни лўнда, оддий ва равон тилда баён этилишига доир талабларга риоя этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун лойиҳаларида эскирган ҳамда кўп маънони англатадиган сўзлар ва иборалар, мажозий таққослашлар, сифатлашлар, киноялар қўлланилишига йўл қўймаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун лойиҳаларида адабий тил қоидалари ва нормаларига ҳамда юридик, техник ва бошқа махсус қоидаларга аниқ риоя этилишини таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг зиммасида ушбу Низомга, шунингдек Қонунчилик палатаси фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонунларга мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Комиссия аъзоси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун лойиҳалари матнларини ва уларга илова қилинадиган бошқа материалларни олдиндан олишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий атамаларнинг қўлланилиши масалалари бўйича Қонунчилик палатаси қўмиталари ва Девонининг тегишли бўлимлари билан биргаликда ишлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия қарорига рози бўлмаган тақдирда ўз нуқтаи назарини қонун лойиҳасини кўриб чиқишнинг кейинги босқичларида баён этишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия аъзоси ушбу Низомга, шунингдек Қонунчилик палатаси фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонунларга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Комиссия аъзоси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат тили ҳақида»ги, «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги ва «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, ушбу Низом, шунингдек Қонунчилик палатаси фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия ишида, шу жумладан қонун лойиҳаларини кўриб чиқишнинг барча босқичларида иштирок этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилган қонун лойиҳалари матнларини ва уларга илова қилинадиган бошқа материалларни ўз вақтида кўриб чиқиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилган қонун лойиҳалари матнларини ва уларга илова қилинадиган бошқа материалларни ўрганиши ҳамда таҳлил қилиши, улар юзасидан фикр-мулоҳазалар ва таклифлар тайёрлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия аъзосининг зиммасида ушбу Низомга, шунингдек Қонунчилик палатаси фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонунларга мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Комиссия мажлиси унда Комиссия аъзоларининг кўпчилиги ҳозир бўлган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Комиссия ўзига тақдим этилган қонун лойиҳасини, қоида тариқасида, беш иш куни ичида кўриб чиқиши ва Комиссия мажлисини ўтказиши керак. Зарур бўлган ҳолларда, мазкур муддат масъул қўмита билан келишувга кўра Комиссия раиси ёки унинг ўринбосари томонидан ўзгартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Комиссиянинг Қонунчилик палатаси мажлисига иккинчи ўқишда, заруратга қараб эса учинчи ўқишда киритилаётган қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган мажлисида масъул қўмита раиси ва қонун лойиҳаси бўйича масъуллар ҳозир бўлиши шарт. Комиссия мажлисида бошқа қўмиталарнинг аъзолари ҳам иштирок этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия мажлисида норматив-ҳуқуқий атамаларнинг ягона шаклда ва тўғри қўлланилиши масалаларини ҳал этиш учун қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти вакиллари иштирок этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Комиссиянинг ишчи органи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи ўқиш учун тайёрланиб, таржима ва таҳрир қилинган қонун лойиҳасининг матнини Комиссия ҳамда унинг ишчи гуруҳи аъзоларига масъул қўмита раисининг имзоси билан тарқатиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун лойиҳаси бўйича Комиссия мажлиси ўтказиладиган вақт ва жойни Комиссия раиси билан келишилган ҳолда аниқлаб, бу ҳақда Комиссия ва унинг ишчи гуруҳи аъзоларини ўз вақтида хабардор қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия қабул қилган ўзгартишларни, қоида тариқасида, уч иш куни ичида қонун лойиҳасига киритиши ва уни масъул қўмитага тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Комиссия муҳокамасидан ўтган қонун лойиҳасига норматив-ҳуқуқий атамаларга доир ўзгаришларни Комиссия ҳамда масъул қўмитанинг розилигисиз киритишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Комиссия ўз муҳокамасидан ўтган қонун лойиҳаларида қўлланилган норматив-ҳуқуқий атамалар бўйича келиб чиқиши мумкин бўлган барча масалалар юзасидан Қонунчилик палатаси олдида тегишли қўмита билан бирга масъулдир.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 й., 4-сон, 149-модда)